← Назад
Решение #498395 Экономические
Определение (о прекращении производства по делу)
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 110 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1101-2302/8368-сонли иқтисодий иш
ЗАНГИОТА ТУМАНЛАРАРО
ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
АЖРИМИ
(низо юзасидан иш юритишни тугатиш тўғрисида)
Зангиота тумани
2023 йил 7 сентябрь
котиблигида, даъвогар “ЙЙЙ” масъулияти чекланган жамиятининг
жавобгар ЦЦЦ ҳисобидан 494 821 428 сўм асосий қарз, 151 415 357 сўм
пеня, жами 646 236 785 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича
қўзғатилган иқтисодий ишни, жавобгар вакиллари РРР ва ППП (2023 йил 7
сентябрдаги 554-сонли ишончномага асосан) иштирокида, суднинг
маъмурий биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
“ЙЙЙ” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда
даъвогар деб юритилади) Зангиота туманлараро иқтисодий судига даъво
аризаси билан мурожаат қилиб, ЦЦЦ (бундан буён матнда жавобгар деб
юритилади) ҳисобидан 494 821 428 сўм асосий қарз, 151 415 357 сўм пеня,
жами 646 236 785 сўм ундиришни сўраган.
Зангиота туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 4 августдаги
ажрими билан Тошкент вилояти Ғазначилик хизмати бошқармаси ва
Янгийўл туман Молия бўлими низонинг предметига нисбатан мустақил
талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахслар сифатида ишга жалб
этилган.
Суд мажлисида жавобгар вакиллари даъво талабларини тан
олмасдан, даъвогарнинг даъводан воз кечишини қабул қилишни ва даъво
аризаси юзасидан иш юритишни тугатишни сўрадилар.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда
хабардор қилинган даъвогар суд мажлисида вакили иштирокини
таъминламади. Ишни кўриш вақти ва жойи кўрсатилган суднинг ажрими
учинчи шахсларга гибрид ва электрон, даъвогарга электрон почта орқали
етказилган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
(бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 128-моддасининг биринчи
қисмига кўра, агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси
ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу
Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги
тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса,
иккинчи қисмининг тўртинчи хатбошисига кўра, ажримнинг кўчирма
нусхаси суд томонидан электрон почта орқали ёки хабардор қилинганлик
фактини тасдиқловчи бошқа алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда
юборилган кундан эътиборан уч кун ўтган бўлса, иқтисодий суд ишларини
юритиш иштирокчиси суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган
деб ҳисобланади.
Суд, ИПКнинг 127-128 ва 170-моддалари талабларига кўра, ишни
даъвогар ва учинчи шахслар вакиллари иштирокисиз кўриш мумкин деб
ҳисоблайди.
Даъвогар судга даъводан воз кечиш тўғрисида ариза билан мурожаат
қилган.
Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра
даъвогарнинг даъводан воз кечишини қабул қилишни ва даъво аризаси
юзасидан иш юритишни тугатишни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процеессуал кодекси (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади) 157-моддасининг иккинчи қисмига
кўра, даъвогар ишни ҳар қандай инстанция судида кўришда тегишли суд
инстанциясида ишни кўриш якуни бўйича чиқариладиган суд ҳужжати
қабул қилингунига қадар даъводан тўлиқ ёки қисман воз кечишга ҳақли.
Бу тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Биринчи
инстанция суди томонидан иқтисодий процессуал қонун нормаларини
қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида” 2019 йил 24 майдаги 13-сонли
қарорининг 13-бандида ҳам тушунтириш берилган.
Суд, воз кечишнинг қонунийлиги ва бошқа шахсларнинг
манфаатларини бузмаслигини инобатга олиб, воз кечган шахснинг
ваколатларини текшириб, даъводан воз кечишни қабул қилишни лозим
топади.
ИПК 110-моддаси биринчи қисмининг 6-бандида даъвогар
даъвосидан воз кечса ва у суд томонидан қабул қилинса, ушбу ҳолат иш
юритишни тугатиш учун асос бўлиши белгиланган.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Юқоридагиларга кўра, суд даъвогар томонидан даъво талабидан воз
кечилганлиги сабабли иш юритиш тугатилганлигини инобатга олиб,
даъвогар томонидан олдиндан тўланган 6 462 368 сўм давлат божи ва
33 000 сўм почта харажатларини ўз зиммасида қолдиришни, даъвогардан
Ўзбекистон
Республикаси
Олий
судининг
фойдасига
ишни
видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 82 500 сўм харажат
ундиришни лозим топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 110, 118, 127-128, 157, 195-196-моддаларини қўллаб, суд
ажрим қилади:
3
“ЙЙЙ” масъулияти чекланган жамиятининг ЦЦЦ ҳисобидан
494 821 428 сўм асосий қарз, 151 415 357 сўм пеня, жами 646 236 785 сўм
ундириш тўғрисидаги даъвосидан воз кечиши қабул қилинсин ҳамда
даъво аризаси бўйича иш юритиш тугатилсин.
“ЙЙЙ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан Ўзбекистон
Республикаси Олий судининг фойдасига ишни видеоконференцалоқа
режимида кўриш билан боғлиқ 82 500 сўм харажат ундирилсин.
“ЙЙЙ” масъулияти чекланган жамияти томонидан тўланган
6 462 368 сўм давлат божи ва 33 000 сўм почта харажати зиммасида
қолдирилсин.
Ажрим қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Мазкур ажрим устидан апелляция тартибида шикоят қилиниши
(прокурор эса ишда иштирок этувчи шахснинг мурожаати бўлган
тақдирда протест келтириши) мумкин.
У.Р.Хусанов