← Назад
Решение #499501 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 157 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 554 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 544 | — | code_article | |
| онуни | 14 | — | law | |
| аролик кодекси | 553 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 278 | — | code_article | |
| тисодий поцессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
13 675 символов
4-1701-2302/5531-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда ишни
кўрган судья -Ж.Мамитов
Апелляция инстанциясида
маърузачи судья – Т.Атабоев
АНДИЖОН ВИЛОЯТ СУДИНИНГ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
2023 йил 6 сентябрь
Андижон вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати, судья
Т.Атабоевнинг раислигида, судьялар Д.Убайдуллаев ва У.Холиковдан иборат
таркибда, судья катта ёрдамчиси Х.Тухтасиновнинг котиблигида, Давлат
активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги Бўш турган объектлардан
самарали фойдаланишни ташкил этиш марказининг Андижон вилоят ҳудудий
бошқармаси вакили А.Жўраев (17.08.2022 йилдаги 05/15-сонли ишончнома
асосида), “Rubicon Wireless Communication” масъулияти чекланган жамияти
вакили Б.Ахраров (10.05.2023 йилдаги 71-сонли ишончнома асосида)ларнинг
иштирокида, Андижон туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 14 июлдаги
ҳал
қилув
қарорининг
қонунийлигини
“Rubicon
Wireless
Communication” масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган апелляция
шикояти асосида иш ҳужжатлари билан бирга Андижон вилоят суди иқтисодий
ишлар бўйича судлов ҳайъати биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги
ҳузуридаги Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш
Марказининг Андижон вилояти ҳудудий бошқармаси (кейинги ўринларда матнда
“даъвогар” деб юритилади) Андижон туманлараро иқтисодий судига даъво ариза
билан мурожаат қилиб, “RUBICON WIRELESS COMMUNICATION” масъулияти
чекланган жамияти қўшма корхонаси (кейинги ўринларда матнда “жавобгар” деб
юритилади) ҳисобидан давлат мулки объектидан фойдаланганлик учун ижара
тўловларидан бўлган 27 148 128,3 сўм қарз ва суд харажатларини ундиришни
сўраган.
Кейинчалик, даъвогар даъво талабини 40 499 666,3 сўм қарз ундиришга
кўпайтириш тўғрисида берган аризаси Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 157-моддасига кўра биринчи инстанция суди томонидан
04.07.2023 йилдаги ажрими билан иш юритишга қабул қилинган.
Биринчи инстанция судининг 14.07.2023 йилдаги ҳал қилув қарори билан
даъво ариза қаноатлантирилган, жавобгар ҳисобидан давлат мулки объектидан
фойдаланганлик учун 40 499 666,8 сўм ижара тўловидан қарздорлик, 33 000 сўм
почта харажати даъвогар ҳисобига ҳамда 809 993,34 сўм сўм давлат божи
Республика бюджетига ундирилган.
Мазкур ҳал қилув қарорига нисбатан жавобгар томонидан берилган
апелляция шикоятида биринчи инстканция судининг ҳал қилув қарорини бекор
қилишни, янги қарор қабул қилишни сўраган.
Апелляция инстанция судида иштирок этган жавобгар вакили апелляция
шикоятини қувватлаб, даъвогар билан бир неча йиллар давомида ижара
шартномаси асосида хамкорлик қилиб келинганлиги, ижара шартнома ҳозирда
ҳам давом этиб келаётганлиги, даъвогарга ижара шартномаси тузиш ҳақида
мурожатларига даъвогар ижара шартномаси электрон онлайн тартибда
ўтказилиши билдирганлиги, электрон онлайн тарзда иштирок этишга жавобгар
эътирози йўқлиги, лекин бу тартибда электрон онлайн тартибида камида икки
талабгор бўлиш
лозимлигини, ҳозирда бошқа талабгорлар мавжуд
бўлмаганлиги, шунга кўра электрон онлайн савдолар ўтказилмай келганлиги,
шунга кўра даъвогар билан 2023 йил учун ижара шартномаси тузилмаганлиги,
шундай бўлсада 2022 йил тариф бўйича тўловлар амалга оширишига тайёр
эканлигини, даъвогар 2023 йил учун тузилмаган шартнома асосида шу йилги
тариф бўйича тўловлар қилишини ва шу тариф асосида даъво қилаётганлигини
билдириб, апелляция шикоятини қаноатлантиришни, биринчи инстанция
судининг ҳал қилув қарорини бекор қилишни, ижара учун 2022 йил учун
белгиланган тариф бўйича ижара тўловини ундиришини сўради.
Апелляция инстанция судида иштирок этган даъвогар вакили берган
кўрсатмасида, жавобгар билан ўн беш йилдан ортиқ муддатда айнан битта
бинолардан ижара шартномаси асосида фойдаланиб келаётганлиги, ушбу
даврларда ижара тўловларни ўз муддатларида тўловларини амалга ошириб
келаётганлиги, низодаги бинога ва унинг том қисмига компанияга тегишли
ускуналар ҳамда баланд антеналар ўрнатилганлиги, ушбу бинодан бошқа
шахслар фойдаланиш имкони йўқлиги, шунга кўра жавобгар билан белгиланган
тартибда онлайн аукцион савдолари орқали ижара шартномаси тузилдишини,
агарда электрон савдоларида бошқа артернатив талабгор бўлмаса ўзлари ҳам
қўшимча талабгорлар излаши мумкинлигини, бу ҳақда бошқа компаниялар
ташкил қилганлигини, шундай бўлсада ҳозирда низодаги объетда ижарадан
фойдаланиб келаётганлиги сабабли 2023 йилда белгиланган тартибдаги тариф
бўйича ижара тўловларини амалга оширишлари кераклигини билдириб,
апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, биринчи инстанция
судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўради.
Апелляция инстанция судлов ҳайъати, биринчи инстанция судининг
даъвони қаноатлантириш тўғрисида қабул қилган ҳал қилув қарорини асосли деб
ҳисоблайди ва жавобгарнинг апелляция шикоятида келтирилган эътирозларига
қуйдагиларга кўра қўшилмайди.
Иш ҳужжатларига кўра, низодаги жами 7 та объект бўйича ижарага берувчи
ва ижарада сақловчи ҳамда ижарга олувчи ўртасида кўп йиллар давомида ижара
шартномаси асосида бино-иншоатлар ҳамда унинг том қисмидан жавобгар
томонидан ижарада фойдаланиб келинганлиги, ижара шартномалар йил якуни
тугаши билан жавобгар томонидан доимий равишда ижара шартномаларни
давом этирилиши билдиргиси асосида кейинги йилнинг март-апрель ойларида
навбатдаги йилга ижара шартномалар тузилиб белгиланган ижара тўловлар
амалга ошириб келинганлиги, жумладан низодаги жами 7 та объект бўйича
01.01.2022 йилдан 31.12.2022 йилга қадар ижарадан фойдаланиши тўғрисида
тарафлар ўртасида ижара шартномалар тузилган бўлиб, ушбу шартномаларнинг
амал қилиш муддати 31.12.2022 йил тугаганлиги, шунга кўра жавобгар
томонидан дойимгидек белгиланган тартибда ижара шартномасини давом
этириш истагида бўлганлигини маълум қилиб жами 7 та объектда ижарадан
фойдаланиб келган.
Кейинчалик, даъвогарга тегишли бўлган низодаги объектдан 2023 йилда
ижара шартнома муносабатларини давом эттириш учун жавобгар томонидан
ўрнатилган антенна ва бошқа ускуналар жойлашган давлат мулк обьектларини
электрон онлайн аукцион савдоси натижаси асосида ижара шартнома тузиш
бўйича “Электрон онлайн аукционларни ташкил этиш маркази” ДУКга ҳужжатлар
тақдим этилган бўлиб, ўтказилган электрон онлайн аукцион савдоси натижасига
кўра, 2023 йил учун ижара шартномаси тузилиши назарда тутилганлиги ҳақида
маълум қилинган.
Зеро, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 18 март кунги
ПҚ-168-сонли Қарори 5-иловаси иккинчи қисм “6” кичик бандида “амал қилиш
муддати тугаган электрон савдолар орқали расмийлаштирилмаган ижара
шартномаларининг муддати келгуси давр учун узайтирилмайди ва ушбу
шартномалар бўйича тадбиркорлик субъектларига ижарага берилган давлат
мулклари, балансда сақловчиларнинг розилиги талаб қилинмасдан 2022 йил
1 июлдан бошлаб электрон савдоларга чиқарилади” деб белгиланган.
Гарчи, жавобгар томонидан 2023 йил учун низодаги объектдан ижарадан
фойдаланиш учун ижара шартномаси тузилмаган бўлсада, лекин ҳозирда
электрон аукцион савдоси жараёни давом этаётганлиги, савдо натижаси бўйича
ғолиблик баённомаси асосида шартнома тузилган кундан эьтиборан ижара
тўловлари ҳисобланишини инобатга олиб, жавобгар томонидан амалда
фойдаланиб келинаётган ижара мулклари ижара тўловларини Андижон вилояти
ҳокимининг 18.01.2023 йилда “Андижон вилоятида давлат кўчмас мулкларидан
фойдаланганлик учун ижара тўловининг энг кам ставкаларини тасдиқлаш
тўғрисида”ги 8-1-0-Q/23-сон қарорига кўра 2023 йил апрель-июнь ойлари учун
давлат мулки объектларидан ижара асосида фойдаланганлик учун
40 499 666,8 сўм ижара ҳақи ҳисобланган.
Бу ҳақда, даъвогар томонидан белгиланган тартибда жавобгар
огоҳлантирилган. Лекин жавобгар низодаги объектда, 2023 йил январдан бошлаб
ижара шартнома муддати тугаганидан сўнг давлат мулк обьектларини балансда
сақловчига қайтарилишини таьминламасдан қонунчиликка зид тарзда ижара
объектидан фойдаланишда давом этиб келган бўлсада, бироқ обьектдан
фойдаланган даврига ижара тўловини амалга оширишдан бош тортган.
Шунга кўра, гарчи низодаги объектдан 2022 йилда ижара шартномалардан
фойдаланиш муддатлари тугаган бўлсада, лекин жавобгар томонидан жами 7 та
объектларда ижарадан фойдаланиш давом этётганлиги, бу билан даъвогарнинг
даъво ариза билан судга мурожаат қилиш ҳуқуқи асосли ҳисобланади
Зеро, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 554-моддаси
иккинчи қисмида, агар ижарага олувчи ижарага олган мол-мулкни қайтармаса
ёки кечиктириб қайтарса, ижарага берувчи кечиктирилган барча вақт давомида
мол-мулкдан фойдаланганлик учун ҳақ тўлашни талаб қилишга ҳақли эканлиги
белгиланган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
01.12.2011 йилдаги “Мулк ижараси шартномасига оид фуқаролик қонун
ҳужжатлари нормаларини иқтисодий судлар томонидан қўллашнинг айрим
масалалари тўғрисида” 234-сон қарорининг 9-бандида мулк ижараси шартномаси
ҳақ эвазига тузиладиган шартнома ҳисобланиши, шу сабабли ижарага
олувчининг асосий мажбуриятларидан бири мулкдан фойдаланганлик учун
ҳақни, яъни ижара ҳақини ўз вақтида тўлаш эканлиги, ижара ҳақини тўлаш
муддатлари тарафлар томонидан белгиланиши ва шартномада кўрсатилиши,
ижара ҳақини тўлаш муддати муайян сана ёки давр билан белгиланиши
мумкинлиги, ижара шартномасида ижара ҳақини тўлаш муддати кўрсатилмаган
ҳолларда Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 544-моддасининг
иккинчи қисми қоидалари қўлланилиши, ижарага олувчининг ижара ҳақини
тўлаш мажбурияти ижарага берилган мулк унга топширилган пайтдан бошлаб
вужудга келиши, ...ижара шартномаси муддати тугаганидан кейин ҳам ижарачи
ижарага олинган мулкдан амалда фойдаланишни давом эттираверса, ижарага
олувчи бутун фойдаланган давр учун ижара ҳақини тўлашга мажбурлиги
юзасидан тушунтириш берилган.
Зотан, Андижон вилоят хокимининг “вилоятда ижара муносабатларини
тартибга солиш ҳамда 2023 йилда давлат кўчмас мулклари учун қўлланиладиган
ижара ҳақини нг энг кам ставкаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 2023 йил
18 январдаги 8-1-0-Q/23-сонли Қарори белгиланган.
Ишдаги мавжуд ҳужжатларга кўра, жавобгар томонидан ҳозирда низодаги
жами 7 та объектлардан фойдаланиб келаётганлиги, 2023 йилнинг апрел-июнь
ойларида белгиланган ижара миқдори 40 499 666,8 сўмни ташкил қилиши
аниқланган.
Зеро, Ўзбекистон Республикаси “Ижара тўғрисида”ги Қонунининг
14-моддасида ижара шартномаси муддати тугаганидан кейин ҳам ижарачи
ижарага олинган мулкдан амалда фойдаланишни давом эттираверса ҳамда
ижарага берувчи ижара шартномаси муддати тугагунига қадар бунга ҳеч қандай
эътироз билдирмаган ва шартномада ўзгача шартлар кўзда тутилмаган бўлса,
у ҳолда шартнома худди шу муддатга давом эттирилган ҳисобланади.
Гарчи, жавобгар апелляция шикоятида даъвогар билан ижара шартномаси
тугаганлиги, даъвогар билан 2023 йил учун ижара шартномаси янгитдан
тузилмаган деб
ҳисобласада, лекин жавобгар апелляция шикоятида ва
апелляция суд мажлисида берган кўрсатмасида низодаги объектда ижарадан
фойдаланишда давом этаётганлиги, ҳозирда электрон-онлайн аукцион савдоси
жараёни давом этаётганлиги, электрон-онлайн аукцион савдода қатнашиш
истаги билдирилган бошқа талабгорлар бўлмаётганлиги, кейинчалик аукцион
савдо якунланиб ғолиблик баённомаси асосида ижара шартномаси тузилишини
маълум қилган.. Бундан маълум бўладики, жавобгар низодаги объектда янги
ижарачи сифатида эмас балки кўп йиллар давомида доимий фойдаланиб
келайтганлиги, тарафлар ўртасида 2022 йилда тузилган ижара шартнома ва
ижара шартнома талаблари давом этаётган ҳисобланади.
Зеро, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 553-моддаси
тўртинчи қисмида агар мулк ижараси шартномасининг муддати тамом
бўлганидан кейин ҳам ижарага олувчи мулкдан фойдаланишни давом эттирса ва
ижарага берувчи бунга эътироз билдирмаган бўлса, шартнома аввалги шартлар
асосида номаълум муддатга қайтадан тузилган ҳисобланади.
Юқоридаги қонун ҳужжатларидан келиб чиқиб, биринчи инстанция
суди даъвогарни даъво талабини қаноатлантириб, жавобгар ҳисобидан
40 499 666,8 сўм ижара тўловини ундириш билан асосли тўҳтамга келган.
Бу билан апелляция судлов ҳайъати, жавобгарнинг апелляция шикоятида
келтирилган эътирозлари асосида биринчи инстанция судининг ҳал қилув
қарорини ўзгартиришга асослар етарли эмас деб ҳисоблайди.
Зеро, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
278-моддаси биринчи қисм 1-кичик бандида апелляция инстанцияси суди
апелляция шикоятини кўриш натижалари бўйича, биринчи инстанция судининг
ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли эканлиги белгиланган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий поцессуал кодексининг
118-моддаси биринчи қисмига асосан, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган.
Баён этилганларга асосан апелляция судлов ҳайъати жавобгарнинг
апелляция шикоятини қаноатлантирмасдан, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз
қолдиришни, жавобгар томонидан апелляция инстанция суди учун олдиндан
тўланган 33 000 сўм почта ҳаражат ва 404 997 сўм давлат божи зиммасида
қолдиришни лозим топди.
Бинобарин, судлов таркиби Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 278- 280-моддаларини қўллаб,
“RUBICON WIRELESS COMMUNICATION” масъулияти чекланган жамияти
қўшма корхонасининг апелляция шикоятини қаноатлантириш рад этилсин.
Андижон туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 14 июлдаги ҳал қилув
қарори ўзгаришсиз қолдирилсин.
“RUBICON WIRELESS COMMUNICATION” масъулияти чекланган жамияти
томонидан олдиндан тўланган 33 000 сўм почта харажати ҳамда 404 997 сўм
давлат божи зиммасида қолдирилсин.
Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради ва унинг
устидан кассация тартибида шикоят (протест) қилиш мумкин.
Ҳайъат раиси
Т.Атабоев
аъзолари
У.Холиков
Д.Убайдуллаев