← Назад
Решение #499504 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
12
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 74 | — | law | |
| ИПКнинг | 25 | — | law | |
| ФКнинг | 47 | — | law | |
| ИПКнинг | 110 | — | law | |
| ФКнинг | 354 | — | law | |
| ФКнинг | 917 | — | law | |
| ФКнинг | 914 | — | law | |
| ФКнинг | 915 | — | law | |
| ФКнинг | 8 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law | |
| ИПК | 302 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
22 914 символов
4-1901-2301/1503-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанция судида
ишни кўрган судья – Д.Жумаев
Апелляция инстанциясида
маърузачи судья –А.Махаммадиев
Кассация инстанциясида
маърузачи судья – З.Рустамов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
2023 йил 6 сентябрь
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати Т.Аннаеванинг раислигида, ҳайъат аъзолари Ф.Ражабов ва
З.Рустамовдан иборат таркибда, Б.Муродқосимовнинг котиблигида,
“GREAT JARKURGAN” масъулияти чекланган жамияти вакили Ў.Қобулов
(раҳбар), “GROSS SUG`URTA KOMPANIYASI” акциядорлик жамияти вакили
Ш.Суюнов (2023 йил 4 январдаги 01/03-сонли ишончномага асосан),
“TURONBANK” АТБ вакили Қ.Тангиров (2023 йил 5 январдаги 21-сонли
ишончномага асосан) иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар “GREAT
JARKURGAN” масъулияти чекланган жамияти манфаатида, жавобгар
“GROSS SUG`URTA KOMPANIYASI” акциядорлик жамиятидан даъвогар
фойдасига 48350 АҚШ доллари ёки Марказий банкнинг шу кундаги
валютанинг сўмга нисбатан курси асосида (1 доллар=10941) 529000735
сўм суғурта (зарар) пулини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича
юритилган иш юзасидан қабул қилинган Сурхондарё вилоят суди
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 4 июлдаги қарори
устидан “GROSS SUG`URTA KOMPANIYASI” акциядорлик жамияти
томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суднинг
биносида
кўмаклашувчи
Сурхондарё
вилоят
суди
орқали
видеоконференцалоқа режимида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармаси
(бундан буён матнда Палата деб юритилади) “GREAT JARKURGAN”
масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб
юритилади) манфаатида иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат
қилиб, жавобгар “GROSS SUG`URTA KOMPANIYASI” акциядорлик
жамиятидан даъвогар фойдасига 48350 АҚШ доллари ёки Марказий
банкнинг шу кундаги валютанинг сўмга нисбатан курси асосида (1 доллар
= 10941) 529 000 735 сўм суғурта (зарар) пулини ундиришни сўраган.
Суднинг ажрими билан ишга “TURONBANK” АТБ жавобгар тарафдан
низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган
учинчи шахс сифатида жалб этилган.
Термиз туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 18 апрелда қабул
қилинган ҳал қилув қарори билан даъво аризасини қаноатлантириш рад
этилган.
Сурхондарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2023 йил 4 июлдаги қарори билан Термиз туманлараро
иқтисодий суди томонидан 2023 йил 18 апрелда қабул қилинган ҳал қилув
қарори бекор қилиниб, даъво аризасини қаноатлантириш ҳақида янги
қарор қабул қилинган. Жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига
529 000 735 сўм суғурта (зарар) пули ва 63 000 сўм почта харажати,
Республика бюджетига 15 870 022,05 сўм давлат божи, Ўзбекистон
Республикаси Олий судининг депозит ҳисоб рақамига ишни
видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ 157 500 сўм суд
харажати ундирилган.
Жавобгар Ўзбекистон Республикаси Олий судига кассация шикояти
билан мурожаат қилиб, Сурхондарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъатининг 2023 йил 4 июлдаги қарорини бекор қилиб, Термиз
туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 18 апрелда қабул қилинган
ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўраган.
Бунга асос қилиб, тарафлар ўртасида имзоланган суғурта
шартномасининг 4.1-бандида, довул ва кўп қор ёғиши каби ҳолатлар юз
бериши натижасида мулкни зарарланиши суғурта ҳодисаси сифатида
келишилганлиги, шартноманинг 3-бўлимида махсус атамалар сифатида
суғурта қалтислигига олинган ҳолатларга берилган таърифга кўра,
суғурта ҳодисаси бўлиши учун кучли шамол - ер юзасига нисбатан
ҳавонинг тезлиги горизонтал таркиб этувчи 14 м/с данортик бўлган
ҳаракатланиши, довул – тезлиги 32 м/с дан ортиқ бўлган кучли шамол,
қалин қор ёғиши - 12 соат давомида 20 мм.дан кўп миқдорда қор ёғиши
лозимлиги, хўжасизлик сабабли секин-аста кўп миқдорда қор тўпланиши
қалин қор ёғишидан фарқланиши, даъвогар ҳолат бўйича ариза билан
мурожаат қилганлиги, жавобгар уни ўрганиб чиқиб, сўров берганлиги, бу
сўровга берилган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси
ҳузуридаги Гидрометеорология марказининг 2023 йил 9 февралдаги
хатида, Жарқўрғон туманига энг яқин жойлашган Шеробод метеорология
станциясининг маълумотига кўра 2023 йил 10-11 январь кунлари ёққан
қорнинг максимал миқдори 0,3-10 мм.ни ташкил қилганлиги қайд
этилганлиги, суғурта сири бўлганлиги ва ҳолат низоли бўлганлиги
сабабли Шеробод метеорология станциясининг маълумоти даъвогарга
берилмаганлиги, судга тақдим этганлигини, Сурхондарё вилоят
Гидрометеорология бошқармаси жойига чиқиб кўришга ҳақли эмаслиги,
боз устига ёққан қор миқдори “см”да кўрсатилиши мумкин эмаслиги,
суғурта ҳодисаси бўлиши учун 12 соат давомида 20 мм.дан кўп миқдорда
қор ёғиши лозимлиги, ушбу ҳолат Республикаси Гидрометеорология
хизмати марказининг 2023 йил 17 апрелдаги 01-15/672-сонли
маълумотида қайд этилганлиги кўрсатилган.
Палата ишни унинг вакилисиз кўриб чиқишни сўраган.
Шунинг учун, судлов ҳайъати ишни Палата вакилининг
иштирокисиз кўришни лозим топди.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили кассация шикоятида
келтирилган
важларни
такрорлаб,
кассация
шикоятини
қаноатлантиришни ва Сурхондарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъатининг 2023 йил 4 июлдаги қарорини бекор қилиб, Термиз
туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 18 апрелда қабул қилинган
ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили кассация шикоятига
эътироз билдириб, кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни
сўради.
Судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг
тушунтиришларини тинглаб, кассация шикоятида келтирилган важларни
иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра
кассация шикоятини қаноатлантиришни, Сурхондарё вилоят суди
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 4 июлдаги
қарорини бекор қилишни, Термиз туманлараро иқтисодий судининг
2023 йил 18 апрелда қабул қилинган ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз
қолдиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади) 68-моддасининг биринчи қисмига кўра,
ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос
қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак.
ИПКнинг 74-моддасига кўра суд далилларга ишнинг барча
ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда
ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи
бўйича баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва
ишончлилиги нуқтаи назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса,
етарлилиги нуқтаи назаридан баҳоланиши лозим. Агар текшириш
натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб
тан олинади. Ҳеч қандай далил суд учун олдиндан белгилаб қўйилган
кучга эга эмас. Суд ҳужжатнинг ёки бошқа ёзма далилнинг фақат кўчирма
нусхаси билан тасдиқланадиган ҳолатларни, агар ҳужжатнинг асл нусхаси
йўқотилган ва судга топширилмаган бўлса, ва ушбу ҳужжатнинг
низолашаётган тарафларнинг ҳар бири томонидан тақдим этилган
кўчирма нусхалари ўзаро бир хил бўлмаса, ва ҳужжатнинг асл мазмунини
бошқа далиллар ёрдамида аниқлаб бўлмаса, исбот қилинган деб
ҳисоблаши мумкин эмас.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар, жавобгар ва АТБ
“Туронбанк” Термиз филиали ўртасида 2022 йил 10 августда гаровга
қўйилаётган мол-мулкни суғурталаш бўйича 46/22/6821-сонли суғурта
шартномаси тузилган.
Жавобгар томонидан 2022 йил 10 августда гаровга қўйилаётган молмулкни суғурталаш бўйича 46/22/6821-сонли суғурта полиси берилган.
Даъвогарнинг даъво аризасида баён этилишича, 2023 йил
10 январдан 11 январга ўтар кечасида ғайри табиий иқлим яъни аномал
совуқ, кучли шамол ва қалин қор ёғиши натижасида даъвогарга тегишли
бўлган Жарқўрғон тумани, “Н.Боймуродов” ҚФЙ, “Исмоилтепа” МФЙ
ҳудудида жойлашган иссиқхона бино-иншоотига жиддий зарар етган.
Шу боисдан, даъвогар 2023 йил 11 январда 11/01-23-сонли хат
орқали суғурта ҳодисаси содир бўлганлигини, 2023 йил 1 февралдаги
01/02-23-сонли хат орқали эса содир бўлган суғурта ҳодисасини ва
кўрилган зарарни тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда
жавобгарга мурожаат қилган.
Жавобгар томонидан даъвогарга 2023 йил 17 февралдаги
01/244-сонли жавоб хати берилиб, унда Шеробод метеорология
станциясининг маълумотига асосланган холда 2023 йил 10 январдан
11 январга ўтар кечасида Жарқўрғон тумани “Н.Боймуродов” ҚФЙ,
“Исмоилтепа” МФЙ ҳудудида ёққан қорнинг максимал миқдори 0,3-10
ммни ташкил қилганлиги боис, ушбу ҳолат суғурта қопламасига
кирмаслигини ҳамда етказилган зарар учун суғурта товонини тўлаш
бўйича
суғурта
компаниясининг
мажбуриятларини
келтириб
чиқармаслигини билдирган.
Даъвогар эса, даъвосида Жарқўрғон тумани Термиз метеорология
станцияси ҳудудига қарашли эканлигини, Термиз метеорология
станциясининг 2023 йил 20 январдаги 18-сонли маълумотномасида
2023 йил 10 январдан 11 январга ўтар кечасида Жарқўрғон тумани
“Н.Боймуродов” ҚФЙ, “Исмоилтепа” МФЙ ҳудудида шамол тезлиги
21м/слиги ва ёққан қорнинг максимал миқдори 0,8-30 мм ташкил
қилганлиги аниқланганлигини, табиий офат сабабли иссиқхона биноиншоотига етказилган зарарни бартараф этиш мақсадида “Arch Desing
Servise” МЧЖ томонидан 563708263 сўмлик ишчи лойиҳа тузилганлигини,
ушбу ишчи лойиҳага кўра “GOS EKSPERTIZA” МЧЖ томонидан 2023 йил
1 февралдаги 10-сонли экспертиза хулосаси берилганлигини важ қилиб
келтирган.
Ўзаро тузилган суғурта шартномасининг 3.11-бандига асосан қалин
қор ёғиши ушбу ҳудуд учун камдан-кам (ғайриоддий) ҳолат бўлиши шарти
билан қисқа вақт оралиғида одатдагидан кўп миқдорда 12 соат ва ундан
кам вақтда 20 мм ва ундан кўп қор ёғиши. Хўжасизлик сабабли секин-аста
кўп миқдорда қор тўпланиши қалин қор ёғишидан фарқланади деб
тушунтириш берилган.
Шартноманинг 4.1-бандида суғурта ҳодисаси бўлиб қуйидагилар
натижасида мол-мулкдан маҳрум бўлиш (нобуд бўлиш) ёки унинг
шикастланишига олиб келган ва суғурталовчининг суғурта товонини
тўлаш мажбуриятини келтириб чиқарган, содир бўлган воқеа
ҳисобланади, яьни ёнғин, портлаш, яшин уриши, зилзила, сув тошқини, эр
силжиши, кўчки, довул, дўл уриши, жала, кўп қор ёғиши, сувдан
зарарланиш, бузиб ўғирлик қилиш, учинчи шахсларнинг ноқонуний
ҳаракатлари, транспорт воситалари билан тўқнашиши, учувчи
аппаратларнинг қулаши, каби нормалар белгилаб қўйилган.
Суднинг 2023 йил 11 апрелдаги ажрими билан Ўзбекистон
Республикаси Гидрометеорология хизмати марказига Жарқўрғон тумани
қайси метеорология станциясининг ҳудудига кириши ҳамда ушбу
метеорология станциясининг маълумотига асосан 2023 йил 10-11 январь
кунлари Жарқўрғон туманида кузатилган об-ҳаво (шамол, довул, дўл
уриши, ёмғир, жала, кўп қор ёғиши) ҳақидаги барча маълумотларни олиш
учун сўров юборилган.
Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати марказининг
2023 йил 17 апрелдаги 01-15/672-сонли маълумотига кўра Жарқўрғон
тумани Термиз метеорология станциясига яқинлиги ва 2023 йил
10 январдан 11 январга ўтар кечасида шамол тезлиги 21м/слиги ва ёққан
қорнинг максимал миқдори 0,8-6,4 ммни ташкил қилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 927-моддасининг учинчи қисмига кўра суғурта
шартномаси битта ҳужжатни тузиш ёхуд суғурталовчи томонидан суғурта
қилдирувчига унинг ёзма ёки оғзаки аризасига биноан суғурталовчи
имзолаган, суғурта шартномасининг шартларини ўз ичига олган суғурта
полиси (шаҳодатномаси, сертификати, квитанцияси)ни топшириш йўли
билан тузилиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2017 йил
29 ноябрдаги “Судлар томонидан суғурта шартномасидан келиб
чиқадиган низоларни ҳал этишда қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим
масалалари тўғрисида”ги 45-сонли Қарорининг 13.3-бандида “Суғурта
қилдирувчи ва суғурталовчи ўртасида кредит шартномаси бўйича
мажбуриятнинг бажарилишини таъминловчи ва наф олувчи фойдасига
тўлаб берилиши керак бўлган суғурта товони миқдори юзасидан низо
келиб чиқса, суғурталовчи томонидан тўланиши лозим бўлган суғурта
товони миқдори суғурта шартномаси шартларига мувофиқ аниқланади”
деб тушунтириш берилган.
Бироқ, Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати
марказининг 2023 йил 17 апрелдаги 01-15/672-сонли маълумоти
тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 4.1-бандида белгиланган
суғурта ҳодисаси содир бўлганлигидан далолат бермайди.
Юқоридагиларни инобатга олиб, биринчи инстанция суди
даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни рад этиш ҳақида асосли
хулосага келган.
ИПКнинг 25-моддаси биринчи қисми 1-бандига кўра, иқтисодий
судга иқтисодиёт соҳасида юридик шахслар ҳамда юридик шахс ташкил
этмаган ҳолда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган ва якка
тартибдаги тадбиркор мақомини қонунда белгиланган тартибда олган
фуқаролар, шунингдек корпоратив низолар бўйича ишлар кўрилаётганда
тарафлар бўлган фуқаролар (бундан буён матнда фуқаролар деб
юритилади) ўртасидаги фуқаровий, маъмурий ва бошқа ҳуқуқий
муносабатлардан юзага келадиган низоларга доир ишлар тааллуқлидир.
Шунингдек, даъвогарнинг даъво аризасида жавобгар сифатида
“GROSS SUG`URTA KOMPANIYASI” акциядорлик жамияти Сурхондарё
суғурта маркази филиали ҳам кўрсатилган.
ФКнинг 47-моддасига кўра, агар қонунда бошқача тартиб
белгиланган бўлмаса, ваколатхона ва филиаллар юридик шахс
ҳисобланмайди.
ИПКнинг 110-моддаси 1-бандига кўра, суд иш иқтисодий судга,
фуқаролик ишлари бўйича судга ёки маъмурий судга тааллуқли бўлмаса,
иш юритишни тугатади.
Шу сабабли, биринчи инстанция суди “GROSS SUG`URTA
KOMPANIYASI” акциядорлик жамияти Сурхондарё суғурта маркази
филиали юридик шахс эмаслиги боис унга нисбатан иш юритишни
тугатишни лозим топган.
Бироқ, апелляция инстанцияси суди Ўзбекистон Республикаси
Гидрометеорология хизмати марказининг 2023 йил 17 апрелдаги
01-15/672-сонли ҳамда иш ҳужжатларидаги 2023 йил 9 февраль кунидаги
2501/75-сонли маълумотномаларида Жарқўрғон туманига энг яқин
жойлашган Шеробод метеорология станциясининг ҳам метеорологик
маълумотига кўра, 2023 йил 10-11 январь кунлари шамол тезлиги
8-6м/слиги ва ёққан қорнинг максимал миқдори 0,3-10,2ммни ташкил
қилганлиги, шунингдек, 7-19 ммни қор кўринишича ташкил этган
ёғингарчилик миқдори хавфли гидрометеорологик ҳодисалар туркумига
кириб, иқтисодиётнинг турли тармоқлари, қурилиш объектлари ва
хусусий секторга зарар етказиши мумкинлиги қайд этилганлиги,
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 6 августдаги
501-сонли Қарорининг 4а-иловасида хавфли метеорологик ҳодисаларнинг
намунавий рўйхати қайд этилган бўлиб, унинг 7-бандига кўра, кучли
қорнинг мезони сифатида ёғингарчилик миқдори 12 соат ва ундан кам
вақт ичида 7-19 мм қилиб белгиланганлиги, бироқ, Вазирлар
Маҳкамасининг мазкур қарорига зид равишда тарафлар ўртасида
тузилган шартноманинг 3.11-бандида қалин қор ёғиши мезони сифатида
20 мм ва ундан кўп қилиб белгиланган бўлиб, Қарор талаби шартноманинг
ушбу бандини инкор этишини, ФКнинг 354-моддасига кўра,
шартноманинг шартлари тарафларнинг хоҳиши билан белгиланади,
тегишли шартнинг мазмуни қонунчиликда кўрсатиб қўйилган ҳоллар
бундан мустасно эканлиги, шунингдек, ФКнинг 917-моддасига кўра, молмулк унинг асралишидан қонунчиликка ёки шартномага асосланган
манфаатга эга бўлган шахс (суғурта қилдирувчи ёки наф олувчи)
фойдасига, унинг мулкдори, мол-мулкка нисбатан бошқа ашёвий ҳуқуққа
эга бўлган шахс, ижарачи, пудратчи, сақловчи, воситачи ва бошқа шу
кабилар фойдасига суғурта шартномаси бўйича суғурталаниши
мумкинлиги, суғурталанган мол-мулкнинг асралишидан суғурта
қилдирувчида ва наф олувчида манфаат бўлмаган пайтда тузилган мол-
мулкни суғурта қилиш шартномаси ҳақиқий эмаслиги, қайд этилган қонун
нормаси талабига кўра, суғурта шартномасининг 3.11-бандидаги
даъвогарнинг манфаатига зид ҳамда юқорида қайд этилган Қарорда қайд
этилган меъёрдан ортиқ белгиланган “20 мм ва ундан ундан кўп қор
ёғиши” билан боғлиқ шарти ҳақиқий эмас ҳисобланиши, шу сабабли
Жарқўрғон туманида 2023 йил 10-11 январь кунлари ёққан қор миқдори
(0,3-10,2мм) хавфли гидрометеорологик ҳодисалар туркумига кириб,
даъвогарнинг мулкига зарар етказиш билан боғлиқ суғурта ҳодисаси юз
берган ҳисобланиши, даъвогарга тегишли иссиқхона биносига қалин қор
ёғиши натижасида зиён етказилганлиги ҳолати ишдаги вилоят
гидрометеорология бошқармасининг 2023 йил 20 январдаги 18-сонли
маълумотномаси, фотосуратлар ва бошқа ҳужжатлар билан ўз тасдиғини
топганлиги, иш ҳужжатларидаги “Гос Экспертиза” МЧЖнинг 01.02.2023
йилдаги 10-сонли экспертиза хулосасига кўра, иссиқхона биносига
етказилган зарар миқдори 563 708 263 сўмни ташкил қилиши, бироқ,
тарафлар суғурта шартномасига кўра суғурта ҳодисаси юз берганда
тўланиши лозим бўлган суғурта пули миқдорини 48 350 АҚШ доллари ёки
529 000 735 сўмга келишишганлиги сабабли, даъвогар ўз даъво аризасида
шу миқдордаги суғурта пулини ундириб беришни сўраганлиги учун ушбу
даъво талабини асосли деб ҳисоблаб, биринчи инстанция судининг
2023 йил 18 апрелда қабул қилинган ҳал қилув қарори бекор қилиш, янги
қарор қабул қилиб, даъво аризаси қаноатлантириш, жавобгар ҳисобидан
даъвогар фойдасига 529 000 735 сўм суғурта (зарар) пули ва 63 000 сўм
почта харажати; Республика бюджетига 15 870 022,05 сўм давлат божи;
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисоб рақамига ишни
видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ 157.500 сўм суд
харажати ундириш ҳақида асоссиз тўхтамга келган.
Ваҳоланки, тарафлар ўртасида тузилган суғурта шартномасининг
3.8-бандига асосан кучли шамол – ер юзасига нисбатан ҳавонинг тезлиги
ёки горизонтал таркиб этувчиси 14 м/с.дан ортиқ бўлган ҳаракатланиши,
Довул – тезлиги 32 м/с.дан ортиқ бўлган кучли шамол. Шамол тезлиги
Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати марказининг
ҳудудий муассасалари маълумотномалари билан тасдиқланиши,
3.11-бандига асосан қалин қор ёғиши ушбу ҳудуд учун камдан-кам
(ғайриоддий) ҳолат бўлиши шарти билан қисқа вақт оралиғида
одатдагидан кўп миқдорда 12 соат ва ундан кам вақтда 20 мм ва ундан кўп
қор ёғиши. Хўжасизлик сабабли секин-аста кўп миқдорда қор тўпланиши
қалин қор ёғишидан фарқланади деб тушунтириш берилган.
Шунингдек, шартноманинг 4.1-бандида суғурта ҳодисаси бўлиб
қуйидагилар натижасида мол-мулкдан маҳрум бўлиш (нобуд бўлиш) ёки
унинг шикастланишига олиб келган ва суғурталовчининг суғурта
товонини тўлаш мажбуриятини келтириб чиқарган, содир бўлган воқеа
ҳисобланади, яьни ёнғин, портлаш, яшин уриши, зилзила, сув тошқини, эр
силжиши, кўчки, довул, дўл уриши, жала, кўп қор ёғиши, сувдан
зарарланиш, бузиб ўғирлик қилиш, учинчи шахсларнинг ноқонуний
ҳаракатлари, транспорт воситалари билан тўқнашиши, учувчи
аппаратларнинг қулаши, каби нормалар белгилаб қўйилган.
ФКнинг 914-моддаси биринчи қисмига кўра, суғурта фуқаро ёки
юридик шахс (суғурта қилдирувчи) суғурта ташкилоти (суғурталовчи)
билан тузадиган мулкий ёки шахсий суғурта шартномалари асосида
амалга оширилади.
ФКнинг 915-моддаси биринчи қисмига кўра, мулкий суғурта
шартномасига мувофиқ бир тараф (суғурталовчи) шартномада
шартлашилган ҳақ (суғурта мукофоти) эвазига шартномада назарда
тутилган воқеа (суғурта ҳодисаси) содир бўлганда бошқа тарафга (суғурта
қилдирувчига) ёки шартнома қайси шахснинг фойдасига тузилган бўлса,
ўша шахсга (наф олувчига) бу ҳодиса оқибатида суғурталанган мулкка
етказилган зарарни ёхуд суғурталанувчининг бошқа мулкий манфаатлари
билан боғлиқ зарарни шартномада белгиланган сумма (суғурта пули)
доирасида тўлаш (суғурта товони тўлаш) мажбуриятини олади.
Қайд этилганларга кўра, апелляция судлов ҳайъати тарафлар
ўртасида тузилган шартнома шартларининг Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 6 августдаги 501-сонли Қарорига зид
эканлиги ҳақида асоссиз хулосага келган.
Ваҳоланки, ФКнинг 8-моддаси иккинчи қисмига кўра, фуқаролик
ҳуқуқ ва бурчлари қонунда назарда тутилган шартномалар ва бошқа
битимлардан, шунингдек гарчи қонунда назарда тутилган бўлмаса-да,
лекин унга зид бўлмаган шартномалар ва бошқа битимлардан вужудга
келиши белгиланган.
ИПК 301-моддасининг 6-бандида айрим суд ҳужжатларини бекор
қилиш ва иш бўйича илгари қабул қилинган суд ҳужжатларидан бирини ўз
кучида қолдиришга ҳақлилиги белгиланган.
ИПК 302-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига кўра, моддий ва
(ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри
қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини,
апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш
учун асос бўлади.
ИПК 118-моддасининг биринчи, еттинчи ва тўққизинчи қисмларига
мувофиқ суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда
уларнинг зиммасига юклатилади. Давлат божи тўлашдан озод қилинган
давлат органлари ҳамда бошқа шахслар томонидан юридик шахслар ва
фуқароларнинг манфаатларини кўзлаб тақдим этилган даъво
талабларини қаноатлантириш рад этилган ёки улар қисман
қаноатлантирилган тақдирда, давлат божи манфаатлари кўзланиб даъво
тақдим этилган шахслардан даъво талабларининг қаноатлантирилиши
рад этилган қисмига мутаносиб равишда ундирилади. Ишда иштирок
этувчи шахсларнинг апелляция, кассация шикояти бериш билан боғлиқ
ҳолда қилган суд харажатлари ушбу моддада баён этилган қоидаларга
мувофиқ тақсимланади.
9
судлов
ҳайъати,
кассация
шикоятини
қаноатлантиришни, Сурхондарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъатининг 2023 йил 4 июлдаги қарорини бекор қилишни,
Термиз туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 18 апрелда қабул
қилинган ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни, ишни биринчи
инстанция ва апелляция инстанцияси судида кўриш учун олдиндан
тўланган (30 000 + 33 000 =) 63 000 сўм почта харажатини даъвогар
зиммасида қолдиришни, ишни апелляция инстанцияси суди кўрилганлиги
учун ундирилиши лозим бўлган 5 290 007,35 сўм давлат божи ва суд
муҳокамасини видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ
82 500 сўм суд харажатини даъвогар зиммасига, жавобгар томонидан
ишни кассация инстанцияси судида кўриш учун тўланган 5 290 007,35 сўм
давлат божи ва 33 000 сўм почта харажатини даъвогардан жавобгар
фойдасига
ундиришни,
шунингдек
суд
муҳокамасини
видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ 82 500 сўм суд
харажатини даъвогар зиммасига юклашни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан ва ИПКнинг 118, 297, 301-303-моддаларини
қўллаб, судлов ҳайъати
қарор қилади:
Сурхондарё вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2023 йил 20 июндаги қарори бекор қилинсин.
Термиз туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 05 апрелдаги ҳал
қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилсин.
“GREAT JARKURGAN” масъулияти чекланган жамиятидан:
- республика бюджетига 5 290 007,35 сўм давлат божи;
- “GROSS SUG`URTA KOMPANIYASI” акциядорлик жамияти ҳисобига
5 290 007,35 сўм давлат божи ва 33 000 сўм почта харажати;
- Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисоб рақамига
165 000 сўм суд харажати ундирилсин.
Мазкур қарор бўйича ижро варақалари берилсин.
Сурхондарё вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2023 йил 20 июндаги қарори бўйича ундирув бекор
қилинсин.
Кассация шикояти қаноатлантирилсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга
киради.
Раислик қилувчи
Т.Аннаева
ҳайъат аъзолари
Ф.Ражабов
З.Рустамов