← Назад
Решение #497851 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуннинг | 16 | — | law | |
| онуни | 9 | — | law | |
| онуни | 16 | — | law |
Текст решения
25 741 символов
4-1701-2303/7437-сонли иш
Судья: У.М.Қурбонова
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 8 сентябрь
Андижон туманлараро иқтисодий судининг судьяси У.Қурбонова
раислигида, судья ёрдамчиси А.Азизовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогарРақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларни ҳимоя қилиш
қўмитаси Андижон вилояти ҳудудий бошқармасининг, жавобгар – Андижон сув
таъминоти масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 1447200000 сўм асоссиз
равишда ортиқча олинган маблағни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси
бўйича ишни даъвогар вакили Б.Аббосов(ишончнома асосида) ва жавобгар
вакиллари Б.Иноятходжаев ва иқтисодчи Н.Ахмедовалар(ишончнома асосида)
иштирокида, суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
даъвогар- Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларни
ҳимоя қилиш қўмитаси Андижон вилояти ҳудудий бошқармаси судга даъво
киритиб, жавобгар – Андижон сув таъминоти масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан 1447200000 сўм асоссиз равишда ортиқча олинган маблағни
ундиришни сўраган.
Даъво аризада баён қилинишича, қўмитанинг 2022 йил 07 сентябрдаги
904/03-19-сонли топшириғига асосан “Андижон сув таъминоти” МЧЖ томонидан
2020-2021-йиллар ва 2022-йилнинг ўтган даврида сув таъминоти ва оқова
хизматлари тарифларининг асосли шакллантирилиши, амалга киритилиши ва
қўлланиши талабларига риоя этилиши юзасидан сўров асосида белгиланган
тартибда ўрганиш ва таҳлиллар ўтказилган.
Нархларни шакллантиришда; Андижон сув таъминоти” МЧЖ томонидан
2021 йил 1 январ ҳолатига декларация қилинган нархлар бўйича амалдаги
тарифларга асосан 2021 йил давомида ҳақиқатда амалга оширилган харажатлар ва
даромадлар кўрсатқичларини тўғри шакллантирилганлиги юзасидан ўрганиш ва
тахлиллар ўтказилган.
Жамият томонидан тақдим қилинган 2021 йил учун ичимлик суви бўйича
декларация (тасдиқланган) қилинган нархлар (тарифлар) бўйича хисобкитобларга асосан кўрсатилган ҳар бир харажат ва даромад тури бўйича илова
қилинган хисоб-китоб маълумотлари асосида амалга оширилганлиги кўрсатилган
ҳақиқий харажатлар ва даромадлар қайта тахлил қилинганда қуйидагилар маълум
бўлган.
-бошқа тўғридан-тўғри ишлаб чиқариш харажатларига 1200,9 млн.сўм (1 м3
ичимлик суви учун 14 сўм 90 тийиндан) режалаштирилган бўлиб, ҳақиқий
харажатлар 4542,5 млн.сўмга (1 м3 ичимлик суви учун 59 сўм 40 тийиндан)
тасдиқланган ёки белгиланган режага нисбатан қўлланиладиган 1,12 гача
коэффициентга асосан 1344,9 млн.сўмгача (1 м3 ичимлик суви учун 17 сўм 60
тийиндан) харажатлар амалга оширилиши лозим бўлгани ҳолда ушбу харажатлар
3197,5 млн.сўмга (1 м3 ичимлик суви учун 41 сўм 80 тийиндан) ортиб кетган.
-бошқа администрация харажатларига 804,5 млн.сўм (1 м3 ичимлик суви
учун 10 сўмдан) режалаштирилган бўлиб, ҳақиқий харажатлар 5724,2 млн.сўмга (1
м3 ичимлик суви учун 74 сўм 90 тийиндан) тасдиқланган, бироқ ушбу харажат
тури бўйича илова қилинган хисоб-китоб маълумотига асосан 742,7 млн.сўмга (1
м3 ичимлик суви учун 9 сўм 70 тийиндан) харажат қилинганлиги қайд этилган ёки
ҳақиқатда амалга оширилган харажатга нисбатан 4981,5 млн.сўм (1 м3 ичимлик
суви учун 65 сўм 20 тийиндан) ортиқча кўрсатилиб тасдиқланган.
-молиявий натижалар бўйича 3209,5 млн.сўм (1 м3 ичимлик суви учун 39 сўм
70 тийиндан) (жами ишлаб чиқариш таннархини соф фойдага нисбати 7,10 фоизни
ташкил этган) режалаштирилган бўлиб, молиявий натижалар 1896,0 млн.сўмга (1
м3 ичимлик суви учун 24 сўм 80 тийиндан) тасдиқланган ёки молиявий натижалар
бўйича жами ишлаб чиқариш таннархини соф фойдага нисбати 7,10 фоиз ҳисобида
3810,4 млн.сўмга (1 м3 ичимлик суви учун 49 сўм 80 тийиндан) тасдиқланиши
лозим бўлгани ҳолда ушбу кўрсатқич бўйича даромадлар 1914,4 млн.сўмга (1 м3
ичимлик суви учун 24 сўм 80 тийиндан) камайтириб кўрсатилган.
Демак, жамият томонидан 2021 йил учун ичимлик суви бўйича декларация
(тасдиқланган) қилинган нархлар (тарифлар) бўйича хисоб-китобларга асосан
тасдиқланган ҳақиқий кўрсатқичлардан 2 та тури бўйича харажатлар ортиқча
ҳамда 1 та тури бўйича даромадлар кам кўрсатилиб, тасдиқланган ёки 1 м3
ичимлик сув нархи режага нисбатан 52 сўм 10 тийинга (1 м3 ичимлик суви нархи
916 сўм 70 тийинга тасдиқланган бўлиб, ҳақиқий кўрсатқичлар 864 сўм 60 тийинга
бажарилган) кам бажарилганлиги натижасида 3985,2 млн.сўм ортиқча даромад
олинган.
Ҳудди шунингдек, жамият томонидан тақдим қилинган 2021 йил учун оқава
суви бўйича декларация (тасдиқланган) қилинган нархлар (тарифлар) бўйича
хисоб-китобларга асосан кўрсатилган ҳар бир харажат ва даромад тури бўйича
илова қилинган хисоб-китоб маълумотлари асосида амалга оширилганлиги
кўрсатилган ҳақиқий харажатлар ва даромадлар қайта тахлил қилинганда
қуйидагилар маълум бўлган.
-бошқа администрация харажатларига 201,4 млн.сўм (1 м3 оқава суви учун
11 сўм 70 тийиндан) режалаштирилган бўлиб, ҳақиқий харажатлар 1023,0
млн.сўмга (1 м3 оқава суви учун 67 сўм 90 тийиндан) тасдиқланган, бироқ ушбу
харажат тури бўйича илова қилинган хисоб-китоб маълумотига асосан 350,5
млн.сўмга (1 м3 оқава суви учун 23 сўм 30 тийиндан) харажат қилинганлиги қайд
этилган ёки ҳақиқатда амалга оширилган харажатга нисбатан 672,5 млн.сўм (1 м3
оқава суви учун 44 сўм 60 тийиндан) ортиқча кўрсатилиб тасдиқланган.
-молиявий натижалар бўйича 421,0 млн.сўм (1 м3 оқава суви учун 24 сўм
50 тийиндан) (жами ишлаб чиқариш таннархини соф фойдага нисбати 5 фоизни
ташкил этган) режалаштирилган бўлиб, молиявий натижалар 2087,1 млн.сўмга (1
м3 оқава суви учун 138 сўм 50 тийиндан) тасдиқланган ёки молиявий натижалар
бўйича жами ишлаб чиқариш таннархини соф фойдага нисбати 5 фоиз ҳисобида
556,9 млн.сўмга (1 м3 оқава суви учун 37 сўмдан) тасдиқланиши лозим бўлгани
ҳолда ушбу кўрсатқич бўйича даромадлар 1530,2 млн.сўмга (1 м3 оқава суви учун
101 сўм 60 тийиндан) камайтириб кўрсатилган.
Демак, жамият томонидан 2021 йил учун оқава суви бўйича декларация
(тасдиқланган) қилинган нархлар (тарифлар) бўйича хисоб-китобларга асосан
тасдиқланган ҳақиқий кўрсаткичлардан 1 та тури бўйича харажатлар ортиқча
ҳамда 1 та тури бўйича даромадлар кам кўрсатилиб, тасдиқланган ёки 1 м3 оқава
сув нархи сотишдан тушган даромадга нисбатан 199 сўм 70 тийинга (1 м3 оқава
суви нархи 1087 сўм 80 тийинга тасдиқланган бўлиб, ҳақиқий кўрсатқичлар 895
сўм 80 тийинга бажарилган) кам бажарилганлиги натижасида 3008,9 млн.сўм
ортиқча даромад олинган.
Бундан ташқари, жамият томонидан 2021 йил давомида Аҳоли ва улгуржи
истеъмолчиларга етказиб берилган ичимлик сувининг миқдори 76445,0 минг
метр/кубни, меъёрга асосан ичимлик суви таркибига қўшилиши керак бўлган
гипохлорид калсий қиймати 1 м3 ичимлик суви учун 4,3 сўмдан жами 350,0
млн.сўмни ташкил этиши керак бўлгани ҳолда, хақиқатда 1 м3 ичимлик суви учун
2,6 сўмдан 201,2 млн.сўм гипохлорид калций харажатга чиқарилган.
Ёки, амал оширилмаган харажатлар учун “Андижон сув таъминоти” МЧЖ
томонидан 1 м3 ичимлик суви учун 1,7 сўм хисобида 129,9 млн.сўм асоссиз
даромад олинган.
Шунингдек, “Андижон сув таъминоти” МЧЖ томонидан 2021 йил давомида
Аҳоли ва улгуржи истеъмолчиларга кўрсатилган оқава хизматлари миқдори
15068,0 минг метр/кубни, меъёрга асосан оқава сув таркибига қўшилиши керак
бўлган гипохлорид калций қиймати 1 м3 ичимлик суви учун 26,7 сўмдан жами
460,0 млн.сўмни ташкил этиши керак бўлгани ҳолда, хақиқатда 1 м3 ичимлик суви
учун 2,6 сўмдан 39,1 млн.сўм гипохлорид калций харажатга чиқарилган.
Ёки, амал оширилмаган харажатлар учун “Андижон сув таъминоти” МЧЖ
томонидан 1 м3 ичимлик суви учун 24,1 сўм хисобида 363,9 млн.сўм асоссиз
даромад олинган.
Бундан ташқари, “Андижон сув таъминоти” МЧЖ томонидан 2021 йил учун
шаклланган декларация нархига бошқарув бўлими (АУП) инспектори штат
бирлиги учун 2021 йилга 1 м3 сув хажми учун 23,5 сўмдан жами 1899,5 млн.сўм
режалаштирилган холда ҳақиқатда 1 м3 сув хажми учун 20,5 сўмдан жами 1569,1
млн.сўм ёки тасдиқланган харажатларга нисбатан ҳақиқий харажатлар 1 м3 сув
учун 3,0 сўмдан жами 227,8 млн.сўмга кам харажат қилинган.
Ёки, амал оширилмаган харажатлар учун “Андижон сув таъминоти” МЧЖ
томонидан 1 м3 ичимлик суви учун 3,0 сўм хисобида 227,8 млн.сўм ҳамда ўз
навбатида ягона ижтимоий тўловлар учун 29,3 млн.сўм жами 257,1 млн.сўм асоссиз
даромад олинган.
Натижада, “Андижон сув таъминоти” МЧЖ томонидан Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28.10.2010 йилдаги 239-сонли қарори
билан тасдиқланган “Товарлар (ишлар, хизматлар)га тартибга солинадиган
нархлар (тарифлар)ни шакллантириш, декларация қилиш (тасдиқлаш) ва
белгилаш ҳамда уларнинг қўлланилишини давлат томонидан назорат қилиш
тартиби тўғрисида Низом”нинг 36-банди талаблари бузилганлиги кўрсатилган.
Нархларнинг амалга киритилиши ва қўлланилиши бўйича; ўрганишда
“Андижон сув таъминоти” МЧЖ томонидан ичимлик суви таъминоти бўйича
белгиланган нархлардан ортиқча нархлар қўлланилганлиги натижасида 2020
йилда 40 та улгуржи истеъмолчиларга етказиб берилган 70019 м3 ичимлик суви
учун 259,8 млн.сўм хисобланган ёки 81,9 млн.сўм (70019 м3 учун 1200 сўмдан)
хисобланиши лозим бўлгани холда 177,9 млн.сўм ҳамда 4 та бюджет
ташкилотларига етказиб берилган 359562 м3 ичимлик суви учун 463,2 млн.сўм
хисобланган ёки 265,2 млн.сўм (359562 м3 учун 740 сўмдан) хисобланиши лозим
бўлгани холда 198,0 млн.сўм жами 375,9 млн.сўм маблағ ортиқча хисобланганлиги
маълум бўлган
Шунингдек, 2021 йил давомида 2 та улгуржи истеъмолчиларга етказиб
берилган 8310 м3 ичимлик суви учун 21,6 млн.сўм хисобланган ёки 17,6 млн.сўм
(8310 м3 учун 2120 сўмдан) хисобланиши лозим бўлгани холда 4,0 млн.сўм маблағ
ортиқча хисобланган.
Бундан ташқари, 2022 йилнинг ўтган 8 ойида 2 та бюджет ташкилотларига
етказиб берилган 68170 м3 ичимлик суви учун 404,5 млн.сўм хисобланган ёки 97,5
млн.сўм (68170 м3 учун 1430 сўмдан) хисобланиши лозим бўлгани холда 307,0
млн.сўм маблағ ортиқча хисобланган.
Демак, “Андижон сув таъминоти” МЧЖ томонидан ичимлик суви таъминоти
бўйича белгиланган нархлардан ортиқча нархлар қўлланилганлиги натижасида
2020 йилга 40 та улгуржи ва 4 та бюджет ташкилотларига 375,9 млн.сўм, 2021
йилда 2 та улгуржи истеъмолчиларга 4,0 млн.сўм ва 2022 йилнинг ўтган 8 ойида 2
та бюджет ташкилотларига 307,0 млн.сўм жами 686,9 млн.сўм ортиқча
хисобланган.
Ҳудди шунингдек, “Андижон сув таъминоти” МЧЖ томонидан оқава хизмати
бўйича белгиланган нархлардан ортиқча нархлар қўлланилганлиги натижасида
2020 йилга 4 та улгуржи истеъмолчиларга 441,0 млн.сўм, 2021 йилда 3 та бюджет
ташкилотларига 214,0 млн.сўм ва 2022 йилнинг ўтган 8 ойида 4 та бюджет
ташкилотларига 270,0 млн.сўм жами 925,0 млн.сўм ортиқча хисобланган.
Натижада,
Ўзбекистон
Республикасининг
“Табиий
монополиялар
тўғрисида”ги Қонуннинг 16-моддасида; “Табиий монополия субъектлари товарлар
учун ваколатли орган белгилаган миқдордан ортиқ ҳақ олиши, табиий монополия
субъектларининг товарларидан фойдаланиш шартларини тикиштириш ёки
табиий
монополия
субъектларининг
товарлари
истеъмолчиларини
камситилишига ёхуд истеъмолчилардан белгиланган нархларда (тарифларда)
ҳисобга олинмаган ҳақ ундириш эвазига даромад олишга олиб келадиган бошқача
хатти-ҳаракатларни содир этиши ман этилган” деб кўрсатилган талаблари
бузилган.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014
йил 15 июлдаги 194-сонли қарори билан тасдиқланган Истеъмолчиларга сув
таъминоти ва сув чиқариш хизматлари кўрсатиш қоидаларининг 108-бандига
асосан И гуруҳ истеъмолчилари, аванс тариқасида, коммунал хизматлар учун 12
ойдан кўп бўлмаган муддатга тўловларни аввалдан амалга ошириб қўйган
бўлсалар, улар шу вақт мобайнида тарифларнинг ўзгариши туфайли тўланадиган
қўшимча тўловлардан озод этилганлиги белгиланган бўлсада, “Андижон сув
таъминоти” МЧЖ томонидан 2021 йил 1 январь ҳолатига олдиндан тўловларни
амалга оширган улгуржи истеъмолчилар ва бюджет ташкилотлари учун янги
нархда тўловлар хисобланганлиги маълум бўлган.
Натижада, ичимлик суви бўйича 58 та улгуржи истеъмолчилардан 40,6
млн.сўм ва 40 та бюджет ташкилотларидан 44,3 млн.сўм жами 98 та
истеъмолчилардан 84,9 млн.сўм ортиқча даромад олинган.
Шунингдек, оқава хизмати бўйича 39 та улгуржи истеъмолчилардан 52,3
млн.сўм ва 20 та бюджет ташкилотларидан 24,7 млн.сўм жами 59 та
истеъмолчилардан 77,0 млн.сўм ортиқча даромад олинганлиги маълум бўлган.
Ўрганишда “Андижон сув таъминоти” МЧЖ томонидан 2021 йил давомида
нархларни шакллантириш 2 та ҳолатда 7745,1 млн.сўм ортиқча даромад ҳамда 216
та истеъмолчиларга 1773,9 млн.сўм ортиқча тўлов хисобланганлиги маълум
бўлган.
Натижада, “Андижон сув таъминоти” МЧЖ томонидан Ўзбекистон
Республикасининг “Табиий монополиялар тўғрисида”ги Қонуннинг 16-моддаси,
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28.10.2010 йилдаги 239-сонли
қарори билан тасдиқланган “Товарлар (ишлар, хизматлар)га тартибга солинадиган
нархлар (тарифлар)ни шакллантириш, декларация қилиш (тасдиқлаш) ва
белгилаш ҳамда уларнинг қўлланилишини давлат томонидан назорат қилиш
тартиби тўғрисида Низом”нинг 36-банди, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг 2014 йил 15 июлдаги 194-сонли қарори билан тасдиқланган
Истеъмолчиларга сув таъминоти ва сув чиқариш хизматлари кўрсатиш
қоидаларининг 108-бандлари талаблари бузилишига йўл қўйилганлиги қайд
этилган.
“Андижон сув таъминоти” МЧЖ рахбарининг ишончли вакиллари, Бош
хисобчи Н.Ахмедова, Иқтисодий масалалар бўйича директор ўринбосари
Д.Қўлдашев ва Хуқуқшунос Ш.Жўраевлар мазкур ҳолат юзасидан ўрганишда ўз
эътирозларини билдириб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 2
февралдаги “Молиявий ҳисоботларнинг ҳалқаро стандартларига ўтиш бўйича
қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4611-сонли Қарори ҳамда 2020 йил
27 октябр кунги “Давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ қилишни
жадаллаштириш ҳамда давлат активларини ҳусусийлаштиришга оид чоратадбирлар тўғрисида”ги 6096-сонли фарманининг ижросини таъминлаш
мақсадида “Ўзсувтаъминот” АЖ томонидан “ФCС Эхпертс” МЧЖ хамкорлигида
республикадаги сув таъминоти ташкилотларида Бухгалтерия хисоби миллий
стандартларидан Молиявий хисобнинг халқаро стандартларига ўтиш муносабати
билан трансформация қилиш ишлари амалга оширилаётганлигини, Молиявий
ҳисобнинг ҳалқаро стандартларига ўтиш жараёнида 2020-2021 йиллар
маълумотлари қайта текширилиб, хисоботлар қайта шакллантирилиши кўзда
тутилганлиги сабабли “Андижон сув таъминоти” МЧЖнинг 2021 йил молиявий
хисоботлари жараён якунлангунга қадар тугалланмаган хисобланишини,
Монополияга қарши курашиш бошқармасига тасдиқланган ҳолатда тақдим
қилинган маълумот ва хисоботлар ўзгартирилганини, ўрганиш кунига қадар 2021
йил учун молиявий хисоботлар якунланмаганини маълум қилганлар.
“Андижон сув таъминоти” МЧЖ ишончли вакилларини эътирозлари
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 февралдаги ПҚ-4611сонли қарори ҳамда 2020 йил 27 октябрдаги ПФ-6096-сонли фармонларида
молиявий ҳаражатларни белгилашга доир нормалар мавжуд эмаслиги, фақатгина
Молиявий ҳисоботларни ҳалқаро стандартларига ўтиш ва йирик корхоналарни
трансформация қилиш юзасидан бўлиб, ушбу норматив хужжатлар “Андижон сув
таъминоти” МЧЖ олдига харажатларни асоссиз ошириш ёҳуд камайтириш
мажбуриятини қўймаганлиги билан рад этилган.
Ўзбекистон Республикасининг “Табиий монополиялар тўғрисида”ги қонуни
9-моддасига асосан Табиий монополия субъектлари фаолияти устидан давлат
назорати монополияга қарши давлат органи томонидан амалга оширилиши
белгиланган. Қонунни 10-модасига асосан ушбу Қонунга риоя этилишини ўз
ваколати доирасида назорат қилиши ҳамда қонунчиликнинг бузилиш фактлари
юзасидан ўз ваколати доирасида қарорлар қабул қилиши, табиий монополия
субъектларига бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар юбориши кўрсатиб
ўтилган.
“Андижон сув таъминоти” МЧЖ томонидан юқоридаги ҳаракатлари билан
Ўзбекистон Республикасининг “Табиий монополиялар тўғрисида”ги Қонунининг
16-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28.10.2010
йилдаги 239-сонли қарори билан тасдиқланган “Товарлар (ишлар, хизматлар)га
тартибга солинадиган нархлар (тарифлар)ни шакллантириш, декларация қилиш
(тасдиқлаш) ва белгилаш ҳамда уларнинг қўлланилишини давлат томонидан
назорат қилиш тартиби тўғрисида Низом”нинг 36-банди, Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 июлдаги 194-сонли қарори
билан тасдиқланган Истеъмолчиларга сув таъминоти ва сув чиқариш хизматлари
кўрсатиш қоидаларининг 108-бандлари талаблари бузилган.
Иш хужжатларидан аниқланишича, Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил
12 октябрдаги “Рақобат, табиий монополиялар, истеъмолчиларнинг
ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатларини
бузганлик учун иш қўзғатиш ва уларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисида”ги 225сонли қарор талабларидан келиб чиқиб, “Андижон сув таъминоти” МЧЖга
нисбатан 2022 йил 24 октябрь куни №163/04-сонли иш қўзғатилган.
2022 йил 2 ноябрь куни комиссия томонидан қўзғатилган иш кўриб
чиқилиб, “Андижон сув таъминоти” МЧЖ томонидан Ўзбекистон
Республикасининг “Табиий монополиялар тўғрисида”ги Қонунининг 16моддаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28.10.2010
йилдаги 239-сонли қарори билан тасдиқланган “Товарлар (ишлар, хизматлар)га
тартибга солинадиган нархлар (тарифлар)ни шакллантириш, декларация
қилиш (тасдиқлаш) ва белгилаш ҳамда уларнинг қўлланилишини давлат
томонидан назорат қилиш тартиби тўғрисида Низом”нинг 36-банди, Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 июлдаги 194-сонли қарори
билан тасдиқланган Истеъмолчиларга сув таъминоти ва сув чиқариш
хизматлари кўрсатиш қоидаларининг 108-бандлари талаблари бузилган деб
топилиб, “Андижон сув таъминоти” МЧЖ томонидан 2021 йил давомида
нархларни шакллантиришда 2 та ҳолатда ортиқча хисобланган 7 745,1 млн.
сўмни Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитанинг
махсус жамғармасига ўтказиш ҳамда ортиқча хисобланган тўловлар бўйича
1773,9 млн.сўмни 216 та истеъмолчилар фойдасига қайта ҳисоб-китоб қилиш
юклатилган.
“Андижон сув таъминоти” МЧЖ томонидан қўмитанинг Апелляция
кенгашига 2022 йил 1 декабрь куни мурожаат қилиб, ушбу мурожаатга асосан
Апелляция кенгашининг қарорига асосан Андижон вилояти ҳудудий
бошқарманинг махсус комиссияси қарори ва кўрсатмасига тегишли қуйидаги
тарзда баён этилиши белгиланиб, “Андижон сув таъминоти” МЧЖнинг шикояти
қисман қаноатлантирилган. Жумладан 2 та ҳолатда ортиқча ҳисобланган 7 745,1
млн сўм шикоят натижасида 1 607,2 млн сўмга ўзгартирилган. “Андижон сув
таъминоти” МЧЖ томонидан декабрь ойида ушбу суммага нисбатан 160 млн сўм
миқдорида жамғарма ҳисоб рақамига пул ўтказилган.
Бироқ, “Андижон сув таъминоти” МЧЖ томонидан ҳозирги кунга қадар
юқоридаги ҳудудий бошқарманинг кўрсатмаси бажарилмасдан 1 447 200 000 сўм
миқдордаги асоссиз олинган фойда хисоб рақамга ўтказилмаган.
Вазирлар Маҳкамасининг 28.10.2010 йилдаги 239-сон қарори билан
тасдиқланган “Товарлар” (ишлар, хизматлар)га тартибга солинадиган нархлар
(тарифлар)ни шакллантириш, декларация қилиш (тасдиқлаш ва белгилаш
ҳамда уларнинг қўлланилишини давлат томонидан назорат қилиш тартиби
тўғрисида)ги Низомнинг 42-банди 2-хатбошисида “Ушбу Низом бузилиши
натижасида олинган маблағлар бир ой муддатда ихтиёрий тартибда
тўланмаганда, монополияга қарши давлат органи истеъмолчиларга қайтариш
ва/ёки олиб қўйилиши керак бўлган маблағлар ундирилиши тўғрисида судга
мурожаат қилади” деб белгиланган. Шунингдек, мазкур Низомнинг 43-бандида
Низом бузилиши натижасида олинган маблағлар истеъмолчиларга қайтарилади,
ёхуд истеъмолчиларни аниқлаш мумкин бўлмаган тақдирда, бюджетдан ташқари
Жамғармага олиб қўйилиши белгиланган.
Вазирлар Маҳкамасининг 12.10.2005 йилдаги 225-сонли қарори билан
тасдиқланган “Рақобат, табиий монополиялар, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини
ҳимоя қилиш ва реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун иш
қўзғатиш ва уларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 36-бандига кўра
агар қонун ҳужжатларини бузган шахс белгиланган муддат мобайнида ўзи
содир этган қонун ҳужжатлари бузилгани учун қонун ҳужжатларида назарда
тутилган молиявий санкцялар суммасини ихтиёрий равишда тўламаса
ваколатли давлат органи тегишли молиявий санкциялар белгилаш тўғрисида
судга мурожаат қилади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 майдаги
402-сонли “Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси
фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори билан
тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси
тўғрисида”ги низомнинг 16-бандида Монополияга қарши курашиш қўмитасининг
ҳудудий бошқармалари ўзларига юклатилган асосий вазифаларга мувофиқ рақобат
тўғрисидаги ва табиий монополиялар тўғрисидаги қонун ҳужжатлари
бузилганлиги тўғрисидаги ишлар бўйича, шу жумладан, хўжалик юритувчи
субъектлардан рақобат тўғрисидаги ва табиий монополиялар тўғрисидаги
қонун ҳужжатлари бузилганлиги натижасида асоссиз олинган даромадни
(фойдани) ундириш ва (ёки) истеъмолчиларга қайтариш тўғрисида қарорлар
қабул қилиш функциясини амалга ошириши назарда тутилган.
Шу сабабли, даъвогар “Андижон сув таъминоти” МЧЖ томонидан асоссиз
олинган 1 447 200 000 сўм даромадни жамғармага ундиришни сўраган.
Даъвогар вакили суд муҳокамасидаги ўз кўрсатмасида, даъвони
қўллаб-қувватлаб, қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида жавобгар вакиллари –даъвони тан олиб, судга ёзма
равишда кўрсатма бериб, даъво бўйича 42 748 000 сўм тўланганлиги хақидаги
тўлов топшириқномаларини тақдим қилди.
Суд, даъвогар вакилларининг кўрсатмаларини тинглаб, ишдаги мавжуд
ҳужжатлар билан танишиб, қуйидагиларга кўра, даъвони қисман
қаноатлантиришни лозим топади.
Вазирлар Маҳкамасининг 28.10.2010 йилдаги 239-сон қарори билан
тасдиқланган “Товарлар” (ишлар, хизматлар)га тартибга солинадиган нархлар
(тарифлар)ни шакллантириш, декларация қилиш (тасдиқлаш ва белгилаш
ҳамда уларнинг қўлланилишини давлат томонидан назорат қилиш тартиби
тўғрисида)ги Низомнинг 33-бандида тартибга солинадиган нархлар (тарифлар)
тўғри шакллантирилиши ва қўлланилишини давлат томонидан назорат қилиш
монополияга қарши давлат органи томонидан амалга оширилади.
Монополияга қарши давлат органи қонунчиликда белгиланган тартибда
ушбу Низом талабларига риоя қилиш бўйича текширишлар ўтказади ва
ўрганади (таҳлил қилади).
Низомнинг 34-бандида назоратни амалга ошириш учун монополияга
қарши давлат органи давлат ва хўжалик бошқаруви органидан, монополист
корхона ва табиий монополия субъектидан нархларни тартибга солувчи органга
тақдим этилган, тартибга солинадиган нархлар (тарифлар)нинг ҳисобкитобини асослайдиган материалларни сўрашга ҳақлидир.
Биржа (аукцион) савдоларида шаклланаётган нархларни назорат қилиш
учун монополияга қарши давлат органи ҳар куни биржа (аукцион) савдолар
ташкилотчилари томонидан биржа (аукцион) савдоларига қўйилиши керак
бўлган товарнинг тегишли номенклатураси бўйича тақдим этиладиган
маълумотлардан, шунингдек сотилган товар нархларининг ўртача биржа
нархлари тўғрисидаги маълумотлардан ва биржа (аукцион) савдоларида
шаклланган нархлардан фойдаланади.
Низомнинг 35-бандида монополияга қарши давлат органи белгиланган
тартибда назорат функцияларини бажариш, шунингдек таҳлил қилиш давомида
мазкур Низом талаблари бузилиши ҳолатлари бўйича қонунчиликка мувофиқ
иш қўзғайди ва тегишли қарор қабул қилади.
Низомнинг 36-бандида ушбу Низом талаблари бузилишига қуйидагилар
киради:
декларация қилинган (тасдиқланган), келишилган ва белгиланган
тартибга солинадиган нархлар (тарифлар)ни ошириш, биржа (аукцион)
савдолари натижасида шаклланган хўжалик юритувчи субъектлар товарларига
нархлар бундан мустасно;
тартибга солинадиган нархлар (тарифлар) уларни декларация
қилмасдан (тасдиқламасдан) ёки келишиб олмасдан хўжалик юритувчи субъект
томонидан қўлланиш;
Низомнинг 41-бндида табиий монополия субъекти, монополист корхона
томонидан декларация қилинмасдан (тасдиқланмасдан) нархлар (тарифлар)
қўлланилиши
ҳолатлари
аниқланганда
асоссиз
олинган
маблағлар
(даромадлар) корхона тегишли Давлат реестрига киритилган санада амал
қилган нарх (тариф) билан корхона тегишли Давлат реестрига киритилган
санадан бошлаб давр учун товарни сотиш ҳажмига кўпайтирилган унинг
кейинчалик оширилиши натижасида шаклланган нарх ўртасидаги тафовут
сифатида аниқланади.
Низомнинг 42-бандида жарима солиш суд тартибида, хўжалик юритувчи
субъект томонидан ҳуқуқ бузилиши содир этилиши айби тан олинган ва жарима
ихтиёрий тўланган ҳолларда эса — монополияга қарши давлат органи
томонидан амалга оширилади.
Ушбу Низом бузилиши натижасида олинган маблағлар бир ой муддатда
ихтиёрий тартибда тўланмаганда, монополияга қарши давлат органи
истеъмолчиларга қайтариш ва/ёки олиб қўйилиши керак бўлган маблағлар
ундирилиши тўғрисида судга мурожаат қилади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 215моддасига кўра, ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги аризалар
билан судларга назорат қилувчи органлар мурожаат этишга ҳақли.
Суд даъво бўйича жавобгар томонидан тўланган тўловларни хисобини
чиқариб, қолган 1 404 452 000 сўмни ундиришни лозим топади.
Юқоридагиларга кўра, суд даъвони қисман қаноатлантиришни, жавобгар
хисобидан даъвогар фойдасига 1 404 452 000 сўм асоссиз равишда ортиқча
олинган маблағ ва 33 000 сўм почта харажати ундиришни, Республика
бюджетига 28 944 000 сўм давлат божи ундиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118моддасига асосан, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талабларига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига
юкланади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118, 176, 177-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
Қ И Л А Д И:
Даъво қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар – Андижон сув таъминоти масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан даъвогар- Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларни
ҳимоя қилиш қўмитаси Андижон вилояти ҳудудий бошқармаси фойдасига : 1
404 452 000 сўм асоссиз равишда ортиқча олинган сумма, 33 000 сўм почта
харажати ва Республика бюджетига : 28 944 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан Андижон туманлараро иқтисодий суди
орқали Андижон вилоят судига апелляция тартибида шикоят қилиниши
(протест келтириш) мумкин.
У.М.Қурбонова.