Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1101-2302/8641 Дата решения 07.09.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Зангиатинский межрайонный экономический суд Судья Хусанов Улуғбек Равшанович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение BUYUK TOSHKENT масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый ODINA PROJEKT масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1172715 Claim ID 3647470 PDF Hash 0bbb0f80c91810bf... Загружено 09.04.2026 06:33 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онуни 144-моддаси онуни 144 law
нинг 236-моддаси нинг 236 law
ФКнинг 735-моддаси ФКнинг 735 law
ИПК 68-моддаси ИПК 68 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1101-2302/8641-сонли иқтисодий иш ЗАНГИОТА ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Зангиота тумани 2023 йил 7 сентябрь раислигида, судья ёрдамчиси Х.Д.Холмуродовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар “ЙЙЙ” масъулияти чекланган жамияти тугатувчи бошқарувчиси ПППнинг жавобгар “ННН” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 20 000 000 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни, даъвогар вакили, тугатувчи бошқарувчиси ППП иштирокида, суднинг маъмурий биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: “ЙЙЙ” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) ва “ННН” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида 2020 йил 12 июнда 1-сонли фоизсиз қарз шартномаси тузилган. Шартноманинг 1-бандида даъвогар жавобгарга 20 000 000 сўм вақтинчалик фоизсиз қарз бериши, жавобгар тақдим этилган қарзни 2020 йил 31 августгача қайтариши белгиланган. Даъвогар шартнома ижроси юзасидан 2020 йил 12 июнда тўлов топшириқномаси орқали жавобгарга 20 000 000 сўм қарз берган. Жавобгар қарзни қайтариш бўйича ўз мажбуриятини белгиланган муддатларда бажармаган. Даъвогар 2023 йил 30 январь ва 10 апрелда жавобгарга қарздорликни қайтариш юзасидан талабномалар юборган. Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 6 апрелдаги ҳал қилув қарори билан даъвогари соддалаштирилган тартибда банкрот деб топилиб, унга нисбатан тугатишга доир иш юритиш бошланиб, даъвогарнинг тугатиш бошқарувчиси қилиб, Рустамқулова Дилафруз Оқиловна тайинланган. Даъвогар тугатувчи бошқарувчиси томонидан даъвогарнинг тугатиш ишлари олиб борилиши жараёнида мавжуд ҳужжатлар, банк айланмаси ва бошқа ҳужжатлар ўрганилиб, жавобгар томонидан қарз қайтарилмаганлиги аниқланган. Даъвогарга хизмат кўрсатувчи “Узсаноатқурилишбанки” АТБдан амалга оширилган пул маблағлари бўйича айланмаси олиниб, унга кўра даъвогар жавобгарга 2020 йил 12 июнда шу кундаги 1-сонли вақтинчалик қарз шартномасига асосан 20 000 000 сўм қарз берган. Жавобгар мавжуд қарзни тўламаганлиги сабабли тарафлар ўртасида низо келиб чиқиб, даъвогар тугатувчи бошқарувчиси ППП Зангиота туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “ННН” масъулияти чекланган ҳисобидан 20 000 000 сўм асосий қарз ундиришни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабларини қўллаб-қувватлаб, даъвогарга тегишли ҳужжатлар ўрганилганда жавобгарнинг қарздорлиги мавжудлиги аниқланганлиги, олдинги раҳбарлардан мазкур қарздорлик бошқа шаклда ёпилганлиги сўралганида қарз тўланмаганлиги айтиб ўтилганлиги сабабли, судга мурожаат қилганлигини билдириб, даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган жавобгар суд мажлисида вакилининг иштирокини таъминламади. Ишни кўриш вақти ва жойи кўрсатилган суднинг ажрими жавобгарга гибрид почта орқали етказиб берилган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 128-моддасининг биринчи қисмига кўра, агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. Суд, ИПКнинг 127-128 ва 170-моддалари талабларига кўра, ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди. Даъвогар вакили тушунтириши, ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, суд қуйидаги асосларга кўра даъво талабини қаноатлантиришни, суд харажатларини даъвогардан ундиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонуни 144-моддаси тўртинчи қисмининг 5-хатбошисида тугатиш бошқарувчиси қарздор олдидаги қарзларни ундириш чораларини кўриши шартлиги белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги белгиланган. бўйича бир тараф (қарз берувчи) иккинчи тарафга (қарз олувчига) пул ёки турга хос аломатлари билан белгиланган бошқа ашёларни мулк қилиб беради, қарз олувчи эса қарз берувчига бир йўла ёки бўлиб-бўлиб, ўшанча суммадаги пулни ёки қарзга олинган ашёларнинг хили, сифати ва миқдорига баравар ашёларни (қарз суммасини) қайтариб бериш мажбуриятини олади. ФКнинг 735-моддасига асосан, қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши шарт. Агар қарз суммасини қайтариш муддати шартномада белгиланган бўлмаса, қарз олувчи уни қарз берувчи қарзни қайтариш ҳақида талаб қўйган кундан бошлаб ўттиз кун мобайнида қайтариши керак. Фоизсиз қарз суммаси қарз олувчи томонидан муддатидан олдин қайтарилиши мумкин. Фоиз эвазига берилган қарз суммаси, агар қарз шартномасида кўзда тутилган бўлса ёки қарз берувчининг розилиги билан, муддатидан олдин қайтарилиши мумкин. ИПК 68-моддасининг биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Юқоридагиларга кўра, суд даъвогар жавобгарга қарз шартномаси асосида пул маблағлари ўтказиб берилганлиги, жавобгар олинган қарз суммасини шартлашилган муддатда қайтариб бермаганлиги, жавобгар судга пул маблағларини қайтарганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этмаганлигини инобатга олиб, асосий қарз ундириш даъво талабини қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 20 000 000 сўм асосий қарз ундиришни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Юқоридагиларга кўра, суд томонидан даъво талаби қаноатлантирилганлиги, даъвогар даъво ариза киритишда давлат божи ва почта харажати тўлашдан озод қилинганлигини инобатга олиб, жавобгардан республика бюджети фойдасига 400 000 сўм давлат божи, Зангиота туманлараро иқтисодий суди фойдасига 33 000 сўм почта харажати ундиришни лозим топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд қарор қилади: Даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин. “ННН” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан “ЙЙЙ” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 20 000 000 сўм асосий қарз ундирилсин. “ННН” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан республика бюджети фойдасига 400 000 сўм давлат божи, Зангиота туманлараро иқтисодий суди фойдасига 33 000 сўм почта харажати ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида Зангиота туманлараро иқтисодий суди орқали Тошкент вилоят судига апелляция тартибида шикоят қилиниши (прокурор эса ишда иштирок этувчи шахснинг мурожаати бўлган тақдирда протест келтириши) мумкин. Апелляция тартибида кўрилмаган иш кассация тартибида кўриб чиқилмаслиги ишда иштирок этувчи шахсларга тушунтирилсин. Судья У.Р.Хусанов