Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1804-2302/2366 Дата решения 07.09.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Касанский межрайонный экономический суд Судья Усманов Алишер Акрамович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "KOSON PAXTA TOZALASH" акционерлик жамияти Ответчик / Подсудимый "SHODLIK PAXTA DON KLASTERI" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1171400 Claim ID 3607019 PDF Hash 19b2d1c6319d13fd... Загружено 09.04.2026 06:33 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 10
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 238-моддаси ФКнинг 238 law
Ушбу кодекснинг 437-моддаси Ушбу кодекс 437 code_article
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ФКнинг 261-моддаси ФКнинг 261 law
онуннинг 32-моддаси онуннинг 32 law
бандида ФКнинг 326-моддаси бандида ФК 326 law
ИПКнинг 66-моддаси ИПКнинг 66 law
ИПКнинг 74-моддаси ИПКнинг 74 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1804-2302/2366-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Косон тумани 2023 йил 7 сентябрь Косон туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.А.Усмановнинг раислигида, судья ёрдамчиси Ш.Ш.Хўжаёроввинг котиблигида, даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят бошқамаси *****манфаатида, жавобгар *****дан 263.800.055 сўм асосий қарз ҳамда 131.900.027 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни жавобгар вакили ***** (2023 йил 7 сентябрьдаги 114-сонли ишончнома асосида), даъвогар вакили иштирокисиз, Косон туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни бошқамаси *****(бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида, Косон туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ***** (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан 263.800.055 сўм асосий қарз ҳамда 131.900.027 сўм пеня ундиришни сўраган. Дастлабки суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили, жавобгар ***** ўртасида 2022 йил 1 октябрдаги №03-сонли ҳамда 2022 йил 1 октябрдаги №4-сонли эхтиёт қисмлар учун шартнома тузилганлиги, мазкур шартномага мувофиқ даъвогар томонидан бугунги кунга қадар шартнома шартлари бажарилиб келинганлиги, бироқ жавобгар томонидан шартнома шартлари бажарилмасдан олинган маҳсулотлар учун тўланиши лозим бўлган тўловлар кечиктирилиб тўланмасдан келганлиги, шу боис *****га етказиб берилган маҳсулот учун тўланмасдан қолаётган 263.800.055 сўм асосий қарз ҳамда 131.900.027 сўм пеня ундириб беришни баён қилган. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили, даъво талабларини тан олиб, ҳақиқатдан ҳам 2022 йил 1 октябрдаги №03-сонли ҳамда 2022 йил 1 октябрдаги №4-сонли эхтиёт қисмлар учун шартнома тузилганлиги, мазкур шартномага мувофиқ даъвогар томонидан бугунги кунга қадар шартнома шартлари бажарилиб келинганлиги, бироқ маҳсулотлар учун тўланиши лозим бўлган тўловлар ҳисоб рақамида пул маблағлари бўлмаганлиги боис ҳамда фермер ҳужаликларини қарздорликларини тўлаб берганлиги боис даъвогарга қарздорликни кечиктирилиб тўланмасдан келганлиги, ушбу қарздорликни қоплаб берилишини инобатга олиб, ишни қонуний кўриб чиқишни сўради. Бугунги суд мажлисида даъвогар вакили иштирок этмади, суд томонидан даъвогарнинг манзилига “Даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва ишни суд муҳокамасига тайёрлаш тўғрисида”ги ажрими юборилган бўлиб, даъвогарнинг ушбу ажримни қабул қилиб олинганлиги тўғрисидаги гибрид почта хабарномаси мавжуд. Мазкур ҳолатда суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринда – ИПК деб юритилади)нинг 128,170моддаларига асосан ишни даъвогар вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд, ишда иштирок этган даъвогар ҳамда жавобгар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, уларни баҳолаб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини қисман қаноатлантириб, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар ҳисобидан ундиришни лозим топади. Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар *****ва жавобгар ***** ўртасида 2022 йил 1 октябрдаги №03-сонли ҳамда 2022 йил 1 октябрдаги №4-сонли ҳар хил турдаги эҳтиёт қисмлар етказиб бериш бўйича шартнома тузилган. Шартномага шартига кўра, жавобгар ҳисобварақфактурага асосан даъвогарга 263.800.055 сўмлик эҳтиёт қисмлар маҳсулотларини етказиб берган, бироқ жавобгар 2023 йил 1 январь кунидан 2023 йил 1 июль кунига қадар 263.800.055 сўм миқдорида тўловларни амалга оширган. Ушбу шартномага асосан жавобгар томонидан жами 263.800.055 сўмлик эҳтиёт қисмлар маҳсулотларини қабул қилиб олган. Даъвогарнинг жавобгарга қарздорликни тўлаб беришни сўраб юборган 6.02.2023 йилдаги 32-сонли талабнома хати жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Шунингдек тарафлар ўртасида тузилган топршириш қабул қилиш далолатномасида етказиб бериш нархи бирлиги учун миқдор нархи ва қўшимча қиймат солиғини ҳисобга олган ҳолди етказиб бериш нархи харидор томонидан олдиндан берилган буюртмаларга мувофиқ белгиланиши билан ўз исботини топган. Натижада ушбу низо келиб чиқиб, *****даъво аризаси билан Косон туманлараро иқтисодий судига мурожаат қилган. Шу боис даъво талабини судгача ҳал қилиш бўйича кўрилган чоралар натижа бермаган. Суд даъво талабини асосли деб ҳисоблайди. Чунки, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринда – ФК деб юритилади)нинг 8, 234-моддасига мувофиқ мажбурият фуқаролик ҳуқуқий муносабат бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари шартномадан келиб чиққан. ФКнинг 236-моддасига кўра мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиги керак, 237-моддасига асосан мажбуриятни бажаришдан бир томонлама бош тортиш ва шартнома шартларин бир томонлама ўзгартиришга йўл қўйилмайди. ФКнинг 238-моддасига мувофиқ мажбурият келишилган ва тарафлар учун мақбул усулда бажарилиши шарт. Ушбу кодекснинг 437-моддасига асосан маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи - сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. Ўзбекистон Республикаси Олий Хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли қарорининг 12-бандига кўра, ФКнинг 333-моддасига асосан, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқа тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун жавоб беради. Тарафлар ўртасида тузилган шартномага кўра, буюртмачи ва бажарувчи ушбу шартноманинг шартларини бажармаганлиги ва бузганлиги учун қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлиши келишилган. Мазкур ҳолатда суд тўпланган далиллар ва қонун ҳужжатларидан келиб чиқиб, даъво талабининг асосий қарзни ундириш қисмини тўлиқ қаноатлантириш лозим деб ҳисоблайди. Шунингдек, даъвогар “Косон пахта тозалаш” акционерлик жамиятининг “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини шартномавийҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуннинг 32моддасида етказиб берилган товарлар (ишлар, хизматлар) ҳақини ўз вақтида тўламаганлик учун сотиб олувчи (буюртмачи)ни етказиб берувчига ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов сўммасининг 0.4 фоиз миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов сўммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида пеня тўланишини инобатга олиб жавобгардан 131.900.027 сўм пеня ундиришни сўраган. ФКнинг 261-моддасига кўра неустойка жарима ёки пеня шаклида бўлиши назарда тутилган. Қарздор мажбуриятларнинг бажарилишини кечиктириб юборганида тўлайдиган ва ўтказиб юборилган муддатнинг ҳар бир куни учун мажбуриятнинг бажарилмаган қисмига нисбатан фоиз билан ҳисобланадиган неустойка пеня ҳисобланади. яшайдиган жойда, кредитор юридик шахс бўлганида эса, унинг жойлашган ерига пул мажбуриятлари ёки унинг тегишли қисми бажарилган кунда мавжуд бўлган банк фоизининг ҳисоб ставкаси билан белгиланади. Қарз суд тартибида ундириб олинганида суд кредиторнинг талабини даъво қўзғатилган кундаги ёки қарор чиқарилган кундаги банк фоизининг ҳисоб ставкасига қараб қондириши мумкинлиги назарда тутилган. Суд, даъвогарнинг мазкур пеня ундириш ҳақидаги талабини муҳокама этиб, қуйидаги асосларга кўра пеняни қисман қаноатлантиришни лозим деб топади. Чунки, *****ҳамда жавобгар ***** ўртасида шартномага асосан даъвогар мазкур шартнмоа шартларига кўра етказиб берилган товарлар (ишлар, хизматлар) ҳақини ўз вақтида тўламаганлик учун сотиб олувчи (буюртмачи)ни етказиб берувчига ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган кун учун пеня ундиришни исботлаб бера олмади. Ваҳолангки, “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуннинг 32-моддасида етказиб берилган товарлар (ишлар, хизматлар) ҳақини ўз вақтида тўламаганлик учун сотиб олувчи (буюртмачи)ни етказиб берувчига ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов сўммасининг 0.4 фоиз миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов сўммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида пеня тўланиши мазкур қонунда белгилаб ўтилган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сон қарорининг 4-бандида ФКнинг 326-моддасига кўра, суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга. Шунингдек, жавобгар ***** барча масъулияти чекланган жамияти, корхоналар ҳамда фермер ҳужаликлари билан шартномаларни ўз вақтида бажариб келишини, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишини инобатга олиб, суд, даъвогарнинг 131.900.027 сўм пеня ундириш талабини қисман кечиктирилган кунлар ҳисобига 13.190.002 сўмини қаноатлантириб, қолган қисмини рад этишни лозим топди. ИПКнинг 66-моддасига мувофиқ иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. ИПКнинг 74-моддасига мувофиқ суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи-назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса етарлилиги нуқтаи-назаридан баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади. ИПКнинг 118-моддасига мувофиқ суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Юқоридаларга кўра, суд даъво талабларини қисман қаноатлантириб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 263.800.055 сўм асосий қарз, 13.190.002 сўм пеня, 33.000 сўм почта харажати, республика бюджетига 7.914.001,64 сўм давлат божи ундиришни, даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим деб топди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 8, 234, 236, 237, 238, 326, 437-моддаларини ҳамда Иқтисодий процессуал кодексининг 66, 74, 112, 113, 118, 176-179, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд қарор қилди: Даъвогарнинг даъво талаби қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар ***** ҳисобидан; Даъвогар *****фойдасига 263.800.055 сўм асосий қарз, 13.190.002 сўм пеня, 33.000 сўм почта харажати; Республика бюджетига 7.914.001,64 сўм давлат божи ундирилсин. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қароридан норози томон бир ой муддатда апелляция тартибида шикоят бериши (протест келтириши) мумкин. Судья А.А.Усманов