Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1001-2202/53539 Дата решения 05.09.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Олий суд Судья Маҳмудов Шуҳрат Муҳаммадович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение ``ENVER-ILYOS-SHOHRUH`` масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый "UNITRADE CO" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1164836 Claim ID 3595241 PDF Hash 8f4bc0932b20845b... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 176-моддаси ИПК 176 law
ИПК 177-моддаси ИПК 177 law
ФКнинг 535-моддаси ФКнинг 535 law
ФК 9-моддаси ФК 9 law
ИПК 302-моддаси ИПК 302 law
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения 12 241 символов
4-1001-2202/53539-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанцияда ишни кўрган судья – М.Султонов Апелляция инстанциясида маърузачи судья – Ж.Хусаинов Кассация инстанциясида маърузачи судья – Ш.Маҳмудов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И 2023 йил 5 сентябрь Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Ш.Маҳмудовнинг раислигида, ҳайъат аъзолари Б.Исрайлов ва Ш.Мирзахакимовдан иборат таркибда, А.Бахшуллоевнинг котиблигида, даъвогарнинг раҳбари А.Юлдашев, вакили Р.Мирзаалимов (2023 йил 5 сентябрдаги №22/75-2-сонли ишончнома асосида) иштирокида, даъвогар “Enver-Ilyos-Shohruh” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар “Unitrade Co” масъулияти чекланган жамиятидан 2022 йилнинг август-октябрь ойлари учун 22 852 800 сўм, 2022 йилнинг ноябрь ойидан 2023 йилнинг апрель ойига қадар ҳисобланган 45 705 600 сўм ижара тўловларини ҳамда 13 346 532 сўм жарима ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатлари устидан “Enver-Ilyos-Shohruh” масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: “Enver-Ilyos-Shohruh” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) ва “Unitrade Co” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида 2022 йил 30 апрелда 22/10-сонли ижара шартномаси тузилган бўлиб, унга кўра даъвогар (ижарага берувчи) жавобгар (ижарага олувчи)га Тошкент шаҳар, Новза (К.Ёрматов) кўчаси, 14-уйда жойлашган 5 қаватли умумий бинонинг ертўласидаги 60 м² бўлган 4 та хонасини (бундан буён матнда объект деб юритилади) топшириш, ижарага олувчи эса, объектни қабул қилиб олиб, ижара ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. Шартноманинг 3.1-бандида ижарачи шартноманинг 1-бандида назарда тутилган 60 м² майдонни ҳар квадрат метр учун ижарага берувчига амалдаги энг кам иш ҳақининг 12 фоизи миқдорда ижара ҳақи ва ҚҚС тўловини тўлаши, 3.2-бандида эса, ижара тўлови муддати деб ҳар уч ой (квартал) белгиланиши ва ижара даврида тўловлар ҳар янги муддат уч ой учун олдиндан тўлов тарзида амалга оширилиши белгиланган. Даъвогар томонидан шартнома шартлари тўлиқ бажарилиб, ижара объекти 2022 йил 30 апрелдаги топшириш-қабул қилиш далолатномасига асосан жавобгарга топширилганлиги, бироқ жавобгар ижара объектини қайтариб топширмасдан шартнома муддатидан олдин ижара объектидан чиқиб кетганлиги, объектни топшириш-қабул қилиш далолатномасига асосан даъвогарга топширмаганлиги, шунинг учун 2022 йилнинг ноябрь ойидан 2023 йилнинг апрель ойига қадар бўлган давр учун ижара тўловларини тўлашлиги, шартнома шартларига асосан жавобгар объектдан ўзбошимчалик билан чиқиб кетганлиги учун шартнома суммасининг 15 фоизи миқдорида жарима тўлаши лозимлиги ҳақида даъвогар важларни келтириб, судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгардан 2022 йилнинг август-октябрь ойлари учун 22 852 800 сўм, 2022 йилнинг ноябрь-декабрь ойлари ва 2023 йилнинг апрель ойига қадар олти ой муддатга ҳисобланган 45 705 600 сўм ижара тўловлари ва 13 346 532 сўм жарима ундиришни сўраган. Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 21 ноябрдаги ҳал қилув қарори билан даъво талаблари қисман қаноатлантирилиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 22 852 800 сўм ижара тўлови ундириш белгиланган. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилган. Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 30 январдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатларидан норози бўлиб, даъвогар кассация шикояти билан мурожаат қилган ва шикоятда суд ҳужжатларини ўзгартириб, даъвони тўлиқ қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўраган. Бунга асос қилиб, шикоятда жавобгар даъвогарга ижара шартномасини бекор қилиш ҳақида мурожаат қилмаганлиги, объект жавобгарга топширишқабул қилиш далолатномасига асосан топширилганлиги сабабли жавобгар ҳам ижара объектини худди шундай топшириш-қабул қилиш далолатномасига асосан топшириши лозимлиги, бироқ жавобгар объектдан ихтиёрий тарзда кўчиб кетганлиги ва бу билан шартнома шартларини бузганлиги ҳамда жавобгарнинг шартнома муддати тугашидан олдин чиқиб кетиши шартнома муддати охиригача тўловдан озод этмаслигини кўрсатган. Даъвогарнинг раҳбари кассация шикоятида келтирган важларни такрорлаб, ижара объектидан жавобгар фойдаланмасада, ижара шартномаси шартларига асосан ижара муддати тугамаганлиги учун ижара тўловларини тўлаши шартлиги, судлар ушбу ҳолатларни ўрганиб чиқмаганлигини баён қилиб, шикоятни қаноатлантиришни ва суд ҳужжатларини ўзгартириб, даъвони тўлиқ қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўради. Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгардан вакил суд мажлисига келмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Шунинг учун судлов ҳайъати ишни жавобгар вакилининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Судлов ҳайъати даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб ва шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидагиларга асосан кассация шикоятини қаноатлантиришни рад қилишни, суд ҳужжатларини бекор қилиб, даъвони қаноатлантиришни рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилишни лозим топади. ИПК 176-моддасининг олтинчи қисмига кўра, суднинг ҳал қилув қарори қонуний ва асослантирилган бўлиши керак. Бироқ, иш юзасидан қарор қабул қилишда судлар қайд этилган талабларга риоя қилмаган, ИПК 177-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган масалаларни ҳал этмаган, моддий ҳуқуқ нормаларини нотўғри қўллаб, иш учун аҳамиятли ҳолатларни тўлиқ аниқламасдан, даъвони қисман қаноатлантириш ҳақида нотўғри хулосага келган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 8 ва 234-моддаларига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолда мажбуриятлар ижара шартномасидан келиб чиққан. ФКнинг 535-моддасида мулк ижараси шартномаси бўйича ижарага берувчи ижарага олувчига ҳақ эвазига мол-мулкни вақтинча эгалик қилиш ва фойдаланиш ёки фойдаланиш учун топшириш мажбуриятини олади. Шартноманинг 3.1-бандида ижарачи шартноманинг 1-бандида назарда тутилган 60 м² майдонни ҳар квадрат метр учун ижарага берувчига амалдаги энг кам иш ҳақининг 12 фоизи миқдорда ижара ҳақи ва ҚҚС тўловини тўлаши лозимлиги белгиланган. Мазкур шартноманинг 3.2-бандида эса, ижара тўлови муддати деб ҳар уч ой (квартал) белгиланиши ва ижара даврида тўловлар ҳар янги муддат уч ой учун олдиндан тўлов тарзида амалга оширилиши белгиланган. Даъво аризасида даъвогар ижара шартномасининг 6.5-бандига асосан агар ижарачи шартномадаги муддатдан олдин ижара объектини далолатнома асосида топширмай чиқиб кетса, ижарага берувчи бир томонлама чора кўришга ҳаракат қилишга ҳақли бўлиши, ижарачининг объектдан барвақт чиқиб кетиши Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мулк ижараси шартномасига оид фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини иқтисодий судлар томонидан қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида” 2011 йил 1 декабрдаги 234-сонли қарорининг 19.5-бандига кўра ҳал қилиниши, ижарачини шартномадаги ижара ҳақини шартномага кўра тўлашдан озод қилмаслиги кўрсатилган. Мазкур Пленум қарорининг 19.5-бандида ижара объектининг муддатидан олдин (ижара шартномасининг амал қилиши тугагунига қадар) бўшатилиши ижарага олувчининг ижара ҳақини тўлаш бўйича мажбуриятларини тугашига асос бўлмаслиги, ижара объектини топшириш-қабул қилиш далолатномаси асосида ижарага берувчига топшириш ҳоллари бундан мустасно эканлиги ҳақида тушунтириш берилган. Бошқача айтганда, Пленум қарорида ижара объекти амалда ижарага берувчининг ихтиёрига ўтганда ижара ҳақини тўлаш бўйича мажбуриятлар тугашига асос бўлиши назарда тутилган. ФК 9-моддасининг учинчи-олтинчи қисмларига кўра, фуқаролик ҳуқуқларини амалга ошириш бошқа шахсларнинг ҳуқуқларини ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузмаслиги шарт. Фуқаролик ҳуқуқий муносабатлари иштирокчиларининг ҳалол, оқилона ва адолат билан ҳаракат қилиши назарда тутилади. Фуқаролар ва юридик шахслар ўз ҳуқуқларини амалга оширишда жамиятнинг маънавий тамойиллари ва ахлоқий нормаларини ҳурмат қилишлари, тадбиркорлар эса — иш одоби қоидаларига ҳам риоя этишлари керак. Фуқаролар ва юридик шахсларнинг бошқа шахсга зарар етказишга, бошқача шаклларда ҳуқуқни суиистеъмол қилишга, шунингдек ҳуқуқни унинг мақсадига зид тарзда амалга оширишга қаратилган ҳаракатларига йўл қўйилмайди. Ушбу модданинг учинчи, тўртинчи ва бешинчи қисмларида назарда тутилган талабларга риоя қилинмаган тақдирда, суд шахсга қарашли ҳуқуқни ҳимоя қилишни рад этиши мумкин. Гарчи, жавобгар мазкур ижара объектидан 2022 йилнинг июль ойи охирида муддатидан олдин чиқиб кетиб, объектни топшириш-қабул қилиш далолатномаси асосида даъвогарга топширмаган бўлсада, бироқ жавобгар амалда 2022 йил июль ойи охиридан бошлаб кўчиб кетганлиги ҳамда объектдан ижара асосида фойдаланмаганлиги даъвогарнинг раҳбари А.Юлдашев, вахтерқоровули А.Мирзаалимов ва бинонинг 2-қавати фойдаланувчиси “KM Subsistems” хусусий корхонаси раҳбари Б.Султоновнинг иштирокида 2022 йил 1 августда тузилган далолатнома билан тасдиқланган. Бу ҳолатни суд мажлисида иштирок этган даъвогарнинг раҳбари ҳам инкор этмади, аксинча жавобгар 2022 йил июль ойи охирида объектдан чиқиб кетганлигини, ижарада турмаганлигини маълум қилди. Бундай ҳолатда, жавобгар томонидан ижара объектидан амалда фойдаланилмаганлиги учун даъвогарнинг 2022 йилнинг август-октябрь ойлари учун 22 852 800 сўм, 2022 йилнинг ноябрь-декабрь ойлари ва 2023 йилнинг апрель ойига қадар олти ой муддатга ҳисобланган 45 705 600 сўм ижара тўловларини ундиришни талаб қилиши асоссиздир. Жавобгар томонидан ижара объектидан фойдаланилмаганлиги учун даъвогарнинг асосий қарз ундириш талаблари рад этилганлиги сабабли жарима ундириш талаби ҳам асоссиз ҳисобланади. ИПК 302-моддасининг биринчи қисмига биноан иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги, моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. ИПК 301-моддасининг 2-бандига кўра, кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув 5 қарорини, қарорни ўзгартиришга ёки бекор қилишга ва ишни янгидан кўриб чиқиш учун юбормасдан янги қарор қабул қилишга ҳақли. Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати суд қарорларини бекор қилишни ва даъвони қаноатлантиришни рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилишни ҳамда Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 21 ноябрдаги ҳал қилув қарори бўйича ундирувни бекор қилишни лозим топди. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари даъвогар зиммасига юклатилади. Даъвогар томонидан биринчи, апелляция ва кассация инстанциялари учун тўлаган суд харажатлари унинг зиммасида қолдирилади. Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 301-303, 343-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ и л д и: “Enver-Ilyos-Shohruh” масъулияти чекланган жамиятининг кассация шикоятини қаноатлантириш рад қилинсин. Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 21 ноябрдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент шаҳар суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 30 январдаги қарори бекор қилинсин. Янги қарор қабул қилинсин. “Enver-Ilyos-Shohruh” масъулияти чекланган жамиятининг даъво талабларини қаноатлантириш рад этилсин. Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 21 ноябрдаги ҳал қилув қарори бўйича ундирув бекор қилинсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик қилувчи: Ш. Маҳмудов ҳайъат аъзолари: Б.Исрайлов Ш.Мирзахакимов