← Назад
Решение #497860 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 82 | — | law | |
| СКнинг | 273 | — | law | |
| СКнинг | 111 | — | law | |
| онуннинг | 9 | — | law | |
| кодекси | 111 | — | code_article |
Текст решения
5 290 символов
4-1102-2301/3548-сонли иқтисодий иш
ЧИРЧИҚ ТУМАНЛАРАРО
ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 8 сентябрь
Чирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.О.Хаитбоев раислигида,
судья ёрдамчиси С.Маткурбанова котиблигида, аризачи - Чирчиқ шаҳар солиқ
инспекциясининг жавобгар - «MUGEN CHIRCHIK BIZNES» МЧЖнинг банклардаги
ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги аризаси бўйича
тўпланган ҳужжатларни очиқ суд мажлисида ўз биносида жавобгар вакили Н.Рахимов
(2023 йил 7 сентябрдаги 1-сонли ишончнома асосида) иштирокида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Чирчиқ шаҳар солиқ инспекцияси иқтисодий судга ариза билан мурожаат этиб,
жавобгар «MUGEN CHIRCHIK BIZNES» МЧЖ томонидан 2023 йил 2-чорак учун
фойда солиғи бўйича солиқ ҳисоботини 2023 йил 17 август кунига қадар тақдим
этмаганлиги учун унинг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларини ўн
кундан кўп муддатга тўхтатиб туришни сўраган.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида белгиланган тартибда хабардор
қилинган аризачи суд мажлисига келмади. Суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 128, 170-моддаларига асосан ишни аризачи иштирокисиз
кўриб чиқишни лозим топди.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили аризада кўрсатилган ҳолатлар
бартараф этилганлигини билдириб, аризани рад этишни сўради.
Суд жавобгар вакилининг важларини ва тушунтиришларини эшитиб, ишдаги
ҳужжатларни муҳокама қилиб, қўйидаги асосларга кўра, ариза талабини рад этишни
лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси (бундан буён матнда “СК”)нинг
82-моддасига кўра, солиқ ҳисоботи солиқ тўловчи ҳисобга олинган жойдаги солиқ
органига белгиланган шаклда қоғоз ёки электрон шаклда ушбу Кодексга мувофиқ
солиқ ҳисоботига илова қилиниши лозим бўлган ҳужжатлар билан бирга тақдим
этилади.
СКнинг 273-моддасида солиқ тўловчилар, агар ушбу бобда бошқача қоида
назарда тутилмаган бўлса, солиқ ҳисоботини ўзлари солиқ ҳисобида турган жойдаги
солиқ органларига ўтган солиқ давридан кейинги ойнинг йигирманчи кунидан
кечиктирилмаган муддатда тақдим этишлари шарт эканлиги қайд этилган.
1
мавжуд
ҳужжатлардан
аниқланишича,
жавобгар
«MUGEN CHIRCHIK BIZNES» МЧЖ 2023 йил 2-чорак учун фойда солиғи бўйича
солиқ ҳисоботини 2023 йил 17 август кунига қадар тақдим этмаган.
Шу боис, солиқ инспекцияси жавобгар «MUGEN CHIRCHIK BIZNES»
МЧЖнинг шахсий кабинетига электрон шаклда сабабларини кўрсатган ҳолда,
белгиланган муддатларда солиқ ҳисоботини тақдим этиши ва банклардаги ҳисобрақамлари бўйича операциялари тўхтатиб турилиши ҳақида 2023 йил 27 июль куни
хабарнома ва огоҳлантириш хати юборган.
Бироқ, жавобгар «MUGEN CHIRCHIK BIZNES» МЧЖ огоҳлантирилганлигига
қарамасдан 2023 йил 2-чорак учун фойда солиғи бўйича солиқ ҳисоботларини солиқ
органига тақдим этмаган.
Шу муносабат билан солиқ инспекцияси томонидан 2023 йил 10 август куни
қарор қабул қилиниб, унга кўра, жавобгарнинг банклардаги барча ҳисобварақлари
бўйича чиқим операциялари 10 кунга тўхтатилган.
СКнинг 111-моддасига мувофиқ, юридик шахслар ва якка тартибдаги
тадбиркорларнинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш
солиқ органи томонидан мазкур солиқ тўловчиларнинг (солиқ агентларининг) солиқ
мажбуриятлари бажарилишини таъминлаш учун солиқ тўловчи (солиқ агенти)
томонидан солиқ органига молиявий ва (ёки) солиқ ҳисоботи бундай ҳисоботни тақдим
этишнинг белгиланган муддати тугаганидан кейин ўн кун ичида тақдим этилмаганда,
солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) ўзи кўрсатган манзилда йўқлигида ва бошқа
ҳолларда қўлланилиши мумкин.
Мазкур модданинг 1-қисмида солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги
ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ
органининг раҳбари (раҳбар ўринбосари) томонидан ўн кундан кўп бўлмаган муддатга
қабул қилиниши мумкин. Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги
ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш
тўғрисидаги қарор солиқ органининг илтимосномасига асосан суд томонидан қабул
қилиниши мумкин. Бунда солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банк ҳисобварақлари
бўйича операциялари суд томонидан қарор қабул қилингунга қадар тўхтатиб турилиши
белгиланган.
Аризачи томонидан асосли равишда судга ариза киритилган, бироқ, судга ариза
киритилгандан кейин жавобгар томонидан аризада келтирилган камчиликлар бартараф
қилинган, шу сабабли ариза талаби рад этилиши лозим.
Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 6 январдаги “Давлат божи тўғрисида”ги
ЎРҚ-600-сонли Қонуннинг 9-моддаси, 12-бандига асосан давлат солиқ хизмати
органлари давлат божи тўловидан озод этилганлиги маълум қилинган.
Қайд этилганларга кўра, суд ариза талабини рад этишни, шу билан бирга
ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича аризачи ва жавобгар
давлат божи тўловидан озод қилинганлигидан келиб чиқиб, давлат божини ҳеч бир
тарафдан ундирмасликни лозим топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 111-моддаси,
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 128, 170, 176-179, 222моддаларини қўллаб
ҚАРОР ҚИЛДИ:
Аризачи Чирчиқ шаҳар солиқ инспекциясининг аризаси рад этилсин.
2
Ҳал қилув қароридан норози томон ўн кунлик муддат ичида мазкур суд орқали
Тошкент вилоят судига апелляция тартибида шикоят беришга ва (ёки) прокурор
протест келтиришга ҳақли.
А.О.Хаитбоев
3