Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1001-2305/32642 Дата решения 07.09.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Зангиатинский межрайонный экономический суд Судья Хусанов Улуғбек Равшанович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "GOOD WAY OIL FERGHANA" масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый "MEGA OIL SAVDO" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1159398 Claim ID 3551483 PDF Hash e15800926478e998... Загружено 09.04.2026 06:33 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 5-моддаси нинг 5 law
онун 7-моддаси онун 7 law
онуннинг 52-моддаси онуннинг 52 law
онуннинг 5-моддаси онуннинг 5 law
онуннинг 142-моддаси онуннинг 142 law
онуннинг 111-моддаси онуннинг 111 law
онуннинг 26-моддаси онуннинг 26 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1001-2305/32642-сонли иқтисодий иш ЗАНГИОТА ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 7 сентябрь Зангиота туманлараро иқтисодий суди судьяси У.Р.Хусанов раислигида, судья ёрдамчиси Х.Д.Холмуродовнинг суд мажлиси котиблигида, аризачи “ННН” масъулияти чекланган жамиятининг қарздор “ССС” масъулияти чекланган жамиятини тўловга қобилиятсиз деб топиш ҳақидаги аризасига биноан қўзғатилган тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишни аризачи вакили У.М.Рустамов (2023 йил 28 августдаги 08/17-сонли ишончнома асосида), муваққат бошқарувчи вакили С.И.Исмайлов (2023 йил 7 сентябрдаги 09/2023-841-сонли ишончнома асосида) иштирокида, суднинг маъмурий биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: “ННН” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда аризачи деб юритилади) иқтисодий судга ариза билан судга мурожаат қилиб, “ССС” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда қарздор деб юритилади)ни тўловга қобилиятсиз деб топишни сўраган. Суднинг 2023 йил 12 июндаги ажрими билан ариза иш юритишга қабул қилинган ва қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш қўзғатилиб, кузатув таомили жорий этилган, 2023 йил 20 июлдаги ажрим билан қарздорга муваққат бошқарувчи этиб, биринчи тоифали суд бошқарувчиси аттестатига эга бўлган Исмаилов Исак Байқобилович номзоди тасдиқланган. Суд мажлисида аризачи вакили ариза талабини қўллаб-қувватлаб, қарздордан ундирув бўйича ижро варақалари Мажбурий ижро бюроси томонидан тамомланиб, аризачига қайтарилганлиги, қарздор банкрот деб топилиши лозимлиги, кредиторлар йиғилишида бунга овоз берганлиги, тугатиш бошқарувчиси этиб И.Б.Исмаилов тайинланишига овоз берганлиги билдириб, ариза талабини қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида муваққат бошқарувчи вакили ариза талаблари асосли эканлиги, қарздорни банкрот деб топиш лозимлиги, қарздорлиги 1 220 893 420 сўм, шундан 179 836 600 сўм аризачидан, 324 094 300 сўм солиқ ва бошқа мажбурий тўловлардан қарздорлиги мавжудлиги, кредиторлар йиғилишида тугатиш бошқарувчилигига И.Б.Исмаиловнинг номзоди тасдиқланганлиги, мутасадди ташкилотларга қарздорнинг мол-мулки ва мулкий талаблари мавжудлиги тўғрисида маълумотлар бериш сўралиб, айримларидан маълумот олинганлиги, кредиторлар йиғилиши ўтказилиб, ташқи бошқарув ёки санация қўллаш имконияти мавжуд эмаслиги, қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритиш бошлашга овоз берилганлиги, кузатув ва тугатишга доир иш юритиш жараёнида бошқарувчининг иш ҳақи учун меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 15 баравари миқдорида белгилашга кредиторлар розилик билдирганлигини маълум қилиб, банкрот деб топиш тўғрисидаги аризани қаноатлантиришни сўради. Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда электрон почта манзили орқали хабардор қилинган қарздор суд мажлисида вакили иштирокини таъминламади. Шунга кўра, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 127, 128 ва 170-моддалари талабига кўра, ишни қарздорнинг вакили иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди. Суд, ишда иштирок этувчи шахслар вакиллари тушунтиришларини эшитиб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра, тўловга қобилиятсиз деб топиш ҳақидаги аризани қаноатлантириш, қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритиш тартиб-таомилини бошлашни лозим топади. “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (бундан буён матнда Қонун деб юритилади)нинг 5-моддасига асосан тўловга қобилиятсизлик аломатлари қуйидагилардан иборат: вақтинча тўловга қобилиятсизлик — агар тегишли мажбуриятлар юзага келган санадан эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса, шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган корхоналар томонидан эса олти ой ичида бажарилмаса, судга мурожаат этиш санасида қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги; доимий тўловга қобилиятсизлик — агар судга ариза бериш санасидаги ва ариза берилган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида, агарда ариза йилнинг биринчи чорагида берилган бўлса, ўтган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида қарздорнинг мажбуриятлари унинг активлари қийматидан ошиб кетган бўлса. Қонун 7-моддасининг биринчи қисмига кўра, қарздор пул мажбуриятларини бажармаганлиги муносабати билан унга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги ариза билан судга мурожаат этиш ҳуқуқига қарздорнинг ўзи ва кредитор эга. Иш ҳужжатларига кўра, қарздор Тошкент вилояти Зангиота тумани давлат хизматлари маркази томонидан 2018 йил 30 апрелда 604611-сонли реестр рақами билан рўйхатга олинган, СТИР рақами 305518949. Қарздорнинг раҳбари Эргашев Акбар Илхомжон ўғли, таъсисчилари Эргашев Адхам Абдурахманович ва Эргашев Акбар Илхомжон ўғли ҳисобланади, қарздорнинг юридик манзили - Тошкент вилояти, Зангиота тумани, Ўзгариш ҚФЙ, Паст Дархон маҳалласи, Тошкент халқа айлана йўли кўчаси, 8-уйда, қарздор асосий фаолияти – ихтисослаашган дўконларда мотор ёқилғиси чакана савдоси. Қарздорга нисбатан банкротлик иши қўзғатилиб, кузатув жорий этилганлиги тўғрисида “Biznes-daily birja” нашрининг 2023 йил 3 августдаги 58 (3045)-сонида эълон берилган. Қарздор кредиторларининг 2023 йил 15 августдаги йиғилишида кредиторлар талаблари реестри 1 220 893 420 сўмга тасдиқланиб, шундан 179 836 600 сўм “ННН” МЧЖдан, 324 094 300 сўм солиқ ва бошқа мажбурий тўловлардан иборат. Қарздорга тегишли бўлган бино ва иншоотларни аниқлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Давлат кадастр агентлигига берилган тугатиш бошқарувчининг 2023 йил 31 июлдаги хатига жавобан, қарздорга тегишли Зангиота тумани, Ўзгариш ҳудуди, Пастдархон МФЙ, ТХАЙ бўйи кўчасида умумий ер майдони 0,5541 гектарга тенг, кадастр рақами 10:12:02:01:01:0042 бўлган ер майдони ва ушбу ер майдонига қурилган инвентар қиймати 4 500 631 400 сўмлик кадастр рақами 10:12:02:01:01:0042 бўлган оператор биноси, бензин қуйиш соябони, автотеххизмат, автомобилларни ювиш ва сервис мажмуаси борлиги тўғрисида маълумот олинган. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Тошкент вилоят бошқармасининг 2023 йил 15 июндаги хатида қарздор номига техника давлат рўйхатига олинмаганлиги маълум қилинган. Ўзбекистон Республикаси давлат божхона қўмитаси муваққат бошқарувчининг 2023 йил 31 июлдаги 08/2023-000532-сонли хатига жавобан, Давлат божхона қўмитаси тизимларида қарздор томонидан экспорт-импорт операцияларини амалга оширилмаганлиги кўрсатилган. Республика товар хом-ашё биржаси муваққат бошқарувчининг 2023 йил 31 июлдаги 08/2023-000531-сонли хатига жавобан, қарздор биржада рўйхатдан ўтмаганлиги, қарздорнинг ҳисоб рақамида пул маблағлари мавжуд эмаслиги маълум қилинган. Ўзбекистон Республикаси ИИВ Тошкент шаҳар ИИББ ЙХХ бошқармасига қарздорнинг номига автотранспорт воситалари расмийлаштирилган ёки расмийлаштирилмаганлиги юзасидан маълумот тақдим этиш бўйича муваққат бошқарувчи томонидан 2023 йил 31 августдаги 08/2023-00535-сонли хабарнома орқали мурожаат қилиниб, қарздорнинг номига автотранспорт воситалари расмийлаштирилган ёки расмийлаштирилмаганлиги юзасидан маълумотлар олиш чораларини кўришаётганлиги бўйича жавоб хати олинган. Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Тошкент шаҳар бошқармасига муваққат бошқарувчи томонидан 2023 йил 13 июнда 06/2023-00000327-сонли ёзма хат орқали мурожаат қилиниб, жавоб хати олинмаган. Муваққат бошқарувчи ўзига юклатилган вазифаларни бажариб, ўз фаолияти ҳақидаги ҳисоботни, қарздорнинг молиявий аҳволи ҳақидаги маълумотларни, корхонани банкрот деб топиш ва банкротликни тугатиш таомилига ўтиш мақсадга мувофиқлиги тўғрисида хулосани тақдим этган. Суднинг қарздор юридик шахсни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги қарорида қарздорни банкрот деб топиш ҳамда тугатишга доир иш юритишни бошлаш, тугатиш бошқарувчисини тайинлаш ва унга ҳақ тўлаш ҳақидаги кўрсатма акс эттирилиши керак. Қонуннинг 52-моддасига кўра, тўловга қобилиятсизликка оид тиклаш тартиб-таомилларидан бирини жорий этиш, келишув битимини тасдиқлаш ёки тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш юритишни тугатиш учун асослар мавжуд бўлмаганда суднинг қарздор юридик шахсни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги қарори ушбу Қонуннинг 5-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган тўловга қобилиятсизлик аломатлари аниқланган ҳолларда қабул қилинади. Суднинг қарздор юридик шахсни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги қарорида қарздорни банкрот деб топиш ҳамда тугатишга доир иш юритишни бошлаш, тугатиш бошқарувчисини тайинлаш ва унга ҳақ тўлаш ҳақидаги кўрсатма акс эттирилиши керак. Бу ҳолатда суд, қарздорда банкротлик аломатлари мавжудлигини инобатга олиб, аризани қаноатлантириш ва қарздорни банкрот деб топиш ҳамда унга нисбатан тугатишга доир иш юритишни бошлашни лозим топади. Маълумки, Қонуннинг 142-моддасига асосан суд қарздорни банкрот деб топиш ҳақида қарор қабул қилаётганда тугатиш бошқарувчисини ташқи бошқарувчини тайинлаш учун назарда тутилган тартибда тайинлайди. Устав фондида (устав капиталида) давлатнинг улуши бўлган корхона банкрот деб топилган тақдирда, ваколатли давлат органи ҳам тугатиш бошқарувчилигига номзод тақдим этиши мумкин. Қонуннинг 111-моддасига асосан ташқи бошқарув тартибтаомилини жорий қилиш ҳақида судга илтимоснома билан мурожаат этиш тўғрисида қарор қабул қилган кредиторларнинг йиғилиши ташқи бошқарувчиликка номзодни маъқуллайди. Суд, кредиторлар йиғилишида тугатиш бошқарувчилигига И.Б.Исмаилов номзоди тақдим этилганлигини инобатга олиб, биринчи тоифали суд бошқарувчиси аттестатига эга бўлган Исмаилов Исак Байқобиловични тугатиш бошқарувчи этиб тайинлашни лозим топади. Қонуннинг 26-моддасида суд бошқарувчисига вазифаларини бажарганлиги учун ҳақ тўлаш миқдори ва тартиби бажарилган ишлар ҳажмидан келиб чиққан ҳолда кредиторларнинг йиғилиши томонидан белгиланиши ва суд томонидан тасдиқланиши ҳамда, агар кредиторлар билан тузилган битимда бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса, қарздорнинг мол-мулки ҳисобидан тўланаши белгиланган. Қарздор кредиторлари йиғилишида бошқарувчига кузатув ва тугатишга доир иш юритиш даврлари учун меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 15 баравари миқдорида ҳақ белгилаш тўғрисидаги муваққат бошқарувчининг таклифига кредиторлар рози бўлиб овоз берган. Юқоридагиларга кўра, суд қарздор кредиторларининг 2023 йил 15 августдаги йиғилиш қарорида бошқарувчиси И.Б.Исмаиловга кузатув ва тугатишга доир иш юритиш даврида меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 15 (ўн беш) баравари миқдорида ойлик иш ҳақи белгиланганлиги ҳақида қарор қабул қилинганлигини инобатга олиб, ушбу қарорни тасдиқлашни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Юқоридагиларга кўра, суд аризачи томонидан судга ариза тақдим этишда тўланган 990 000 сўм давлат божи ва 33 000 сўм почта харажатини қарздордан аризачи фойдасига ундиришни лозим топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 128, 170, 176–179, 186-моддаларига асосланиб, суд қ а р о р қ и л д и: Аризачи “ННН” масъулияти чекланган жамиятининг аризаси қаноатлантирилсин. “ССС” масъулияти чекланган жамияти банкрот деб топилсин ва тугатишга доир иш юритиш бошлансин. “ССС” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан кузатув таомили тугатилсин. Учинчи тоифали суд бошқарувчиси аттестатига эга бўлган Исмаилов Исак Байқобилович “ССС” масъулияти чекланган жамиятини тугатиш бошқарувчиси этиб тайинлансин. “ССС” масъулияти чекланган жамияти кредиторларининг 2023 йил 15 августдаги йиғилиш қарорига асосан бошқарувчи И.Б.Исмаиловга кузатув ва тугатишга доир иш юритиш даврида меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 15 (ўн беш) баравари миқдорида ойлик иш ҳақи белгиланганлиги тасдиқлансин. Тугатиш бошқарувчиси зиммасига: - “ССС” масъулияти чекланган жамияти тўловга қобилиятсиз деб эътироф этилганлиги ва тугатишга доир иш юритиш бошланганлиги тўғрисида “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 53-54 ва 143-моддаларида кўрсатилган қоидаларга риоя қилган ҳолда маълумотларни расмий нашрда эълон қилиш; - “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 23 ва 144-моддаларида белгиланган барча мажбуриятларини тўлиқ бажариш; - тугатишга доир иш юритиш жараёнини қонунда белгиланган тартибда олиб бориш ва оралиқ ҳисоботларни заруратга қараб судга тақдим қилиб бориш, 2024 йил 5 сентябрга қадар эса тугатишга доир иш юритишни тамомлаш тўғрисида ҳисоботни тақдим қилиш юклатилсин. “ССС” масъулияти чекланган жамияти бошқарув органи зиммасига уч иш куни ичида корхонанинг бухгалтерия ва бошқа ҳужжатлари, муҳр ва штамплари, моддий ва бошқа қимматликлари тугатиш бошқарувчисига топширилишини таъминлаш мажбурияти юклатилсин. “ССС” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан “ННН” масъулияти чекланган жамияти фойдасига ариза тақдим этишда олдиндан тўланган 990 000 сўм давлат божи ва 33 000 сўм почта харажати ундирилсин, бу ҳақда ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори ишда иштирок этувчи шахсларга, шунингдек Мажбурий ижро бюросининг Тошкент вилояти Зангиота туман бўлими ва Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг Тошкент вилоят ҳудудий бошқармасига юборилсин. Ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Судья У.Р.Хусанов