← Назад
Решение #500148 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
10
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 262 | — | law | |
| нинг | 234 | — | law | |
| ИПК | 73 | — | law | |
| ФКнинг | 638 | — | law | |
| ФКнинг | 673 | — | law | |
| пудратчи томонидан бажарилган ишлар учун ушбу Кодекс | 638 | — | code_article | |
| ИПК | 68 | — | law | |
| йича иш юритишни ИПК | 110 | — | law | |
| ИПКнинг | 302 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law |
Текст решения
19 866 символов
4-1001-2206/8643-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда ишни кўрган
судья – П.Закирова
Апелляция инстанциясида маърузачи
судья – Ф.Ёдгоров
Кассация инстанциясида маърузачи
судья – Ш.Маҳмудов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
2023 йил 5 сентябрь
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати судья Ш.Маҳмудовнинг раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар
Б.Исрайлов ва Ш.Мирзахакимовдан иборат таркибда, А.Бахшуллоевнинг
котиблигида, даъвогарнинг вакили адвокат А.Гафаров (2021 йил 15 ноябрдаги
ишончнома ва 2022 йил 18 февралдаги 852-сонли ордер асосида), жавобгар
“O'zbekiston temir yo'llari” акциядорлик жамиятининг вакили Ф.Юсупов
(2023 йил 4 январдаги 2-юр сонли ишончнома асосида), жавобгар “O'zbekiston
temir yo'llari” акциядорлик жамияти Капитал қурилиш дирекциясининг вакили
С.Абдуллаев, “Dorkomplektsnab plus” масъулияти чекланган жамиятининг
вакили А.Гапиров (2023 йил 5 сентябрдаги 13-сонли ишончнома асосида)
иштирокида,
даъвогар
“Toshkent
ko'priklardan
foydalanish”
унитар
корхонасининг жавобгарлар “O'zbekiston temir yo'llari” акциядорлик жамияти ва
унинг Капитал қурилиш дирекциясидан 30 135 919 418 сўм ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қабул қилинган Тошкент туманлараро
иқтисодий судининг 2022 йил 17 майдаги ҳал қилув қарори ҳамда Тошкент
шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил
19 августдаги қарори устидан “Toshkent ko'priklardan foydalanish” унитар
корхонаси томонидан берилган кассация шикоятини Олий суднинг биносида
очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Иш ҳужжатларига кўра, “O'zbekiston temir yo'llari” акциядорлик жамияти
Капитал қурилиш дирекцияси (бундан буён матнда дирекция деб юритилади)
ва “Toshkent ko'priklardan foydalanish” унитар корхонаси (бундан буён матнда
даъвогар деб юритилади) ўртасида 2019 йил 14 мартда ТВ-2/2019-сонли
пудрат шартномаси тузилиб, унга кўра даъвогар бош пудратчи сифатида ўз
кучи ёки ёрдамчи кучларни жалб қилган ҳолда “Тошкент-Шарқий” аэродроми
базасида фуқаролик (бизнес) авиацияси замонавий аэропорт мажмуасини,
перрон қуриши ва умумий қурилиш-монтаж ишларини бажариши, дирекция
эса буюртмачи сифатида бажарилган ишларни қабул қилиш ва уларнинг
келишилган ҳақини тўлаш мажбуриятини олган.
Ушбу шартнома юзасидан тарафлар ўртасида 2019 йил 2 декабрда
1-сонли, 2019 йил 30 декабрда 2-сонли ва 2020 йил 9 мартда 3-сонли қўшимча
келишувлар имзоланган.
Шунингдек, даъвогар ишларни бажаришда ёрдамчи кучлардан
фойдаланиш мақсадида, “Dorkomplektsnab plus” масъулияти чекланган
жамияти (бундан буён матнда учинчи шахс деб юритилади) билан “ТошкентШарқий” аэродроми базасида фуқаролик (бизнес) авиацияси замонавий
аэропорт мажмуасида 20 та ҳаво кемасига мўлжалланган турар жой
(перрон)ни қуриш юзасидан 2019 йил 13 июнда 04/05-сонли пудрат
шартномасини тузиб, ушбу шартнома шартларига кўра, учинчи шахс қайд
этилган қурилиш ишларини бажариш, даъвогар эса ишларни қабул қилиб
олиш ва уларнинг хақини тўлаш мажбуриятини олган.
Мазкур шартноманинг 3.1-бандига кўра субпудратчи томонидан
бажариладиган ишларнинг тахминий суммаси 37 500 000 000 сўм деб
белгиланган.
Ушбу шартномага асосан тарафлар ўртасида имзоланган 2020 йил
6 январда 1-сонли қўшимча келишувга кўра, пудрат шартномасининг
3.1-бандидаги субпудратчи томонидан бажариладиган ишларнинг тахминий
суммаси 47 000 000 000 сўмга, 2020 йил 17 июндаги 2-сонли қўшимча
келишув билан эса, 101 000 000 000 сўмга ўзгартирилган.
Даъвогар учинчи шахс билан тузилган шартнома бўйича объектда жами
69 050 026 125 сўмлик ишлар бажариб, унинг 38 914 106 707 сўм қисми
даъвогар томонидан лойиҳа-смета ҳужжатлари экспертиза томонидан
тасдиқланиб чиққандан сўнг қайта ҳисоблаш шарти билан қабул
қилинганлиги, ҳозирги кунда учинчи шахс томонидан ушбу объектда
қурилиш-монтаж ишларини бажариш жараёнида ишлатилган ҳом-ашё ва
қурилиш материалларининг нархлари ошганлиги ҳамда жавобгар томонидан
тасдиқланганлиги сабабли учинчи шахс томонидан бажарилган ишлар
қиймати жами 69 050 026 125 сўмни ташкил этганлиги натижасида
30 135 919 418 сўм фарқ вужудга келганлиги, ушбу фарқ суммаси бетон
маҳсулотининг нархлари ва қурилишда “Бетоноуклатчик ҚЗ-1200” махсус
техника воситасида бажарилган ишлар қийматидан келиб чиққанлиги, ушбу
фарқ суммалари юзасидан бир томонлама расмийлаштирилган ҳисобварақфактуралар жавобгар томонидан қабул қилинмаганлиги учун даъвогарнинг
30 135 183 564,8 сўмлик ишларни қабул қилиш ва бу ҳақда белгиланган
тартибда ҳисобварақ-фактураларни расмийлаштириш мажбуриятини юклаш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган 4-1001-2204/3210-сонли
иқтисодий иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатига кўра, учинчи шахс
томонидан бажарилган ишларнинг қиймати 69 050 026 125 сўмни ташкил
этиши тасдиқланганлигини асос қилиб, тўланмаган 30 135 919 418 сўм пул
маблағларини жавобгар “O'zbekiston temir yo'llari” акциядорлик жамияти
(бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ва дирекциядан ундириш
тўғрисида Тошкент туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан
мурожаат қилган.
Суднинг ажримлари билан ишга низонинг предметига нисбатан
мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахслар сифатида
“Dorkomplektsnab plus” масъулияти чекланган жамияти ва ТИФ “Milliy bank”
акциядорлик жамияти жалб қилинган.
Кейинчалик, даъвогар судга қўшимча даъво аризаси киритиб, учинчи
шахс томонидан бажарилган ишларда қурилиш материалларига сарфланган
1 913 842 520 сўмни қўшиб, жавобгарлардан жами 32 049 761 978 сўм
ундириш тўғрисида ҳал қилув қарори қабул қилишни, жавобгар томонидан
тўлаб берилган 17 305 752 912,55 сўмлик тўловни инобатга олиб,
14 744 009 065,45 сўм пул маблағларини ундириш бўйича ижро варақаси
беришни сўраган.
Биринчи инстанция судининг 2022 йил 17 майдаги ҳал қилув қарори
билан даъво талаблари қисман қаноатлантирилиб, жавобгардан даъвогар
фойдасига 12 830 166 505,55 сўм пул маблағи ундириш белгиланиб, даъво
талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилган. Даъво талабининг
дирекцияга нисбатан қисми бўйича иш юритиш тугатилган.
Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 19 августдаги қарори билан Тошкент туманлараро иқтисодий
судининг 2022 йил 17 майдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Мазкур суд ҳужжатларидан норози бўлиб, даъвогар кассация шикояти
билан мурожаат қилган. Шикоятда Тошкент туманлараро иқтисодий судининг
2022 йил 17 майдаги ҳал қилув қарорини ва Тошкент шаҳар суди иқтисодий
ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 19 августдаги қарорини
“1 913 842 560 сўмлик миқдордаги ишлар бўйича далиллар тақдим этилмади
ва исботлаб берилмади” деб кўрсатилган қисмини бекор қилишни,
қарорларнинг қолган қисмини ўзгаришсиз қолдиришни ва даъвогарнинг
1 913 842 560 сўмлик даъво талабларини қаноатлантиришни ҳамда бу ҳақда
янги қарор қабул қилишни сўраган.
Даъвогарнинг вакили кассация шикоятидаги важларини қўллабқувватлаб, қурилиш объектидаги 1 913 842 560 сўмлик “опалубка” ва
муқаддам бажарилган ишларнинг қиймати қайта ҳисоблаб чиқарилганидан
кейин вужудга келган 32 049 761 978 сўм фарқни жавобгар тўлаб бериши
лозим бўлсада, тўлаб бермаганлиги, бунинг натижасида даъвогар даъво
талабини кўпайтириш ҳақида биринчи инстанция судига қўшимча даъво
киритганлиги ва ушбу 1 913 842 560 сўмлик “опалубка” жавобгарнинг
бўлинмаси “Тошкент механика заводи” акциядорлик жамиятига тегишли
бўлган “Гидрокаскад ремонт” масъулияти чекланган жамияти томонидан
“Dorkomplektsnab plus” масъулияти чекланган жамиятига сотилган бўлиб,
жавобгар ўзининг бўлинмасига тўғридан-тўғри пул ажрата олмаслигини
таъкидлаб, “Dorkomplektsnab plus” масъулияти чекланган жамиятига сотиб, бу
ҳақда тузилган далолатномани ҳам тасдиқлаб берганлиги, бу 2019 йил
15 июлдаги 85-сонли ва 2019 йил 30 июлдаги 89-сонли ҳисобварақ-фактуралар
билан тасдиқланган бўлсада, ушбу ҳужжатлар суд жараёнида тақдим
этилганлигига қарамай, биринчи ва апелляция инстанция судлари томонидан
ушбу далилларга эътибор қаратилмаганлигини билдириб, шикоятни
қаноатлантиришни, биринчи ва апелляция инстанцияси судларининг суд
ҳужжатларидаги “1 913 842 560 сўмлик миқдордаги ишлар бўйича далиллар
тақдим этилмади ва исботлаб берилмади” деб кўрсатилган қисмини бекор
қилишни, қарорларнинг қолган қисмини ўзгаришсиз қолдиришни ва
даъвогарнинг 1 913 842 560 сўмлик даъво талабларини қаноатлантиришни
сўради.
Жавобгарнинг ва дирекциянинг вакили даъвогарнинг кассация
шикоятига эътироз билдириб, биринчи ва апелляция инстанцияси судларининг
суд ҳужжатларини бекор қилиб, даъвони қаноатлантиришни тўлиқ рад этишни
сўради.
Учинчи шахснинг вакили даъвогарнинг кассация шикоятини қўллабқувватлаб, уларнинг компанияси бетон ётқизиш ишларини бажарганлиги,
буни бажариш учун кейинчалик лойиҳа-смета ҳужжатларига ўзгартириш
киритиш шарти билан “опалубка” ишлатганлиги, чунки, “опалубка”
ишлатилмасдан бетон қуйилса бетон оқиб кетиши мумкинлиги, бу жойдан
самолёт юриши ҳисобга олинса оғир оқибатларга олиб келиши мумкинлигини
таъкидлаб, кассация шикоятини тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган учинчи шахс ТИФ “Milliy bank” акциядорлик жамиятидан вакил суд
мажлисига келмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра,
кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш
вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини
(протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг
келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди.
Шунинг учун судлов ҳайъати ишни ТИФ “Milliy bank” вакилининг
иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади.
Судлов ҳайъати, ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг
тушунтиришларини тинглаб, кассация шикоятида келтирилган важларни иш
ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб қуйидагиларга кўра, кассация
шикоятини қаноатлантирмасдан, биринчи ва апелляция инстанцияси
судларининг суд ҳужжатларини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.
ИПК 262-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, агар қонун
ҳужжатларида бошқача муддат белгиланмаган бўлса, апелляция шикояти
(протести) биринчи инстанция суди томонидан шикоят қилинаётган (протест
келтирилаётган) ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ой
ичида берилиши мумкин. Ушбу норманинг учинчи қисмида апелляция
шикоятини (протестини) беришнинг ўтказиб юборилган муддати, шикоят
(протест) берган шахснинг илтимосномаси бўйича апелляция инстанцияси суди
томонидан, агар илтимоснома ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан
эътиборан икки ойдан кечиктирмасдан берилган ва апелляция шикоятини
(протестини) бериш муддати ўтказиб юборилишининг сабаблари суд
томонидан узрли деб топилган бўлса, тикланиши мумкинлиги белгиланган.
Мазкур иш бўйича ҳал қилув қарори 2022 йил 17 майда қабул қилинган
бўлиб, даъвогар томонидан ушбу суд ҳужжати устидан апелляция шикояти ва
ўтказиб
юборилган
муддатни
тиклаш
тўғрисида
илтимоснома
2022 йил 5 августда, яъни қонунда белгиланган шикоят бериш муддати ўтказиб
юборилган ҳолда судга тақдим этилган.
Шунга кўра, апелляция инстанцияси суди томонидан даъвогарнинг
апелляция шикояти беришнинг ўтказиб юборилган муддатини тиклаш
тўғрисидаги илтимосномаси қонунда белгиланган икки ойлик муддат ўтказиб
юборилган ҳолда берилганлиги, 2022 йил 17 май куни бўлиб ўтган суд
муҳокамасида даъвогарнинг вакиллари иштирок этганлиги ва ҳал қилув қарори
қабул қилинганлиги ҳақида хабардор бўлганлиги инобатга олиниб, ҳал қилув
қарори устидан апелляция шикояти бериш муддати тикланиши мумкин
эмаслиги, шунга кўра даъвогарнинг апелляция шикояти бўйича иш юритишни
тугатиш ҳақида тўғри хулосага келинган.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда
ФК деб юритилади)нинг 234-моддасига асосан, мажбуриятлар шартнома
асосида, зарар етказиш ва қонунда белгиланган бошқа асосларга кўра вужудга
келади.
Мазкур ҳолда мажбуриятлар пудрат шартномаси шартларидан келиб
чиққан.
ФК 631-моддасининг биринчи қисмига кўра, пудрат шартномаси бўйича
бир тараф (пудратчи) иккинчи тараф (буюртмачи)нинг топшириғига биноан
маълум бир ишни бажариш ва унинг натижасини буюртмачига белгиланган
муддатда топшириш мажбуриятини олади, буюртмачи эса иш натижасини
қабул қилиб олиш ва бунинг учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади. Агар қонун
ҳужжатларида ёхуд тарафлар келишувида бошқача тартиб назарда тутилган
бўлмаса, ишни бажариш учун пудратчи таваккал қилади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2019 йил
14 мартда тузилган ТВ-2/2019-сонли пудрат шартномаси бўйича имзоланган
2020 йил 9 мартдаги 3-сонли қўшимча келишувга кўра, шартноманинг
3.1-бандига ўзгартириш киритилиб, унга кўра шартноманинг тахминий
суммаси 146 000 000 000 сўмни ташкил этиши белгиланган.
Шунингдек, 2019 йил 13 июндаги 04/05-сонли пудрат шартномасининг
3.1-бандига кўра, субпудратчи томонидан бажариладиган ишларнинг тахминий
қиймати 37 500 000 000 сўм деб белгиланган.
Ушбу шартномага тарафлар ўртасида имзоланган 2020 йил 6 январдаги
1-сонли қўшимча келишувга субпудратчи томонидан бажариладиган
ишларнинг тахминий суммаси 47 000 000 000 сўм деб, 2020 йил 17 июндаги
2-сонли қўшимча келишув билан эса, 101 000 000 000 сўм деб ўзгартириш
киритилган.
Учинчи шахс томонидан объектда ишлатилган бетон маҳсулотларининг
ҳамда ишлатилган махсус техникаларнинг шартномавий нархлари бўйича
экспертиза хулосалари олинганидан сўнг кейинчалик ўзгартириш киритиш
шарти билан 38 914 106 707 сўмлик ишлар бажарилиб, даъвогарга тақдим
этилган, даъвогар томонидан эса, учинчи шахс бажарган ишларни ҳисобга
олган ҳолда жами 161 216 608 425 сўмлик ишлар 2020 йил 25 декабрдаги
19-сонли ҳисобварақ-фактурага асосан жавобгарга топширилган.
Кейинчалик, юқорида қайд этилган 2021 йил 21 апрелдаги
9К-04-21-сонли, 2021 йил 31 майдаги 15К-05-21-сонли, 2021 йил 31 майдаги
16К-05-21-сонли экспертиза хулосаларида объектда ишлатилган бетон
маҳсулотларининг нархлари белгиланган ҳамда 2019-2021 йиллардаги
“Тошкент-Шарқий” аэродроми базасида фуқаролик (бизнес) авиация замонавий
аэропорт комплекси”ни қуриш, перрон ва умумий қурилиш монтаж ишларини
бажариш” объектида ишлатилган махсус техникаларнинг шартномавий
нархларни келишуви ҳақидаги баённомасида даъвогар, жавобгар ҳамда
дирекция, учинчи томонидан ишлатилган махсус техникаларнинг шартномавий
нархлари тасдиқланган бўлиб, ушбу келишилган нархлардан келиб чиққан
ҳолда бажарилган ишларнинг ҳажми ўзгармаган ҳолда учинчи шахс томонидан
бажарилган ишларнинг нархи қайта ҳисоб-китоб қилиниши натижасида
38 914 106 707 сўм эмас, балки 69 050 026 125 сўмни ташкил этган.
Мазкур орадаги фарқ суммаси жавобгар томонидан тўлаб
берилмаганлиги сабабли даъвогар жавобгар ҳамда дирекцияга нисбатан
иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “Тошкент-Шарқий”
аэродроми базасида фуқаролик (бизнес) авиация замонавий аэропорт
комплекси”ни қуриш, перрон ва умумий қурилиш монтаж ишларини бажариш”
объектида бажарилган 30 135 919 418 сўмлик ишларни қабул қилиш ва бу ҳақда
белгиланган тартибда ҳисобварақ-фактурани расмийлаштириш мажбуриятини
юклашни сўраган.
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 4-1001-2204/3210-сонли иши
юзасидан қабул қилинган 2022 йил 28 февралдаги ҳал қилув қарори билан
даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантириш Ўзбекистон Республикаси Олий
хўжалик суди Пленумининг “Иқтисодий судлар томонидан қурилиш пудрати
шартномасидан келиб чиқадиган низоларни ҳал этишда қонун ҳужжатларини
қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида” 2016 йил 23 декабрдаги 306-сонли
қарорининг 9-бандида берилган тушунтиришдан келиб чиқиб рад этилган
бўлсада, бироқ ҳал қилув қарорида учинчи шахс томонидан бажарилган
ишларнинг қиймати ҳақиқатда 69 050 026 125 сўмни ташкил қилиши
аниқланган.
ИПК 73-моддасининг иккинчи қисмига кўра, иқтисодий суднинг илгари
кўрилган иш бўйича қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори билан аниқланган
ҳолатлар суд худди шу шахслар иштирок этаётган бошқа ишни кўраётганида
янгидан исбот қилинмайди.
ФКнинг 638-моддасига мувофиқ, агар пудрат шартномасида бажарилган
ишга ёки унинг айрим босқичларига олдиндан ҳақ тўлаш назарда тутилган
бўлмаса, буюртмачи пудратчига шартлашилган ҳақни иш тегишли тарзда ва
келишилган муддатда ёхуд буюртмачининг розилиги билан муддатидан олдин
бажарилиб, унинг натижалари узил-кесил топширилганидан кейин тўлаши
шарт.
ФКнинг 673-моддасига асосан буюртмачи пудратчининг бажарган иши
учун сметада назарда тутилган миқдорда, қонун ёки қурилиш пудрати
шартномасида белгиланган муддатда ва тартибда ҳақ тўлайди. Қонун ёки
шартномада тегишли кўрсатмалар бўлмаса, пудратчи томонидан бажарилган
ишлар учун ушбу Кодекснинг 638-моддасига мувофиқ ҳақ тўланади.
Шунингдек, даъвогар қўшимча даъво аризаси билан даъво суммасини
30 135 919 418 сўмдан 32 049 761 978 сўмга кўпайтирган. Аммо, даъвогар
томонидан даъво талабининг кўпайтирилган 1 913 842 560 сўм қисми бўйича
далиллар тақдим этилмаган ва исботлаб берилмаган.
Ваҳоланки, ИПК 68-моддасининг биринчи қисмига кўра, ишда иштирок
этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган
ҳолатларни исботлаши керак.
Ўз талабларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаш учун
даъвогар томонидан тақдим қилинган қолип (опалубка) сотиб олинганлиги
ҳақидаги далолатнома жавобгарнинг унинг қиймати (ҳақи)ни тўлаш
мажбуриятини келтириб чиқармайди.
Қолаверса, тарафларнинг суд мажлисида таъкидлашича, мазкур қолип
(опалубка) қиймати лойиҳа-смета ҳужжатларига киритилмаган.
Мазкур ҳолатда, биринчи инстанция суди аниқланган фарқ суммаси
30 135 919 418 сўмни ташкил этиши, бироқ, жавобгар томонидан даъвогарга
ТВ-2/2019-сонли
шартнома
доирасида
ортиқча
тўлаб
берилган
17 305 752 912,55 сўм пул маблағлари мавжудлигини инобатга олиб, даъво
талабининг 17 305 752 912,22 сўмлик қисми асоссиз ҳисобланиши сабабли
даъвони 12 830 166 505,55 сўмга қаноатлантириб, қолган қисмини
қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида асосли хулосага келган.
Апелляция инстанцияси суди қайд этилганларни инобатга олиб, ҳал
қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириш ҳақида тўғри тўхтамга келган.
Шунингдек, биринчи инстанция суди дирекция мустақил юридик шахс
мақомига эга эмаслигини инобатга олиб, даъво талабининг унга нисбатан
қисми бўйича иш юритишни ИПК 110-моддасининг биринчи қисми 1-бандига
асосан тугатиш тўғрисида қонуний қарор қабул қилган.
ИПКнинг 302-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига кўра, моддий ва
(ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри
қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция
инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос
бўлади.
Судлар иш ҳолатларига мувофиқ қонуний ва асослантирилган қарорлар
қабул қилган. Шу сабабли ушбу суд ҳужжатларини ўзгартириш ёки бекор
қилиш учун асослар мавжуд эмас.
ИПК 301-моддасининг 1-бандига кўра, кассация инстанцияси суди
кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув
қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса,
қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан
тасдиқланган “Давлат божи ставкаларининг миқдорлари” иккинчи қисмининг
“д” кичик бандига кўра апелляция, кассация ва назорат тартибида берилган
шикоятларга биринчи инстанция судида кўриб чиқиш учун аризалар
8
берилганда тўланадиган ставканинг 50 фоизи миқдорида давлат божи
тўланиши белгиланган.
Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати кассация шикояти учун
олдиндан тўланган суд харажатларини даъвогарнинг зиммасида қолдиришни
лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 297,
301 ва 302-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
қарор
қ и л а д и:
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 17 майдаги ҳал
қилув қарори ва Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2022 йил 19 августдаги қарори ўзгаришсиз, “Toshkent ko'priklardan
foydalanish” унитар корхонасининг кассация шикояти қаноатлантирилмасдан
қолдирилсин.
Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи
Ш.Маҳмудов
ҳайъат аъзолари
Б.Исрайлов
Ш.Мирзахакимов