Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1101-2301/8310 Дата решения 08.09.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Зангиатинский межрайонный экономический суд Судья Солиев Сарвар Ғайратжонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Кадстр агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси Ответчик / Подсудимый Нихол Пласт Сервис масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1171866 Claim ID 3594802 PDF Hash 2725429c8d5f66a0... Загружено 09.04.2026 06:33 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 11-моддаси ФКнинг 11 law
ФКнинг 212-моддаси ФКнинг 212 law
ФКнинг 172-моддаси ФКнинг 172 law
збекистон Республикаси Ер кодекси 40-моддаси збекистон Республикаси Ер кодекси 40 code_article
збекистон Республикаси Ер кодекси 91-моддаси збекистон Республикаси Ер кодекси 91 code_article
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1101-2301/8310-сонлииқтисодийиш ................................ ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 8 ................................ туманлараро иқтисодий судининг раиси ................................, судья ёрдамчиси .....................нинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар Кадастр агентлиги ................................нинг жавобгар “................................” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан у томонидан Тошкент вилояти, ................................ тумани, “................................” ҳудуди, “................................” МФЙ қишлоқ хўжалиги харитасининг 409қконтурида 55,0 кв.метр ер майдонида ўзбошимчалик билан қурилган нотурар бино-иншоотни ўзининг ҳисобидан буздириш ва эгалланган ер майдонини дастлабки ҳолатга қайтариш мажбуриятини юклаш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили ................... (2023 йил 5 январдаги 01-17-сонли ишончнома билан), жавобгар вакили ............................... (раҳбар) иштирокида, суднинг маъмурий биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Кадастр агентлигининг ................................ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) ................................ туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “................................” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) томонидан ................................ тумани, “................................” ҳудуди, “................................” МФЙ қишлоқ хўжалиги харитасининг 409қ-контуридан 0,0055 гектар ер майдонини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиб, белгиланган тартибда рухсатнома олмасдан, 55,0 кв.метр ер майдонида қурилган нотурар биноиншоотни ўзининг ҳисобидан буздириш ҳамда эгалланган ер майдонини дастлабки ҳолатига қайтариш мажбуриятини юклашни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабларини қўллаб-қувватлаб, жавобгар рухсат берувчи ҳужжатларсиз қурилиш қилганлиги, қурилмаларнинг ноқонунийлиги ва унинг ҳуқуқий оқибатлари ҳамда 15 кунлик муддат ичида ноқонуний қурилмаларни бузиш ва ер майдонини олдинги ҳолатга келтириш юзасидан жавобгарга тегишли тартибда тушунтириш берилганлиги, у маъмурий жавобгарликка ҳам тортилганлиги, бироқ жавобгар бугунги кунга қадар ушбу қурилмаларни бузмаганлигини маълум қилиб, даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъво талабларига қисман эътироз билдириб, масъулияти чекланган жамиятининг фаолиятини ривожлантириш, бўш турган маҳаллий аҳолини иш билан таъминлаш мақсадида қурилиш қилганлиги, ушбу рухсатсиз қурилган бино-иншоотлар кадастр ҳужжатларида ҳам ўзбошимчалик билан қурилган бино сифатида кўрсатилганлиги, унга солиқларни тўлаб келаётганлиги, ваколатли ташкилотлар у томонидан қурилган қурилмалар ноқонуний эканлигини унга маълум қилишиб, оқибатини ҳам тўлиқ тушунтиришганлигини таъкидлаб, суддан қонуний қарор қабул қилишни сўради. Суд, тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд далилларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъвони тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади: Аниқланишича, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2021 йил 8 июндаги ПФ-6243-сонли Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 12 декабрдаги 981-сонли қарорининг ижроси юзасидан Кадастр агентлигининг Тошкент вилояти ................................ тумани бўлими томонидан ................................ тумани “................................” ҚФЙ ҳудудида мониторинг кузатув ишларини амалга ошириш жараёнида жавобгар қонун талабларига зид равишда 0,0055 гектар ер майдонини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиб, ер майдонининг 55,0 кв.метр қисмида ўзбошимчалик билан, рухсат берувчи ҳужжатларсиз нотурар бино-иншоот қурган ҳолда фойдаланиб келаётганлиги ҳолати аниқланган. Кадастр агентлиги ................................ туман бўлимининг масъул ходимлари аниқланган ўзбошимчалик билан қурилган қурилмани жавобгарга Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 90, 91-моддалари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 июлдаги 467-сонли қарори билан тасдиқланган Низомнинг 11-банди талабларига асосан ўн беш кун муддат ичида ўз ҳисобидан буздириши лозимлиги, натижаси тўғрисида Кадастр агентлиги ................................ туман бўлимига хабарнома юбориши, акс ҳолда ўзбошимчалик билан қурилган қурилма ер майдонини бўшатиш мажбуриятини юклаш юзасидан судга даъво аризаси киритилиши тўғрисида огоҳлантирилган,бироқ жавобгар томонидан ушбу огоҳлантириш ижросиз қолдирилган. Шундан сўнг даъвогар мазкур даъво аризаси билан мурожаат қилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 9-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ фуқаролар ва юридик шахслар ўзларига тегишли бўлган фуқаролик ҳуқуқларини, шу жумладан уларни ҳимоя қилиш ҳуқуқини ҳам ўз хоҳишларига кўра тасарруф этадилар. ФКнинг 11-моддасига кўра, фуқаролик ҳуқуқлари ҳуқуқ бузилишидан олдинги ҳолатни тиклаш ва ҳуқуқни бузадиган ёки унинг бузилиши хавфини туғдирадиган ҳаракатларнинг олдини олиш йўли билан ҳам ҳимоя қилиниши белгиланган. ФКнинг 212-моддасига мувофиқ қонунчиликда белгиланган тартибда қурилиш мақсадлари учун ажратилмаган ер участкаларида, шунингдек иморат қуриш учун зарур рухсатнома олмасдан ёки архитектура ва қурилиш нормалари ҳамда қоидаларини жиддий бузган ҳолда қурилган уй-жой, бошқа бино, иншоот ёки ўзга кўчмас мулк ўзбошимчалик билан қурилган иморат ҳисобланади. Ўзбошимчалик билан иморат қурган шахс унга мулк ҳуқуқини ололмайди. Бу шахс қурган иморатини тасарруф этишга — сотишга, ҳадя этишга, ижарага беришга, иморатга нисбатан бошқа битимлар тузишга ҳақли эмас. Ўзбошимчалик билан иморат қуриш натижасида ҳуқуқлари бузилган шахснинг ёки тегишли давлат органининг даъвоси билан бундай иморат суднинг қарорига биноан иморатни қурган шахс томонидан ёки унинг ҳисобидан бузиб ташланиши лозим. ФКнинг 172-моддасида мулкдорнинг ўз ҳуқуқларини амалга ошириши бошқа шахсларнинг ҳуқуқларини ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузмаслиги шартлиги белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Ер кодекси 40-моддаси биринчи қисмининг 11-бандига кўра, ерларни ўзбошимчалик билан эгаллашга ва (ёки) ўзбошимчалик билан қилинган қурилишга йўл қўймаслик, шунингдек ўзбошимчалик билан эгалланган ер участкасидаги қонунга хилоф қурилишни тўхтатиб туриш бўйича чоралар кўриш ер эгаси, ердан фойдаланувчи, ижарачи ва ер участкаси мулкдорининг мажбуриятларидан бири ҳисобланади. Жавобгарнинг ноқонуний қурилма қилганлиги ишда тўпланган ҳужжатлар, хусусан далолатнома ва огоҳлантириш хатлари, жавобгар жамият раҳбарини маъмурий жавобгарликка тортиш тўғрисидаги қарор, шунингдек суд мажлисида тарафлар вакиллари томонидан берилган кўрсатмалар билан тўлиқ ўз тасдиғини топади. Юқорида баён этилган асосларга кўра, ноқонуний қурилма жавобгарнинг ҳисобидан буздириб ташланиши лозим. Шунингдек даъвода ер майдонини аввалги ҳолига келтириш мажбуриятини юклаш талаби ҳам қўйилган. Ўзбекистон Республикаси Ер кодекси 91-моддасининг иккинчи қисмига асосан ер участкаларини фойдаланиш учун яроқли ҳолатга келтириш, шу жумладан ундаги иморатларни бузиш ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олган шахслар ҳисобидан амалга оширилади. 4 Демак, даъвогарнинг ушбу талаби ҳам асосли бўлиб, ўзбошимчалик билан қурилган иморатини бузиш билан бир қаторда ер майдонини олдинги, яъни яроқли ҳолатга келтириш ҳам айнан жавобгар ҳисобидан амалгаоширилиши лозим бўлади. ИПКнинг 118-моддасида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Суд, даъво талаблари асосли деб топилганлиги боис ҳар икки талаб бўйича номулкий талаблар бўйича белгиланган ставкалар бўйича, яъни даъво тақдим этиш санасидаги базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 бараваридан давлат божи ундиришни лозим топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179 ҳамда 184-моддаларини қўллаб, суд Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, 15 (ўн беш) кун муддат ичида Тошкент вилояти, ................................ тумани, “................................” ҳудуди, “................................” МФЙ қишлоқ хўжалиги харитасининг 409қ-контуридаги 55,0 кв.метр ер майдонида ўзбошимчалик билан қурилган нотурар биноиншоот “................................” масъулияти чекланган жамиятининг ҳисобидан буздирилсин ҳамда ер майдони унинг ҳисобидан аввалги ҳолатига қайтарилсин. “................................” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан республика бюджетига 6 600 000 сўм давлат божи, Кадастр агентлиги ................................нинг фойдасига 33 000 сўм почта харажати ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида ................................ туманлараро иқтисодий суди орқали Тошкент вилоят судига апелляция тартибида шикоят қилиниши (прокурор эса ишда иштирок этувчи шахснинг мурожаати бўлган тақдирда протест келтириши) мумкин. Апелляция тартибида кўрилмаган иш кассация тартибида кўриб чиқилмаслиги ишда иштирок этувчи шахсларга тушунтирилсин. Судья ................................