← Назад
Решение #498401 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 437 | — | law | |
| ФКнинг | 419 | — | law | |
| бандида ФК | 109 | — | law | |
| онуннинг | 11 | — | law | |
| ИПК | 68 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1101-2302/8646-сонли иқтисодий иш
ЗАНГИОТА ТУМАНЛАРАРО
ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Зангиота тумани
2023 йил 7 сентябрь
раислигида, судья ёрдамчиси Х.Д.Холмуродов суд мажлиси котиблигида,
даъвогар “ЙЙЙ” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар
“ККК”
масъулияти
чекланган
жамияти
ҳисобидан
106 500 000 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича
қўзғатилган иқтисодий ишни, даъвогар вакили ИИИ (2023 йил
15 августдаги 1-сонли ишончномага асосан) иштирокида, суднинг
маъмурий биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“ЙЙЙ” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар
деб юритилади) ва “Guliston med texnika” масъулияти чекланган жамияти
қўшма корхонаси ўртасида 2021 йил 14 июнда 33-сонли воситачилик
шартномаси тузилган.
“ККК” масъулияти чекланган жамияти бундан буён матнда даъвогар
деб юритилади) 2021 йил 14 июндаги тўлов топшириқномаси билан
19 000 000 сўм ўтказиб бериб, тўлов деталида 2021 йил 14 июнда 33-сонли
бўйича амалга оширилганлиги кўрсатилган.
Даъвогар ва жавобгар ўртасида 2021 йил 16 июлда жавобгар
125 500 000 сўм миқдоридаги маҳсулотлар олганлиги тўғрисида
ҳисобварақ-фактура тузилган.
Тарафлар ўртасидаги 2021 йил 16 июлдаги ўзаро солиштирма
далолатномада жавобгар 19 000 000 сўм тўлов амалга ошириб,
125 500 000 сўм миқдоридаги маҳсулотлар олганлиги даъвогар олдида
106 500 000 сўм қарздорлиги мавжудлиги кўрсатилган.
Жавобгар 2021 йил 16 июлда даъвогарга 106 500 000 сўм қарздорлик
мавжудлигини тан олиши тўғрисида хат берган.
Жавобгар ўз мажбуриятларини бажармаганлиги сабабли, даъвогар
2023 йил 17 июлда жавобгарга 20-сонли талабнома юборган.
Жавобгар мажбуриятини бажармаганлиги сабабли низо келиб
чиқиб, даъвогар Зангиота туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси
билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 106 500 000 сўм асосий қарз
ундиришни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабларини қўллабқувватлаб, жавобгар тарафлар ўртасидаги шартномани имзоламаганлиги,
бироқ даъвогардан маҳсулотларни олганлиги, бу ҳақдаги ҳисобварақ-
фактуралар, солиштирма далолатнома ва қарздорликни тан олганлик
тўғрисидаги хат асос бўлиши, воситачи сифатида маҳсулотларни даъвогар
жавобгарга берганлиги, пул маблағларини ҳам даъвогар олиши
кераклигини билдириб, даъво талабини қаноатлантиришни сўради.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда
хабардор қилинган жавобгар суд мажлисида вакили иштирокини
таъминламади. Ишни кўриш вақти ва жойи кўрсатилган суднинг ажрими
жавобгарга электрон почта орқали етказиб берилган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
(бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 128-моддаси иккинчи
қисмининг тўртинчи хатбошисида ажримнинг кўчирма нусхаси суд
томонидан электрон почта орқали ёки хабардор қилинганлик фактини
тасдиқловчи бошқа алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда юборилган
кундан эътиборан уч кун ўтган бўлса, иқтисодий суд ишларини юритиш
иштирокчиси суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб
ҳисобланади.
Суд, ИПКнинг 127-128, 170, 172-моддалари талабларига кўра, ишни
жавобгар вакили иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди.
Ишда иштирок этувчи даъвогар вакили тушунтиришини тинглаб,
ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, суд қуйидаги асосларга
кўра даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни, суд харажатларини
жавобгардан ундиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён
матнда ФК деб юритилади) 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият
шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар
ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда
қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши
керак.
ФКнинг
437-моддасига
асосан
маҳсулот
етказиб
бериш
шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган
маҳсулот етказиб берувчи — сотувчи шартлашилган муддатда ёки
муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни
сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий,
оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда
фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш
учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг
ҳақини тўлаш мажбуриятини олади.
ФКнинг 419-моддаси биринчи қисмига асосан, агар қонунчилик ёки
олди-сотди шартномасининг шартларидан товар баҳосини муайян
муддатда тўлаш мажбурияти келиб чиқмаса, сотиб олувчи уни сотувчи
ўзига товарни ёки ушбу товарни тасарруф қилиш ҳужжатларини
берганидан сўнг кечиктирмасдан тўлаши лозим.
Ўзбекистон Респубиликаси Олий хўжалик суди Пленумининг
“Иқтисодий судлар томонидан қурилиш пудрати шартномасидан келиб
чиқадиган низоларни ҳал этишда қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим
масалалари тўғрисида” 2016 йил 23 декабрдаги 306-сонли қарорининг
2.3-бандида судларнинг эътибори, қурилиш пудрати шартномасида муҳим
шартларнинг мавжуд бўлмаганлиги ва шунга кўра шартнома тузилмаган
деб ҳисобланиши, агар бундай ишларнинг бажарилганлиги ҳолати тақдим
этилган далиллар билан исботланса, бажарилган ишлар қийматини
ундириш тўғрисидаги талабни рад этишга асос бўлмаслигига қаратилсин,
деб кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
“Иқтисодий судлар томонидан битимларни ҳақиқий эмас деб топиш
тўғрисидаги фуқаролик қонунчилиги нормаларини қўллашнинг айрим
масалалари тўғрисида” 2014 йил 28 ноябрдаги 269-сонли қарорининг
10-бандида ФКнинг 109-моддасига мувофиқ қонун ҳужжатларида ёки
тарафларнинг келишувида тўғридан-тўғри кўрсатилган ҳоллардан
ташқари битимнинг оддий ёзма шаклига риоя қилмаслик унинг ҳақиқий
эмаслигига олиб келмайди. Қонуннинг 11-моддасига кўра, хўжалик
шартномаси битимлар тузиш учун назарда тутилган ёзма шаклда
тузилади. Шу муносабат билан, агар хўжалик шартномасининг ёзма
шаклига риоя қилинмаган бўлса, битим тузилмаган ҳисобланади.
ИПК 68-моддасининг биринчи қисмига асосан, ишда иштирок этувчи
ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган
ҳолатларни исботлаши керак.
Юқоридагиларга кўра, суд даъвогар ва жавобгар ўртасида шартнома
жавобгар
томонидан
имзоланмаганлиги
сабабли
тузилмаган
ҳисобланиши, даъвогар жавобгарга бевосита маҳсулот етказиб
берганлиги, жавобгар тўловнинг бир қисмини олдиндан даъвогар
ҳисобрақамига ўтказиб берганлиги, маҳсулот олинганлиги ҳисобварақфактура, солиштирма далолатнома ва қарздорликни тан олганлик ҳақида
хат билан ўз исботини топганлиги, бундай ҳолатда даъвогар етказиб
берилган маҳсулот қийматини тўлашни талаб қилиш ҳуқуқига эга
эканлиги, жавобгар маҳсулот қийматини тўлаш юзасидан ўз
мажбуриятларини бажармаганлигини инобатга олиб, асосий қарз
ундириш даъво талабини тўлиқ қаноатлантириб, жавобгардан даъвогар
фойдасига 106 500 000 сўм асосий қарз ундиришни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган.
Юқоридагиларга кўра, суд даъво талаби асосли эканлигини инобатга
олиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 2 130 000 сўм давлат божи,
33 000 сўм почта харажати ундиришни лозим топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 127-128, 170, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р қ и л а д и:
Даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин.
4
“ККК”
масъулияти
чекланган
жамияти
ҳисобидан
“ЙЙЙ” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 106 500 000 сўм асосий
қарз, 2 130 000 сўм давлат божи, 33 000 сўм почта харажати, жами
108 663 000 сўм ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида апелляция
тартибида шикоят қилиниши (прокурор эса ишда иштирок этувчи
шахснинг мурожаати бўлган тақдирда протест келтириши) мумкин.
Апелляция тартибида кўрилмаган иш кассация тартибида кўриб
чиқилмаслиги ишда иштирок этувчи шахсларга тушунтирилсин.
У.Р.Хусанов