Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1101-2303/6874 Дата решения 07.09.2023 Инстанция Апелляция Тип документа Постановление Суд Зангиатинский межрайонный экономический суд Судья Суяров Жасур Мансурович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение BSHA MAX OIL масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый RADIUS GLOBUS PROGRESS масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1160357 Claim ID 3628381 PDF Hash e7835b6a13ab3d39... Загружено 09.04.2026 06:33 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 15
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
арори билан ЖКнинг 228-моддаси арори билан ЖК 228 law
исми ва 168-моддаси исми ва 168 law
лмаганлиги боис мазкур жиноят иши ЖПКнинг 364-моддаси лмаганлиги боис мазкур жиноят иши ЖПК 364 law
аларга нисбатан ЖКнинг 167-моддаси аларга нисбатан ЖК 167 law
збекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
ИПКнинг 101-моддаси ИПКнинг 101 law
бандида ИПК 103-моддаси бандида ИПК 103 law
бандида иш юритиш ушбу Кодекс 101-моддаси бандида иш юритиш ушбу Кодекс 101 code_article
процессуал кодексининг 372-моддаси процессуал кодекси 372 code_article
збекистон Республикаси Конституцияси 65-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 65 law
ФКнинг 113-моддаси ФКнинг 113 law
ФКнинг 116-моддаси ФКнинг 116 law
ИПК 68-моддаси ИПК 68 law
ИПК 73-моддаси ИПК 73 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1101-2303/6874-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья - П.Закирова Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья - Ж.Суяров ҚАРОРИ Тошкент шаҳри 2023 йил 7 сентябрь Тошкент вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати раиси А.Икромовнинг раислигида, ҳайъат аъзолари, судьялар А.Арипов ва Ж.Суяровдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси С.Кенжаевнинг котиблигида, даъвогар вакиллари Р.Қурбонов (раҳбар) ва вакил Р.Мардиев (2023 йил 10 июлдаги 35-сонли ордер ва ишончномага асосан) ҳамда АТБ “* * * * *” вакили М.Хасанов (2023 йил 10 мартдаги 3-сонли ишончномага асосан) иштирокида, даъвогар “- - - - -” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар “/ / / / / ” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан 2021 йил 22 октябрдаги KSh 108308TS-сонли гербли бланкада, давлат реестридан хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Саидбоев Тоҳир Абдикаримович томонидан 202102014003308-сон билан рўйхатдан ўтказилган ипотека шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган мазкур иқтисодий иш юзасидан қабул қилинган Зангиота туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 20 июлдаги ҳал қилув қарори устидан учинчи шахс АТБ “* * * * *” томонидан берилган апелляция шикояти асосида ишни Тошкент вилоят суди биносида, очиқ суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Тошкент вилояти Зангиота тумани, “Назарбек” шоҳ кўчаси, 77-уй манзилида, 399 кв.м. ер майдонида жойлашган савдо дўкони биноси (кейинги ўринларда низоли бино деб юритилади)ни 2021 йил 12 мартда электрононлайн аукционда фуқаро Р.Қурбонов томонидан сотиб олинган ва давлат рўйхатидан ўтказилган. Мазкур низоли бино 2021 йил 4 октябрда фуқаро Р.Қурбонов томонидан “- - - - -” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда даъвогар деб юритилади)га кўчмас мулкни топшириш тўғрисидаги 1-сонли шартномага асосан даъвогарнинг устав фондига киритилган. Даъвогарнинг 2021 йил 4 октябрдаги 1-сонли баённомасига асосан Р.Қурбонов даъвогарнинг таъсисчилари сафига киритилиб, устав фондидаги улуши 754 860 000 сўм билан 93,788 фоиз, қолган 6,212 фоиз 50 000 000 сўм билан иккинчи таъсисчи Д.Обидовнинг улуши деб белгиланган. Шунингдек, АТБ “* * * * *” (кейинги ўринларда банк деб юритилади) ва “/ / / / / ” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда жавобгар деб юритилади) ўртасида 2021 йил 22 октябрда 518-21-сонли кредит линияси очмасдан кредит бериш шартномаси тузилиб, шартномада кредит суммаси 440 000 000 сўм, кредит муддати 18 ой, 3 ой имтиёзли давр, кредит фоиз ставкаси 30 фоиз деб белгиланган. Даъвогар, жавобгар ва банк ўртасида 2021 йил 22 октябрда Зангиота туманида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Саидбоев Тоҳир Абдикаримович томонидан тасдиқланган ипотека шартномасига кўра, даъвогар (гаровга қўювчи) ўзига тегишли низоли бинони жавобгар (қарздор олувчи) ва банк (кредитор) ўртасидаги 2021 йил 22 октябрдаги 518-21-сонли кредит шартномаси учун таъминот сифатида гаровга тақдим этган. Фуқаро Р.Қурбоновнинг таъсис ҳужжатларидаги имзолар сохталаштирилганлиги билан боғлиқ аризасига асосан Б.Абидовга нисбатан Зангиота туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан қўзғатилган жиноят иши доирасида хатшунослик экспертизаси тайинланган. Ички ишлар вазирлиги эксперт криминалистика бош марказининг 2022 йил 23 апрелдаги 457-сонли судга оид хатшунослик экспертизаси хулосасига кўра, 2021 йил 4 октябрдаги 1-сонли кўчмас мулкни жамиятнинг низом жамғармасига топшириш шартномаси нусхасидаги, 2021 йил 4 октябрдаги жавобгарнинг топшириш-қабул қилиш далолатномаси нусхасидаги, 2021 йил 21 октябрдаги жавобгар таъсисчиларининг 2-сонли йиғилиш баённомасидаги Рахматилло Қурбонов номидан бажарилган имзолар фуқаро Рахматилло Қурбонов томонидан эмас, бошқа шахс томонидан бажарилганлиги кўрсатилган. Зангиота туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими катта терговчиси О.Зоировнинг 2022 йил 8 майдаги 272371/2022-73-сонли жиноят иши бўйича қарори билан ЖКнинг 228-моддаси 2-қисми “а” банди, 228-моддаси 3-қисми ва 168-моддаси 4-қисми “а” банди билан айбланувчи тариқасида жалб қилиниб, сиртдан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси танланган фуқаро Абидов Бехзод Шерзодович қаерда эканлигини аниқлашнинг имкони бўлмаганлиги боис мазкур жиноят иши ЖПКнинг 364-моддаси 1-қисми 2-бандига асосан Абидов Бехзод Шерзодович ушлангунга қадар ҳаракатдан тўхтатилган. Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 29 мартдаги ҳал қилув қарори билан даъвогар таъсисчиси Р.Қурбоновнинг даъво талаби қаноатлантирилиб, даъвогар ва Р.Қурбонов ўртасидаги тузилган 1-сонли кўчмас мулкни жамият низом жамғармасига топшириш шартномаси ҳақиқий эмас деб топилган. Тошкент туманлараро маъмурий судининг 2023 йил 5 июндаги ҳал қилув қарори билан аризачи Р.Қурбоновнинг ариза талаби қаноатлантирилиб, 2021 йил 4 октябрда низоли бинони даъвогар устав фондига киритиш ва Р.Қурбоновнинг даъвогар таъсисчилари сафига қўшиш билан боғлиқ жамият таъсис ҳужжатларига киритилган ўзгартиришларни қайта давлат рўйхатидан ўтказилиши ҳақиқий эмас деб топилган. Суд қарорлари қонуний кучда бўлиб, улар устидан шикоят келиб тушмаган. Зангиота туман прокуратураси томонидан 2023 йил 19 июлдаги судга тақдим этган маълумотномасида банк ва жавобгар ўртасидаги кредит шартномаси таъминоти сифатида даъвогарга тегишли низоли бино қўйилиб, ажратилган кредит маблағлари талон-торож қилиб, банк манфаатларига 593 566 027,44 сўм жуда кўп миқдорда зарар етказилганлиги ҳолати бўйича жавобгар “/ / / / / ” масъулияти чекланган жамияти ва “Max right” масъулияти чекланган жамияти раҳбари Б.Абидовга, банкнинг Зангиота филиали мансабдор шахслари ва бошқаларга нисбатан ЖКнинг 167-моддаси 3-қисми “а” банди ва бошқа моддалар билан қўзғатилган 272372/2023-51ХБсонли жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилаётганлиги маълум қилинган. Даъвогар Зангиота туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, даъвогар, жавобгар ва банк ўртасидаги 2021 йил 22 октябрдаги KSh 108308TS-сонли гербли бланкада, давлат реестридан хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Саидбоев Тоҳир Абдикаримович томонидан 202102014003308-сон билан рўйхатдан ўтказилган ипотека шартномасини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган. Суднинг 2023 йил 21 июндаги ажрими билан банк, хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Саидбоев Тоҳир Абдикаримович, 10 июлдаги ажрими билан Тошкент вилояти Адлия бошқармаси ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахслар сифатида, 20 июлдаги ажрими билан банк ишга жавобгар сифатида жалб қилинган. Биринчи инстанция судининг 2023 йил 20 июлдаги ҳал қилув қарори билан АТБ “* * * * *”нинг иш юритишни тўхтатиб туриш тўғрисидаги илтимосномасини қаноатлантириш рад этилиб, даъвогарнинг даъво талаби қаноатлантирилган ва “- - - - -” масъулияти чекланган жамияти, “/ / / / / ” масъулияти чекланган жамияти ва АТБ “* * * * *” ўртасида 2021 йил 22 октябрда тузилган KSh 108308TS-сонли гербли бланкада, давлат реестридан хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Саидбоев Тоҳир Абдикаримович томонидан 202102014003308-сон билан рўйхатдан ўтказилган ипотека шартномаси ҳақиқий эмас деб топилган ва “/ / / / / ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан “- - - - -” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 1 650 000 сўм давлат божи ҳамда 33 000 сўм почта харажати ундирилган. Мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлган учинчи шахс АТБ “* * * * *” Тошкент вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти билан мурожаат қилиб 2023 йил 20 июлдаги ҳал қилув қарорини бекор қилишни ва мазкур низо бўйича иш юритишни тўхтатиб туришни сўраган. Бугунги суд мажлисидан учинчи шахслар хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Саидбоев Тоҳир Абдикаримович ва Тошкент вилояти Адлия бошқармаси вакиллари хабардор бўлишларига қарамасдан судга келмади ва келмаслиги тўғрисида судни огоҳлантирмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда “ИПК” деб юритилади) 274-моддасининг тўртинчи қисмига асосан, апелляция инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган апелляция шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб ҳисоблайди. Суд мажлисида учинчи шахс вакили иштирок этиб, апелляция шикоятини қўллаб-қувватлаб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилишни ва қўзғатилган жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари якунланиб, қонуний суд ҳужжати қабул қилингунга қадар мазкур низо бўйича иш юритишни тўхтатиб туришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакиллари апелляция шикоятига нисбатан ўз эътирозларини маълум қилиб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўради. Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг кўрсатмаларини тинглаб, апелляция шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни, апелляция шикоятини эса қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасининг иккинчи ва учинчи қисмларига кўра, ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади. Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. ИПКнинг 101-моддаси 1-бандида мазкур ишни Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди, фуқаролик ишлари бўйича суд, жиноят ишлари бўйича суд, маъмурий суд ёки иқтисодий суд томонидан кўрилаётган бошқа иш ёки масала юзасидан, шунингдек тергов ҳаракатлари олиб борилаётган иш юзасидан қарор қабул қилингунига қадар кўриш мумкин бўлмаганда суд қуйидаги ҳолларда иш юритишни тўхтатиб туриши шартлиги белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Биринчи инстанция суди томонидан иқтисодий процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида” 2019 йил 24 майдаги 13-сонли қарори 19-бандининг иккинчи хатбошиси мазмунига кўра, ИПКнинг 101-моддасида назарда тутилган асослар бўйича илтимоснома мавжудлигидан қатъий назар, иш юритишни тўхтатишга мажбур эканлигини эътиборга олиши лозим. Иш юритишни тўхтатиш тўғрисидаги суд ажримида иш юритишни тўхтатиш учун асос бўлган ҳолатлар кўрсатилиши керак. Мазкур қарорнинг 20-бандида ИПК 103-моддаси биринчи қисмининг 1-бандида иш юритиш ушбу Кодекс 101-моддасининг 1-бандида назарда тутилган ҳолларда тегишли суд ҳужжати қонуний кучга киргунига ёки тергов ҳаракатлари тугаллангунига қадар тўхтатиб турилиши белгиланган. Бунда тергов ҳаракатлари тугаллангунига қадар деганда, Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 372-моддасида қайд этилган дастлабки терговни тамомлаш, яъни дастлабки тергов жиноят ишини тугатиш тўғрисида қарор чиқариш, айблов хулосаси тузиш, ишни тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш ёки тарафларнинг ярашуви учун судга юбориш тўғрисида қарор чиқариш ёхуд амнистия актига асосан жиноят ишини тугатиш ҳақида судга илтимоснома киритиш тўғрисида тақдимнома тузиш билан тамомлаш тушунилади. Судларнинг эътибори иқтисодий иш бўйича иш юритишни тўхтатиш учун асос бўлган жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари тамомланиб, жиноят ишлари бўйича судга юборилган тақдирда, ушбу жиноят иши бўйича қабул қилган суд ҳужжати қонуний кучга кирганидан кейин иқтисодий иш юритиш тикланишига қаратилсин деб белгиланган. Иқтисодий иш бўйича иш юритишни тўхтатиб туриш учун асос бўлган жиноят иши бўйича иш юритиш тўхтатиб турилган тақдирда, иқтисодий иш бўйича иш юритиш тикланиши лозим. Мазкур ҳолатда, биринчи инстанция суди фуқаро Р.Қурбоновнинг имзоси сохталаштирилганлиги ҳолати юзасидан жиноят иши тўхтатиб қўйилганлиги, кредит маблағлари талон-торож қилиниши бўйича жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари ўтказилаётган бўлса-да, мазкур жиноят иши доирасида аниқланадиган ҳолатлар иқтисодий иш бўйича тегишли суд ҳужжати қабул қилинишига тўсқинлик қилмаслигини инобатга олиб, илтимосномани қаноатлантиришни рад этиб, тўғри хулосага келган. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 65-моддасининг учинчи қисмига мувофиқ, хусусий мулк дахлсиздир. Мулкдор ўз мол-мулкидан қонунда назарда тутилган ҳоллардан ва тартибдан ташқари ҳамда суднинг қарорига асосланмаган ҳолда маҳрум этилиши мумкин эмас. ФКнинг 113-моддасига асосан, битим ушбу Кодексда белгилаб қўйилган асосларга кўра, суд ҳақиқий эмас деб топганлиги сабабли (низоли битим) ёки бундай деб топилишидан қатъи назар, ҳақиқий эмас деб ҳисобланади (ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битим). Низоли битимни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги талабни ушбу Кодексда кўрсатилган шахслар қўйишлари мумкин. Ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битим ҳақиқий эмаслигининг оқибатларини қўлланиш тўғрисидаги талабни ҳар қандай манфаатдор шахс қўйиши мумкин. Суд бундай оқибатларни ўз ташаббуси билан қўллашга ҳақли. ФКнинг 116-моддасига кўра, қонунчиликнинг талабларига мувофиқ келмайдиган мазмундаги битим, шунингдек ҳуқуқ-тартибот ёки ахлоқ асосларига атайин қарши мақсадда тузилган битим ўз-ўзидан ҳақиқий эмасдир. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Иқтисодий судлар томонидан битимларни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги фуқаролик қонунчилиги нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида” 2014 йил 28 ноябрдаги 269-сонли қарорининг 12-бандига мувофиқ, ФК 116-моддасига кўра ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битим бўлиб: қонунчилик талабларига мувофиқ келмайдиган мазмунда; ҳуқуқ-тартибот асосларига қарши мақсадда; ахлоқ асосларига атайин қарши мақсадда тузилган битим ҳисобланади. Бунда судлар назарда тутишлари лозимки, агар битимнинг бир ёки бир неча шартлари қонунчилик талабларига зид бўлса, битимнинг мазмуни ушбу талабларга мувофиқ келмаслиги сабабли, ўз- ўзидан ҳақиқий эмас деб ҳисобланади. Ҳуқуқ-тартибот ёки ахлоқ асосларига атайин қарши мақсадда тузилган битимни ҳақиқий эмас деб топишда судлар, бу битим ҳуқуқ-тартибот асосларини таъминловчи, яъни конституциявий тузум асослари, давлатнинг мудофаа, хавфсизлик ва иқтисодий тизими (қурол-яроғнинг ноқонуний экспорти, солиқ тўловларидан бўйин товлаш ва бошқалар), фуқаро ва шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини қўриқловчи ва ҳимояловчи ҳуқуқ нормаларининг талаблари бузилганлиги ёхуд ижтимоий ахлоқ асослари, яъни жамиятда шаклланган эзгулик ва ёвузлик, яхшилик ва ёмонлик, гуноҳ ва савоб ҳақидаги қарашларга зид ёки зид эмаслигини аниқлашлари лозим. ИПК 68-моддасининг биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. ИПК 73-моддасининг иккинчи, учинчи қисмларига асосан, иқтисодий суднинг илгари кўрилган иш бўйича қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори билан аниқланган ҳолатлар суд худди шу шахслар иштирок этаётган бошқа ишни кўраётганида янгидан исбот қилинмаслиги, фуқаролик ишлари бўйича суднинг ёки маъмурий суднинг қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори бошқа ишни кўраётган иқтисодий суд учун фуқаролик ишлари бўйича суднинг ёки маъмурий суднинг ҳал қилув қарорида аниқланган ва ишда иштирок этувчи шахсларга тааллуқли бўлган ҳолатларга доир масалалар бўйича мажбурий эканлиги белгиланган. Шу боис, биринчи инстанция суди муқаддам иқтисодий ва маъмурий суднинг ҳал қилув қарорлари билан низоли бинони даъвогарга топшириш тўғрисидаги шартномасидаги имзо фуқаро Р.Қурбоновга тегишли бўлмасдан сохталаштирилганлиги сабабли, низоли бинони топшириш-қабул қилиш, фуқаро Р.Қурбоновни таъсисчилар сафига киритиш ва ушбу ўзгартиришларнинг давлат рўйхатидан ўтказилиши ҳақиқий эмас деб топилганлиги, фуқаро Б.Абидов томонидан Р.Қурбоновга тегишли бўлган низоли бино даъвогар эгалигига ўтказиб олганидан сўнг кредит шартномаси бўйича таъминот сифатида ипотека шартномаси тузишга эришилганлиги, мазкур низоли бино фуқаро Р.Қурбоновга мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлганлиги, бундай вазиятда мулк эгасининг розилигисиз гаровга қўйилиши қонунчилик талабларига зид эканлиги, ушбу ҳаракатлар фуқаро Б.Абидов ва бошқаларнинг жиноий ҳаракатлари оқибатида юз берганлигини инобатга олиб, даъво талабини қаноатлантирган ҳолда даъвогар, жавобгар ва банк ўртасида 2021 йил 22 октябрдаги KSh 108308TS-сонли гербли бланкада, давлат реестридан хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Саидбоев Тоҳир Абдикаримович томонидан 202102014003308-сон билан рўйхатдан ўтказилган ипотека шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақида қонуний ва асосли тўхтамга келган. Юқоридагиларга асосан, судлов ҳайъати биринчи инстанция суди томонидан ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги, уларнинг йиғиндиси бўйича етарлилиги нуқтаи назаридан баҳоланиб, моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари тўғри қўлланган ҳолда даъвогарнинг даъвосини тўлиқ қаноатлантириш ҳақида тўғри ва асослантирилган хулосага келинган деб ҳисоблайди. қуйидагилар асос бўлади: 1) иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги; 2) суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги; 3) ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги; 4) моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги. Мазкур ҳолатда, биринчи инстанция суди моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаб, иш ҳолатларига мувофиқ қонуний, адолатли ва асослантирилган ҳал қилув қарори қабул қилган, шу сабабли уни ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар мавжуд эмас. ИПКнинг 118-моддасида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати учинчи шахс томонидан берилган апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад этиб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни ва апелляция инстанцияси учун тўланган давлат божи ва почта харажатларини учинчи шахс зиммасида қолдиришни лозим топади. Юқоридагиларга кўра ва ИПКнинг 118, 278 – 280-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л д и: Зангиота туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 20 июлдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз, учинчи шахс АТБ “* * * * *” томонидан берилган апелляция шикояти эса қаноатлантирилмасдан қолдирилсин. Қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Мазкур қарор устидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Раислик қилувчи: А.Икромов ҳайъат аъзолари: А.Арипов Ж.Суяров