Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2101-2203/2239 Дата решения 06.09.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Олий суд Судья Мирзахакимов Шерзод Турдалиевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение АТБ Микрокредитбанк Ответчик / Подсудимый Муқаддас қора булоқ хусусий фирмаси
Source ID 1159456 Claim ID 3589823 PDF Hash 7d011ae11b7222fa... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 736-моддаси ФКнинг 736 law
ФК 354-моддаси ФК 354 law
ИПК 299-моддаси ИПК 299 law
ИПК 302-моддаси ИПК 302 law
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения 14 347 символов
4-2101-2203/2239-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанцияда ишни кўрган судья – Б.Раджабов Апелляция инстанциясида маърузачи судья –Т.Қаҳҳоров Кассация инстанциясида маърузачи судья – Ш.Мирзахакимов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И 2023 йил 6 сентябрь Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судья Т.Аннаеванинг раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар З.Рустамов ва Ш.Мирзахакимовдан иборат таркибда, Б.Муродқосимовнинг котиблигида, “Муқаддас қора булоқ” хусусий корхонаси раҳбари О.Гадоевнинг иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Навоий вилоят ҳудудий бошқармаси (даъвогар АТБ “Микрокредитбанк” манфаатида)нинг жавобгар “Муқаддас қора булоқ” хусусий корхонаси ҳисобидан 105 402 014 сўм кредит қарздорлигини ундириш ва ундирувни гаровга қўйилган мол-мулкларга қаратиш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иш бўйича қабул қилинган суд ҳужжатлари устидан “Муқаддас қора булоқ” хусусий корхонаси томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суднинг биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: АТБ “Микрокредитбанк” (бундан буён матнда Банк ёки даъвогар деб юритилади) Навоий вилояти филиали Амалиёт бўлими томонидан 2019 йил 20 декабрдаги 2482-сонли кредит шартномасига асосан “Муқаддас қора булоқ” хусусий корхонаси (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)га 1 дона COBALT русумли енгил автомашинаси сотиб олиш мақсадида 2022 йилнинг 19 декабрь кунига қадар қайтариш ва йиллик 30 фоиз устама тўлаш шарти билан 86 000 000 сўм миқдорида кредит маблағи ажратилган. Мазкур кредит шартномасига 2020 йил 7 апрелда ўзгартириш киритиш тўғрисидаги қўшимча шартномага кўра, кредит шартномасида белгиланган қайтариш жадвалини 2020 йил 1 октябрга қадар имтиёзли давр бериш ҳамда якуний тўлов муддатларини берилган имтиёз даврга мос равишда 2023 йил 20 июнгача белгилаш ҳақида ўзаро келишилган. Кредит шартномаси бўйича мажбуриятларни бажарилишини таъминлаш усули сифатида 2020 йил 29 июлдаги гаров шартномасига асосан жавобгарга тегишли бўлган 2020 йилда ишлаб чиқарилган, двигатель рақами В15D213200532DJCX0202, давлат рақам белгиси 85 744 XAA бўлган COBALT русумли автомашина гаровга тақдим этилган. Жавобгар кредит шартномаси бўйича ўз мажбуриятларини лозим даражада бажармаган ва қарзни қайтариш жадвалини мунтазам равишда бузиб, тўловларни ўз вақтида амалга оширмаганлиги натижасида 2022 йил 18 октябрь ҳолатига жавобгарнинг банк олдида 47 139 434 сўм муддати ўтган асосий қарзи ва 44 407 596 сўм муддати ўтган фоиз қарзини тўлаш мажбурияти вужудга келган. Кредит шартномасининг 2.4-бандида кредит бўйича асосий қарз ва фоиз тўловларининг мунтазам кечиктириб тўланиши, кредит қайтариш жадвали асосида тўловнинг уч ёки ундан ортиқ маротаба бузилиши кредит шартномасини муддатидан олдин бекор қилиб, кредит қарздорлигини ундириш чораларини кўрилишига асос бўлиши белгиланган. Шундан сўнг, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Навоий вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда Палата деб юритилади) даъвогар манфаатида иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 39 696 366 сўм муддати ўтган кредит қарзи, 38 414 396 сўм муддати ўтган фоиз қарзи, 27 291 251 сўм тўлаш муддати келмаган кредит қарзини ундиришни ва ундирувни гаровга қўйилган автотранспорт воситасига қаратишни сўраган. Кармана туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 18 октябрдаги ҳал қилув қарори билан даъво талаби қаноатлантирилиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 66 987 617 сўм кредит қарзи, 38 414 396 сўм фоиз қарзи ундирилган. Ундирув гаров шартномасига асосан автотранспорт воситасига қаратилган. Навоий вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 3 мартдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатларидан норози бўлиб, жавобгар томонидан берилган кассация шикоятида қуйи инстанция судларининг қарорларини бекор қилиш сўралган. Бунга асос қилиб, шикоятда даъвогар томонидан судга қарздорликни ундириш ҳақидаги даъво аризаси билан мурожаат этилганлиги, бу ҳақда банк ва суд жавобгарни хабардор қилмаганлиги, суд томонидан процессуал хатога йўл қўйилиб, даъво аризаси жавобгарга етказиб берилганлиги текширилмасдан иш қўзғатилганлиги, биринчи инстанция суди ишни жавобгарнинг иштирокисиз кўриб, уни хабардор этмасдан ҳал қилув қарори қабул қилганлиги, Мажбурий ижро бюроси ходимлари томонидан автомашинани хатлаш учун келган вақтда суд бўлиб ўтганидан хабардор бўлганлиги, апелляция инстанцияси суди ҳам билдирилган важларга баҳо бермасдан, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдирганлиги, хусусан гаров учун мол-мулк тақдим этилиб, кредит маблағи ажратиш сўралганда, корхонанинг молиявий аҳволи қониқарли эмаслиги, ҳисоб-рақамида пул маблағларининг айланмаси мавжуд эмаслиги ва бошқа важлар билан банк томонидан мол-мулк гаровга олинмасдан, банк томонидан ваъда қилинган 200 000 000 сўм миқдоридаги кредит маблағлари ажратилмасдан қолганлиги, бироқ банк томонидан “Микрокредит банк АТБ тизимида кредитлаш ва унга тенглаштирилган молиявий ҳолатларни амалга ошириш тўғрисида”ги тартиб 5-бобининг 168-бўлимидаги талабларга амал қилинмасдан корхонанинг молиявий ҳолати қониқарли бўлмаса-да, автокредит ажратилганлиги, мазкур ҳолатларга апелляция инстанцияси суди баҳо бермаганлиги, бундан ташқари 3 ишни кўриш жараёнида апелляция инстанцияси судлов ҳайъати таркиби ҳамда суд мажлиси котиби ўзгарганлиги, бироқ эътирозлар бор йўқлиги ҳақида сўралмаганлиги, судья алмаштирилганидан сўнг суд мажлиси бошидан бошланиши лозимлиги, лекин суд бунга амал қилмасдан, маслаҳатхонага кириб, қарорни эълон қилганлиги, мазкур ҳолатларни суднинг шаффоф қарор қабул қилишига ҳалақит қиладиган ҳолат деб ҳисоблашини кўрсатган. Суд мажлисида жавобгар вакили кассация шикоятида билдирилган важларни такрорлаб, қуйи инстанция судларининг қарорларини бекор қилишни ва даъво талабларини қаноатлантиришни рад этишни сўради. Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган даъвогар ва Палатадан вакил суд мажлисига келмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Шунинг учун судлов ҳайъати ишни даъвогар ва Палата вакилининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Судлов ҳайъати жавобгар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидагиларга кўра шикоятни қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 8 ва 234-моддаларида мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши белгиланган. Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари шартномалардан келиб чиққан. ФКнинг 236-моддасига биноан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФК 744-моддасининг биринчи қисмига кўра, кредит шартномаси бўйича бир тараф банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. Аниқланишича, кредит шартномаси бўйича жавобгар ўз мажбуриятларини лозим даражада бажармаган ва қарзни қайтариш жадвалини мунтазам бузиб, тўловларни ўз вақтида амалга оширмаганлиги натижасида 2022 йил 18 октябрь ҳолатига жавобгарнинг Банк олдида 47 139 434 сўм муддати ўтган асосий қарзи ҳамда 44 407 596 сўм муддати ўтган фоиз қарзини тўлаш мажбурияти вужудга келган. ФКнинг 736-моддасида агар қарз шартномасида қарзни қисмлаб (бўлиб- бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча сўммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли. ФК 264-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмига биноан бир шахснинг бошқа шахсга мол-мулкни ёки унга бўлган ҳуқуқни мажбуриятларни таъминлаш учун бериши гаров ҳисобланади. Гаровга кўра қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни бажармаган тақдирда кредитор (гаровга олувчи) бу мажбурият бўйича ўз талаби гаровга қўйилган мол-мулкнинг қийматидан ушбу мол-мулк эгаси бўлган шахс (гаровга қўювчи)нинг бошқа кредиторларига қараганда имтиёзли суратда қаноатлантирилишига, қонунда назарда тутилган тартибда, ҳақли бўлади. Мазкур ҳолатда, биринчи инстанция суди даъво талабларини асосли деб топиб, уни қаноатлантириш тўғрисида асосли хулосага келган. Судлов ҳайъати жавобгарнинг кассация шикоятида билдирган даъвогар томонидан судга қарздорликни ундириш ҳақидаги даъво аризаси билан мурожаат этилганлиги, бу ҳақда банк ва суд жавобгарни хабардор қилмаганлиги, суд томонидан процессуал хатога йўл қўйилиб, даъво аризаси жавобгарга етказиб берилганлиги текширилмасдан иш қўзғатилганлиги хусусидаги важлари билан келиша олмайди. Чунки, даъво аризасининг кўчирма нусхаси почта алоқа бўлими орқали жавобгарнинг почта манзилига юборилганлигини тасдиқловчи квитанция иш ҳужжатларида мавжуд. Кассация шикоятидаги биринчи инстанция суди ишни жавобгарнинг иштирокисиз, уни хабардор этмасдан ҳал қилув қарори қабул қилганлиги ҳақидаги важлар билан ҳам келишиб бўлмайди. Чунки, 2022 йил 18 октябрь куни (ҳал қилув қарори қабул қилинган сана) жавобгарнинг ишни бошқа кунга қолдириш ҳақидаги илтимосномасини қаноатлантириш суд томонидан рад этилган. Мазкур ҳолатда, иш ИПКнинг 128,170-моддалари талабига риоя қилинган ҳолда кўриб чиқилган. Шунингдек, шикоятда билдирилган гаров учун мол-мулк тақдим этилиб, кредит маблағи ажратиш сўралганда, корхонанинг молиявий аҳволи қониқарли эмаслиги, ҳисоб-рақамида пул маблағлари айланмаси мавжуд эмаслиги ва бошқа важлар билан банк томонидан мол-мулк гаровга олинмасдан, банк томонидан ваъда қилинган 200 000 000 сўм миқдоридаги кредит маблағлари ажратилмаганлиги, бироқ банк томонидан “Микрокредит банк АТБ тизимида кредитлаш ва унга тенглаштирилган молиявий ҳолатларни амалга ошириш тўғрисида”ги тартибнинг 5-боб 168-бўлимидага талабларга зид равишда корхонанинг молиявий ҳолати қониқарли бўлмаса-да, автокредит ажратилганлиги ҳолатларига апелляция инстанцияси суди баҳо бермаганлиги хусусидаги важларни ҳам асосли деб бўлмайди. Чунки, тарафлар ўртасида кредит шартномаси тузилган бўлиб, мазкур шартнома шартлари асосида даъвогар томонидан жавобгарга кредит маблағлари ажратилган. ФК 354-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмига кўра, фуқаролар ва юридик шахслар шартнома тузишда эркиндирлар. Шартнома тузишга мажбур қилишга йўл қўйилмайди, шартнома тузиш бурчи ушбу Кодексда, бошқа қонунда ёки олинган мажбуриятда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно. Жавобгар томонидан шартнома тузишга мажбур қилинганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар судга тақдим қилинмаган. Бундан ташқари, шикоятдаги ишни кўриш жараёнида апелляция инстанцияси судлов ҳайъати таркиби ва котиби ўзгарганлиги, бироқ эътирозлар бор-йўқлиги ҳақида сўралмаганлиги, судья алмаштирилганидан сўнг суд мажлиси бошидан бошланиши лозимлиги, бироқ суд бунга амал қилмасдан маслаҳатхонага кириб, қарорни эълон қилганлиги ҳақидаги важларга ҳам қўшилиб бўлмайди. Чунки, 2023 йил 3 мартдаги суд мажлисининг баённомасида суд муҳокамаси бошидан бошланганлиги, яъни ишда иштирок этувчи шахсларнинг процессуал ҳуқуқ ва мажбуриятлари тушунтирилганлиги ҳамда судлов ҳайъати таркиби ва суд мажлиси котибини рад қилиш ҳақида аризалар бор-йўқлиги сўралганлиги, бундай аризалар келиб тушмаганлиги, тарафлар вакилларининг тушунтиришлари ва музокара сўзлари эшитилганлиги қайд этилган. Мазкур баённоманинг тўлиқ эмаслиги ёки унга тузатишлар киритиш лозимлиги хусусида фикр-мулоҳазалар ёки эътирозлар билдирилмаган. Баён этилганлардан кўринадики, кассация шикоятида билдирилган важлар асоссиз бўлиб, биринчи инстанция суди даъво талабларини қаноатлантиришда, апелляция инстанция эса ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришда моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаб, қонуний тўхтамга келган. ИПК 299-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ суд ишни кассация тартибида кўриш чоғида биринчи инстанция ва апелляция инстанцияси суди томонидан моддий ҳуқуқ нормалари тўғри қўлланилганлигини ва процессуал қонун талабларига риоя этилганлигини иш материаллари бўйича текширади. ИПК 302-моддасининг биринчи қисмига биноан иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги ҳамда моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. Мазкур ҳолатда бундай асослар мавжуд эмас. ИПК 301-моддасининг 1-бандига биноан кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли. Баён қилинганларга асосан судлов ҳайъати кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, суд ҳужжатларини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи ва тўққизинчи қисмига асосан 6 ишни кассация инстанцияси судида кўриш билан боғлиқ тўланган суд харажатлари жавобгар зиммасида қолдирилади. Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 301 ва 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л д и: “Муқаддас қора булоқ” хусусий корхонасининг кассация шикоятини қаноатлантириш рад этилсин. Кармана туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 18 октябрдаги ҳал қилув қарори ва Навоий вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 3 мартдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик қилувчи: Т. Аннаева ҳайъат аъзолари: З. Рустамов Ш. Мирзахакимов