← Назад
Решение #497302 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| кодекси | 111 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 170 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 217 | — | code_article | |
| Ушбу Кодекс | 215 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 222 | — | code_article |
Текст решения
9 705 символов
4-1701-2302/7777-сонли иш
Судья: Ж.К.Мамитов
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Андижон шаҳри
2023 йил 8 сентябрь
Андижон туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ж.К.Мамитов раислигида,
судья ёрдамчиси А.Ҳалимжоновнинг суд мажлиси котиблигида аризачи - Андижон
вилояти солиқ бошқармасининг жавобгар – IMPERIUM-LOGISTIC GROUP масъулияти
чекланган жамиятининг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн
кундан кўп бўлган муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги электрон тарздаги аризаси
бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни аризачи вакили Ж.Умаров(ишончнома асосида)
иштирокида (жавобгар вакили иштирок этмади) Андижон шаҳар солиқ инспекцияси
биносида ўтказилган очиқ сайёр суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аризачи - Андижон вилояти солиқ бошқармаси Андижон туманлараро иқтисодий
судига электрон тарздаги ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар - IMPERIUM-LOGISTIC
GROUP масъулияти чекланган жамиятининг банклардаги ҳисобварақлари бўйича
операцияларни ўн кундан кўп бўлган муддатга тўхтатиб туришни сўраган.
Аризачи вакили ўз кўрсатмасида - даъвони қўллаб-қувватлаб, Андижон вилояти
солиқ бошқармасининг “Камерал солиқ текшируви ўтказиш тўғрисида”ги буйруғига
асосан камерал солиқ текширувини ўтказиш учун IMPERIUM-LOGISTIC GROUP
масъулияти чекланган жамиятига чиқилиб, текширишга талаб қилинган ҳужжатларни
тақдим этилиши тўғрисида жавобгарга хабарнома юборилганлиги, бироқ жавбгар
томонидан хабарномага жавоб берилмаганлиги, текширишга талаб қилинган
ҳужжатлар тақдим этилмаганлиги, мазкур ҳолат бўйича солиқ бошлиғи
ўринбосарининг қарори қабул қилиниб, мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Солиқ
кодексининг 111-моддаси, 2-қисмига асосан жамиятга хизмат кўрсатувчи банк
муассасасига жамиятнинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан
кўп муддатга тўхтатиб туриш учун электрон тарзда юборилганлиги ва бу ҳақида
жавобгарнинг шахсий кабинетига электрон шаклда хабарнома юборилган бўлсада
жавобгар томонидан тегишли ҳужжатлар давлат солиқ хизмати органларига тақдим
этилмай келинаётганлиги учун судга ариза киритилганлигини маълум қилиб, аризани
қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар суд мажлиси ҳақида хабардор қилинган бўлсада, унинг вакили суд
мажлисида иштирок этмади ва аризачининг талабларига эътирозини билдирмади.
Ишдаги мавжуд ва тақдим этилган ҳужжатларда суд мажлиси ўтказилиши вақти
ва жойи кўрсатилган суднинг ажрими жавобгарнинг электрон шахсий кабинетига
етказилганлигини тасдиқловчи маълумот мавжуд.
Мазкур ҳолатда, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 170-моддасига кўра иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли
тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо
уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлигини инобатга олиб, жавобгар вакили
иштирокисиз иқтисодий ишни кўриб чиқишни лозим топди.
Ишдаги мавжуд ва тақдим этилган ҳужжатларига кўра, Андижон вилояти солиқ
бошқармасининг “Камерал солиқ текшируви ўтказиш тўғрисида”ги буйруғига асосан
камерал солиқ текширувини ўтказиш учун IMPERIUM-LOGISTIC GROUP масъулияти
чекланган жамиятига чиқилиб, текширишга талаб қилинган ҳужжатларни тақдим
этилиши тўғрисида жамиятга хабарнома юборилган.
Бироқ, жамият томонидан хабарномага жавоб берилмай, текширишга талаб
қилинган ҳужжатлар тақдим этилмаганлиги учун мазкур ҳолат бўйича Андижон
вилояти солиқ бошқармаси бошлиғи ўринбосарининг қарори қабул қилиниб, мазкур
қарор Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 111-моддаси, 2-қисмига асосан
жамиятга хизмат кўрсатувчи банк муассасасига жамиятнинг банкдаги ҳисобварақлари
бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш учун электрон тарзда
юборилган ҳолда бу ҳақида жавобгарнинг шахсий кабинетига электрон шаклда
хабарнома юборилган.
Лекин шу кунга қадар жамият томонидан тегишли ҳужжатлар давлат солиқ
хизмати органларига тақдим этилмай келинаётганлиги учун судга ариза киритилган.
Суд, аризачи вакилининг кўрсатмаларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб
чиқиб, қуйидаги асосларга кўра аризачининг талабини қаноатлантиришни лозим
топади.
Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 111-моддасига кўра, солиқ
тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни
тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг раҳбари (раҳбар ўринбосари)
томонидан ўн кундан кўп бўлмаган муддатга қабул қилиниши мумкин. Солиқ
тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн
кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг
илтимосномасига асосан суд томонидан қабул қилиниши мумкин. Бунда солиқ
тўловчининг (солиқ агентининг) банк ҳисобварақлари бўйича операциялари суд
томонидан қарор қабул қилингунга қадар тўхтатиб турилади.
Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича
операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисида қарор электрон шаклда солиқ органи
томонидан банкка юборилади. Бир вақтнинг ўзида солиқ органи томонидан солиқ
тўловчининг шахсий кабинетига унинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операциялар
тўхтатиб турилиши тўғрисида хабарнома бунинг сабабларини кўрсатган ҳолда
юборилади.
Юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг банкдаги
ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш солиқ органи томонидан
мазкур солиқ тўловчиларнинг (солиқ агентларининг) солиқ мажбуриятлари
бажарилишини таъминлаш учун қуйидаги ҳолларда қўлланилиши мумкин:
1) ушбу солиқ тўловчи (солиқ агенти) томонидан солиқ органига молиявий ва
(ёки) солиқ ҳисоботи бундай ҳисоботни тақдим этишнинг белгиланган муддати
тугаганидан кейин ўн кун ичида тақдим этилмаганда;
2) солиқ тўловчи (солиқ агенти) томонидан солиқ органининг камерал солиқ
текшируви натижалари бўйича талабномасига тушунтиришлар ва (ёки) тузатишлар
белгиланган муддатда тақдим этилмаганда, шунингдек солиқ тўловчи томонидан солиқ
органи талаб қилган ҳужжатлар тақдим этилмаганда;
3) солиқ текширувини ўтказаётган солиқ органларининг мансабдор шахсларини
кўрсатилган ҳудудга ёки бинога (бундан турар жойлар мустасно) киришига тўсқинлик
қилишда. Солиқ органи мансабдор шахсининг киришига тўсқинлик қилиниши унинг
ўзи ва текширилаётган шахс томонидан имзоланадиган далолатнома билан
расмийлаштирилади. Бундай далолатнома асосида солиқ органи банкдаги
ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб туради;
4) солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) ўзи кўрсатган манзилда йўқлигида.
Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақ бўйича
операцияларнинг тўхтатиб турилиши банклар томонидан солиқ тўловчининг (солиқ
агентининг) барча ҳисобварақлари бўйича барча чиқим операциялари тўхтатиб
турилишини англатади.
Солиқ тўловчиларнинг консолидациялашган гуруҳининг масъул иштирокчиси
томонидан солиқ ҳисоботи бундай ҳисоботни тақдим этишнинг белгиланган муддати
ўтгач ўн кун ичида тақдим этилмаган тақдирда, банкдаги ҳисобварақлар бўйича
операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор масъул иштирокчининг ёки ушбу
консолидациялашган гуруҳ барча иштирокчиларининг операцияларига нисбатан солиқ
органи раҳбари (унинг ўринбосари) томонидан қабул қилиниши мумкин.
Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақ бўйича
операцияларнинг тўхтатиб турилиши фуқаролик қонун ҳужжатларига мувофиқ
биринчи навбатда кўрсатилган тўловларга, шунингдек қонун ҳужжатларига мувофиқ
ундирувга йўл қўйилмайдиган банклардаги ҳисобварақларга татбиқ этилмайди.
Мазкур ҳолатда жавобгар - IMPERIUM-LOGISTIC GROUP масъулияти чекланган
жамияти томонидан камерал солиқ текширувини ўтказиш учун текширишга талаб
қилинган ҳужжатларни тақдим этилмай келинган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 217-моддасига
кўра, банклардаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб қўйиш ҳуқуқий
таъсир чораси ҳисобланади.
Ушбу Кодекснинг 215-моддасига асосан ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш
тўғрисидаги аризалар билан судларга назорат қилувчи органлар мурожаат этишга
ҳақли.
Жавобгар - IMPERIUM-LOGISTIC GROUP масъулияти чекланган жамияти
томонидан камерал солиқ текширувини ўтказиш учун текширишга талаб қилинган
ҳужжатларни тақдим этилмай келинганлиги Андижон вилояти солиқ бошқармаси
аризаси ва унга илова қилинган ҳужжатлар ҳамда аризачи вакилининг кўрсатмалари
билан билан тасдиқланганлиги боис, суд аризачининг талабини қаноатлантиришни
лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 222-моддаси,
3-қисми, 4-бандига кўра ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш тўғрисидаги арз қилинган
талаб қаноатлантирилган тақдирда, суд ҳал қилув қарорининг хулоса қисмида
банклардаги ҳисобварақлар бўйича операциялар қандай шартлар бажарилгунига қадар
тўхтатиб қўйилганлиги кўрсатилиши керак.
Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 170, 215, 217 ва 222-моддаларини қўллаб, суд
қарор
қ и л а д и:
Аризачи - Андижон вилояти солиқ бошқармасининг аризаси қаноатлантирилсин.
Жавобгар – IMPERIUM-LOGISTIC GROUP масъулияти чекланган жамиятининг
банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларининг чиқиш қисми жамият
томонидан камерал солиқ текширувини ўтказиш учун текширишга талаб қилинган
ҳужжатлар давлат солиқ хизмати органларига тақдим этилгунга қадар тўхтатиб
қўйилсин.
Жавобгар - IMPERIUM-LOGISTIC GROUP масъулияти чекланган жамиятига хизмат
кўрсатувчи барча банклардаги ҳисоб-рақамлари бўйича операцияларни тўхтатиб
қўйишга сабаб бўлган ҳолатлар, яъни, солиқ тўловчи (солиқ агенти) томонидан камерал
солиқ текширувини ўтказиш учун текширишга талаб қилинган ҳужжатларни давлат
солиқ хизмати органларига тақдим этилган кундан кейин бир кундан кечиртирмасдан,
давлат солиқ органи хизмати томонидан тақдим этиладиган ёзма кўрсатмаси (қарори)
асосида ҳисобварақлар бўйича операциялар тиклансин.
Мазкур ҳал қилув қароридан устидан ўн кунлик муддат ичида апелляция
тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
Раислик этувчи,
судья
Ж.К.Мамитов