← Назад
Решение #500159 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
11
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 15 | — | law | |
| Конституция | 55 | — | law | |
| нинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| Ушбу Кодекс | 465 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 66 | — | law | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| Ушбу кодекс | 74 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 118 | — | law | |
| ИПКнинг | 278 | — | law | |
| ИПК | 279 | — | law |
Текст решения
13 771 символов
Биринчи инстанция судида ишни
кўрган судья Ҳ.Абраев
Апелляция инстанцияси судида
маърузачи судья Д.Рахимов
4-1805-2301/1480-сонли иш
ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
2023 йил 5 сентябрь
Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати
апелляция инстанциясида раислик қилувчи Д.Рахимов, ҳайъат аъзолари
судьялар Ҳ.Турсунов ва Н.Хўжақуловдан иборат таркибда, судья катта
ёрдамчиси Б.Холмоновнинг котиблигида жавобгар “INDORAMA AGRO”
масъулияти чекланган жамияти хорижий корхонасининг Касби туманлараро
иқтисодий судининг 2023 йил 5 июлдаги ҳал қилув қароридан норози бўлиб
берган апелляция шикояти бўйича ишни жавобгар вакили С.Исомов
(ишончнома асосида), даъвогар “FARMON OTA” фермер хўжалиги раҳбари
З.Фармонов (шахсий маълумотнома асосида)лар иштирокида Нишон туман
ҳокимлиги биносида очиқ сайёр суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Нишон туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари
Кенгаши даъвогар “FARMON OTA” фермер хўжалиги манфаатида судга даъво
ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар “INDORAMA AGRO” масъулияти
чекланган жамияти хорижий корхонасидан 54 258 205 сўм асосий қарзни
ундиришни сўраган.
Даъвогар судга даъво талаби миқдорини камайтириш ҳақида ариза тақдим
қилиб, жавобгардан даъвогар фойдасига қайта ҳисоб-китоб қилинган 43 900 000
сўм ундиришни сўраган.
Биринчи инстанция судининг 2023 йил 5 июлдаги ҳал қилув қарорига
асосан даъво талаби қисман қаноатлантирилиб, 34 285 900 сўм асосий қарз
ундирилган.
Жавобгар томонидан берилган апелляция шикоятида ҳал қилув қарорини
бекор қилиш сўралган.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили низо юзасидан
тушунтириш бериб, тарафлар ўртасида тузилган шартнома бўйича тўловларни
амалга ошириш мажбурияти йўқ эканлигини маълум қилиб, ишни кўришни
бошқа кунга қолдириш ҳақида илтимоснома тақдим этди.
Даъвогар раҳбари апелляция шикоятида келтирилган важлар ва
илтимосномага қарши эътирозлар билдириб, барча ҳолатлар асоссиз
эканлигини, биринчи инстанция суди қонуний қарор қабул қилганлигини баён
қилиб, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз, апелляция шикояти ва илтимосномани
қаноатлантиришни рад этишни сўради.
Суд мажлиси тайинланган кун ва вақти ҳақида ажрим нусхаси Нишон
туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгашига
етказилган бўлсада, суд муҳокамасида иштирок этмади.
Мазкур ҳолатда судлов ҳайъати Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодекси (кейинги ўринда – ИПК деб юритилади)нинг
128, 274-моддаларига асосан ишни унинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим
топди.
Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг тушунтиришларини эшитиб,
апелляция шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга
ўрганиб чиқиб, келтирилган илтимосномани муҳокама қилиб, қуйидаги
асосларга кўра жавобгар вакилининг ишни кўришни кейинга қолдириш
ҳақидаги илтимосномасини ҳамда апелляция шикоятини қаноатлантиришни
рад этиб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз
қолдиришни лозим топди.
Иш ҳужжатлари ва суд муҳокамаси давомида аниқланган ҳолатларга кўра,
тарафлар ўртасида 2021 йил 20 октябрда W1172-сонли бошоқли дон харид
қилиш бўйича фючерс шартномаси тузилган бўлиб, мазкур шартнома
шартларига асоан “хўжалик” 2022 йил ҳосилидан 40 гектар ер майдонидан
160 тонна дон маҳсулотни топшириш, “харидор” эса ушбу шартномада
белгиланган тартибда етиштирилган маҳсулотни қабул қилиб олиш ва унинг
ҳақини тўлаш мажбуриятини олган.
Мазкур шартнома бўйича даъвогар жавобгарга ўзаро тасдиқланган
2022 йил 29 июндаги 18-сонли электрон ҳисоб-фактура асосида 123 595 кг
382 582 500 сўмлик буғдой маҳсулотини етказиб берган.
Шартноманинг 3.6-бандида харидор томонидан хўжаликдан харид
қилинадиган бошоқли дон учун якуний ҳисоб-китоблар ҳосил йилининг
1 сентябрига қадар тўлиқ амалга оширилиши белгиланган.
Жавобгар шартнома мажбуриятлари бўйича етказиб берилган 123 595 кг
буғдой маҳсулоти учун 382 582 500 сўмни ҳисоб-китоб қилган.
Нишон туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари
Кенгаши фермер хўжалиги манфаатида берган даъво аризасида Ўзбекистон
Республикаси Президентининг 2022 йил 28 майдаги “Ғаллани етиштириш ва
сотишда бозор тамойилини жорий этишнинг қўшимча чора-тадбирлари
тўғрисида”ги 262-сонли Қарори талабларидан келиб чиқиб, дастлабки босқичда
Ўзбекистон Республикаи Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган
нархларда, кейинги босқичда эса биржада шаклланган ўртача нархдан (ўртача
котировкадан) келиб чиқиб, буғдой етиштирувчилар билан тўлиқ қайта
ҳисоб-китоб қилиниши назарда тутилганлиги сабабли “Ўзбекистон
Республикаси товар хом ашё биржаси” акциядорлик жамиятининг 2022 йил
19 сентябрдаги 04-05/3639-сонли хатида жорий йилнинг июль-август ойларида
биржа савдолари платформаси орқали сотилган 1 тонна 3-синф маҳаллий
буғдойнинг ўртача сотилиш нархи 3 439 001 сўмни ташкил этганлигини
инобатга олиб, жавобгар томонидан 43 900 000 сўм тўловлар амалга
оширилмасдан келганлиги сабабли ушбу пул маблағларини ундиришни сўраган.
Судлов ҳайъати биринчи инстанция суди иш ҳолатларини ўрганиб чиқиб,
далилларни муҳокама қилиб, моддий ва процессуал қонун ҳужжатлари тўғри
қўллаган ҳолда даъво талабини қисман қаноатлантириш ҳақида асосли ҳамда
қонуний тўхтамга келган деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддасига асосан
Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва
қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси мамлакатнинг бутун ҳудудида
олий юридик кучга эга, тўғридан-тўғри амал қилади ва ягона ҳуқуқий
маконнинг асосини ташкил этади.
Конституциянинг 55-моддасига мувофиқ ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва
эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда
ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи
кафолатланади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринда – ФК деб
юритилади)нинг 234-моддасига мувофиқ мажбурият - фуқаролик ҳуқуқий
муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор)
фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи, мол-мулкни
топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки
муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса қарздордан
ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади.
Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда
кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
ФКнинг 236-моддасига кўра мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса
иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ
лозим даражада бажарилиши керак.
Ушбу Кодекснинг 465-моддаси биринчи қисмига асосан контрактация
шартномасига мувофиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштирувчи қишлоқ
хўжалиги маҳсулотини қайта ишлаш ёки сотиш учун бундай маҳсулотни харид
қиладиган шахсга тайёрловчига шартлашилган муддатда топшириш (топшириб
туриш) мажбуриятини олади, тайёрловчи эса бу маҳсулотни қабул қилиш
(қабул қилиб туриш), унинг ҳақини шартлашилган муддатда муайян баҳода
тўлаш (тўлаб туриш) мажбуриятини олади.
Бундан
ташқари,
Ўзбекистон
Республикаси
Президентининг
2022 йил 28 майдаги “Ғаллани етиштириш ва сотишда бозор тамойилини жорий
этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги 262-сон қарорнинг 2-бандига
кўра, 2022 йил ҳосили учун:
а) “Ўздонмаҳсулот” АК тизимидаги корхоналар товар буғдойни жамғарма
номидан буғдой етиштирувчилардан сотиб олиш, сақлаш, шунингдек
харидорларга жўнатиш тадбирларини амалга ошириш бўйича тижорат вакили
ҳисобланади;
б) давлат ресурсларига харид қилинган товар буғдой учун тўловлар
буғдой етиштирувчиларга тижорат вакили томонидан жамғарма маблағлари
ҳисобидан қуйидаги босқичларда амалда оширилади: дастлабки босқичда Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган нархларда; (амалда 3 000 сўм
деб белгиланган); кейинги босқичда - биржада шаклланган ўртача нархдан
(ўртача котировкадан) келиб чиқиб, буғдой етиштирувчилар билан тўлиқ қайта
ҳисоб-китоб қилинади; (амалда жамғарма ва “Ўзбекистон Республикаси товар
хом-ашё биржаси” акциядорлик жамиятининг 2022 йил 19 сентябрдаги
04-05/3639-сонли хатида жорий йилнинг июль-август ойларида биржа
савдолари платформаси орқали сотилган 1 тонна 3-синф маҳаллий буғдойнинг
ўртача сотилиш нархи 3 439 001 сўмни ташкил этган);
в) буғдой етиштирувчилардан тижорат вакилида вақтинчалик сақлаш
учун қабул қилинган товар буғдой 2022 йилнинг июль-август ойларида биржа
савдолари орқали сотилиши назарда тутилган.
Шунга кўра, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги
қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармасини
бошқариш департаментининг 2023 йил 1 февралдаги 01/06-48-сонли хатида
жамғарма томонидан товар буғдой учун дастлабки ва кейинги босқичлар ҳамда
вақтинча сақлаш учун қабул қилинган буғдойни ташиш, қабул қилиш, сақлаш ва
харидорларга жўнатиш ҳаражатлари тўлиқ тўлаб берилганлиги маълум
қилинган.
Ўзбекистон
Республикаси
Президентининг
28.05.2022
йилдаги
ПҚ-262-сонли Қарорининг 2-банди б) кичик бандига асосан биржада
шаклланган ўртача нарх (ўртача котировка) 439.001 сўмдан қайта ҳисоб-китоб
қилиш бўйича “INDORAMA AGRO” масъулияти чекланган жамияти хорижий
корхонасига тўлаб берилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 262-сонли ва Вазирлар
Маҳкамасининг 284-сонли Қарорларида давлат захираси учун сотиб олинган
буғдойни биржа нархида қайта ҳисоб - китоб қилиш назарда тутилган.
Даъвогар топширган ғалланинг 78 100 кг миқдори давлат захираси учун
сотилган.
Шундан келиб чиққан ҳолда биринчи инстанция суди сотилган ғалланинг
ҳар кг учун ҳисобланган қўшимча 439 сўм 78 100 кг ғалла учун 34 285 900 сўмга
қайта ҳисоб-китоб қилиб, даъво талабини қисман қаноатлантириш тўғрисида
асосли хулосага келган.
Судлов ҳайъати жавобгар вакилларининг апелляция шикоятида
келтирган асосий важларидан бири – қўшимча тўловларни тўлаш мажбурияти
тарафлар ўртасида тузилган шартномада мавжуд эмаслиги билан боғлиқ
важларига қўшилмайди. Сабаби, мазкур ҳолатда жавобгар зиммасидаги
мажбурият шартнома бўйича эмас, балки юқоридаги қарорлар талаби асосида
келиб чиққан.
Бундан ташқари, судлов ҳайъати жавобгар вакилининг ишни кўришни
кейинга қолдириш ҳақидаги илтимосномасини ҳам муҳокама қилиб, уни
қаноатлантиришга асослар йўқ деб ҳисоблайди. Чунки, илтимоснома Р.Юсупов
томонидан берилган бўлиб, унда Олий судда кассация шикояти кўрилиши билан
боғлик сабаблар келтирилган. Аммо, суд муҳокамасида жавобгар вакили
иштирок этаётганлиги ва апелляция шикояти бўйича тушунтириш берганлиги
ҳолати ишни кўришни бошқа кунга қолдиришга асослар йўқ.
Ушбу ҳолатлардан келиб чиқиб, судлов ҳайъати жавобгар вакилининг
илтимосномасини ва апелляция шикоятини қаноатлантиришга асослар йўқ деб
баҳолайди.
ИПКнинг 66-моддасига кўра иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа
қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар
бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва
эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун
аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини
аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг
хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг
кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан
аниқланади.
ИПКнинг 68-моддасига асосан ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб
ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши шарт.
Ушбу кодекснинг 74-моддасига мувофиқ суд далилларга ишнинг барча
ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар
томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича
баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги
нуқтаи-назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса етарлилиги нуқтаи-назаридан
баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри
келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
ИПКнинг 278-моддаси биринчи қисми биринчи бандига кўра, апелляция
инстанцияси суди апелляция шикоятини (протестини) кўриш натижалари
бўйича ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли.
ИПК 279-моддасининг биринчи қисмига кўра ҳал қилув қарорини ўзгартириш
ёки бекор қилиш асоси кўрсатилган.
“Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ иқтисодий судларга
апелляция ва кассация тартибида берилган шикоятлардан биринчи инстанция
судида кўриб чиқиш учун аризалар берилганда тўланадиган ставканинг
50 фоизи миқдорида давлат божи ундирилиши лозимлиги қайд этилган.
Юқорида қайд этилган ҳолатлардан келиб чиқиб, судлов ҳайъати биринчи
инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз, илтимоснома ва
апелляция шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни, олдиндан тўланган
суд харажатларини жавобгар зиммасида қолдиришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15, 55-моддаларини,
Фуқаролик кодексининг 234, 236, 465-моддаларини ҳамда Иқтисодий
процессуал кодексининг 66, 68, 74, 114, 118, 274, 276-280-моддаларини қўллаб,
судлов ҳайъати
қарор қилди:
Жавобгар “INDORAMA AGRO” масъулияти чекланган жамияти хорижий
корхонасининг ишни
кўришни
бошқа
кунга қолдириш ҳақидаги
илтимосномасини қаноатлантириш рад этилсин.
Касби туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 5 июлдаги
ҳал қилув қарори ўзгаришсиз, жавобгар “INDORAMA AGRO” масъулияти
чекланган
жамияти
хорижий
корхонасининг
апелляция
шикояти
қаноатлантирилмасдан қолдирилсин.
Олдиндан тўланган суд харажатлари жавобгар “INDORAMA AGRO”
масъулияти чекланган жамияти хорижий корхонаси зиммасида қолдирилсин.
Қарор қабул қилинган кундан бошлаб кучга киради.
Мазкур қарордан норози томон Ўзбекистон Республикаси Олий судига
кассация тартибида шикоят (протест келтириши) бериши мумкин.
Раислик қилувчи
Д.Рахимов
ҳайъат аъзолари
Н.Хўжақулов
Ҳ.Турсунов