← Назад
Решение #500129 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 274 | — | law | |
| нинг | 236 | — | law | |
| Ушбу Кодекс | 465 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| ИПКнинг | 278 | — | law | |
| ИПК | 279 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
9 840 символов
4-1805-2302/1531-сонли иш
Биринчи инстанция судида
ишни кўрган судья Х.Абраев
Апелляция инстанцияси судида
маърузачи судья Н.Хўжақулов
ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ
ҲАЙЪАТИ АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
2023 йил 5 сентябрь
Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича апелляция инстанцияси
судлов ҳайъати раислик этувчи Д.Рахимов, ҳайъат аъзолари судьялар
Ҳ.Турсунов ва Н.Хўжақуловдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси
Б.Холмановнинг котиблигида, Касби туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил
5 июлдаги ҳал қилув қарорига нисбатан “INDORAMA AGRO” МЧЖ хорижий
корхонасининг апелляция шикоятини “INDORAMA AGRO” МЧЖ хорижий
корхонаси вакили С.Исомов (2023 йил 19 июндаги рақамсиз ишончнома
асосида) иштирокида Нишон туман ҳокимлиги биносида сайёр суд мажлисида
очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Нишон туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши
(бундан кейин матнда кенгаш деб юритилади) даъвогар “NISHON HOSILOTI”
фермер хўжалиги (бундан кейин матнда даъвогар деб юритилади) манфаатини
кўзлаб, жавобгар “INDORAMA AGRO” масъулияти чекланган жамияти хорижий
корхонаси(бундан кейин матнда жавобгар деб юритилади)дан 36 748 251 сўм
пул маблағларини ундиришни сўраган.
Касби туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 5 июлдаги ҳал қилув
қарори билан даъвогарнинг даъво талаби қисман қаноатлантирилиб, жавобгар
ҳисобидан даъвогар фойдасига 25 714 425 сўм асосий қарз, суд харажатларини
ундириш ҳамда даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этиш
белгиланган.
Жавобгарнинг апелляция шикоятида биринчи инстанция судининг ҳал
қилув қарорини бекор қилиб, даъво аризасини тўлиқ рад қилиш ҳақида янги
қарор қабул қилиш сўралган.
Кенгаш ва даъвогар суд муҳокамаси вақти ва жойи тўғрисида тегишли
тарзда хабардор қилинган бўлса-да, уларнинг вакили суд мажлисига келмади.
Судлов ҳайъати Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси
(бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 274-моддаси тўртинчи қисмига
асосан ишни Кенгаш ва даъвогар вакиллари иштирокисиз кўришни лозим
топди.
Суд мажлиси муҳокамасида иштирок этган жавобгар вакили апелляция
шикоятида кўрсатилган важларни ҳамда ушбу иш билан боғлиқ иқтисодий низо
Олий судда кўрилаётганлиги сабабли ишни кўришни кейинга қолдириш ҳақида
илтимоснома тақдим этганлиги билдириб, биринчи инстанция судининг ҳал
қилув қарорини бекор қилиб, даъво аризасини тўлиқ рад қилиш ҳақида янги
қарор қабул қилишни сўради.
Судлов ҳайъати, ишда иштирок этган шахсларнинг тушунтиришларини
тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан танишиб, қуйидагиларга кўра ҳал
қилув қарорини ўзгаришсиз, апелляция шикоятини эса қаноатлантирмасдан
қолдиришни лозим топди.
Иш ҳужжатларига кўра, тарафлар ўртасида 2021 йил 20 октябрда W1059сонли бошоқли дон харид қилиш бўйича фючерс шартномасига асосан даъвогар
жавобгарга 83 709 кг 3-синфга мансуб буғдой маҳсулотини етказиб берган.
Шартноманинг 3.6-бандида харидор томонидан хўжаликдан харид
қилинадиган бошоқли дон учун якуний ҳисоб-китоблар ҳосил йилининг 1
сентябрига қадар тўлиқ амалга оширилиши белгиланган.
Нишон туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари
Кенгаши фермер хўжалиги манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат
этиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 майдаги “Ғаллани
етиштириш ва сотишда бозор тамойилини жорий этишнинг қўшимча чоратадбирлари тўғрисида”ги 262-сон қарор талабларидан келиб чиқиб, дастлабки
босқичда Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган нархларда, кейинги
босқичда эса биржада шаклланган ўртача нархдан (ўртача котировкадан) келиб
чиқиб, буғдой етиштирувчилар билан тўлиқ қайта ҳисоб-китоб қилиниши
назарда тузилганлиги сабабли “Ўзбекистон Республикаси товар хом ашё
биржаси” акциядорлик жамиятининг 2022 йил 19 сентябрдаги 04-05/3639сонли хатида жорий йилнинг июль-август ойларида биржа савдолари
платформаси орқали сотилган 1 тонна 3-синф маҳаллий буғдойнинг ўртача
сотилиш нархи 3 439 001 сўмни ташкил этганлигини инобатга олиб, бугунги
кунда жавобгар томонидан 36 748 251 сўм тўлов амалга оширилмасдан
келганлиги сабабли ушбу пул маблағларини ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб
юритилади)нинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса
иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ
лозим даражада бажарилиши керак.
Ушбу Кодекснинг 465-моддаси, биринчи қисмига кўра контрактация
шартномасига мувофиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштирувчи қишлоқ
хўжалиги маҳсулотини қайта ишлаш ёки сотиш учун бундай маҳсулотни харид
қиладиган шахсга – тайёрловчига шартлашилган муддатда топшириш
(топшириб туриш) мажбуриятини олади, тайёрловчи эса бу маҳсулотни қабул
қилиш (қабул қилиб туриш), унинг ҳақини шартлашилган муддатда муайян
баҳода тўлаш (тўлаб туриш) мажбуриятини олади.
Аниқланишича,
Ўзбекистон
Республикаси
Президентининг
2022 йил 28 майдаги “Ғаллани етиштириш ва сотишда бозор тамойилини жорий
этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги 262-сон қарорнинг 2-бандига
кўра,
Белгилаб қўйилсинки, 2022 йил ҳосили учун:
а) “Ўздонмаҳсулот” АК тизимидаги корхоналар товар буғдойни Жамғарма
номидан буғдой етиштирувчилардан сотиб олиш, сақлаш, шунингдек,
харидорларга жўнатиш тадбирларини амалга ошириш бўйича тижорат вакили
ҳисобланади;
б) давлат ресурсларига харид қилинган товар буғдой учун тўловлар
буғдой етиштирувчиларга тижорат вакили томонидан Жамғарма маблағлари
ҳисобидан қуйидаги босқичларда амалда оширилади: дастлабки босқичда —
Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган нархларда; (амалда 3 000 сўм
деб белгиланган); кейинги босқичда — биржада шаклланган ўртача нархдан
(ўртача котировкадан) келиб чиқиб, буғдой етиштирувчилар билан тўлиқ қайта
ҳисоб-китоб қилинади; (амалда Жамғарма ва “Ўзбекистон Республикаси товар
хом ашё биржаси” акциядорлик жамиятининг 2022 йил 19 сентябрдаги 0405/3639-сонли хатида жорий йилнинг июль-август ойларида биржа савдолари
платформаси орқали сотилган 1 тонна 3-синф маҳаллий буғдойнинг ўртача
сотилиш нархи 3 439 001 сўмни ташкил этган);
в) буғдой етиштирувчилардан тижорат вакилида вақтинчалик сақлаш
учун қабул қилинган товар буғдой 2022 йилнинг июль-август ойларида биржа
савдолари орқали сотилиши назарда тутилган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги
қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармасини
бошқариш департаментининг 2023 йил 1 февралдаги 01/06-48-сонли хатида
жамғарма томонидан товар буғдой учун дастлабки ва кейинги босқичлар ҳамда
вақтинча сақлаш учун қабул қилинган буғдойни ташиш, қабул қилиш, сақлаш ва
харидорларга жўнатиш харажатлари тўлиқ тўлаб берилгани маълум қилинган.
Ўзбекистон
Республикаси
Президентининг
28.05.2022
йилдаги
ПҚ-262-сонли қарорининг 2-банди, б) кичик бандига асосан, биржада
шаклланган ўртача нарх (ўртача котировка) 439.001 сўмдан қайта ҳисоб-китоб
қилиш бўйича “INDORAMA AGRO” МЧЖ хорижий корхонасига тўлаб берилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 262-сонли
ва Вазирлар
Маҳкамасининг 284-сонли қарорларида давлат захираси учун сотиб олинган
буғдойни биржа нархида қайта ҳисоб - китоб қилиш назарда тутилган.
Даъвогар топширган ғалланинг 58 578 кг давлат захираси учун сотилган.
Шундан келиб чиққан ҳолда сотилган ғалланинг ҳар кг учун ҳисобланган
қўшимча 439 сўмдан 58 578 кг ғалла учун 25 714 425 сўмни ташкил этади.
Биринчи инстанция суди даъвони қисман қаноатлантириб, топширилган
маҳсулот бўйича электрон ҳисоб-фактурага кўра 58 578 кг 3-синфга мансуб
маҳсулот учун 25 714 425 сўм қўшимча ҳақни ундириш ҳақида асосли хулосага
келган.
Бундан ташқари, судлов ҳайъати жавобгар вакилининг ишни кўришни
кейинга қолдириш ҳақидаги илтимосномасини ҳам муҳокама қилиб,
илтимосномада қайд этилишича Олий судда кассация шикояти кўрилиши билан
боғлиқ сабаблар келтирилган. Аммо, суд муҳокамасида жавобгар вакили
иштирок этаётганлиги ва апелляция шикояти бўйича тушунтириш берганлиги
ҳолатидан келиб чиқиб, ишни кўришни бошқа кунга қолдиришга асослар йўқ
деб ҳисоблайди.
ИПКнинг 68-моддасига кўра ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб
ва эътирозларига асос бўлган ҳолатларни исботлаши шарт.
ИПКнинг 278-моддаси биринчи қисми биринчи бандига кўра, апелляция
инстанцияси суди апелляция шикоятини (протестини) кўриш натижалари
бўйича ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли.
ИПК 279-моддасининг биринчи қисмига кўра ҳал қилув қарорини
ўзгартириш ёки бекор қилиш асоси кўрсатилган.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда юклатилиши белгиланган.
Қайд
этилганларга
кўра
судлов
ҳайъати
илтимосномани
қаноатлантирмасдан қолдиришни, биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорини
ўзгаришсиз, жавобгарнинг апелляция шикоятини қаноатлантирмасдан
қолдиришни, жавобгар томонидан апелляция инстанцияси учун олдиндан
тўланган 257 145 сўм давлат божи ва 33 000 сўм почта харажатини инобатга
олиниб, унинг зиммасида қолдиришни лозим топади.
Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 260, 274, 276-280-моддаларига асосланиб, судлов ҳайъати
қарор қилди:
Жавобгар “INDORAMA AGRO” масъулияти чекланган жамияти хорижий
корхонасининг ишни
кўришни
бошқа
кунга қолдириш ҳақидаги
илтимосномасини қаноатлантириш рад этилсин.
Касби туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 5 июлдаги ҳал қилув
қарори ўзгаришсиз, апелляция шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилсин.
Жавобгар “INDORAMA AGRO” МЧЖ хорижий корхонаси томонидан
апелляция инстанция учун олдиндан тўланган 257 145 сўм давлат божи ва
33 000 сўм почта харажатини инобатга олиб, унинг зиммасида қолдирилсин.
Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради, уни
устидан Ўзбекистон Республикаси Олий судига кассация тартибида шикоят
бериш (протест келтириш) мумкин.
Раислик килувчи
Д.Рахимов
Судьялар
Ҳ.Турсунов
Н.Хўжақулов