← Назад
Решение #498493 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 297 | — | law | |
| нинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ушбу Кодекс | 324 | — | code_article | |
| ИПК | 301 | — | law | |
| ИПК | 302 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
15 594 символов
4-1901-2302/927-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанция судида
ишни кўрган судья – С.Б.Қултўраев
Апелляция инстанциясида
маърузачи судья – С.Аллабердиев
Кассация инстанциясида
маърузачи судья – З.Рустамов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
2023 йил 7 сентябрь
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати Т.Аннаеванинг раислигида, ҳайъат аъзолари Ф.Ражабов ва
З.Рустамовдан иборат таркибда, Б.Муродқосимовнинг котиблигида, “XUMOQALQONI” масъулияти чекланган жамиятидан вакил Р.Ўроқов (раҳбар),
“Сурхондарёдонмаҳсулотлари” АЖдан вакил А.Абдиназаров (2023 йил
13 мартдаги 01-20/131-сонли ишончнома)нинг иштирокида, Ўзбекистон Савдосаноат палатаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармасининг “XUMOQALQONI” масъулияти чекланган жамияти манфаатида жавобгар
“Сурхондарёдонмаҳсулотлари” АЖ ҳисобидан 3 648 504 000 сўм етказилган
зарарни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан
қабул қилинган Термиз туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил
05 апрелдаги ҳал қилув қарори ва Сурхондарё вилоят суди Иқтисодий ишлар
бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 20 июндаги қарори устидан
“Сурхондарёдонмаҳсулотлари” АЖ томонидан берилган кассация шикояти
асосида ишни Олий суднинг биносида кўмаклашувчи Сурхондарё вилоят суди
орқали видеоконференцалоқа режимида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти ҳудудий
бошқармаси (бундан буён матнда Палата деб юритилади) “XUMOQALQONI” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар
ёки “МЧЖ” деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, жавобгар “Сурхондарёдонмаҳсулотлари” АЖ (бундан
буён матнда жавобгар ёки “АЖ” деб юритилади) ҳисобидан 3.648.504.000
сўм етказилган зарарни ундиришни сўраган.
Суднинг ажрими билан ишга низонинг предметига нисбатан мустақил
талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида “Indenim Klaster”
МЧЖ жалб қилинган.
Термиз туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 05 апрелдаги ҳал
қилув қарорига кўра, даъвогарнинг даъво талаблари тўлиқ
қаноатлантирилиб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 3.648.504.000
сўм етказилган зарар ва олдиндан тўланган 30.000 сўм почта харажати
ундириш, жавобгар ҳисобидан республика бюджети (Суд ҳокимияти
органларини ривожлантириш жамғармаси)га 72.970.080 сўм давлат божи
ундириш белгиланган.
Сурхондарё вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2023 йил 20 июндаги қарори билан Термиз туманлараро
иқтисодий судининг 2023 йил 5 апрель кунги ҳал қилув қарори
ўзгаришсиз қолдирилган.
Жавобгар Ўзбекистон Республикаси Олий судига кассация шикояти
билан мурожаат қилиб, Термиз туманлараро иқтисодий судининг
2023 йил 05 апрелдаги ҳал қилув қарори ва Сурхондарё вилоят суди
Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 20 июндаги
қарорини бекор қилишни ва даъвони рад этиш ҳақида янги қарор қабул
қилишни сўраган.
Бунга асос қилиб, даъвогар ва “Indenim Klaster” МЧЖ ўртасида
тузилган шартномага ҳуқуқий баҳо берилмаганлиги, жавобгар ва “Indenim
Klaster” МЧЖ ўртасида 2021 йил 11 июндаги 3-сонли “Донни сақлаш”
ҳақидаги шартномаси ваколатли шахс томонидан имзоланмаганлиги
эътиборга олинмаганлиги, унга асосан дон маҳсулотлари жавобгарга
топширилганлиги ҳақидаги ҳужжатлар мавжуд эмаслиги, суд Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 15 июндаги 378-сонли
Қарорининг 1-иловасида Ўзбекистон Республикасининг ички бозорларида
дон нархлари барқарорлигини таъминлаш тадбирларини амалга ошириш
учун давлат ресурсларига қабул қилинадиган бошоқли доннинг харид
нархлари белгилаб қўйилганлиги, жавобгар томонидан даъвогарга
топширилган дон маҳсулотлари учун ҳақ тўлиқ тўлаб берилганлиги,
биринчи босқич суди томонидан даъвогар 2021 йилда дон
маҳсулотларини жавобгарга топширган бўлса-да, 2022 йил биржа
нархларидан келиб чиқиб зарарни ундиришни сўраганлигига эътибор
қилинмаганлигини, тарафлар ўртасида тузилган “Донни сақлаш ҳақида”ги
шартномада ҳар бир тонна дон маҳсулоти учун тўланиши лозим бўлган
ҳақ белгиланмаган бўлса-да, суд товар хом-ашё биржасининг
маълумотномасига устунлик ҳуқуқи берилганлигини, шунингдек биринчи
босқич суди томонидан амалдаги қонун талабларига эътибор қилинмаган
ҳолда ҳал қилув қарори қабул қилинганлигини кўрсатган.
Суд муҳокамасида Палата ва учинчи шахс “Indenim Klaster” МЧЖдан
вакил иштирок этмади, бироқ иш ҳужжатларида уларнинг суд мажлиси
муҳокамасининг вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор
қилинганлигини тасдиқловчи далил мавжуд, улардан вакилнинг суд
мажлисида иштирок этмаслиги эса ишни кўришга тўсқинлик қилмайди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 297-моддасига асосан кассация
инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва
жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини
(протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа
шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга
тўсқинлик қилмайди.
Суд муҳокамасида иштирок этган жавобгар вакили ўз
тушунтиришида кассация шикоятида келтирилган важларни қувватлаб,
суд қарорларини бекор қилиб, даъвони рад қилиш тўғрисида янги қарор
қабул қилишни сўради.
Суд муҳокамасида иштирок этган даъвогар вакили судга ёзма
эътирозномасини тақдим этиб, ўз тушунтиришида кассация шикоятида
келтирилган важларга эътироз билдириб, суд қарорларини ўзгаришсиз
қолдиришни сўради.
Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг тушунтиришларини
тинглаб, кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари
билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра кассация
шикоятини қаноатлантиришни, суд қарорларини бекор қилиб, даъво
талабини қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида янги қарор қабул
қилишни лозим топади.
Аниқланишича, “Indenim Klaster” масъулияти чекланган жамияти ва
жавобгар ўртасида 2021 йил 27 апрелда давлат эҳтиёжлари учун бошоқли
дон харид қилиш тўғрисида 1-сонли контрактация шартномаси тузилган
бўлиб, унга кўра “Indenim Klaster” масъулияти чекланган жамияти
5826 тонна товар дон ва 550 тонна элита дон етказиб бериш, жавобгар эса
маҳсулотни қабул қилиб, унинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олган.
Шартноманинг 3.1-бандида етказиб берилган бир тонна маҳсулот
учун ҳақ шартноманинг 1.2-бандида белгиланган нархда, яъни 1 550 000
сўм тўланиши белгиланган.
2021 йил 25 сентябрдаги далолатномага кўра, “Indenim Klaster”
масъулияти чекланган жамияти 2021 йил ҳосилидан АЖга 6706,7 тонна
товар дон ва 529,8 тонна уруғлик дон етказиб берган. Шартномада ашёни
сақлаганлик учун тўланадиган ҳақ миқдори кўрсатилмаган.
Шунингдек, “Indenim Klaster” масъулияти чекланган жамияти ва АЖ
ўртасида 2021 йил 11 июнда 3-сонли омонат сақлаш шартномаси тузилган
бўлиб, унга кўра “Indenim Klaster” масъулияти чекланган жамияти
томонидан етиштирилган 3-синф навли 1 124 тонна дон маҳсулотини
омонат сақлаш учун АЖга топшириш, АЖ эса Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамасининг “Дон ва донни қайта ишлаш маҳсулотлари
ҳисобини юритиш тизимини такомиллаштиришга, уларнинг сақланиши
устидан назоратни кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар
тўғрисида” 2006 йил 25 майдаги 95-сонли қарорига асосан маҳсулотни
омонат сақлаш учун қабул қилиб олиш, мажбуриятини олган.
Мазкур қарор билан тасдиқланган “Дон ва дон маҳсулотларини
қабул қилиш, сақлаш, ички ташиш, қайта ишлаш ва сотишнинг дастлабки
ҳисобини юритиш ва расмийлаштириш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг
1-бандига мувофиқ мазкур Низомнинг амал қилиши давлат эҳтиёжлари
учун дон харид қилиш, уларни сақлаш, қайта ишлаш ҳамда дон ва дон
маҳсулотларини сотиш фаолиятини амалга оширувчи мулкчилик
шаклларидан қатъий назар, барча хўжалик юритувчи субъектларга татбиқ
этилади. Бундай корхоналар сирасига дон тайёрлаш корхоналари,
элеваторлар, тегирмонлар, ёрма, омухта ем ва уруғни қайта ишлаш
корхоналари ва бошқа корхоналар киради.
Даъво аризасида қайд этилишича, омонат сақлаш шартномасида
3-синф навли буғдой сотиб олиш белгиланмаган бўлса-да, АЖ МЧЖ
томонидан омонат сақлаш учун топширилган 1 124 тонна 3-синф навли
буғдойнинг ҳар бир тоннаси учун билан 1 550 000 сўмдан, жами
1 742 200 000 сўм ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 06.12.2021 йилдаги
736-сонли қарорига биноан яна 393 400 000 сўм жами 2 135 600 000 сўм
тўлаган, ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси товар-хомашё биржаси
акциядорлик жамияти Сурхондарё филиали томонидан 2022 йил
30 майдан 2022 йил 4 июнгача Ўзбекистон Республикаси товар-хомашё
биржа товарлар (ички бозор) котировкасини тақдим этилган бўлиб, унга
кўра товар-хомашё биржа товарлар (ички бозор) котировкасида 3-синф
навли буғдойнинг бир тоннаси 5 146 000 сўмга баҳоланиб, сотилганлиги
маълум қилинган.
“Indenim Klaster” масъулияти чекланган жамияти ва МЧЖ ўртасида
2021 йил 11 июнда қарздорликни ундириш ҳуқуқини топшириш ҳақида
02-сонли шартнома тузилган бўлиб, шу сабабли МЧЖ АЖдан АЖ
томонидан буғдой учун тўланган тўлов билан товар-хомашё биржасида
сотилган буғдой нархи ўртасидаги фарқ, яъни 3 648 504 000 сўмни зарар
сифатида ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси (бундан буён матнда
ФК деб юритилади)нинг 234-моддасига мувофиқ мажбурият - фуқаролик
ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс
(кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: молмулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва
ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор
эса - қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш
ҳуқуқига эга бўлади. Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш
натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб
чиқади.
ФКнинг 236-моддасига мувофиқ мажбуриятлар мажбурият
шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар
ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда
қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши
керак.
Мазкур ҳолатда тарафлар ўртасидаги низо омонат сақлаш
шартномасидан келиб чиққан.
ФК 875-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ омонат сақлаш
шартномаси бўйича бир тараф (омонат сақловчи) унга иккинчи тараф (юк
топширувчи) берган ашёни сақлаш ва бу ашёни тўла ҳолида қайтариш
мажбуриятини олади.
Тарафлар ўртасида тузилган омонат сақлаш шартномасининг
3.1-бандида АЖ ашёни талаб қилиб олингунча сақлаш, уни
бегоналаштирмаслик, сақланишини таъминлаш учун шартномада назарда
тутилган барча зарур чораларни кўриш, ашё қандай ҳолатда топширилган
бўлса, ўша ҳолатда, унинг табиий ёмонлашувини ёки табиий камайишини
ҳисобга олиб қайтариб бериш, МЧЖнинг талаби билан сақлашга қабул
қилинган ашёни дарҳол қайтариб бериш, 3.2-бандида эса МЧЖ эса сақлаш
муддати тамом бўлгач, сақлаш учун топширилган ашёни қайтариб олиш
мажбуриятини олган.
ФК 890-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларига мувофиқ ашё
йўқолганлиги, кам чиққанлиги ёки шикастланганлиги туфайли юк
топширувчига етказилган зарар, агар қонунда ёки сақлаш шартномасида
бошқа ҳол назарда тутилган бўлмаса, ушбу Кодекснинг 324-моддасига
мувофиқ омонат сақловчи томонидан қопланади.
Ашё текин сақланганида унинг йўқолиши, кам чиқиши ёки
шикастланиши туфайли юк топширувчига етказилган зарар:
ашёлар йўқолганлиги ва кам чиққанлиги учун - йўқолган
ёки етишмаётган ашёларнинг қиймати миқдорида;
ашёлар шикастланганлиги учун - уларнинг қиймати қанча суммага
камайган бўлса, шунча сумма миқдорида қопланади.
Мазкур ҳолатда, биринчи инстанция суди низо омонат сақлаш
шартномасидан келиб чиққанлигини ва ушбу шартнома бўйича маҳсулот
пулини тўлаб бериш назарда тутилмаганлигини инобатга олмасдан,
моддий ҳуқуқ нормаларини нотўғри қўллаб, МЧЖнинг АЖдан
3 648 504 000 сўмни зарар сифатида ундириш ҳақидаги талабини
қаноатлантириб, нотўғри хулосага келган.
Ўз навбатида, апелляция инстанцияси суди ҳам қайд этилганларга
эътибор қаратмасдан, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириб, асоссиз
тўхтамга келган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади) 68-моддасининг биринчи қисмида ишда
иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб
келтираётган ҳолатларни исботлаши керак бўлиб, бироқ, МЧЖ томонидан
даъво аризасида ундириш талаб қилинаётган 3 648 504 000 сўмнинг зарар
эканлиги исботланмаган.
Бундан ташқари, “Indenim Klaster” масъулияти чекланган жамиятига
АЖ томонидан 1124 тонна буғдой учун 2 135 600 000 сўм тўлаб берилган
бўлиб, ушбу сумма “Indenim Klaster” масъулияти чекланган жамияти
томонидан АЖга қайтариб берилмаган.
ИПК 301-моддасининг 2-бандида кассация инстанцияси суди
кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув
қарорини, қарорни ўзгартиришга ёки бекор қилишга ва ишни янгидан
кўриб чиқиш учун юбормасдан, янги қарор қабул қилишга ҳақлилиги
белгиланган.
ИПК 302-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига кўра, моддий ва
(ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри
қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини,
апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш
учун асос бўлади.
ИПК 118-моддасининг биринчи, еттинчи ва тўққизинчи қисмларига
мувофиқ суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда
уларнинг зиммасига юклатилади. Давлат божи тўлашдан озод қилинган
давлат органлари ҳамда бошқа шахслар томонидан юридик шахслар ва
фуқароларнинг манфаатларини кўзлаб тақдим этилган даъво
талабларини қаноатлантириш рад этилган ёки улар қисман
қаноатлантирилган тақдирда, давлат божи манфаатлари кўзланиб даъво
тақдим этилган шахслардан даъво талабларининг қаноатлантирилиши
рад этилган қисмига мутаносиб равишда ундирилади. Ишда иштирок
этувчи шахсларнинг апелляция, кассация шикояти бериш билан боғлиқ
ҳолда қилган суд харажатлари ушбу моддада баён этилган қоидаларга
мувофиқ тақсимланади.
Бундай
ҳолатда
судлов
ҳайъати,
кассация
шикоятини
қаноатлантиришни, суд қарорларини бекор қилиб, даъво талабини
қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида янги қарор қабул қилишни, ишни
биринчи инстанция судида кўриш учун олдиндан тўланган 30 000 сўм
почта харажатини даъвогар зиммасида қолдиришни, ишни биринчи
инстанция судида кўриш учун республика бюджетига ундирилиши лозим
бўлган 72 970 080 сўм давлат божини даъвогар зиммасига юклашни, ишни
апелляция ва кассация инстанцияси судларида кўриш учун тўланган
(36 485 040 + 36 485 040=) 72 970 080 сўм давлат божи ва (30 000 +
33 000=) 63 000 сўм почта харажатини даъвогардан жавобгар фойдасига
ундиришни, шунингдек суд муҳокамасини видеоконференцалоқа
режимида ўтказиш билан боғлиқ 82 500 сўм суд харажатини даъвогар
зиммасига юклашни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан ва ИПКнинг 118, 297, 301-303-моддаларини
қўллаб, судлов ҳайъати
қарор қилади:
Термиз туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 05 апрелдаги ҳал
қилув қарори ва Сурхондарё вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2023 йил 20 июндаги қарори бекор қилинсин.
Янги қарор қабул қилинсин.
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Тошкент вилоят
ҳудудий бошқармасининг “XUMO-QALQONI” масъулияти чекланган жамияти
манфаатида “Сурхондарёдонмахсулотлари” акциядорлик жамиятига нисбатан
берган даъво талабини қаноатлантириш рад этилсин.
“XUMO-QALQONI” масъулияти чекланган жамиятидан:
- республика бюджетига 72 970 080 сўм давлат божи;
7
- “Сурхондарёдонмаҳсулотлари” АЖ ҳисобига 72 970 080 сўм давлат
божи ва 63 000 сўм почта харажати;
- Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисоб рақамига
82 500 сўм суд харажати ундирилсин.
Ижро варақалари берилсин.
Термиз туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 22 июн кунги ҳал
қилув қарори бўйича ундирув бекор қилинсин.
Кассация шикояти қаноатлантирилсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи
Т.Аннаева
ҳайъат аъзолари
Ф.Ражабов