Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1805-2301/10 Дата решения 05.09.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Олий суд Судья Исрайлов Бахтиёр Адилович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "XOLIYAROV ABDUSOLOM" фермер хўжалиги Ответчик / Подсудимый "INDORAMA AGRO" XK масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1164775 Claim ID 3555133 PDF Hash a501f8dd49b31928... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 1
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения 15 220 символов
4-1805-2301/10-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанцияда ишни кўрган судья Х.Абраев Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья М.Астанов Кассация инстанциясида маърузачи судья Б.Исрайлов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ сентябрь 2023 йил 5 Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Ш.Маҳмудовнинг раислигида, судьялар Ш.Мирзахакимов ва Б.Исрайловдан иборат таркибда, А.Бахшуллоевнинг котиблигида, “INDORAMA AGRO” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги хорижий корхонаси вакиллари Р.Юсупов (2023 йил 18 мартдаги ишончномага асосан) ва С.Исомов (2022 йил 17 июндаги ишончномага асосан), Нишон туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши вакили М.Ашуров (2023 йил 10 январдаги 7-сонли ишончномага асосан), “Холияров Абдусалом” фермер хўжалиги раҳбари А.Холияровнинг иштирокида, Нишон туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг “Холияров Абдусалом” фермер хўжалиги манфаатида жавобгар “INDORAMA AGRO” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги хорижий корхонасидан 1 060 199 475 сўм асосий қарз ва 5 309 997 037 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 25 майдаги қарори устидан жавобгар томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суд жойлашган бинода, Қашқадарё вилоят суди кўмагида видеоконференцалоқа режимида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, куйидагиларни а н и қ л а д и: “Холияров Абдусалом” фермер хўжалиги (хўжалик, кейинги ўринларда – даъвогар) ва “INDORAMA AGRO” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги хорижий корхонаси (харидор, кейинги ўринларда – жавобгар) ўртасида 2020 йил 20 январда расмийлаштирилган 2559-сонли пахта хомашёсини етиштириш ва етказиб бериш (контрактация) тўғрисидаги шартномага асосан хўжалик харидорга “Порлоқ-4” навли 172 200 кг пахта, шунингдек 2021 йил 10 мартдаги 3184сонли пахта хом-ашёсини етиштириш ва етказиб бериш (контрактация) тўғрисида шартномага асосан “Порлоқ-5” навли 102 226 кг пахта топширган. Шартномаларнинг 1.1-бандига асосан хўжалик шартномада белгиланган пахта хом-ашёсини етиштириш ва етказиб бериш мажбуриятини, харидор эса пахта хом-ашёсини қабул қилиш ва унинг ҳақини шартномада келишилган суммада тўлаш мажбуриятини олган. Шартномаларнинг 4.2 ва 4.4-бандларида етказиб берилиши керак бўлган маҳсулот баҳосининг қолган якуний ҳисоб-китоби 2020 ва 2021 йилнинг 31 декабрь кунларига қадар тўлаб берилишига келишилган. Жавобгар томонидан топширилган пахтанинг ҳақлари пахтани топшириш вақтида дастлабки расмийлаштирилган ҳужжатлардаги кўрсаткичлардан келиб чиқиб даъвогарга тўлаб берилган. Нишон туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши фермер хўжалиги манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Агросаноат мажмуида хизматлар кўрсатиш маркази” ДУК (кейинги ўринларда – Марказ)нинг “Порлоқ-4” навли пахта II-тип ва “Порлоқ-5” навли пахта I-тип эканлиги ҳақидаги маълумотномасига асосан 2020 йил ҳосили учун IV тип ва II тип техник (товар) пахта ўртасидаги фарқ 627 255 527 сўм, шунингдек 2021 йил ҳосили учун IV тип ва I тип техник (товар) пахта ўртасидаги фарқ 599 987 720 сўм, жами 1 227 243 247 сўмни ташкил этганлиги ва ушбу сумма ихтиёрий тўланмаганлигини кўрсатиб, жавобгар ҳисобидан 1 060 199 475 сўм асосий қарз ва 5 309 997 037 сўм пеня ундиришни сўраган. Ҳал қилув қарори қабул қилингунга қадар даъвогар судга даъво талаби миқдорини ўзгартириш ҳақида ариза тақдим этиб, жавобгардан 1 227 243 247 сўм асосий қарз ва 248 175 470 сўм пеня ундиришни сўраган. Суднинг 2023 йил 9 мартдаги ажрими билан даъвогарнинг даъво талаби миқдорини ўзгартириш ҳақидаги аризаси иш юритишга қабул қилинган. Касби туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 10 мартдаги ҳал қилув қарори билан даъво талабини қаноатлантириш рад этилган. Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 25 майдаги қарори билан ҳал қилув қарори бекор қилиниб, иш бўйича янги қарор қабул қилинган. Жавобгардан даъвогар фойдасига 1 227 243 247 сўм асосий қарз ундирилган. Мазкур суд қарори устидан берилган кассация шикоятида қарорни бекор қилиш ва ҳал қилув қарорини ўз кучида қолдириш сўралган. Бунга асос қилиб шикоятда, даъво аризаси ва даъво талаби кайси норматив ҳужжат асосида киритилганлиги, ҳисобкитоблар қайси формула асосида чиқарилганлиги кўрсатилмаганлиги, даъвогар томонидан мувофиқлик сертификати тақдим этилмай, балки Геномика ва биоинформатика маркази орқали олинган маълумотномани тақдим этганлиги, пахта толасининг сифати маълумотнома асосида эмас, балки Марказнинг минтақавий лабораториялари томонидан таҳлил натижалари бўйича расмийлаштириладиган мувофиқлик сертификати асосида аниқланиши, даъвогар пахта намунасини пахтасини пахта қабул қилиш масканига топширганидан 1-2 кун ўтгач олганлиги, намунани олган вақтда намуна хали заводда қайта ишланмаган бўлганлиги, сотувчи ўз эҳтиёжидан ортган пахта толасини мажбурий тартибда сертификатлаштирган ҳолда биржа савдолари орқали сотишга мажбурлиги, “Индорама” ХКда пахта маҳсулоти қайта ишлангандан сўнг Қўқонда жойлашган “Индорама Қўқон текстил” индорама оиласига тегишли корхонада ип-калава шаклига келтирилиб, хорижга экспорт қилиниши, корхона ўз эхтиёжи учун пахта толасини ишлаб чиқараётганлиги боис мажбурий тартибда сертификатлаштириш талаб қилинмаслиги, тарафлар ўртасида 2020 ва 2021 йилда тузилган шартномалар бўйича мажбуриятлар бажарилган, бир-бирига эътирозлар билдирмаганлиги кўрсатилган. Суд мажлисида жавобгар вакили кассация шикоятини қувватлаб, мазкур низо пахта типи бўйича келиб чиққанлиги, даъвогар томонидан етиштирилган пахтани умумий тартибда қабул қилиб олганлиги, қабул қилишда типлар ҳақида низо бўлмаганлиги, даъвогар томонидан етиштирилган пахтани лаборатория таҳлили текширувидан ўтказишда жавобгар вакили иштирок этмасдан процессуал тартиб бузилганлиги, ўз вақтида пахта типига аниқлик киритиш кераклиги ва шу вақтда Марказ томонидан сертификат берилиши кераклиги, бироқ 2 йилдан сўнг Марказга мурожаат қилинганлиги, даъвогар томонидан жавобгарга эътироз билдирмаганлигини билдириб, кассация шикоятини қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида даъвогар раҳбари 2020 ва 2021 йил учун тарафлар ўртасида тузилган шартномага асосанжавобгарга пахта топширганлиги, Марказ маълумотномасида даъвогар жавобгарга топширган “Порлоқ-5” навли пахта I ва II тип эканлиги ҳақида маълумот тақдим этганлиги, шунга асосан топширилган пахта билан фарқ суммасини ундириб бериш тўғрисидаги даъво берганлиги, суд эса пахтанинг ҳақиқий типига қараб фарқ суммасини ундириб берганлигини билдириб, шикоятни рад қилишни сўради. Суд муҳокамасида кенгаш вакили ҳам кассация шикоятига эътироз билдириб, уни рад қилишни сўради. Судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб, кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан биргаликда муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра шикоятни қаноатлантирмасдан ва суд қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топди. Даъвогар томонидан етиштирилган Порлоқ-5, Порлоқ-7, Порлоқ-3 ва Порлоқ-4 навлари пахта типини аниқлаш учун 13 октабрь 2021 йилда тузилган долалатномага асосан Геномика ва биоинформатика марказига келтирилган. Марказдан Геномика ва биоинформатика марказининг 30 ноябрь 2020 йилдаги 02 № 274-сонли хатида Порлоқ-4 навли пахта типини аниқлаш сўралган. Марказдаги лабараторияда пахта типларини аниқлаш маълумотномасида 2020 йил ҳосили учун 172 200 кг IV-тип техник (тавар пахта) ва уруғлик (уруғлик пахта) X нархи ҚҚС билан бирга ҳисобланганда 832 403 943 сўмни, 172 200 кг II-тип техник (товар пахта) ва уруғлик (уруғлик пахта) X нархи ҚҚС билан бирга ҳисобланганда 1 108 659 470 сўм, техник (товар) пахтанинг фарқи 276 255 527 сўмни, IV-тип уруғлик пахтанинг нархи 181 536 801 сўм, II-тип уруғлик пахтанинг нархи 532 434 812 сўм, нарх ўртасидаги фарқи 351 434 812 сўмни, жами 627 255 527 сўмни ташкил этган. 2021 йил учун 102 226 кг IV-тип техник (товар пахта) ва уруғлик (уруғлик пахта) X нархи ҚҚС билан бирга 15 076 320 сўм ҳисобланган. 1026 кг II-тип техник (товар пахта) ва уруғлик (уруғлик пахта) X нархи ҚҚС билан бирга ҳисобланганда 1 015 055 260 сўмни, техник (товар) пахтанинг фарқи 299 978 940 сўмни, IV-тип уруғлик пахтанинг нархи 181 536 801 сўмни, II-тип уруғлик пахтанинг нархи 300 008 780 сўм, нарх ўртасидаги фарқи 300 008 780 сўмни, 2021 йил ҳосили учун IV-тип ва I-тип техник (тавар) пахта ўртасида фарқ 299 978 940 сўм + IV-тип ва I-тип уруғлик пахта ўртасида фарқ 300 008 780 сўмни ташкил этиб, жами 599 987 720 сўмни ташкил этиши кўрсатилган. Биринчи инстанция суди даъвогар томонидан даъво талабларини асословчи ҳужжатлар ва далиллар билан исботлаб бера олмаганлиги, даъвогар асос қилиб, келтираётган маълумотномаларда ва бошқа ҳужжатларда синов натижалари айнан даъвогарнинг пахта хом ашёсига тегишли эканлиги қайд этилмаганлигини кўрсатиб, даъво талабини асоссиз деб қаноатлантиришни рад қилишни лозим топган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236моддасига кўра мажбуриятлар - мажбурият шартларига ва қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиги керак, 237-моддасига асосан мажбуриятни бажаришдан бир томонлама бош тортиш ва шартнома шартларини бир томонлама ўзгартиришга йўл қўйилмайди. Шартноманинг 1.4-бандида пахта хом-ашёси маҳсулотининг сифати O’z.R.ST-642.2013 тегишли талабларига жавоб бериши лозимлиги, пахта хом ашёси маҳсулотининг сифати O’z.R.ST615.2008 – пахта “Техник хусусиятлари” талабларига жавоб бериши келишилган бўлиб, шу вақтга қадар жавобгар томонидан топширилган пахта хом-ашёси сифати ва техник хусусиятлари ҳақида эътироз билдирилмаган. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, “Ўзпахтасаноат” акциядорлик жамияти, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги пахта хом-ашёсининг 70-03-042019-1-сонли харид нархлари нархномасига кўра “Пахта хомашёси учун унинг сифат кўрсаткичларини ҳисобга олган ҳолда ҳисоб-китоб қилиш тартиби” асосида тўлаб борилиши келишилган. Шунга кўра апелляция инстанцияси суди даъво талабининг 2020 ва 2021 йилларда топширилган пахта хом-ашёси учун ҳисобланган 1 227 243 247 сўм асосий қарзни жавобгардан ундириш талабини асосли деб ундиришни, даъво талабининг пеня ундириш қисмини муҳокама қилиб, орадан икки йилдан ортиқ муддат ўтганлиги, даъвогар томонидан пенянинг сунъий равишда ўсишига олиб келганлиги сабабли, уни тўлиқ рад этиш тўғрисида асосли тўхтамга келган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринларда – ИПК) 302-моддасининг биринчи қисмига кўра иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги, моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги , биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. Мазкур ҳолатда апелляция инстанцияси суди томонидан моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари бузилмаган, суд қарорини бекор қилиш ёки ўзгартириш учун асос мавжуд эмас. Ишдаги ҳужжатлардан кўринишича, даъво талаби тарафлар ўртасидаги шартнома шартларидан келиб чиқиб, аниқланган пахта типи ва даъвогарга тўлаб берилган тип қиймати ўртасидаги фарқ суммасидан келиб чиқиб зарар ҳисобланган ва бу фарқ суммаси даъво аризасида кўрсатилганлиги сабабли жавобгарнинг зарар суммаси ҳисоб-китоблари қайси формула асосида чиқарилганлиги кўрсатилмаганлиги тўғрисидаги важлар билан келишиб бўлмайди. Шартноманинг 4.3-бандида якуний қиймат пахтани ҳақиқий етказиб берилиши ҳолати бўйича аниқланиши кўрсатилган. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг даъвогар номига йўллаган 2021 йил 26 мартдаги 04/024-1271сонли хатида минимал нарҳдан келиб чиққан ҳолда, пахта хом ашёсини етиштирувчи ва уни қабул қилувчи субъектлар шартномавий муносабатлар доирасида бошқа юқори типли ёки паст типли ва синфли пахта хом ашёсининг нархларини ўзаро манфаатли келишув асосида мустақил равишда белгилаши кўрсатиб ўтилган Шунингдек, даъвогар томонидан мувофиқлик сертификати тақдим этилмай, балки Геномика ва биоинформатика маркази орқали олинган маълумотномани тақдим этганлиги, пахта толасининг сифати маълумотнома асосида эмас, балки Марказнинг минтақавий лабораториялари томонидан таҳлил натижалари бўйича расмийлаштириладиган мувофиқлик сертификати асосида аниқланиши тўғрисидаги важлар билан келишиб бўлмайди. Чунки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 февралдаги 106-сон қарори билан тасдиқланган “Пахта толасини сертификатлаш ва оғирлигини тортиб кўриш тўғрисида”ги Низомга асосан Марказ синов учун намуналар олиш, намуналарни идентификациялаш, намунани синаб кўриш, пахта терминалларига етказиб бериладиган пахта толаси партиясининг сифати (типи, нави) бўйича бирхилдалиги юзасидан мувофиқлик сертификатини расмийлаштириш, сифати (типи, нави) бўйича бир хил пахта толаси партиясига мувофиқлик сертификатини расмийлаштириш ва уни буюртмачига бериш каби ишларни амалга оширади. Мазкур ҳолатда намуналар тарафлар иштирокида олинган ва синаб кўриш учун Марказга тақдим этилган. Ўз навбатида Марказ томонидан синов натижалари тақдим этилган. Синов натижалари ваколатли махсус орган томонидан берилганлиги бўлиб, сертификат берилмаганлигини асос қилиб, пахта толасининг типи бўйича ҳақиқий натижаларни инобатга олмаслик имкони мавжуд эмас. Қолаверса, Марказнинг Қашқадарё вилоят филали томонидан апелляция инстанциясига тақдим этилган 2023 йил 23 майдаги QV-11-9-сонли маълумотномада ҳам тақдим қилинган синов натижалари пахта толасининг типларини аниқлаш O’z.D.ST604:2016 давлат стандарти асосида пахта толаси намуналари қайси типга мнсублиги тўғрисидаги синов натижалари тақдим қилинган намуналарга нисбатан тўғри эканлиги маълум қилинган. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Баён этилганларга асосан судлов ҳайъати кассация шикоятини қаноатлантирмасдан, суд қарорини ўзгаришсиз қолдиришни, кассация инстанцияси учун жавобгар томонидан ихтиёрий тўланган суд харажатларини унинг зиммасида қолдириб, жавобгардан ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 82 500 сўм харажатни ундиришни лозим топди. Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 301, 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қарор Жавобгар “INDORAMA AGRO” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги хорижий корхонасининг кассация шикояти қаноатлантирмасдан, Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 25 майдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилсин. Жавобгар “INDORAMA AGRO” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги хорижий корхонаси ҳисобидан кассация инстанцияси учун -Олий суд депозит ҳисоб рақамига 82 500 сўм видеоконференцалоқа режими харажати ундирилсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Ижро варақаси берилсин. Раислик қилувчи: Ш.Маҳмудов ҳайъат аъзолари: Ш.Мирзахакимов Б.Исрайлов қ и л д и: