Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1101-2302/8642 Дата решения 07.09.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Зангиатинский межрайонный экономический суд Судья Хусанов Улуғбек Равшанович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Модерн роад прожект масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый Янгийўл туман Йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси
Source ID 1173182 Claim ID 3647486 PDF Hash 8955d68ccbd40001... Загружено 09.04.2026 06:33 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 9
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онунининг 7-моддаси онуни 7 law
ФКнинг 333-моддаси ФК 333 law
бандида ФКнинг 326-моддаси бандида ФК 326 law
дори ФКнинг 327-моддаси дори ФК 327 law
шунингдек ФКнинг 263-моддаси шунингдек ФК 263 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
лаш шарти билан олинган мажбуриятларда ФКнинг 327-моддаси лаш шарти билан олинган мажбуриятларда ФК 327 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
ИПК 115-моддаси ИПК 115 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1101-2302/8642-сонли иқтисодий иш ЗАНГИОТА ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 7 сентябрь Зангиота туманлараро иқтисодий суди судьяси У.Р.Хусанов раислигида, судья ёрдамчиси Х.Д.Холмуродов суд мажлиси котиблигида, даъвогар “ЙЙЙ” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар “ЦЦЦ” давлат муассасаси (аввалги “Yangiyo’l tuman yollardan foydalanish” унитар корхонаси) ҳисобидан 40 000 000 сўм асосий қарз, 20 000 000 сўм пеня, 7 364 383 сўм фоиз, 4 000 000 сўм зарар, жами 71 364 383 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни, даъвогар вакили, адвокат Л.О.Каримов (2023 йил 13 июлдаги 1223-сонли ордер ва 2023 йил 4 сентябрдаги 23-сонли ишончномага асосан), жавобгар вакили Ж.Хаитов (2022 йил 7 декабрдаги 136-сонли ишончномага асосан) иштирокида, суднинг маъмурий биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: “ЙЙЙ” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) ва “Yangiyo’l tuman yollardan foydalanish” унитар корхонаси (ҳозирги “ЦЦЦ” давлат муассасаси, бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида 2021 йил 24 декабрда ва 2021/102сонли 2021/103-сонли смета ҳужжатларини ишлаб чиқариш шартномалари тузилган. Мазкур шартномаларнинг 2.1-бандида ишларни амалга ошириш баҳоси 1-иловадаги смета ҳисобларига асосан ҚҚС билан 20 000 000 сўмни ташкил қилиши белгиланган. Тарафлар ўртасида 2021/102-сонли шартнома бўйича 2022 йил 9 мартда 20 000 000 сўмлик 14-сонли ва 2021/103-сонли шартнома бўйича 2022 йил 9 мартда 20 000 000 сўмлик 15-сонли, даъвогар томонидан жавобгарга жами 40 000 000 сўмлик ишлар бажарилганлиги тўғрисида ҳисобварақ-фактуралар тасдиқланган. Даъвогар ва “Advokat galaktis” адвокатлик бюроси ўртасида 2023 йил 10 июлда юридик ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги шартнома имзоланган бўлиб, жавобгар билан боғлиқ низода адвокатлик хизматлари кўрсатилиши учун 4 000 000 сўм хизмат ҳақи тўланиши белгиланган. Даъвогар 2023 йил 26 июлда жавобгарга мавжуд қарздорликни бартараф этиш юзасидан талабнома юборган. Жавобгар томонидан қарздорлик тўланмаганлиги сабабли тарафлар ўртасида низо келиб чиқиб, даъвогар Зангиота туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 40 000 000 сўм асосий қарз, 20 000 000 сўм пеня, 7 364 383 сўм фоиз, 4 000 000 сўм зарар, жами 71 364 383 сўм ундиришни сўраган. Зангиота туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 24 августдаги ажрими билан “Yangiyo’l tuman yollardan foydalanish” унитар корхонаси ҳуқуқий вориси “ЦЦЦ” давлат муассасаси билан алмаштирилиб, ишга низонинг предметига мустақил талаб билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида Тошкент вилояти Ғазначилик хизмати бошқармаси ва Янгийўл туман Молия бўлими жалб қилинган. Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабларини қўллабқувватлаб, жавобгар томонидан бажарилган ишлар учун ҳақ тўланмаганлиги, пул маблағлари 480 кундан ортиқ тўланмаганлиги сабабли пеня ва банк фоизи ҳисобланганлигини билдириб, даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида жавобгар вакили даъво талабларини қисман тан олиб, ҳақиқатда даъвогар томонидан смета ҳужжатларини тайёрлаш юзасидан ишлар бажарилганлиги, ўз вақтида тўлов амалга ошириш имконияти бўлмаганлиги, пеня ва фоиз ундириш даъво талабларидан фақат биттаси қаноатлантирилиши мумкинлигини билдириб, даъвони қисман қаноатлантиришни сўради. Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган учинчи шахслар суд мажлисида вакили иштирокини таъминламадилар. Ишни кўриш вақти ва жойи кўрсатилган суднинг ажрими учинчи шахсларга гибрид ва электрон почта орқали етказиб берилган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 128-моддасининг биринчи қисмига кўра, агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, иккинчи қисмининг тўртинчи хатбошисига кўра, ажримнинг кўчирма нусхаси суд томонидан электрон почта орқали ёки хабардор қилинганлик фактини тасдиқловчи бошқа алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда юборилган кундан эътиборан уч кун ўтган бўлса, иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. Суд, ИПКнинг 127-128 ва 170-моддалари талабларига кўра, ишни учинчи шахсларга вакиллари иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди. Ишда иштирок этган тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, суд қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, суд харажатларини тарафлар ўртасида тақсимлашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФК 686-моддасининг биринчи қисмига асосан лойиҳа ва қидирув ишлари пудрат шартномаси бўйича пудратчи (лойиҳаловчи, қидирувчи) буюртмачининг топшириғи бўйича белгиланган муддатда лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва (ёки) қидирув ишларини бажариш мажбуриятини, буюртмачи эса уни қабул қилиб олиш ва ҳақ тўлаш мажбуриятини олади. ФК 688-моддасининг иккинчи хатбошисига мувофиқ, агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса буюртмачи барча ишлар бажариб бўлинганидан кейин белгиланган нархнинг ҳаммасини пудратчига тўлаши ёки ишларнинг айрим босқичлари тугалланганидан кейин нархнинг тегишли қисмини тўлаши лозим. ФК 638-моддасининг биринчи қисмига асосан, агар пудрат шартномасида бажарилган ишга ёки унинг айрим босқичларига олдиндан ҳақ тўлаш назарда тутилган бўлмаса, буюртмачи пудратчига шартлашилган ҳақни иш тегишли тарзда ва келишилган муддатда ёхуд буюртмачининг розилиги билан муддатидан олдин бажарилиб, унинг натижалари узил-кесил топширилганидан кейин тўлаши шарт. Ўзбекистон Респбуликаси “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонунининг 7-моддасига мувофиқ, тарафлар ўртасида тузилган хўжалик шартномалари бўйича зиммаларига олинган мажбуриятларни ўз вақтида ва тегишли тартибда бажаришлари шарт. Тарафлар ўртасидаги шартномаларнинг 2.4-бандида буюртмачи лойиҳа ишларини бажарувчи томонидан тўлиқ бажарилиб топширишқабул қилиш далолатномаси имзолангандан сўнг 15 банк куни мобайнида бажарувчига тўлиқ ҳақ тўлашни ўз зиммасига олиши белгиланган. Юқоридагиларга кўра, суд даъвогар шартнома бўйича ўз мажбуриятларини бажариб, жавобгарга смета ҳужжатларини тайёрлаш юзасидан ишлар бажарганлиги, жавобгар бажарилган ишлар қийматини юборилган ҳисобварақ-фактурани тасдиқлаши орқали тан олганлиги, бажарилган ишлар ҳақини тўламаганлиги ўз исботини топганлигини инобатга олиб, асосий қарз ундириш даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 40 000 000 сўм асосий қарз ундиришни лозим топади. Даъвода 20 000 000 сўм пеня ундириш талаби ҳам мавжуд. ФК 263-моддасига кўра, неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли. ФКнинг 333-моддасида эса қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб бериши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорнинг 2-бандида судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шартлиги ҳақида тушунтириш берилган. Мазкур қарорнинг 4-бандида ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли эканлиги, судлар неустойканинг энг кам миқдори ФКнинг 327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги лозимлиги, шунингдек ФКнинг 263-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ тарафларнинг келишуви билан қонунда аниқланган неустойка (қонуний неустойка) миқдорининг оширилиши ўз-ўзидан ундирилаётган неустойкани камайтиришга асос бўлиб хизмат қилиши мумкин эмаслигига алоҳида эътибор қаратишлари лозимлиги баён этилган. Маълумки, ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок қилувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли. Юқоридагиларга кўра, суд пеня ундириш тўғрисидаги даъво талаби миқдори асосли эканлиги, жавобгарнинг мулкий аҳволини инобатга олган ҳолда, пеня миқдорини 8 000 000 сўмга камайтиришни лозим топади. Даъво аризасида 7 364 383 сўм фоиз ундириш талаби ҳам мавжуд. ФК 327-моддасининг биринчи қисмига асосан, бошқа шахсларнинг пул маблағларини ғайриқонуний ушлаб қолиш, уларни қайтариб беришдан бош тортиш, уларни тўлашни бошқача тарзда кечиктириш ёхуд бошқа шахс ҳисобидан асоссиз олиш ёки жамғариш натижасида улардан фойдаланганлик учун ушбу маблағлар суммасига фоиз тўланиши керак. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июлдаги 163-сонли қарорининг 13-бандига кўра, шартномалардан келиб чиқувчи пул мажбуриятларида, хусусан қарздорнинг товарлар, ишлар, хизматлар тўловини амалга ошириш ёхуд пул маблағларини қайтариш, тўлов кечиктирилган суммани тўлаш шарти билан олинган мажбуриятларда ФКнинг 327-моддасига асосан фоизлар ҳисобланиши лозим. Қонунда ёхуд тарафлар келишувида пул мажбуриятларини бажаришни кечиктирганлик учун қарздорнинг неустойка (пеня) тўлаш мажбурияти кўзда тутилиши мумкин. Бундай ҳолатларда суд шундан келиб чиқиши керакки, агар қонунда ёки шартномада тўғридан-тўғри бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, кредитор пул мажбуриятини бажармаганлиги учун зарар етказилганлиги ҳолатини ва зарарнинг миқдорини исботламаса ҳам, ушбу чоралардан бирини қўллаш ҳақидаги талабни қўйишга ҳақли. Юқоридагиларга кўра, даъвогар томонидан жавобгар томонидан бажарилган ишлар ҳақи ўз вақтида тўланмаганлиги сабабли жавобгарлик чораси тариқасида пеня ундирилиши талаби қўйилиб, суд томонидан қисман қаноатлантирилганлиги, мазкур ҳолатда даъвогар неустойка ёки фоиз ундирувини талаб қилишга ҳақли бўлганлигини инобатга олиб, фоиз ундириш даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Даъвода 4 000 000 сўм зарар ундириш талаби ҳам мавжуд. ФК 325-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, агар мажбуриятни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун неустойка белгиланган бўлса, зарарнинг неустойка билан қопланмаган қисми тўланади. Юқоридагиларга кўра, суд томонидан пеня ундириш талаби 8 000 000 сўмга қондирилганлиги, ундирилиши белгиланган пеня зарар суммасини қоплашини инобатга олиб, зарар ундириш талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши, бешинчи қисмида даъвогарнинг талаблари у судга мурожаат қилганидан сўнг жавобгар томонидан ихтиёрий равишда қаноатлантирилса, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши, олтинчи қисмида агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозимлиги белгиланган. ИПК 115-моддасининг биринчи ва учинчи қисмларига мувофиқ, давлат божи қонунчиликда белгиланган ҳолларда қайтарилиши лозим. Юқоридагиларга кўра, суд даъво талаби қисман асосли киритилганлиги, неустойканинг миқдори суд томонидан камайтирилганлиги, зарар неустойка билан қопланганлиги, даъвогар томонидан ортиқча давлат божи тўланганлигини инобатга олиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 640 000 сўм давлат божи, 33 000 сўм почта харажати ундиришни, даъвогар томонидан тўланган 73 643,83 сўм 6 давлат божини зиммасида қолдиришни, ортиқча тўланган 356,17 сўмни маълумотнома асосида даъвогарга қайтаришни лозим топди. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 115, 118, 127-128, 170, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд “ЦЦЦ” давлат муассасаси ҳисобидан “ЙЙЙ” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 40 000 000 сўм асосий қарз, 8 000 000 пеня, 640 000 сўм давлат божи, 33 000 сўм почта харажати, жами 48 673 000 сўм ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. “ЙЙЙ” масъулияти чекланган жамияти томонидан тўланган 73 643,83 сўм давлат божи зиммасида қолдирилсин. “ЙЙЙ” масъулияти чекланган жамияти томонидан ортиқча тўланган 356,17 сўм давлат божи маълумотнома асосида қайтарилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси ва маълумотнома берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида апелляция тартибида шикоят қилиниши (прокурор эса ишда иштирок этувчи шахснинг мурожаати бўлган тақдирда протест келтириши) мумкин. Апелляция тартибида кўрилмаган иш кассация тартибида кўриб чиқилмаслиги ишда иштирок этувчи шахсларга тушунтирилсин. Судья У.Р.Хусанов