← Назад
Решение #498743 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 172 | — | law | |
| ФКнинг | 474 | — | law | |
| дор ушбу Кодекс | 470 | — | code_article | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1101-2302/8596-сонли иқтисодий иш
ЗАНГИОТА ТУМАНЛАРАРО
ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Зангиота тумани
2023 йил 7 сентябрь
котиблигида, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Тошкент
вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар “ЙЙЙ” масъулияти чекланган
жамиятининг манфаатида жавобгар ККК ҳисобидан 42 845 260 сўм асосий
қарз ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий
ишни тарафлар иштирокисиз, суднинг маъмурий биносида, очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
“ЙЙЙ” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда
даъвогар деб юритилади) ва Тошкент вилояти ихтисослаштирилган
маданият мактаби (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)
ўртасида
2023
йил
11
январда
9900008342/010588-сонли
истеъмолчиларга ичимлик ва оқава суви хизматларини кўрсатиш
шартномаси тузилган.
Шартноманинг 1.2-бандида таъминотчи истеъмолчинин сифатли
ичимлик суви билан таъминлаш ва истеъмолчидан оқава сувларни қабул
қилиб олиш мажбуриятини ўз зиммасига олган.
Шартноманинг 1.3-бандида истеъмолчи етказиб берилган ичимлик
суви учун белгиланган муддатларда тўловни амалга ошириши лозимлиги
белгиланган.
Тарафлар ўртасида 2023 йил 6 февралда тузилган далолатномада
истеъмолчининг сув ҳисоблагичи қувури ва ҳисблагични ўзи ҳам совуқдан
ёрилиб кетганлиги учун ҳисоблагичдаги тамға ечилганлиги, истеъмолчи
бассейнни ишлатиш арафасида сув қувурини қайта таъмирлатиб, сув
ҳисоблагич ўрнатиб қайта тамғалашга ариза бериши тушунтирилганлиги,
ҳозирда сув қувури ёпиб ташланганлиги, ҳисоблагич соз ҳолда тамғаси
бўлганлиги кўрсатилган.
Тарафлар ўртасида 2023 йил 24 мартда тузилган далолатномада сув
ҳисоблагич ойнаси совуқ кунларда ёрилиб кўрсатикич рақамларини кўриб
бўлмаганлиги, истеъмолчи 30 кун ичида сув ҳисоблагични ойнасини ва
ҳисоблагични соз носозлигини текширтириб, қайта тамғалашга бўлимга
ариза берилиши тушунтирилганлиги, тамға ечилганилги кўрсатилган.
Даъвогар томонидан бир томонлама ўзаро ҳисоб-китоб солиштирма
далолатномасида
жавобгарнинг
39 233 177,89
сўм
қарздорлиги
мавжудлиги кўрсатилганлиги, шундан 5 002 917,53 сўми пеня эканлиги,
жавобгар томонидан 2023 йил 31 июль куни 8 615 000 сўм қарздорлик
тўланганлиги кўрсатилган.
Шу билан бирга, мазкур солиштирма далолатномада умумий ҳисобкитоб амалга оширилишда инобатга олинган 66 848 700 сўм қарздорлик
жавобгар томонидан 2023 йил 2 майдан 30 июнга қадар фойдаланилган
сув учун формула асосида ҳисобланган қарздорлиги ташкил этган.
Даъвогар 2023 йил 10 июлда жавобгарга қарздорликни қоплаш
юзасидан огоҳлантириш хати юборилган.
Жавобгар мажбуриятларини бажармаганлиги сабабли низо келиб
чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Тошкент вилоят
ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда палата деб юритилади)
даъвогар манфаатида Зангиота туманлараро иқтисодий судига даъво
аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 42 845 260 сўм асосий
қарз ундиришни сўраган.
Зангиота туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 22 августдаги
ажрими билан ишга Тошкент вилояти Ғазначилик хизмати бошқармаси ва
Янгийўл шаҳар Молия бўлими низонинг предметига мустақил талаб билан
арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган.
Суд мажлисида танаффусга қадар иштирок этган даъвогар вакили
даъво талабларини қувватлаб, жавобгар томонидан 2023 йил 31 июль
куни 8 615 000 сўм тўланган қарздорлик суммаси даъво аризаси
киритилишида инобатга олинмаганлиги, умумий ҳисоб-китобда
5 002 917,53 сўм пеня ҳам инобатга олинганлигини билдириб, даъво
талабини қаноатлантиришни сўради.
Палата суд муҳокамасини вакили иштирокисиз кўришни сўраган
бўлса, суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда
хабардор қилинган тарафлар ва учинчи шахслар суд мажлисида
вакилининг иштирокини таъминламади. Ишни кўриш вақти ва жойи
кўрсатилган суднинг ажрими ишда иштирок этувчи шахсларга гибрид ва
электрон почта орқали етказиб берилган. Шунингдек, суд муҳокамасида
танаффус эълон қилиниб, даъвогар вакили суд мажлисининг вақти ва
жойи ҳақида тегишли тартибда тилхат орқали хабардор қилинган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
(бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 128-моддасининг биринчи
қисмига кўра, агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси
ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу
Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги
тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса,
иккинчи қисмининг тўртинчи хатбошисига кўра, ажримнинг кўчирма
нусхаси суд томонидан электрон почта орқали ёки хабардор қилинганлик
фактини тасдиқловчи бошқа алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда
юборилган кундан эътиборан уч кун ўтган бўлса, иқтисодий суд ишларини
юритиш иштирокчиси суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган
деб ҳисобланади.
ИПК 172-моддасининг тўртинчи қисмига асосан, ишда иштирок
этувчи шахслар танаффус эълон қилингунига қадар суд мажлисида ҳозир
бўлганлигидан ёки бўлмаганлигидан қатъи назар, суд мажлисининг вақти
ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган ҳисобланади ҳамда
уларнинг танаффус тугаганидан кейин суд мажлисига келмаганлиги суд
мажлисини давом эттиришга тўсқинлик қилмайди.
Суд, ИПКнинг 127-128, 170, 172-моддалари талабларига кўра, ишни
ишда иштирок этувчи шахслар вакиллари иштирокисиз кўриш мумкин
деб ҳисоблайди.
Ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги
асосларга кўра суд даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, ишни
кўриш билан боғлиқ суд харажатларини тарафлар ўртасида тақсимлашни
лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил
15 июлдаги 194-сонли қарорига 2-илова сифатида тасдиқланган
“Истеъмолчиларга сув таъминоти ва оқова сувни чиқариш хизматлари
кўрсатиш” Қоидалари (бундан буён матнда Қоидалар деб юритилади)
нинг 108-банди иккинчи хатбошисида барча гуруҳ истеъмолчилари
ичимлик сув таъминоти ва сув чиқариш хизмати учун ҳисобга олиш
приборлари мавжуд бўлганда охирги уч ойнинг ўртача сарфи бўйича
ҳамда ҳисобга олиш приборлари мавжуд бўлмаганда ойлик истеъмол
нормаси бўйича кейинги ой учун ҳар ойнинг 10-санасига қадар 100 фоиз
олдиндан ҳақ тўлашни амалга оширишлари лозимлиги белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён
матнда ФК деб юритилади) 478-моддасининг иккинчи қисмига кўра, агар
қонунчиликда, шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса ёки
у мажбурият моҳиятидан келиб чиқмаса, туташтирилган тармоқ орқали
газ, нефть ва нефть маҳсулотлари, сув ва бошқа товарлар билан
таъминлаш муносабатларига нисбатан ушбу параграф қоидалари
қўлланади.
ФКнинг 474-моддасида агар қонунчиликда ёки энергия билан
таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса,
энергия ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун
тўланади, бу миқдор ушбу Кодекснинг 470-моддасига мувофиқ
аниқланади деб белгиланган.
Юқоридагиларга кўра, суд даъво аризасида асосий қарзни ундириш
талаби қўйилганлиги, пеня ундириш талаби мавжуд эмаслиги, қарздорлик
юзага келишига даъвогар томонидан жавобгар носоз ҳолдаги
ҳисоблагични ишлатган давр учун формула асосида ҳисобланган
қарздорлик ҳам инобатга олинганлиги, даъво тақдим этишда жавобгар
томонидан 2023 йил 31 июлда амалга оширилган тўлов инобатга
олинмаганлиги, даъвогар томонидан тақдим этилган сўнгги ҳисоб
китобдаги 5 002 917,53 сўм пеня ундириш мумкин эмаслигини инобатга
олиб, даъво талабини қисман қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар
фойдасига 34 230 260,36 сўм асосий қарз ундиришни лозим топади.
4
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши
белгиланган.
Юқоридагиларга кўра, суд даъво талаби қисман асосли эканлиги,
асосли эканлиги, 42 845 260 сўм даъво талабидан 34 230 260,36 сўм қисми
қаноатлантирилганлигини инобатга олиб, жавобгардан даъвогар
фойдасига 33 000 сўм почта харажати, республика бюджети фойдасига
684 605,20 сўм давлат божи, даъвогардан республика бюджети фойдасига
172 300 сўм давлат божи ундиришни лозим топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 127-128, 170, 172, 176-180, 186, 192-моддаларини
қўллаб, суд
ККК ҳисобидан “ЙЙЙ” масъулияти чекланган жамияти фойдасига
34 230 260,36 сўм асосий қарз, 33 000 сўм почта харажати, жами
34 263 260,36 сўм ундирилсин.
ККК
ҳисобидан
республика
бюджети
фойдасига
684 605,20 сўм давлат божи ундирилсин.
“ЙЙЙ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан республика
бюджети фойдасига 172 300 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида Зангиота
туманлараро иқтисодий суди орқали Тошкент вилоят судига апелляция
тартибида шикоят қилиниши (прокурор эса ишда иштирок этувчи
шахснинг мурожаати бўлган тақдирда протест келтириши) мумкин.
Апелляция тартибида кўрилмаган иш кассация тартибида кўриб
чиқилмаслиги ишда иштирок этувчи шахсларга тушунтирилсин.
Судья
У.Р.Хусанов