← Назад
Решение #500423 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 5 | — | law | |
| онуннинг | 37 | — | law | |
| онуннинг | 241 | — | law | |
| нинг | 66 | — | law | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| Ушбу кодекс | 74 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 118 | — | law | |
| ИПКнинг | 278 | — | law | |
| ИПК | 279 | — | law |
Текст решения
9 458 символов
4-1805-2302/1616-сонли иш
Биринчи инстанция судида ишни
кўрган судья Х.Абраев
Апелляция инстанцияси судида
маърузачи судья Н.Хўжақулов
ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
2023 йил 5 сентябрь
Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати
апелляция инстанцияси раислик этувчи М.Бозоров, ҳайъат аъзолари судьялар
Д.Рахимов ва Н.Хўжақуловдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси
Б.Холмуродовнинг котиблигида, солиқ бошқармаси вакили А.Дониёров
(05.09.2023 йилдаги 25-56043-сонли ишончномага асосан), қарздор "Тўраев
Алим" фермер хўжалиги раҳбари О.Тураев (шахсини тасдиқловчи ҳужжат
асосида) иштирокида, Касби туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 7
июлдаги ҳал қилув қарорига нисбатдан "Тўраев Алим" фермер хўжалиги
томонидан берилган апелляция шикоятини вилоят суди биносида ўтказилган
очиқ суд мажлисида кўриб кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
аризачи Қашқадарё вилояти солиқ бошқармаси (бундан буён матнда
аризачи деб юритилади) судга ариза билан мурожаат қилиб, қарздор "Тўраев
Алим" фермер хўжалиги(бундан буён матнда қарздор деб юритилади)ни
соддалаштирилган тартибда тўловга қобилиятсиз деб топишни сўраган.
Касби туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 7 июлдаги ҳал қилув
қарори билан қарздор "Тўраев Алим" фермер хўжалиги соддалаштирилган
тартибда тўловга қобилиятсиз деб топилиб, тугатишга доир иш юритиш
бошланган.
Қарздорнинг апелляция шикоятида 2023 йил 7 июлдаги ҳал қилув
қарорини бекор қилиб, даъво талабини рад этиш сўралган.
Суд мажлисида иштирок этган қарздор раҳбари шикоятидаги важларини
таъкидлаб,
кластирга
топширилган
ҳосилларининг
пулларини
ололмаётганлигини, шу сабабли тўлов қилиш учун муддат лозимлигини
билдириб, ҳал қилув қарорини бекор қилишни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили фермер хўжалигининг
солиқ ва бошқа мажбурий тўловлардан қарздорлиги мавжудлиги, ушбу
қарздорликни ўз вақтида тўланмаганлиги сабабли тўловга қобилиятсиз деб
топиш ҳақида судга ариза берганлигини, биринчи босқич суди асосли қарор
қабул қилганлигини билдириб, апелляция шикоятини рад этишни сўради.
Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг тушунтиришларини эшитиб,
апелляция шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга
ўрганиб чиқиб, муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра ҳал қилув қарорини
ўзгаришсиз, апелляция шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим
топди.
Иш ҳужжатлари ва суд муҳокамаси давомида аниқланган ҳолатлардан
маълум бўлишича, қарздорнинг 2023 йил 19 май ҳолатида солиқ ва бошқа
мажбурий йиғимлардан жами қарзи 151 266 440,09 сўмни ташкил қилган бўлиб,
қарздорликни ундириш юзасидан кўрилган чоралар натижа бермаган.
Мажбурий ижро бюроси Миришкор туман бўлими давлат ижрочисининг
қарорларига асосан қарздорнинг ундирувга қаратилиши мумкин бўлган молмулклари бўлмаганлиги сабабли Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва
бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 40моддасига асосан ижросиз қайтарилган.
Шу сабабли аризачи қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсиз деб топиш
ҳақида судга ариза билан мурожаат қилган.
Судлов ҳайъати биринчи инстанция суди томонидан иш ҳолатлари
атрофлича ўрганиб чиқилиб, далилларга ҳуқуқий баҳо берилиб, моддий ва
процессуал қонун ҳужжатларини тўғри қўллаган ҳолда аризани қаноатлантириш
тўғрисида асосли хулосага келинган деб ҳисоблайди.
Чунки, “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонун (кейинги ўринда –
Қонун деб юритилади)нинг 5-моддасига кўра тўловга қобилиятсизлик
аломатлари қуйидагилардан иборат:
вақтинча тўловга қобилиятсизлик - агар тегишли мажбуриятлар юзага
келган санадан эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса,
шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган корхоналар
томонидан эса олти ой ичида бажарилмаса, судга мурожаат этиш санасида
қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини
қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз
мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги;
доимий тўловга қобилиятсизлик - агар судга ариза бериш санасидаги ва
ариза берилган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида, агарда ариза йилнинг
биринчи чорагида берилган бўлса, ўтган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида
қарздорнинг мажбуриятлари унинг активлари қийматидан ошиб кетган бўлса.
Мазкур Қонуннинг 37-моддасига мувофиқ тўловга қобилиятсизлик
тўғрисида иш қўзғатиш ва тўловга қобилиятсизликни тиклаш тартибтаомилларидан бирини қўллаш ҳақида судга ариза билан мурожаат қилишга
қарздорнинг вақтинча тўловга қобилиятсизлиги асос бўлади.
Қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш
ҳамда уни банкрот деб топиш, шунингдек тугатишга доир иш юритишни
бошлаш ҳақидаги ариза билан судга мурожаат этиш учун қарздорнинг доимий
тўловга қобилиятсизлиги асос бўлади.
Қонуннинг 241-моддасини биринчи қисмида ўз фаолиятини тугатган
қарздор якка тартибдаги тадбиркор ёки тугатилаётган юридик шахснинг
раҳбари ҳозир бўлмаган ва уларнинг жойлашган ерни (яшаш жойини)
аниқлашнинг имкони бўлмаган тақдирда, ҳозир бўлмаган қарздорни тўловга
қобилиятсиз деб топиш тўғрисидаги ариза, кредиторлик қарзи миқдоридан
қатъий назар, кредитор, ваколатли давлат органи, давлат солиқ хизмати органи
ёки бошқа ваколатли орган томонидан берилиши мумкинлиги белгиланган.
Суд мажлиси давомида жавобгар раҳбарининг ўзи ҳам солиқ қарздорлиги
мавжудлиги тасдиқлади.
Мазкур ҳолатлар эса апелляция шикоятида келтирилган важларнинг
асоссиз эканлигини кўрсатади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринда
– ИПК деб юритилади)нинг 66-моддасига кўра иш бўйича далиллар ушбу
Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар
ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи
шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек
низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар
мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва
ашёвий далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари
(тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи
шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади.
Қарздорнинг апелляция шикоятида 2023 йил 7 июл ҳолатига солиқ ва
бошқа мажбурий тўловлардан 14 486 836 сўм қарздорлиги борлиги, қарздор
раҳбарининг суд мажлисида билдириган фикрларини биринчи босқич суди
инобатга олинмаганлиги ҳамда кластерга топширилган маҳсулотнинг ҳақи
олингандан кейин тўлаб берилиши ҳақида важлар келтирган.
Суд мажлисида иштирок этган қарздор раҳбари апелляция шикоятидаги
14 486 836 сўм қарздорлик техник хатолик сабабли ёзиб кетилганлигини,
биринчи босқич суд мажлисида иштирок этмаганлигини фикр ҳам
билдирмаганлигини, кластердан топширилган ҳосилнинг ҳақини ундириш
чорасини кўраётганлигини билдирди.
Бироқ, биринчи босқич суди ишни кўриш вақтида қарздорнинг солиқ ва
бошқа мажбурий тўловлардан қарздорлиги мавжудлиги ҳамда қарздор
раҳбарининг суд мажлисида солиқ қарздорлиги тан олиши ҳақида кўрсатмалар
берди.
Шу боис, судлов ҳайъати юқоридаги қарздорнинг апелляция шикоятидаги
важлари билан келишмайди.
ИПКнинг 68-моддасига асосан ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб
ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши шарт.
Ушбу кодекснинг 74-моддасига мувофиқ суд далилларга ишнинг барча
ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар
томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича
баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги
нуқтаи-назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса етарлилиги нуқтаи-назаридан
баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри
келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
ИПКнинг 278-моддаси биринчи қисми биринчи бандига кўра, апелляция
инстанцияси суди апелляция шикоятини (протестини) кўриш натижалари
бўйича ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли.
ИПК 279-моддасининг биринчи қисмига кўра ҳал қилув қарорини
ўзгартириш ёки бекор қилиш асоси кўрсатилган.
“Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ иқтисодий судларга
апелляция ва кассация тартибида берилган шикоятлардан биринчи инстанция
судида кўриб чиқиш учун аризалар берилганда тўланадиган ставканинг 50
фоизи миқдорида давлат божи ундирилиши лозимлиги қайд этилган.
Юқорида қайд этилган ҳолатлардан келиб чиқиб, судлов ҳайъати биринчи
инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз, апелляция шикоятини
қаноатлантирмасдан қолдиришни, жавобгар томонидан олдиндан тўлаб
чиқилган 495 000 сўм давлат божи ҳамда 33 000 сўм почта харажатини жавобгар
зиммасида қолдиришни лозим топади.
4
Ўзбекистон Республикаси “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги
Қонунининг 5, 241-моддаларига ҳамда Иқтисодий процессуал кодексининг 66,
68, 74, 118, 260, 274, 276-280-моддаларига асосланиб, судлов ҳайъати
қарор қилди:
Касби туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 7 июлдаги ҳал қилув
қарори ўзгаришсиз, жавобгар "Тўраев Алим" фермер хўжалигининг апелляция
шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилсин.
Жавобгар "Тўраев Алим" фермер хўжалиги томонидан олдиндан тўлаб
чиқилган 495 000 сўм давлат божи ҳамда 33 000 сўм почта харажатини инобатга
олиб, унинг зиммасида қолдирилсин.
Қарор қабул қилинган кундан бошлаб кучга киради.
Мазкур қарордан норози томон Ўзбекистон Республикаси Олий судига
кассация тартибида шикоят (протест келтириши) бериши мумкин.
Раислик қилувчи
М.Бозоров
ҳайъат аъзолари
Д.Рахимов
Н.Хўжақулов