← Назад
Решение #500434 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 2034 | — | law | |
| нинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ФКнинг | 262 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
8 926 символов
4-1601-2302/4913-сонли иқтисодий иш
судья:Ж.С.Мусабоев
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Наманган шаҳри
2023 йил 5 сентябрь
Наманган туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ж.Мусабоев,
даъвогар ААнинг жавобгар ББ ҳисобидан 3 980 965 сўм асосий қарз,
1 990 483 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган
иқтисодий ишни кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АА (бундан буѐн матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси
билан мурожаат қилиб, ББ (бундан буѐн матнда жавобгар деб юритилади)
ҳисобидан 3 980 965 сўм асосий қарз, 1 990 483 сўм пеняни ундириб беришни
сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буѐн
матнда ИПК деб юритилади) 2032-моддасининг биринчи қисмига асосан, агар
даъвонинг баҳоси юридик шахсларга нисбатан — базавий ҳисоблаш
миқдорининг йигирма бараваридан, якка тартибдаги тадбиркорларга
нисбатан эса — беш бараваридан ошмаса, даъво аризалари бўйича ишлар
соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилиши лозим.
ИПК 2034-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ, жавобгар даъво
аризаси юзасидан ѐзма фикрини даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш
ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан ўн беш кунлик
муддатда судга ўзи асосланаѐтган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган
ҳолда тақдим этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма нусхаси даъвогарга
юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади; тўртинчи қисмига
мувофиқ, даъво аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда
хабардор қилинган жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ѐзма фикр
тақдим этилмаганлиги даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш
тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди; олтинчи қисмига мувофиқ,
соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги иш даъво аризасини иш
юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан
эътиборан йигирма кундан ошмаган муддатда даъво аризаси юзасидан ѐзма
фикрни, далилларни ҳамда бошқа ҳужжатларни тақдим этиш учун
белгиланган муддат ўтганидан кейин судья томонидан якка тартибда кўриб
чиқилади; саккизинчи қисмига мувофиқ, суд соддалаштирилган иш юритиш
тартибидаги
ишни
суд
муҳокамасини
ўтказмасдан,
тарафларни
чақиртирмасдан ва уларнинг тушунтиришларини эшитмасдан кўриб чиқади;
тўққизинчи қисмига мувофиқ, суд тарафлар томонидан тақдим этилган
ҳужжатларда баѐн қилинган тушунтиришларни, эътирозларни ва (ѐки)
важларни текширади, далиллар билан танишади, ашѐвий далилларни кўздан
кечиради ва ҳал қилув қарорини қабул қилади.
Даъво аризасининг кўчирма нусхаси жавобгарга юборилган.
Жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ѐзма фикр қонунда
белгиланган ўн беш кунлик муддатда судга тақдим этилмади.
Юқоридагиларга асосан суд ишни мавжуд ҳужжатлар асосида кўриб
чиқишни лозим топди.
Суд ишдаги мавжуд далилларни текшириб, уларга баҳо бериб,
қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини қисман қаноатлантириш
ҳақидаги хулосага келди.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, 2022 йил 29 августдаги
58975798-сонли инвойсга кўра даъвогар томонидан жавобгарга тегишли
Наманган шаҳар, Янги Наманган тумани, И.Кримов кўчасидаги ―Омборхона
ино-иншооти‖ қурилиш объектини давлат рўйхатидан ўтказиш, қурилишмонтаж ишларининг сифати устидан танлов асосида назоратни амалга
оширилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил
20 апрелдаги 200-сон қарорига 5-илова ―Қурилиш-монтаж ишларини бошлаш
учун объектни рўйхатдан ўтказиш бўйича давлат хизматлари кўрсатиш‖нинг
Маъмурий регламенти (бундан буѐн матнда Регламент деб юритилади)
1-бандида, ушбу Регламент юридик ва жисмоний шахслар (кейинги
ўринларда — ариза берувчилар) томонидан қурилиш-монтаж ишларини
бошлаш учун рўйхатдан ўтказиш (кейинги ўринларда — рўйхатдан ўтказиш)
тартибини белгилайди.
Регламентнинг 2-бандига кўра, ушбу Регламентнинг амал қилиши,
молиялаштириш манбаларидан қатъи назар хавф-хатар тоифасидан келиб
чиққан ҳолда, қурилиш объектларида жумладан, икки қаватдан юқори
(цоколни ҳисобга олмаган ҳолда), баландлиги ер юзасидан 12 метрдан баланд
ва (ѐки) умумий майдони 500 квадрат метрдан ортиқ бўлган якка тартибдаги
уй-жойлар ҳамда 300 метр кубдан ортиқ бўлган нотурар бино ва
иншоотларни қуриш ва реконструкция қилишга қўлланилади.
Регламентнинг 5-бандига асосан, қурилиш объектини рўйхатдан
ўтказмасдан қурилиш ишларини амалга ошириш тақиқланиши белгиланган.
Регламентнинг 8-бандида, Ариза берувчилар қурилиш-монтаж
ишларини рўйхатдан ўтказиш учун Давлат хизматлари марказларига ўзи
келиб мурожаат этади ѐки ЯИДХП давлат хизматидан электрон шаклда
фойдаланиш учун рўйхатдан ўтади.
Қурилиш-монтаж ишларини рўйхатдан ўтказиш учун аризалар ЯИДХП
орқали дам олиш ва байрам кунларидан қатъий назар, ҳар куни 24 соат
давомида юборилиши мумкин.
Бунда аризалар иш вақтидан кейин ѐки дам олиш ва байрам кунлари
тушганда навбатдаги иш куни аризаларнинг ҳудудий инспекцияга тушган ва
қабул қилинган кун ҳисобланади.
Регламентнинг 15-бандида, Ҳудудий инспекция сўровнома тушган
вақтдан бошлаб бир иш куни мобайнида:
зарурат бўлганда объектни жойига бориб ўрганади, қурилаѐтган
объектларга монеликсиз киради;
экспертиза хулосаси «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизимига
киритилганлигини ва ижобий хулоса берилганлигини текширади;
«Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизими орқали қурилиш-монтаж
ишларини бошлаш учун объектни рўйхатдан ўтказади;
сўровномада кўрсатилган объектнинг қурилиш-монтаж ишлари
қийматининг 0,2 фоизи миқдорида (қўшимча қиймат солиғисиз) ажратмани
белгилаган ҳолда инвойсни шакллантиради.
Регламентнинг 20-бандида эса, ариза берувчи инвойсда кўрсатилган
суммани инвойс тушган кундан бошлаб бир ой муддатда тўлаши шартлиги
белгиланган.
Мазкур ҳолатда, даъвогар томонидан 2022 йил 29 августда инвойсни
шакллантириб, жавобгарга тақдим қилган. Бироқ жавобгар томонидан
инвойсда кўрсатилган 3 980 965 сўм тўлаб берилмаган.
Даъвогарнинг жавобгарга юборган мавжуд қарздорликни тўлаб бериш
ҳақидаги талабномалари жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилиб,
қарздорлик тўланмаган. Шундан сўнг, даъвогар ушбу қарздорликни
жавобгардан ундириш тўғрисида судга даъво аризаси киритган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буѐн матнда
ФК деб юритилади)нинг 234-моддаси иккинчи қисмига асосан,
мажбуриятлар шартномадан, зиѐн етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда
кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда тарафларнинг
мажбуриятлари шартномадан келиб чиққан.
ФКнинг 236-моддасига асосан, мажбуриятлар мажбурият шартларига
ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ѐки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 333-моддаси биринчи қисмига мувофиқ, қарздор айби бўлган
тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ѐки лозим даражада бажармаганлиги
учун, агар қонун ҳужжатларида ѐки шартномада бошқача тартиб
белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
Жавобгарнинг даъвогардан 3 980 965 сўм қарздорлиги мавжудлиги
ишдаги мавжуд далиллар, хусусан инвойс ва бошқа ҳужжатлар билан ўз
исботини топади.
Таъкидлаб ўтилган ҳуқуқ нормалари ва тарафлар ўртасида тузилган
инвойсга асосан даъвогарнинг жавобгардан 3 980 965 сўм асосий қарзни
ундириш ҳақидаги даъво талаби асосли қўйилган, уни тўлиқ қаноатлантириш
лозим бўлади.
Шунингдек, даъвогар жавобгар томонидан тўловлар ўз вақтида амалга
оширилмаганлиги сабабли кечиктирилган кунлар учун 1 990 483 сўм пеня
ҳисоблаган ва уни жавобгардан ундиришни сўраган.
ФКнинг 260–моддасига кўра, қонунчилик ѐки шартнома билан
белгиланган, қарздор мажбуриятни бажармаган ѐки лозим даражада
4
бажармаган тақдиpда кредиторга тўлаши шарт бўлган пул суммаси неустойка
ҳисобланади.
ФКнинг 262-моддасига асосан, неустойка тўғрисидаги келишув ѐзма
шаклда тузилиши керак.
Мазкур ҳолатда, тарафлар ўртасида хизмат кўрсатиш юзасидан
шартнома мавжуд эмас.
Бунга кўра, суд даъво аризасининг пеня ундириш қисмини
қаноатлантиришни рад этишни лозим топди.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, суд харажатлари
ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Мазкур ҳуқуқ нормаси талабидан келиб чиқиб суд, суд харажатларини
жавобгарнинг зиммасига юклаб, жавобгардан даъвогар фойдасига 330 000
сўм давлат божи ҳамда 33 000 сўм почта харажати ундиришни лозим топди.
Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик
кодексининг 236, 333-моддалари, Иқтисодий процессуал кодексининг
74, 118, 168, 176-180, 2034, 2035-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛДИ:
ААнинг даъво талаби қисман қаноатлантирилсин.
АА фойдасига ББдан 3 980 965 сўм асосий қарз, 330 000 сўм давлат
божи ҳамда 33 000 сўм почта харажати ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисми қаноатлантиришни рад этилсин.
Ҳал қилув қарори ихтиѐрий тартибда ижро этилмаган тақдирда,
даъвогарнинг илтимосномаси бўйича ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан ўн кун
ичида шу суд орқали Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят бериш (протест келтириш)
мумкин.
Судья
Ж.Мусабоев