Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1101-2302/8593 Дата решения 06.09.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Зангиатинский межрайонный экономический суд Судья Хусанов Улуғбек Равшанович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Умид Муталов хусусий корхонаси Ответчик / Подсудимый MAKS BAXT BIZNES хусусий корхонаси
Source ID 1173184 Claim ID 3642724 PDF Hash 93a7f5811c539c90... Загружено 09.04.2026 06:33 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 10
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 172-моддаси ИПК 172 law
ФКнинг 437-моддаси ФКнинг 437 law
ФКнинг 419-моддаси ФКнинг 419 law
бандида ФКнинг 109-моддаси бандида ФК 109 law
онуннинг 11-моддаси онуннинг 11 law
ИПКнинг 67-моддаси ИПКнинг 67 law
ИПК 68-моддаси ИПК 68 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
ИПК 115-моддаси ИПК 115 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1101-2302/8593-сонли иқтисодий иш ЗАНГИОТА ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Зангиота тумани 2023 йил 6 сентябрь раислигида, судья ёрдамчиси Х.Д.Холмуродов суд мажлиси котиблигида, даъвогар “ЙЙЙ” хусусий корхонасининг жавобгар “ССС” хусусий корхонаси ҳисобидан 17 170 051 сўм асосий қарз, 2 575 507,65 сўм жарима, жами 19 745 558,65 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни, даъвогар вакили ППП (раҳбар) иштирокида, суднинг маъмурий биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: “ЙЙЙ” хусусий корхонаси (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) ва “ССС” хусусий корхонаси (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида 2023 йил 10 февралдаги 187/23-сонли ҳисобшартномаси фақат даъвогар томонидан имзоланган. Тарафлар ўртасида даъвогар томонидан жавобгарга 2023 йил 10 февралда 53-сонли 2 244 928 сўм, 14 февралда 61-сонли 1 635 648 сўм, 18 февралда 67-сонли 1 568 000 сўм, 24 февралда 75-сонли 2 279 424 сўм, 3 мартда 88-сонли 2 179 968 сўм, жами 9 907 968 сўмлик маҳсулотлар етказиб берилганлиги тўғрисидаги ҳисобварақ-фактуралар тасдиқланган. Даъвогар томонидан жавобгарга 2023 йил 10 мартда 95-сонли 1 392 384 сўм, 12 мартда 102-сонли 2 116 800 сўм, 20 мартдаги 110-сонли 2 176 832 сўм, 16 апрелдаги 140-сонли 1 576 064 сўм, жами 7 262 080 сўмлик маҳсулотлар етказиб берилганлиги тўғрисидаги ҳисобварақ-фактуралар даъвогар томонидан жавобгарга юборилган бўлса-да, жавобгар томонидан тасдиқланмаган ёки рад қилинмаган. Жавобгар мажбуриятини тўлиқ бажармаганлиги сабабли низо келиб чиқиб, даъвогар Зангиота туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 17 170 051 сўм асосий қарз, 2 575 507,65 сўм жарима, жами 19 745 558,65 сўм ундиришни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабларини қўллабқувватлаб, жавобгар тарафлар ўртасидаги шартномани имзоламаганлиги, бироқ даъвогардан маҳсулотларни олганлиги, бу ҳақдаги ҳисобварақфактураларни бир қисмини тасдиқлаганлиги, қолганини тасдиқламаганлиги, жавобгар тўловларни ўз вақтида амалга оширмаганлиги сабабли, 15 фоиз миқдорида жарима ҳисобланганлигини билдириб, даъво талабларини қаноатлантиришни сўради. Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган жавобгар суд мажлисида вакили иштирокини таъминламади. Ишни кўриш вақти ва жойи кўрсатилган суднинг ажрими жавобгарга электрон почта орқали етказиб берилган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 128-моддаси иккинчи қисмининг тўртинчи хатбошисида ажримнинг кўчирма нусхаси суд томонидан электрон почта орқали ёки хабардор қилинганлик фактини тасдиқловчи бошқа алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда юборилган кундан эътиборан уч кун ўтган бўлса, иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. ИПК 172-моддасининг тўртинчи қисмига асосан, ишда иштирок этувчи шахслар танаффус эълон қилингунига қадар суд мажлисида ҳозир бўлганлигидан ёки бўлмаганлигидан қатъи назар, суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган ҳисобланади ҳамда уларнинг танаффус тугаганидан кейин суд мажлисига келмаганлиги суд мажлисини давом эттиришга тўсқинлик қилмайди. Суд, ИПКнинг 127-128, 170, 172-моддалари талабларига кўра, ишни жавобгар иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди. Ишда иштирок этувчи даъвогар вакили тушунтиришини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, суд қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, суд харажатларини тарафлар ўртасида тақсимлашни, ортиқча тўланган давлат божини маълумотнома асосида қайтаришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 437-моддасига асосан маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи — сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. ФКнинг 419-моддаси биринчи қисмига асосан, агар қонунчилик ёки олди-сотди шартномасининг шартларидан товар баҳосини муайян муддатда тўлаш мажбурияти келиб чиқмаса, сотиб олувчи уни сотувчи ўзига товарни ёки ушбу товарни тасарруф қилиш ҳужжатларини берганидан сўнг кечиктирмасдан тўлаши лозим. Ўзбекистон Респубиликаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Иқтисодий судлар томонидан қурилиш пудрати шартномасидан келиб чиқадиган низоларни ҳал этишда қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида” 2016 йил 23 декабрдаги 306-сонли қарорининг 2.3-бандида судларнинг эътибори, қурилиш пудрати шартномасида муҳим шартларнинг мавжуд бўлмаганлиги ва шунга кўра шартнома тузилмаган деб ҳисобланиши, агар бундай ишларнинг бажарилганлиги ҳолати тақдим этилган далиллар билан исботланса, бажарилган ишлар қийматини ундириш тўғрисидаги талабни рад этишга асос бўлмаслигига қаратилсин. Бироқ, бундай қурилиш пудрати шартномаси шартлари ва (ёки) қонун ҳужжатларида назарда тутилган жавобгарлик чорасини (неустойка, фоизлар ундириш, зарарни қоплаш) қўллаш тўғрисидаги талабни қаноатлантириш рад этилади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 августдаги 489-сонли қарори билан тасдиқланган “Ҳисобварақфактураларнинг шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисида” Низомнинг 63-бандига кўра, етказиб берувчи томонидан тақдим этилган электрон ҳисобварақ-фактура ўн календарь кун, рақамли маркировкаланиши лозим бўлган маҳсулотлар бўйича эса бир календарь кун ичида сотиб олувчи томонидан электрон рақамли имзо билан тасдиқланиши ёки сабаби кўрсатилган ҳолда рад этилиши шарт. Сотиб олувчи томонидан белгиланган муддатда тасдиқланмаган ёки рад этилмаган электрон ҳисобварақ-фактура тасдиқланган ҳисобланади. Бунда ҳақиқатда амалга оширилмаган хўжалик операциялари бўйича расмийлаштирилган ҳисобварақ-фактуралар товарлар жўнатилганлигини ёки хизматлар кўрсатилганлигини тасдиқловчи ҳужжат сифатида тан олинмайди. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Иқтисодий судлар томонидан битимларни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги фуқаролик қонунчилиги нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида” 2014 йил 28 ноябрдаги 269-сонли қарорининг 10-бандида ФКнинг 109-моддасига мувофиқ қонун ҳужжатларида ёки тарафларнинг келишувида тўғридан-тўғри кўрсатилган ҳоллардан ташқари битимнинг оддий ёзма шаклига риоя қилмаслик унинг ҳақиқий эмаслигига олиб келмайди. Қонуннинг 11-моддасига кўра, хўжалик шартномаси битимлар тузиш учун назарда тутилган ёзма шаклда тузилади. Шу муносабат билан, агар хўжалик шартномасининг ёзма шаклига риоя қилинмаган бўлса, битим тузилмаган ҳисобланади. ИПКнинг 67-моддасига мувофиқ, исботлаш ишни мазмунан кўриш учун аҳамиятга эга бўлган ҳолатларни аниқлаш мақсадида далилларни тўплаш, тадқиқ этиш, текшириш ва баҳолашдан иборатдир. ИПК 68-моддасининг биринчи қисмига асосан, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Юқоридагиларга кўра, суд даъвогар асосланаётган шартнома жавобгар томонидан имзоланмаганлиги, бундай ҳолатда шартнома тузилмаган ҳисобланиши, тузилмаган шартнома маҳсулот етказиб берувчи маҳсулот қийматини ундиришни талаб қилиш ҳуқуқига эгалиги, даъвогар томонидан жавобгарга маҳсулотлар етказиб берилганлиги, жавобгар 9 907 968 сўмлик маҳсулотлар олинганлиги электрон ҳисобварақ-фактураларни тасдиқлаган бўлса-да, 7 262 080 сўмлик маҳсулотлар етказиб берилганлиги тўғрисидаги даъвогар томонидан юборилган ҳисобварақ-фактурларни тасдиқламаганлиги ёки рад қилмаганлиги, бундай ҳолатда улар тасдиқланган ҳисобланиши қонунчиликда назарда тутилган бўлса-да, даъвогар томонидан маҳсулот ҳақиқатда етказиб берилганлигини бошқа ҳужжатлар билан тасдиқлаши лозимлиги, даъвогарга жавобгар томонидан тасдиқланган юк хати, ҳисобварақ-фактура, ишончномаларни тақдим этиш таклиф этилган бўлса-да, даъвогар томонидан маҳсулотни қабул қилинганлиги тўғрисида имзо қўйилган бироқ тегишли муҳр ёки қабул қилувчининг ишончномаси билан тасдиқланмаган ҳисобварақ-фактураларни судга тақдим этган бўлса-да, булар даъвони талабини асословчи далил бўла олмаслиги, жавобгар ушбу суммага маҳсулот етказиб берганлигини тегишли ҳужжатлар билан тасдиқлаб бера олмаганлигини инобатга олиб, асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво талабини қисман қаноатлантириб, жавобгардан даъвогар фойдасига 9 907 968 сўм асосий қарз ундиришни лозим топади. Даъвода 2 575 507,65 сўм жарима ундириш талаби ҳам мавжуд. ФК 263-моддасига кўра, неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли. ФКнинг 333-моддасида эса қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб бериши белгиланган. Юқоридагиларга кўра, суд жарима ундириш тўғрисидаги даъво талабини муҳокама қилиб, тарафлар ўртасида шартнома тузилмаганлиги сабабли, даъвогар мазкур шартнома бўйича жавобгарлик чоралари кўришни талаб қилиш ҳуқуқига эга эмаслигини инобатга олиб, жарима ундириш даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуни билан тасдиқланган бож ставкаларига мувофиқ кичик тадбиркорлик субъектлари амалга оширадиган тадбиркорлик фаолияти доирасида судларга мурожаат қилиш чоғида ушбу банднинг “а”-“г” ва “е” кичик 5 бандларида кўрсатилган белгиланган ставканинг 50 фоизи миқдорида давлат божи тўлашлиги белгиланган. ИПК 115-моддасининг биринчи ва учинчи қисмларига мувофиқ, давлат божи қонунчиликда белгиланган ҳолларда қайтарилиши лозим. Юқоридагиларга кўра, суд даъво талаблари қисман асосли эканлиги, 19 745 558,50 сўм даъво талабининг 9 907 968 сўмлик қисми қаноатлантирилганлиги, даъвогар кичик тадбиркорлик субъектилиги, даъвогар томонидан ортиқча давлат божи тўланганлигини инобатга олиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 99 079,68 сўм давлат божи, 33 000 сўм почта харажати ундиришни, даъвогар томонидан тўланган 98 375,90 сўм давлат божини зиммасида қолдиришни, ортиқча тўланган 132 544,42 сўм давлат божини маълумотнома асосида қайтаришни лозим топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 115, 118, 127-128, 170, 172, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд “ССС” хусусий корхонаси ҳисобидан “ЙЙЙ” хусусий корхонаси фойдасига 9 907 968 сўм асосий қарз, 99 079,68 сўм давлат божи, 33 000 сўм почта харажати, жами 10 040 047,68 сўм ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. “ЙЙЙ” хусусий корхонаси томонидан тўланган 98 375,90 сўм давлат божи зиммасида қолдирилсин. “ЙЙЙ” хусусий корхонаси томонидан ортиқча тўланган 132 544,42 сўм давлат божи маълумотнома асосида қайтарилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси ва маълумотнома берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида апелляция тартибида шикоят қилиниши (прокурор эса ишда иштирок этувчи шахснинг мурожаати бўлган тақдирда протест келтириши) мумкин. Апелляция тартибида кўрилмаган иш кассация тартибида кўриб чиқилмаслиги ишда иштирок этувчи шахсларга тушунтирилсин. Судья У.Р.Хусанов