Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1903-2301/5 Дата решения 05.09.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Олий суд Судья Исрайлов Бахтиёр Адилович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "Хожиакбар олтин балиғи" деҳқон хўжалиги Ответчик / Подсудимый "Тўпаланг Гидроэлектростанция" Давлат унитар корхонаси
Source ID 1164794 Claim ID 3555115 PDF Hash 175bb9844677e826... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 14-моддаси нинг 14 law
збекистон Республикаси ФК 14-моддаси збекистон Республикаси ФК 14 law
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения 13 674 символов
4-1903-2301/5-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанцияда ишни кўрган удья Н.Муротов Апелляция инстанциясида маърузачи судья Ж.Хомидов Кассация инстанциясида маърузачи судья Б.Исрайлов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ 2023 йил 5 сентябрь Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Ш.Маҳмудовнинг раислигида, судьялар Ш.Мирзахакимов ва Б.Исрайловдан иборат таркибда, А.Бахшуллоевнинг котиблигида, “Ҳожиакбар Олтин балиғи” деҳқон хўжалиги рахбари Х.Нарзуллаев, “Тўпаланг Гидроэлектростанция” давлат унитар корхонаси вакили Т.Алиқулов (2023 йил 25 апрелдаги 14-сонли ордер ва 2023 йил 17 апрелдаги 01-07/154-сонли ишончномага асосан) ва Ф.Улуғов (раҳбари)нинг иштирокида, Сариосиё тумани фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгашининг даъвогар “Ҳожиакбар Олтин балиғи” деҳқон хўжалиги манфаатида жавобгар “Тўпаланг Гидроэлектростанция” давлат унитар корхонаси ҳисобидан 896 000 000 сўм зарарни ундириб бериш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган суд қарори устидан Сариосиё тумани фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши томонидан даъвогар манфаатида берилган кассация шикояти асосида ишни Сухондарё вилоят суди кўмагида видеоконференция режимида Олий суд жойлашган бинода очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Сариосиё тумани фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши (кейинги ўринларда – Кенгаш) томонидан даъвогар “Ҳожиакбар Олтин балиғи” деҳқон хўжалиги (кейинги ўринларда – даъвогар) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, унда даъвогар 2019 йил 25 июнда давлат рўйхатидан ўтиб, Сариосиё туман ҳокимининг 2019 йил 21 июндаги қарорига асосан “Само архитектура дизайн” МЧЖ лойиҳалаштириш ташкилотининг лойиҳасига асосланган ҳолда сунъий ва табиий кўл қуриб балиқхона ташкил этганлиги, банкдан 1 млрд. сўм кредит олиб, 10 млн. дона ноёб турдаги “Форел” балиғини 2020 йил январь ойида кўлга ташлаб икки йил давомида боқиб келганлиги, 2022 йилнинг 22 июнь куни Сариосиё тумани “Тўпаланг сув омбори”нинг ёнидаги Тўпаланг ГЭС қисмида техник носозлик сабабли уни бартараф этиш мақсадида Тўпаланг сув омборининг сув сатҳини камайтириш учн 2022 йил 22 июнь кунидан 25 июнга қадар сувни меъёридан кўпроқ очилиши натижасида даъвогарга қарашли балиқхонага жиддий зарар етганлигини кўрсатиб, жавобгар “Тўпаланг Гидроэлектростанция” давлат унитар корхонаси (кейинги ўринларда – жавобгар) ҳисобидан 896 000 000 сўм зарарни ундириб беришни сўраган. Сариосиё туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 23 март куни қабул қилинган ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг даъво талаби қаноатлантириш рад этилган. Сурхондарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 10 майдаги қарори билан апелляция шикояти қисман қаноатлантирилиб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори ўзгартирилган. Ҳал қилув қарорининг “Ҳожиакбар Олтин балиғи” деҳқон хўжалиги ҳисобидан республика бюджети ва суд ҳокимияти органларини ривожлантириш жамғармасига 17 920 000 сўм давлат божи ундириш қисми бекор қилинган. Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори устидан Кенгаш томонидан даъвогар манфаатида кассация шикояти билан мурожаат қилиб, унда суд қарорини бекор қилиш сўралган. Бунга асос қилиб шикоятда, суд етказилган зарар техноген авария оқибатида, яъни жавобгарнинг объектида техник носозлик сабабли йиғилган сувнинг очиб юборилиши натижасида даъвогарнинг балиқхоналаридаги балиқлар дарёга оқиб кетганлигини, ушбу авария техноген хусусиятга эга эканлиги ҳукумат томонидан тан олинганлиги ва исботлашга муҳтож эмаслигини инобатга олинмай, гувоҳларнинг техноген авария эмаслиги тўғрисидаги ёлғон кўрсатмаларига асосланганлиги, туман ҳокимлигидан зарар суммаси ҳақида маълумотлар олинмаганлиги, дарёдан одатдагидан 4-5 баровар ортиқ миқдорда сув оқизилишининг ўзи жавобгар ҳаракатлари билан зарар етказилганлигини исботлаши, балиқхона туман ҳокимлиги қарори ва бошқа рухсат берувчи ҳужжатлар асосида ташкил этилганлигига ҳуқуқий баҳо берилмаганлиги кўрсатилган. Суд мажлисида даъвогар раҳбари кассация шикоятини қувватлаб, унга ер майдони туман ҳокимининг қарори асосида берилганлиги, кадастр ҳужжати расмийлаштирилганлиги, сув босган ҳовуз ҳам ушбу кадастр ҳужжатида акс эттирилганлиги, чавоқларни кўлга ташлаганлиги ва икки йил давомида боқиб келганлиги, жавобгарнинг айби билан дарёда сув сатҳи кўпайиб ҳовуздаги балиқлар оқиб кетиши натижасида унга зарар етказилганлигини билдириб, ҳал қилув қарорини бекор қилишни сўради. Суд мажлисида жавобгар вакили кассация шикоятига эътирозини билдириб, туман ҳокимлиги томонидан ноқонуний қарор чиқарилганлиги, даъвогар ноқонуний равишда дарё муҳофаза ҳудудида ўзбошимчалик ҳовуз қовлаб балиқ етиштириш билан шуғулланганлиги, дарёнинг сув оқими ҳажми 600 м.сек. бўлиб, даъвогар 250 м.сек. сув оқими туфайли ҳовуздаги балиқларини сув оқизиб кетганлиги тўғрисидаги важлари асоссиз эканлиги, дарё Тўпаланг сув омборига қарашли эмаслиги, сув омборида ҳеч қандай фавқулодда ҳолат юз бермаганлиги, даъвогар чавоқларни қайси ҳовузга ташлаганлигини ва сув сатҳи кўпайган вақтда чавоқ ташаган ҳовузга зарар етганлигини исботлаб бера олмаганлиги, даъвогар солиқ ёки статистика идораларига балиқлар мавжудлиги тўғрисида ҳисоботларини тақдим этганлигини исботлай олмаганлиги, сув сатҳи миқдори дарёнинг сув ўтказиш сиғимидан ошмаганлигини билдириб, кассация шикоятини қаноатлантирмасликни сўради. Судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб, кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра кассация шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда – ФК)нинг 14-моддасига кўра, агар қонун ёки шартномада зарарни камроқ миқдорда тўлаш назарда тутилмаган бўлса, ҳуқуқи бузилган шахс ўзига етказилган зарарнинг тўла қопланишини талаб қилиши мумкин. Зарар деганда, ҳуқуқи бузилган шахснинг бузилган ҳуқуқини тиклаш учун қилган ёки қилиши лозим бўлган харажатлари, унинг мол-мулки йўқолиши ёки шикастланиши (ҳақиқий зарар), шунингдек бу шахс ўз ҳуқуқлари бузилмаганида одатдаги фуқаролик муомаласи шароитида олиши мумкин бўлган, лекин ололмай қолган даромадлари (бой берилган фойда) тушунилади. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163сонли қарорининг 19-бандида зарарни қоплаш билан боғлиқ низоларни ҳал этишда судлар шуни назарда тутишлари лозимки, зарарга шартнома мажбуриятлари бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги муносабати билан тарафнинг қилган харажатлари, мол-мулк йўқолиши ёки шикастланиши, шунингдек агар иккинчи тараф шартнома мажбуриятларини бажарганда тараф олиши мумкин бўлган, лекин унинг ололмай қолган даромадлари, ҳуқуқи бузилган шахснинг ҳуқуқини тиклаш учун қилган ёки қилиши лозим бўлган харажатлари ҳам кириши (Ўзбекистон Республикаси ФК 14-моддасининг иккинчи қисми), бундай харажатларнинг зарурийлиги ва уларнинг тахминий миқдори асослантирилган ҳисоб-китоб, товар, иш, хизмат кўрсатишдаги камчиликларни бартараф этиш учун кетадиган ҳаражатлар сметаси (калькуляция) сифатидаги далиллар, мажбуриятларни бузганлик учун жавобгарлик даражасини белгиловчи шартнома ва бошқалар билан тасдиқланган бўлиши кераклиги ҳақида тушунтириш берилган. Иш судда кўрилишида даъвогар томонидан тошқин оқибатида оқиб кетган балиқларнинг айнан кадастр ҳужжатларига асосан қурилган ва даъвогарга тегишли бўлган 12 та сув хавзаси – сунъий кўл (ҳовуз)да боқилганлиги, шунингдек, зарар етган кўлда ҳақиқатдан ҳам балиқ чавоқлари ташланганлиги, уларни шу пайтгача маълум қисми сотилгани ёки сотилмагани ҳақда статистик маълумотларни тақдим эта олмай, ўз талабини асосини исботлаб бера олмаган, йўқолган балиқлар миқдорини тасдиқловчи далиллар тақдим этилмаган. Иш ҳужжатлари, тарафлар ва гувоҳларнинг тушунтиришларига кўра, даъво аризада тошқин оқибатида оқиб кетганлиги қайд этилган балиқлар, даъвогарнинг кадастр ҳужжатларига асосан қурилган 12 та сув хавзаси - сунъий кўл (ҳовуз)да эмас, балки Тўпаланг дарёсининг ичи - дарё ҳавзасини қазиб ўзбошимчалик билан яратилган ва ҳимояланмаган сунъий ҳовузда боқилганлиги аниқланган. Шунингдек, суд мажлисида гувоҳ сифатида иштирок этган туман архитектура бўлими бошлиғи М.Сўфиевнинг даъвогар томонидан ташкил этилган “Балиқхона” комплексини жойига бориб ўрганганлиги, мазкур балиқхона хавфсизлик талабларига риоя этилмасдан дарё ичида қурилганлиги, бу ҳолат қурилиш меъёрларига зид эканлиги тўғрисида тушунтиришлар берган. Жавобгар томонидан тақдим этилган “Тўполон сув омбори”нинг 2022 йил июнь ойида келган ва чиққан сув маълумотларига кўра 22 июнь куни 110м3/сек сув сарфи чиққанлигини 23 июнь кунида 220 м3/сек сув сарфи чиққанлиги кўрсатилган. “Сурхондарё” магистрал тизими бошқармасининг 2023 йил 22 февралдаги маълумотномасида “Тўпаланг” сув тақсимлаш иншоотининг катастрофик ташланмасидан максимал сув ўтказиш ҳажми 2022 йил март ойида тасдиқланган хавфсизлик декларациясига асосан 600м3/сек деб белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 11 декабрдаги 981-сонли қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги сув объектларининг сувни муҳофаза қилиш ва санитария-муҳофаза зоналарини белгилаш тартиби тўғрисида” ги Низомнинг 28-бандида дарёларнинг сувни муҳофаза қилиш зоналарининг ички чегаралари ўртача кўп йиллик сув сатҳи чизиғидан бошлаб қабул қилиниши, 29-бандида дарёлар ва қуримайдиган сойларнинг сувни муҳофаза қилиш зоналарининг кенглиги геоморфологик, гидрогеологик шароитлар ҳисобга олинган ҳолда, туташ ерлардан фойдаланиш хусусиятига ҳамда ўртача кўп йиллик сув сарфига кўра қуйидаги ўлчамда: йирик дарёларда (сув сарфи секундига 100 куб метрдан ортиқ) — 300-500 метр, ўртача дарёларда (сув сарфи секундига 5 куб метрдан 100 куб метргача) — 100-300 метр қабул килиниши мумкинлиги, 30-бандида дарё ва қуримайдиган сойларнинг сувни муҳофаза зонасида хўжалик фаолияти юритиш ва ҳар қандай турдаги қурилиш ишлари, 61-бандида ҳар қандай турдаги доимий ва вақтинчалик бино ва иншоотлар, шу жумладан молхона, ўтинхона, ҳожатхона ва бошқалар қуриш (сув хўжалиги иншоотларини қуриш бундан мустасно) ишлари, 63-бандида “Санитария-муҳофаза зоналари биринчи минтақасининг ташқи чегараларидан 500 метр масофада чорва моллари, шунингдек, парранда ва балиқ боқиш тақиқланиши белгиланган. Биринчи инстанция суди даъвогар томонидан зарар етказилганлиги тегишли далиллар билан исботлаб берилмаганлиги ва техник носозлик оқибатида сув сатҳининг кўтарилиши белгиланган меъёрдан ошганлиги ҳам тегишли далиллар билан тасдиқлаб берилмаганлигини инобатга олиб, даъвогарнинг важларини асоссиз деб, қаноатлантиришни рад қилиш тўғрисида хулосага келган. Апелляция инстанция суди биринчи инстанция судининг ушбу хулосаси билан келишиб, асосли тўхтамга келган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринларда – ИПК) 302-моддасининг биринчи қисмида биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар келтирилган бўлиб, мазкур ҳолатда бундай асослар мавжуд эмас. Даъвогарнинг етказилган зарар техноген авария оқибатида, яъни жавобгарнинг объектида техник носозлик сабабли йиғилган сувнинг очиб юборилиши натижасида даъвогарнинг балиқхоналаридаги балиқларнинг дарёга оқиб кетганлиги, суд гувоҳларнинг ёлғон кўрсатмаларига асосланганлиги тўғрисидаги важлари билан келишиб бўлмайди. Мазкур ҳолатда суд техник носозлик туфайли дарёда сув сатҳи кўтарилганлиги, лекин сув сатҳининг кўтарилиши меъёридан ошмаганлиги ишдаги ҳужжатлар ва мутассадди ташкилотлар мутахассисларининг тушунтиришлари билан тасдиқланганлигини инобатга олган. Шунингдек, даъвогар зарар етган кўлга ҳақиқатдан ҳам балиқ чавоқлари ташланганлиги, уларни шу пайтгача маълум қисми сотилгани ёки сотилмагани ҳақда статистик маълумотларни тақдим эта олмай, бу билан даъвогар ўз талабини асосини исботлаб бера олмаган, йўқолган балиқлар миқдорини ва зарарни тасдиқловчи далиллар тақдим этилмаганлиги сабабли даъво талабини асоссиз деб тўхтамга келган. Шунга кўра судлов ҳайъати даъвогарнинг дарёдан одатдагидан 4-5 баровар ортиқ миқдорда сувнинг оқизилганлигининг ўзи жавобгар томонидан зарар етказилганлигини исботлаши тўғрисидаги важлари билан ҳам келишмайди. ИПК 301-моддасининг 1-бандига кўра, кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли. Юқоридагиларга асосан судлов ҳайъати суд қарорини ўзгаришсиз, кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни, ИПКнинг 118-моддасига асосан кассация шикояти билан мурожаат қилишда даъвогар томонидан тўланган почта харажатини 7 унинг зиммасида қолдириб, даъвогардан ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш учун 82 500 сўм ундиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосан ва ИПКнинг 118, 301 ва 303моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қарор қ и л д и: Сариосиё тумани фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгашининг кассация шикояти қаноатлантирмасдан, Сурхондарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 10 майдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилсин. Даъвогар “Ҳожиакбар Олтин балиғи” деҳқон хўжалигидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳисобига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 82 500 сўм ундирилсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Қарор асосида ижро варақаси берилсин. Раислик қилувчи Ш.Маҳмудов ҳайъат аъзолари Ш.Мирзахакимов Б.Исрайлов