← Назад
Решение #497138 Экономические
Определение (об оставлении иска без рассмотрения)
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 131 | — | law | |
| онуни | 15 | — | law | |
| ИПК | 107 | — | law | |
| ИПКнинг | 108 | — | law | |
| ИПКнинг | 109 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 107 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1101-2302/8638-сонли иқтисодий иш
ЗАНГИОТА ТУМАНЛАРАРО
ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
АЖРИМИ
(даъвони кўрмасдан қолдириш ҳақида)
Зангиота тумани
2023 йил 11 сентябрь
Зангиота туманлараро иқтисодий судининг судьяси У.Р.Хусанов,
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ҚҚҚ ҳудудий
бошқармасининг даъвогар “ЙЙЙ” масъулияти чекланган жамияти
манфаатида жавобгар “ГГГ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан
2 500 000 сўм асосий қарз, 1 250 000 сўм пеня, жами 3 750 000 сўм ундириш
тўғрисидаги даъво аризаcи бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни
соддалаштирилган тартибда, суднинг маъмурий биносида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
A Н И Қ Л А Д И:
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ҚҚҚ ҳудудий
бошқармаси “ЙЙЙ” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда
даъвогар деб юритилади) манфаатида Зангиота туманлараро иқтисодий
судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “ГГГ” масъулияти чекланган
жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан
2 500 000 сўм асосий қарз, 1 250 000 сўм пеня, жами 3 750 000 сўм
ундиришни сўраган.
Даъвогар судга жавобгар билан профессионал медиатор иштирокида
тузилган 2023 йил 8 сентябрдаги медиатив келишувни тақдим этган.
Жавобгар белгиланган муддатда судга даъво аризаси юзасидан ёзма
фикрини ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда
тақдим этмади.
Суд ишдаги хужжатлар ҳамда тарафлар томонидан тақдим қилинган
медиатив келишув билан танишиб чиқиб, қуйидагиларга асосан
даъвогарнинг даъвосини кўрмасдан қолдиришни лозим топади.
ИПКнинг 131-моддасида тарафлар низони медиатив келишув
битимини тузиб ҳал этиши, медиатив келишув битими даъво тартибидаги
ҳар қандай иш бўйича тузилиши мумкинлиги белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси “Медиация тўғрисида”ги Қонунининг
15-моддасида медиация низони суд тартибида кўриш жараёнида, суд
ҳужжатини қабул қилиш учун суд алоҳида хонага (маслаҳатхонага)
киргунига қадар, шунингдек суд ҳужжатлари ва бошқа органлар
ҳужжатларини ижро этиш жараёнида қўлланилиши мумкинлиги,
29-моддасида эса медиация тартиб-таомилини амалга ошириш
натижалари бўйича тарафлар келиб чиққан низо ёхуд мажбуриятларни
бажариш шартлари ва муддатлари хусусида ўзаро мақбул қарорга эришган
тақдирда, тарафлар ўртасида ёзма шаклда медиатив келишув тузилиши,
медиатив келишув уни тузган тарафлар учун мажбурий кучга эга бўлиб,
ушбу келишув унда назарда тутилган тартибда ҳамда муддатларда
тарафлар томонидан ихтиёрий равишда бажарилиши, медиатив келишув
бажарилмаган тақдирда тарафлар ўз ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини сўраб
судга мурожаат этишга ҳақли эканликлари белгиланган.
Мазкур иқтисодий ишни кўриш жараёнида тарафлар ўзаро келиб
чиққан низони профессионал медиатор Кенжабоев Дилшодбек Иброҳим
ўғли кўмагида медиация орқали ҳал қилишган бўлиб, улар ўртасида
2023 йил 8 сентябрда медиатив келишув тузилган.
ИПК 107-моддасининг 53-бандига кўра агар тарафлар ўртасида
медиатив келишув тузилган бўлса, суд даъво аризасини кўрмасдан
қолдиради.
ИПКнинг 108-моддасига кўра даъво аризасини кўрмасдан қолдириш
тўғрисида суд ажрим чиқаради. Суд ажримида ишда иштирок этувчи
шахслар ўртасида суд харажатларини тақсимлаш тўғрисидаги, давлат
божини бюджетдан қайтариш ҳақидаги масалалар ҳал қилиниши мумкин.
ИПКнинг 109-моддасида даъво аризасини кўрмасдан қолдириш учун
асос бўлиб хизмат қилган ҳолатлар бартараф этилганидан кейин даъвогар
судга даъво аризаси билан умумий тартибда янгидан мурожаат қилишга
ҳақли эканлиги белгиланган.
Шунга кўра, суд тарафлар медиатив келишувга эришганликлари
боис даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни, даъвогарнинг почта
харажатини ўз зиммасида қолдириш тўғрисидаги аризасини инобатга
олиб, даъвогар томонидан тўланган 33 000 сўм почта харажатини ўз
зиммасида қолдиришни лозим топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 107-моддасининг 53-банди, 108, 127-128, 170-171, 195-196,
2034-2035-моддаларини қўллаб, суд
А Ж Р И М Қ И Л Д И:
Даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин.
“ЙЙЙ” масъулияти чекланган жамияти томонидан тўланган 33 000
сўм почта харажати зиммасида қолдирилсин.
Ажрим устидан бир ой муддат ичида апелляция тартибида шикоят
қилиниши (прокурор протест келтириши) мумкин.
Судья
У.Р.Хусанов