← Назад
Решение #500184 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
13
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 15 | — | law | |
| Конституция | 55 | — | law | |
| бандида ФК | 326 | — | law | |
| дори ФК | 327 | — | law | |
| нинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| Ушбу Кодекс | 465 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 66 | — | law | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| Ушбу кодекс | 74 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 118 | — | law | |
| ИПКнинг | 278 | — | law | |
| ИПК | 279 | — | law |
Текст решения
15 478 символов
Биринчи инстанция судида ишни
кўрган судья Ҳ.Абраев
Апелляция инстанцияси судида
маърузачи судья Ҳ.Турсунов
4-1805-2302/1466-сонли иш
ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
2023 йил 5 сентябрь
Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати
апелляция инстанциясида раислик қилувчи Д.Рахимов, ҳайъат аъзолари
судьялар Ҳ.Турсунов ва Н.Хўжақуловдан иборат таркибда, судья катта
ёрдамчиси Б.Холмоновнинг котиблигида жавобгар “INDORAMA AGRO”
масъулияти чекланган жамияти хорижий корхонасининг Касби туманлараро
иқтисодий судининг 2023 йил 11 июлдаги ҳал қилув қароридан норози бўлиб
берган апелляция шикояти бўйича ишни жавобгар вакили С.Исомов
(ишончнома асосида), даъвогар “Йўлдош ота” фермер хўжалиги раҳбари
А.Абдираимов (шахсий маълумотнома асосида)лар иштирокида Нишон туман
ҳокимлиги биносида очиқ сайёр суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Нишон туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари
Кенгаши даъвогар “Йўлдош ота” фермер хўжалиги манфаатида судга даъво
ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар “INDORAMA AGRO” масъулияти
чекланган жамияти хорижий корхонасидан 27 648 659 сўм, 12 799 600 сўм
асосий қарз, 6 399 800 сўм пеня ундиришни сўраган.
Биринчи инстанция судининг 2023 йил 11 июлдаги ҳал қилув қарорига
асосан даъво талаби қисман қаноатлантирилиб, жавобгар ҳисобидан даъвогар
фойдасига 33 371 140 сўм асосий қарз, 1 920 000 сўм пеня ва суд харажатлари
ундирилган.
Жавобгар томонидан берилган апелляция шикоятида ҳал қилув қарорини
бекор қилиш сўралган.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили низо юзасидан
тушунтириш бериб, тарафлар ўртасида тузилган шартнома бўйича тўловларни
амалга ошириш мажбурияти йўқ эканлигини маълум қилиб, ишни кўришни
бошқа кунга қолдириш ҳақида илтимоснома тақдим этди.
Даъвогар раҳбари апелляция шикоятида келтирилган важлар ва
илтимосномага қарши эътирозлар билдириб, барча ҳолатлар асоссиз
эканлигини, биринчи инстанция суди қонуний қарор қабул қилганлигини баён
қилиб, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз, апелляция шикояти ва илтимосномани
қаноатлантиришни рад этишни сўради.
Суд мажлиси тайинланган кун ва вақти ҳақида ажрим нусхаси Нишон
туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгашига
етказилган бўлсада, суд муҳокамасида иштирок этмади.
Мазкур ҳолатда судлов ҳайъати Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодекси (кейинги ўринда – ИПК деб юритилади)нинг
128, 274-моддаларига асосан ишни унинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим
топди.
Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг тушунтиришларини эшитиб,
апелляция шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга
ўрганиб чиқиб, келтирилган илтимосномани муҳокама қилиб, қуйидаги
асосларга кўра жавобгар вакилининг ишни кўришни кейинга қолдириш
ҳақидаги илтимосномасини ҳамда апелляция шикоятини қаноатлантиришни
рад этиб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз
қолдиришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддасига асосан
Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва
қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси мамлакатнинг бутун ҳудудида
олий юридик кучга эга, тўғридан-тўғри амал қилади ва ягона ҳуқуқий
маконнинг асосини ташкил этади.
Конституциянинг 55-моддасига мувофиқ ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва
эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда
ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи
кафолатланади.
Иш ҳужжатлари ва суд муҳокамаси давомида аниқланган ҳолатларга кўра,
тарафлар ўртасида 2021 йил 20 октябрда бошоқли дон харид қилиш бўйича
1109-сонли фьючерс шартномаси тузилган бўлиб, мазкур шартнома шартларига
кўра “хўжалик” 2022 йил ҳосилидан 24 гектар ер майдонидан 62.4 тонна дон
маҳсулотни топшириш, “харидор” эса шартномада белгиланган тартибда
етиштирилган маҳсулотни қабул қилиб олиш ва унинг ҳақини тўлаш
мажбуриятини олган.
Ушбу шартнома бўйича даъвогар жавобгарга ўзаро тасдиқланган 2022 йил
23 июндаги 42-сонли электрон ҳисоб-фактура асосида 62.981 кг 3-синфга
мансуб қиймати 190 433 500 сўмлик буғдой маҳсулотини топширган.
Шартноманинг 3.6-бандида харидор томонидан хўжаликдан харид
қилинадиган бошоқли дон учун якуний ҳисоб-китоблар ҳосил йилининг
1 сентябрига қадар тўлиқ амалга оширилиши белгиланган.
Жавобгар ушбу шартнома мажбуриятлари бўйича етказиб берилган
62.981 кг 3-синфга мансуб қиймати 190 433 500 сўмлик буғдой маҳсулоти учун
177 634 000 сўм миқдорида тўловларни амалга оширганлиги сабабли тарафлар
ўртасида 12 799 600 сўм қарздорлик вужудга келган.
Судлов ҳайъати биринчи инстанция суди иш ҳолатларини ўрганиб чиқиб,
далилларни муҳокама қилиб, моддий ва процессуал қонун ҳужжатлари тўғри
қўллаган ҳолда ушбу асосий қарздорликни тўлиқ ва унга ҳисобланган 6 399 800
сўм пеняни ўз ваколатидан келиб чиқиб, қисман қаноатлантириш тўғрисда
асосли хулосага келган деб ҳисоблайди. Сабаби, даъво аризасида жавобгар
томонидан тарафлар ўртасида тузилган шартнома шартлари бузилганлиги қайд
этилган.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 4.2-бандида мазкур
шартномага мувофиқ топширилган Маҳсулот ҳақини тўлашдан асоссиз бўйича
товлагани учун ҳаридор тўланмаган сумманинг 10 фоизи миқдорида Хўжаликка
жарима тўлайди. Жаримадан ташқари Харидор Хўжаликка тўлов муддати
ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун тўлов муддати ўтган сумманинг 0.4 фоизи
миқдорида, бироқ мазкур тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган
миқдорда пеня тўлаши назарда тутилган.
Ўзбекистон
Республикаси
Олий
хўжалик
суди
Пленумининг
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун
мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг
айрим масалалари ҳақида”ги Қарорининг 2-бандида судлар неустойкани
ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун
талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият
бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва
чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини
белгилашлари шартлиги, 4-бандида ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд
қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда
иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг
манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли
эканлиги, шу билан бирга неустойканинг энг кам миқдори ФКнинг
327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги лозимлиги
ҳақида тушунтириш берилган.
Бундан ташқари, биринчи инстанция суди даъво талабининг Ўзбекистон
Республикаси Президентининг 2022 йил 28 майдаги “Ғаллани етиштириш ва
сотишда бозор тамойилини жорий этишнинг қўшимча чора-тадбирлари
тўғрисида”ги 262-сонли Қарорига асосан дастлабки босқичда Вазирлар
Маҳкамаси томонидан белгиланадиган нархларда, кейинги босқичда эса
биржада шаклланган ўртача нархдан (ўртача котировкадан) келиб чиқиб,
буғдой етиштирувчилар билан тўлиқ қайта ҳисоб-китоб қилиниши назарда
тузилганлиги сабабли “Ўзбекистон Республикаси товар хом ашё биржаси”
акциядорлик жамиятининг 2022 йил 19 сентябрдаги 04-05/3639-сонли хатида
жорий йилнинг июль-август ойларида биржа савдолари платформаси орқали
сотилган 1 тонна 3-синф маҳаллий буғдойнинг ўртача сотилиш нархи 3 439 001
сўмни ташкил этганлигини инобатга олиб, жавобгар томонидан 27 648 659
сўмни ундириш қисмини муҳокама қилиб, қисман қаноатлантириш тўғрисида
ҳам асосли хулосага келган.
Сабаби,
Ўзбекистон
Республикаси
Президентининг
2022 йил 28 майдаги “Ғаллани етиштириш ва сотишда бозор тамойилини жорий
этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги 262-сон қарорнинг 2-бандига
кўра, 2022 йил ҳосили учун:
а) “Ўздонмаҳсулот” АК тизимидаги корхоналар товар буғдойни жамғарма
номидан буғдой етиштирувчилардан сотиб олиш, сақлаш, шунингдек
харидорларга жўнатиш тадбирларини амалга ошириш бўйича тижорат вакили
ҳисобланади;
б) давлат ресурсларига харид қилинган товар буғдой учун тўловлар
буғдой етиштирувчиларга тижорат вакили томонидан жамғарма маблағлари
ҳисобидан қуйидаги босқичларда амалда оширилади: дастлабки босқичда Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган нархларда; (амалда 3 000 сўм
деб белгиланган); кейинги босқичда - биржада шаклланган ўртача нархдан
(ўртача котировкадан) келиб чиқиб, буғдой етиштирувчилар билан тўлиқ қайта
ҳисоб-китоб қилинади; (амалда жамғарма ва “Ўзбекистон Республикаси товар
хом-ашё биржаси” акциядорлик жамиятининг 2022 йил 19 сентябрдаги
04-05/3639-сонли хатида жорий йилнинг июль-август ойларида биржа
савдолари платформаси орқали сотилган 1 тонна 3-синф маҳаллий буғдойнинг
ўртача сотилиш нархи 3 439 001 сўмни ташкил этган);
в) буғдой етиштирувчилардан тижорат вакилида вақтинчалик сақлаш
учун қабул қилинган товар буғдой 2022 йилнинг июль-август ойларида биржа
савдолари орқали сотилиши назарда тутилган.
Шунга кўра, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги
қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармасини
бошқариш департаментининг 2023 йил 1 февралдаги 01/06-48-сонли хатида
жамғарма томонидан товар буғдой учун дастлабки ва кейинги босқичлар ҳамда
вақтинча сақлаш учун қабул қилинган буғдойни ташиш, қабул қилиш, сақлаш ва
харидорларга жўнатиш ҳаражатлари тўлиқ тўлаб берилганлиги маълум
қилинган.
Ўзбекистон
Республикаси
Президентининг
28.05.2022
йилдаги
ПҚ-262-сонли Қарорининг 2-банди б) кичик бандига асосан биржада
шаклланган ўртача нарх (ўртача котировка) 439.001 сўмдан қайта ҳисоб-китоб
қилиш бўйича “INDORAMA AGRO” масъулияти чекланган жамияти хорижий
корхонасига тўлаб берилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 262-сонли ва Вазирлар
Маҳкамасининг 284-сонли Қарорларида давлат захираси учун сотиб олинган
буғдойни биржа нархида қайта ҳисоб - китоб қилиш назарда тутилган.
Даъвогар топширган ғалланинг 46 860 кг давлат захираси учун сотилган
бўлиб, сотилган ғалланинг ҳар кг учун ҳисобланган қўшимча 439 сўмдан
46 860 кг ғалла учун 20 571 540 сўмни ташкил этган.
Шундан келиб чиққан ҳолда биринчи инстанция суди сотилган ғалланинг
ҳар кг учун ҳисобланган қўшимча 439 сўмни 46 860 кг ғалла учун 20 571 540
сўмга қайта ҳисоб-китоб қилиб, даъво талабини қисман қаноатлантириш
тўғрисида асосли хулосага келган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринда – ФК деб
юритилади)нинг 234-моддасига мувофиқ мажбурият - фуқаролик ҳуқуқий
муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор)
фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи, мол-мулкни
топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки
муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса қарздордан
ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади.
Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда
кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
ФКнинг 236-моддасига кўра мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса
иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ
лозим даражада бажарилиши керак.
Ушбу Кодекснинг 465-моддаси биринчи қисмига асосан контрактация
шартномасига мувофиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштирувчи қишлоқ
хўжалиги маҳсулотини қайта ишлаш ёки сотиш учун бундай маҳсулотни харид
қиладиган шахсга тайёрловчига шартлашилган муддатда топшириш (топшириб
туриш) мажбуриятини олади, тайёрловчи эса бу маҳсулотни қабул қилиш
(қабул қилиб туриш), унинг ҳақини шартлашилган муддатда муайян баҳода
тўлаш (тўлаб туриш) мажбуриятини олади.
Судлов ҳайъати жавобгар вакилларинг апелляция шикоятида келтирган
асосий важларидан бири – қўшимча тўловларни тўлаш мажбурияти тарафлар
ўртасида тузилган шартномада мавжуд эмаслиги билан боғлиқ важларига
қўшилмайди. Сабаби, мазкур ҳолатда жавобгар зиммасидаги мажбурият
шартнома бўйича эмас, балки юқоридаги қарорлар талаби асосида келиб
чиққан.
Шунингдек, судлов ҳайъати жавобгар вакилининг ишни кўришни кейинга
қолдириш
ҳақидаги илтимосномасини
ҳам
муҳокама
қилиб,
уни
қаноатлантиришга асослар йўқ деб ҳисоблайди. Чунки, илтимоснома Р.Юсупов
томонидан берилган бўлиб, унда Олий судда кассация шикояти кўрилиши билан
боғлик сабаблар келтирилган. Аммо, суд муҳокамасида жавобгар вакили
иштирок этаётганлиги ва апелляция шикояти бўйича тушунтириш берганлиги
ҳолати ишни кўришни бошқа кунга қолдиришга асослар йўқ.
Ушбу ҳолатлардан келиб чиқиб, судлов ҳайъати жавобгар вакилининг
илтимосномасини ва апелляция шикоятини қаноатлантиришга асослар йўқ деб
баҳолайди.
ИПКнинг 66-моддасига кўра иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа
қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар
бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва
эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун
аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини
аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг
хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг
кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан
аниқланади.
ИПКнинг 68-моддасига асосан ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб
ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши шарт.
Ушбу кодекснинг 74-моддасига мувофиқ суд далилларга ишнинг барча
ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар
томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича
баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги
нуқтаи-назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса етарлилиги нуқтаи-назаридан
баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри
келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
ИПКнинг 278-моддаси биринчи қисми биринчи бандига кўра, апелляция
инстанцияси суди апелляция шикоятини (протестини) кўриш натижалари
бўйича ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли.
ИПК 279-моддасининг биринчи қисмига кўра ҳал қилув қарорини ўзгартириш
ёки бекор қилиш асоси кўрсатилган.
“Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ иқтисодий судларга
апелляция ва кассация тартибида берилган шикоятлардан биринчи инстанция
судида кўриб чиқиш учун аризалар берилганда тўланадиган ставканинг
50 фоизи миқдорида давлат божи ундирилиши лозимлиги қайд этилган.
Юқорида қайд этилган ҳолатлардан келиб чиқиб, судлов ҳайъати биринчи
инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз, илтимоснома ва
апелляция шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни, олдиндан тўланган
суд харажатларини жавобгар зиммасида қолдиришни лозим топди.
6
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15, 55-моддаларини,
Фуқаролик кодексининг 234, 236, 465-моддаларини ҳамда Иқтисодий
процессуал кодексининг 66, 68, 74, 114, 118, 274, 276-280-моддаларини қўллаб,
судлов ҳайъати
қарор қилди:
Жавобгар “INDORAMA AGRO” масъулияти чекланган жамияти хорижий
корхонасининг ишни
кўришни
бошқа
кунга қолдириш ҳақидаги
илтимосномасини қаноатлантириш рад этилсин.
Касби туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 11 июлдаги
ҳал қилув қарори ўзгаришсиз, жавобгар “INDORAMA AGRO” масъулияти
чекланган
жамияти
хорижий
корхонасининг
апелляция
шикояти
қаноатлантирилмасдан қолдирилсин.
Олдиндан тўланган суд харажатлари жавобгар “INDORAMA AGRO”
масъулияти чекланган жамияти хорижий корхонаси зиммасида қолдирилсин.
Қарор қабул қилинган кундан бошлаб кучга киради.
Мазкур қарордан норози томон Ўзбекистон Республикаси Олий судига
кассация тартибида шикоят (протест келтириши) бериши мумкин.
Раислик қилувчи
Д.Рахимов
ҳайъат аъзолари
Н.Хўжақулов
Ҳ.Турсунов