← Назад
Решение #497998 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 128 | — | law | |
| ИПК | 170 | — | law | |
| ФКнинг | 673 | — | law | |
| пудратчи томонидан бажарилган ишлар учун ушбу Кодекс | 638 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1101-2301/8435-сонли иқтисодий иш
ЗАНГИОТА ТУМАНЛАРАРО
ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Зангиота тумани
2023 йил 8 сентябрь
иқтисодий
судининг
раиси
........................................., судья ёрдамчиси Д.Каримовнинг суд мажлиси
котиблигида, даъвогар “.........................................” МЧЖнинг жавобгар
“.........................................” МЧЖ ҳисобидан 114 592 615 сўм қарздорликни
ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий
ишни даъвогар вакили ......................................... (ишончнома билан)
иштирокида, суднинг маъмурий биносида, очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
“.........................................” МЧЖ (бундан буён матнда даъвогар деб
юритилади) судга даъво ариза билан мурожаат қилиб,
“.........................................” МЧЖ (бундан буён матнда жавобгар деб
юритилади)нинг ҳисобидан 114 592 615 сўм ундиришни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили даъвони тўлиқ қувватлади.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда
хабардор қилинган жавобгар суд мажлисида вакили иштирокини
таъминламади. Ишни кўриш вақти ва жойи кўрсатилган суднинг
ажрими гибрид почта орқали ҳамда қўшимча равишда жавобгарнинг
“irina-yuliya@mail.ru” электрон почта манзилига юборилган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади) 127-моддасининг мазмунига кўра,
суд зарур ҳолларда телеграммалар, факслар, телетайплар ҳамда
бошқа алоқа воситалари орқали ҳам суд мажлиси ҳақида хабардор
қилиниши мумкин.
ИПКнинг 128-моддасига кўра агар суд иқтисодий суд ишларини
юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма
нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа
усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига
қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда
хабардор қилинган деб ҳисобланади.
ИПК 170-моддасининг учинчи қисмида иш муҳокамасининг вақти
ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар,
учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал
қилиниши мумкинлиги белгиланган, шунга кўра суд низони
жавобгарнинг иштирокисиз кўриб чиқиш мумкин деб ҳисоблайди.
Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб, мавжуд далиллар ва ишда
иштирок этган даъвогар вакилининг тушунтиришларига ҳуқуқий
баҳо
бериб,
қуйидаги
асосларга
кўра
даъвони
қисман
қаноатлантиришни лозим топди:
Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2019 йил
22 октябрда 55-У-сонли хизмат кўрсатиш шартномаси имзоланган.
Шартноманинг шартларига мувофиқ даъвогар (ижрочи)
жавобгар (буюртмачи)нинг буюртмасига асосан жавобгарга тегишли
бўлган 2 413 кв.метр ер майдони юзасини эпоксид қопламаси билан
қоплаб бериш хизматини кўрсатиш, жавобгар эса кўрсатилган
хизматларга ҳақ тўлаб бориш мажбуриятини олган.
Шартноманинг 1.2-бандига кўра, томонлар 1 кв.метр ер
майдонини қоплама билан қоплашнинг нархини 15 фоиз қўшилган
қиймат солиғи билан бирга 91 003, 98 сўм этиб белгилашган.
Шартноманинг 2.1-бандида ишларнинг бажарилганлик факти
даъвогар (ижрочи) томонидан жавобгар (буюртмачи)га мазкур
шартноманинг 1-иловасига мувофиқ икки нусхада топшириладиган
бажарилган ишларни топшириш далолатномаси орқали белгиланиши
кўрсатилган бўлса, 2.2-бандида эса жавобгар (буюртмачи)
бажарилган ишларни топшириш далолатномасини олган кундан
эътиборан 5 кунлик муддат ичида унинг бир нусхасини имзолаб
даъвогар (ижрочи)га юбориш ёки камчиликлар аниқланса, бу ҳақида
ёзма равишда хабардор этиши лозимлиги белгиланган.
Шартноманинг 2.4-бандида томонлар бажарилган ишларни
топшириш далолатномасини имзолаганларидан сўнг барча
хизматлар бажарилган деб ҳисобланишига келишилган.
Шартноманинг 3.1-бандида унинг умумий қиймати 15 фоиз
қўшилган қиймат солиғи билан бирга 219 592 615 сўмни ташкил
этиши белгиланган.
Даъвогар шартнома шартларини лозим даражада бажарган ҳамда
219 592 615 сўмлик ишларни бажарган, ишларни топшириш
далолатномасини ҳар иккала томон ҳам эътирозларсиз тасдиқлаган
бўлишига қарамасдан, жавобгар хизматлар ҳақини тўлиқ тўламасдан
114 592 615 сўм қарздорликка йўл қўйган. Даъвогарнинг
қарздорликни бартараф этиш борасидаги мурожаатлари самара
бермагач, у судга даъво аризаси билан мурожаат қилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён
матнда ФК деб юритилади) 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият
шартларига ва қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ, бундай шартлар
ва талаблар бўлмаганида эса – иш муомаласи одатларига ёки одатда
қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада
бажарилиши кераклиги, 705-моддасида эса буюртмачи ўзига
кўрсатилган хизматлар ҳақини ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш
шартномасида кўрсатилган муддатларда ва тартибда тўлаши
шартлиги белгиланган.
ФК 708-моддасига мувофиқ пудрат тўғрисидаги умумий
қоидалар ва маиший пудрат тўғрисидаги қоидалар ушбу бобнинг
қоидаларига зид бўлмаса, ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномасига
нисбатан қўлланади.
ФКнинг 673-моддасига кўра, буюртмачи пудратчининг бажарган
иши учун сметада назарда тутилган миқдорда, қонун ёки қурилиш
пудрати шартномасида белгиланган муддатда ва тартибда ҳақ
тўлайди. Қонун ёки шартномада тегишли кўрсатмалар бўлмаса,
пудратчи томонидан бажарилган ишлар учун ушбу Кодекснинг
638-моддасига мувофиқ ҳақ тўланади. Бу тўғрисида Ўзбекистон
Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Иқтисодий судлар
томонидан қурилиш пудрати шартномасидан келиб чиқадиган
низоларни ҳал этишда қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим
масалалари тўғрисида” 2016 йил 23 декабрдаги 306-сонли
қарорининг 19-бандида ҳам тушунтириш берилган.
Жавобгар кўрсатилган хизматлар ҳақини шартлашилган
муддатларда тўламаганлиги ҳамда даъвонинг асосли эканлиги ишда
тўланган ҳужжатлар, хусусан тарафлар ўртасида тасдиқланган
бажарилган ишлар тўғрисидаги далолатнома ва ҳисобварақфактуралар билан тўлиқ ўз исботини топган. Шунга кўра, суд даъво
талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда юклатилиши белгиланган.
Демак, даъво талаби асосли деб топилганлиги боис иш бўйича суд
харажатлари тўлиқ жавобгар зиммасига юклатилади.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни
билан белгиланган давлат божи ставкаларига кўра мулкий хусусиятга
эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида давлат
божи ундирилади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 170, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд
Қ А Р О Р Қ И Л А Д И:
Даъво тўлиқ қаноатлантирилсин.
“.........................................” МЧЖ ҳисобидан “.........................................” МЧЖ
фойдасига 114 592 615 сўм асосий қарз, 2 291 852 сўм давлат божи
ҳамда
33 000 сўм почта харажати ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида апелляция
тартибида шикоят қилиниши (прокурор эса ишда иштирок этувчи
шахснинг мурожаати бўлган тақдирда протест келтириши) мумкин.
4
.........................................