← Назад
Решение #499906 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| йича операцияларни СК | 112 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law | |
| онуни | 9 | — | law | |
| кодекси | 111 | — | code_article | |
| им операциялари СК | 111 | — | law |
Текст решения
6 216 символов
ХХХ-сонли иқтисодий иш
судья:Ж.С.Мусабоев
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Наманган шаҳри
2023 йил 06 сентябрь
Наманган туманлараро иқтисодий суди судья Ж.С.Мусабоев раислигида,
судъя ёрдамчиси А.Л.Низамовнинг суд мажлиси котиблигида, аризачи ААнинг
жавобгар ББнинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб
туриш тўғрисидаги аризасини суднинг ўз биносида очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
(илтимоснома) билан мурожаат қилиб, ББ (бундан буён матнда жавобгар деб
юритилади) солиқ ҳисоботини белгиланган муддатда тақдим этмаганлиги
учун унинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп
муддатга тўхтатиб туришни сўраган.
Суднинг ажрими тарафларга белгиланган тартибда юборилган бўлсада,
шу куни улар суд муҳокамасида иштирок этмадилар.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги
матнда ИПК деб юритилади) 220-моддасининг биринчи қисмида суд ишда
иштирок этувчи шахсларни суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида ушбу
Кодексда белгиланган тартибда хабардор қилиши, бунда суд аризачининг
зиммасига жавобгарни суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор
қилиш мажбуриятини юклашга ҳақли эканлиги, суд мажлисининг вақти ва
жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган мазкур шахсларнинг
келмаганлиги, агар суд уларнинг келишини мажбурий деб топмаган бўлса,
ишни кўриб чиқиш учун тўсқинлик қилмаслиги белгиланган.
Шу сабабли суд ишни тарафлар иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб
топди.
Суд, ишдаги мавжуд ҳужжатларини ўрганиб, қуйидаги асосларга
кўра аризани қаноатлантириш лозим топди
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси (бундан буён матнда СК деб
юритилади) 82-моддасининг биринчи қисмида солиқ ҳисоботи солиқ тўловчи
ҳисобга олинган жойдаги солиқ органига белгиланган шаклда қоғоз ёки
электрон шаклда ушбу Кодексга мувофиқ солиқ ҳисоботига илова қилиниши
лозим бўлган ҳужжатлар билан бирга тақдим этилиши, СК 273-моддасининг
биринчи қисмида эса, солиқ тўловчилар солиқ ҳисоботини ўзлари солиқ
ҳисобида турган жойдаги солиқ органларига ўтган солиқ давридан кейинги
ойнинг йигирманчи кунидан кечиктирилмаган муддатда тақдим этишлари
шартлиги белгиланган.
Иш ҳужжатларидан ҳамда аризачи вакилининг суд муҳокамаси
давомида берган тушунтиришларидан аниқланишича, жавобгар томонидан
солиқ ҳисоботи белгиланган муддатида солиқ органига тақдим этилмаган.
Солиқ ҳисоботини белгиланган муддатларда тақдим этиши ҳамда
жавобгарнинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операциялар тўхтатиб
турилиши тўғрисида солиқ органи томонидан жавобгарнинг шахсий
кабинетига электрон шаклда хабарнома юборилган.
Бироқ, жавобгар томонидан солиқ органига солиқ ҳисоботи тақдим
этилмаган. Шу сабабли, аризачи жавобгарнинг банклардаги ҳисобварақлари
бўйича операцияларини ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туришни сўраб
судга ариза (илтимоснома) билан мурожаат қилган.
СК 111-моддаси учинчи қисмининг 1-бандига мувофиқ, солиқ тўловчи
(солиқ агенти) томонидан солиқ органига молиявий ва (ёки) солиқ ҳисоботи
бундай ҳисоботни тақдим этишнинг белгиланган муддати тугаганидан кейин
ўн кун ичида тақдим этилмаганда, юридик шахслар ва якка тартибдаги
тадбиркорларнинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб
туриш солиқ органи томонидан мазкур солиқ тўловчиларнинг (солиқ
агентларининг) солиқ мажбуриятлари бажарилишини таъминлаш учун
қўлланилиши мумкин.
Юқорида қайд этилганидек, жавобгар томонидан солиқ ҳисоботи
бундай ҳисоботни тақдим этишнинг белгиланган муддати тугаганидан кейин
ўн кун ичида тақдим этилмаган. Ушбу ҳолат иш ҳужжатлари ҳамда аризачи
вакилининг суд муҳокамаси давомида берган тушунтиришлари билан
тасдиқланади.
СК 111-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, солиқ тўловчининг
(солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни
тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг раҳбари (раҳбар
ўринбосари) томонидан ўн кундан кўп бўлмаган муддатга қабул қилиниши
мумкин. Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари
бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги
қарор солиқ органининг илтимосномасига асосан суд томонидан қабул
қилиниши мумкин. Бунда солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банк
ҳисобварақлари бўйича операциялари суд томонидан қарор қабул қилингунга
қадар тўхтатиб турилади.
Солиқ органи томонидан жавобгарнинг банклардаги ҳисобварақлари
бўйича операциялар тўхтатиб турилиши тўғрисида жавобгарга хабарнома
юборилгандан сўнг ҳам жавобгар солиқ ҳисоботини тақдим этмаган.
Таъкидлаб ўтилган қонун нормаларига асосан, ушбу ҳолат
жавобгарнинг солиқ мажбуриятлари бажарилишини таъминлаш учун
аризачи
томонидан
билдирилган
талабни
қаноатлантиришга
ва
жавобгарнинг
банкдаги
ҳисобварақлари
бўйича
операцияларни
СК 112-моддаси биринчи қисмининг 1-банди асосида қарор қабул қилингунга
қадар, яъни солиқ тўловчи томонидан солиқ ҳисоботи тақдим этилгунга
қадар тўхтатиб қўйишга асос бўлади.
Мазкур ҳолатда, суд аризачи томонидан билдирилган талабни асосли
деб ҳисоблайди ва уни қаноатлантиради.
ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади, бешинчи
қисмига кўра, даъвогарнинг талаблари у судга мурожаат қилганидан сўнг
жавобгар томонидан ихтиёрий равишда қаноатлантирилса, суд харажатлари
жавобгарнинг зиммасига юклатилади.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 9-моддаси
биринчи қисмининг 19-бандига асосан, аризачи ва жавобгар - ҳуқуқий таъсир
чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича иқтисодий судларда давлат
божини тўлашдан озод қилинган.
3
Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Солиқ
кодексининг 111-моддаси, ИПКнинг 118, 128, 170, 176-179, 216, 217, 220-222моддаларини қўллаб, суд
қарор қилди:
ААнинг аризаси қаноатлантирилсин.
Жавобгар ББнинг банклардаги барча ҳисобварақлари бўйича барча
чиқим операциялари СКнинг 111-моддасининг биринчи қисмига асосан
жавобгар томонидан солиқ ҳисоботи солиқ органига тақдим этилгунга қадар
тўхтатиб турилсин.
Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан бошлаб ўн кунлик
муддат ичида шу суд орқали Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар
бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят бериш (протест
келтириш) мумкин.
Раислик қилувчи
Ж.С.Мусабоев