Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1102-2301/2871 Дата решения 05.09.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Чирчиқ туманлараро иқтисодий суди Судья Хаитбоев Алибек Отабекович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "ТИФ МИЛЛИЙ БАНКИ" акционерлик жамияти Ответчик / Подсудимый "KISAR TRADE" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1159979 Claim ID 3480774 PDF Hash cefbc6d14b9662c0... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 9
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 5-моддаси нинг 5 law
онуннинг 6-моддаси онуннинг 6 law
онуннинг 37-моддаси онуннинг 37 law
онуннинг 5-моддаси онуннинг 5 law
онуннинг 52-моддаси онуннинг 52 law
онуннинг 92-моддаси онуннинг 92 law
онуннинг 142-моддаси онуннинг 142 law
онуннинг 26-моддаси онуннинг 26 law
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения 9 518 символов
4-1102-2301/2871-сонли иқтисодий иш ЧИРЧИҚ ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 5 сентябрь Чирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.О.Хаитбоев раислигида, судья ёрдамчиси С.Маткурбанова котиблигида, аризачи Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки АЖ Яшнобод филиалининг қарздор - “Kisar Trade” МЧЖни тўловга қобилиятсиз деб топиш тўғрисидаги аризаси бўйича тўпланган ҳужжатларни очиқ суд мажлисида ўз биносида аризачи вакили Р.Дадабаева (2023 йил 15 июндаги 01-1124/08-сонли ишончнома асосида), қарздор вакиллари О.Масаидов, Д.Исанов (2023 йил 14 августдаги 1-1/ю-сонли ишончнома асосида) иштирокида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Аризачи - Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки АЖ Яшнобод филиали Чирчиқ туманлараро иқтисодий судига ариза билан мурожаат қилиб, қарздор - “Kisar Trade” МЧЖни тўловга қобилиятсиз деб топишни сўраган. Суднинг 2023 йил 26 июндаги ажрими билан ариза иш юритишга қабул қилиниб, қарздорга нисбатан банкротлик иши қўзғатилган. Суд мажлисида муваққат бошқарувчи иштирок этмади. Бироқ олдинги суд мажлисда судга қарздорнинг кузатув таомили давридаги фаолияти бўйича ҳисоботни ҳам кредиторлар йиғилиши қарорини тақдим этиб, қонуний қарор қабул қилишни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган аризачи Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки АЖ Яшнобод филиали вакили аризани қўллаб-қувватлаб, қарздорни тўловга қобилиятсиз деб топишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган қарздор вакиллари аризага нисбатан эътирознома тақдим қилиб, унда банк олдидаги қарздорликда тавофут мавжудлигини, “Kisar Trade” МЧЖнинг 2023 йил 1 июндаги қарори билан жамият ихтиёрий тугатилаётган бўлсада, банк Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 августдаги 704-сонли қарори билан тасдиқланган Низомга амал қилмасдан жамиятни банкрот деб топиш тўғрисида ариза билан судга мурожаат қилганлигини ва ҳозирда “Kisar Trade” МЧЖни тўловга қобилиятсиз деб топишга асос йўқлигини билдириб, аризани рад этишни сўрадилар. Суд тарафлар вакилларининг тушунтиришларини эшитиб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қарздорнинг эътирозномаси юзасидан 1 аризачининг фикрини тинглаб, қуйидагиларга кўра аризани қаноатлантиришни ва суд харажатларини қарздор зиммасига юклашни лозим деб топди. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, Фуқаролик ишлари бўйича Чирчиқ туманлараро судининг 2-1102-2217/1624-сонли иш бўйича 2022 йил 13 июлдаги ҳал қилув қарорига кўра, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки АЖнинг даъво аризаси қаноатлантирилиб, жавобгар “Kisar Trade” МЧЖдан Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки АЖ Тошкент шаҳар Яшнобод филиали фойдасига 215.000 АҚШ доллари миқдорида муддати ўтган асосий қарз, 20.030,83 АҚШ доллари миқдорида муддати ўтган кредит фоизи жами 235.030,83 АҚШ доллари ундирилган. Бироқ ҳозирги кунга қадар юқоридаги (2-1102-2217/1624-сонли) фуқаролик иши бўйича берилган ижро варақаси ижро этилмаган. “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (бундан кейин матнда - Қонун)нинг 5-моддасига кўра, вақтинча тўловга қобилиятсизлик - агар тегишли мажбуриятлар юзага келган санадан эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса, шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган корхоналар томонидан эса олти ой ичида бажарилмаса, судга мурожаат этиш санасида қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги унинг тўловга қобилиятсизлиги деб эътироф этилади. Мазкур ҳолда суд қарздорнинг олти ой давомидан ошиқ даврда кредитор олдидаги тўловлар бўйича мажбуриятларни бажармаганлигини эътиборга олган ҳолда тўловга қобилиятсизлик аломатлари мавжуд деган хулосага келди. Қонуннинг 6-моддасида, тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш суд томонидан кўриб чиқилади. Мазкур Қонуннинг 37-моддасига кўра, тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш ушбу Қонуннинг 5-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган аломатлар мавжуд бўлганда суд томонидан қўзғатилиши мумкин, бундан ушбу Қонунда назарда тутилган ҳоллар мустасно. Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида ишни юритиш кредиторларнинг, қарздорнинг ва ушбу Қонун билан ваколат берилган шахсларнинг аризаси асосида жорий этилади. Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ва тўловга қобилиятсизликни тиклаш тартиб-таомилларидан бирини қўллаш ҳақида судга ариза билан мурожаат қилишга қарздорнинг вақтинча тўловга қобилиятсизлиги асос бўлади. Қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳамда уни банкрот деб топиш, шунингдек тугатишга доир иш юритишни бошлаш ҳақидаги ариза билан судга мурожаат этиш учун қарздорнинг доимий тўловга қобилиятсизлиги асос бўлади. Кредиторнинг қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳамда уни банкрот деб топиш, шунингдек тугатишга доир иш юритишни бошлаш ҳақида ариза билан судга мурожаат этиши учун кредитор 2 талабларининг асослилигини тасдиқловчи далиллар, шу жумладан суднинг қонуний кучга кирган қарори, мазкур талаблар қарздор томонидан тан олинганлигини тасдиқловчи далиллар, нотариуснинг ижро хати асос бўлади. Шунингдек, Қонуннинг 52-моддасига кўра тўловга қобилиятсизликка оид тиклаш тартиб-таомилларидан бирини жорий этиш, келишув битимини тасдиқлаш ёки тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш юритишни тугатиш учун асослар мавжуд бўлмаганда суднинг қарздор юридик шахсни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги қарори ушбу Қонуннинг 5-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган тўловга қобилиятсизлик аломатлари аниқланган ҳолларда қабул қилинади. Бундан ташқари, Қонуннинг 92-моддасига кўра, суд кредиторларнинг биринчи йиғилиши қарори асосида, агар ушбу моддада бошқача қоида белгиланмаган бўлса, қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида қарор қабул қилади ёки суд санациясини ёхуд ташқи бошқарув тартиб-таомилини жорий этиш ҳақида ажрим чиқаради ёки келишув битимини тасдиқлайди ва тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишни юритишни тугатади. Қонуннинг 142-моддасига кўра, суд қарздорни банкрот деб топиш ҳақида қарор қабул қилаётганда тугатиш бошқарувчисини ташқи бошқарувчини тайинлаш учун назарда тутилган тартибда тайинлайди. 2023 йил 10 август куни кредиторларнинг йиғилиши бўлиб ўтган бўлиб, унинг якунига кўра кредиторлар реестрини тасдиқлаш, қарздор “Kisar Trade” МЧЖга нисбатан тугатишга доир иш юритишни бошлаш, тугатиш бошқарувчиси этиб Шараев Улуғбек Алишерович номзодини тасдиқлаш, унга кузатув даври учун иш ҳақи меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 15 баробари миқдорида белгилаш тўғрисида қарор қабул қилинган. Қонуннинг 26-моддасига кўра, суд бошқарувчисига вазифаларини бажарганлиги учун ҳақ тўлаш миқдори ва тартиби бажарилган ишлар ҳажмидан келиб чиққан ҳолда кредиторларнинг йиғилиши томонидан белгиланади, суд томонидан тасдиқланади ҳамда, агар кредиторлар билан тузилган битимда бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса, қарздорнинг мол-мулки ҳисобидан тўланади. Мазкур ҳолатда суд иш ҳужжатлари ва муваққат бошқарувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатларга таянган ҳолда аризачининг аризадаги талабини асосли деб ҳисоблаб, уни қаноатлантиришни, ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасига биноан суд харажатларини қарздор зиммасига юклашни лозим топади. Юқоридагиларни инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонунининг 5, 6, 52, 140, 142-моддаларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 27, 36, 118, 176 ва 179-моддаларига асосланиб, суд Қ А Р О Р Қ И Л Д И: Аризачининг аризаси қаноатлантирилсин. 3 “Kisar Trade” МЧЖ тўловга қобилиятсиз (банкрот) деб топилсин ҳамда тугатишга доир иш юритиш бошлансин. “Kisar Trade” МЧЖнинг тугатиш бошқарувчиси этиб учинчи тоифали суд бошқарувчиси Шараев Улуғбек Алишерович номзоди тасдиқлансин. Тугатиш бошқарувчиси зиммасига: - “Kisar Trade” МЧЖнинг тўловга қобилиятсиз (банкрот) деб эътироф этилганлиги ва тугатишга доир иш юритиш бошланганлиги тўғрисида “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 52-53 ва 143-моддаларида кўрсатилган қоидаларга риоя қилган ҳолда маълумотларни расмий нашрда эълон қилиш; - “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 23 ва 144-моддаларида белгиланган барча мажбуриятларини тўлиқ бажариш; - мазкур ҳал қилув қарорининг нусхаси тегишли рўйхатга олувчи органга, Мажбурий ижро бюросининг Қибрай туман бўлимига ҳамда Қибрай туман Давлат солиқ инспекциясига тақдим этиш; - сохта банкротлик, банкротликни яшириш ва қасддан банкротликка олиб келиш аломатларини аниқлаш натижалари бўйича икки ойлик муддат ичида хулоса тайёрлаб судга ва жиноят аломатлари аниқланган тақдирда тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим қилиш; - тугатишга доир иш юритиш жараёнини қонунда белгиланган тартибда олиб бориш ва оралиқ ҳисоботларни заруратга қараб судга тақдим қилиб бориш юклатилсин. “Kisar Trade” МЧЖ бошқарув органи зиммасига уч иш куни ичида корхонанинг бухгалтерия ва бошқа ҳужжатлари, муҳр ва штамплари, моддий ва бошқа қимматликларини тугатиш бошқарувчисига топширилишини таъминлаш мажбурияти юклатилсин. “Kisar Trade” МЧЖ ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки АЖ Яшнобод филиали фойдасига 990.000 сўм давлат божи, 33.000 сўм почта харажати ундирилсин. Ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан белгиланган тартибда шикоят бериш (протест келтирилиш) мумкин. Судья А.О.Хаитбоев 4