Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1805-2302/1584 Дата решения 05.09.2023 Инстанция Апелляция Тип документа Постановление Суд Касби туманлараро иқтисодий суди Судья Рахимов Давлат Давронович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение КАШКАДАРЕ ВИЛОЯТИ давлат солиқ бошқармаси Ответчик / Подсудимый "YUKSALISH ZAMIN KORKI" фермер хўжалиги
Source ID 1157373 Claim ID 3610254 PDF Hash ab8690f34707a7cb... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онуннинг 40-моддаси онуннинг 40 law
нинг 5-моддаси нинг 5 law
онуннинг 37-моддаси онуннинг 37 law
онуннинг 140-моддаси онуннинг 140 law
онуннинг 141-моддаси онуннинг 141 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
ИПКнинг 278-моддаси ИПКнинг 278 law
Текст решения 9 984 символов
4-1805-2302/1584-сонли иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья Ҳ.Абраев Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья Д.Рахимов ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ 2023 йил 5 сентябрь Қашқадарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати М.Бозоровнинг раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар Ҳ.Турсунов ва Д.Рахимовдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Б.Холмуродовнинг котиблигида, аризачи вакили А.Дониёров (05.09.2023 йилдаги 25-56043-сонли ишончнома асосида), "YUKSALISH ZAMIN KO'RKI" фермер хўжалиги раҳбари Н.Бўриев иштирокида, "YUKSALISH ZAMIN KO'RKI" фермер хўжалиги томонидан Касби туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 7 июлдаги ҳал қилув қарори устидан берилган апелляция шикоятини Қашқадарё вилоят суди биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: аризачи Қашқадарё вилояти давлат солиқ бошқармаси (бундан буён матнда аризачи деб юритилади) судга ариза билан мурожаат қилиб, қарздор "YUKSALISH ZAMIN KO'RKI" фермер хўжалиги (бундан буён матнда қарздор деб юритилади)ни соддалаштирилган тартибда тўловга қобилиятсиз деб топишни сўраган. Касби туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 7 июлдаги ҳал қилув қарори билан Қашқадарё вилоят давлат солиқ инспекциясининг қарздор "YUKSALISH ZAMIN KO'RKI" фермер хўжалигини соддалаштирилган тартибда тўловга қобилиятсиз деб топиш тўғрисидаги аризаси қаноатлантирилиб, қарздор "YUKSALISH ZAMIN KO'RKI" фермер хўжалиги соддалаштирилган тартибда тўловга қобилиятсиз деб топилган ва тугатишга доир иш юритиш бошланган. Қарздор "YUKSALISH ZAMIN KO'RKI" фермер хўжалигининг апелляция шикоятида биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиб, аризани рад этиш сўралган. Суд мажлисида иштирок этган қарздор фермер хўжалиги раҳбари апелляция шикоятини қувватлаб, қарздорлик мавжудлигини, уни тўлаш учун муддат кераклигини билдириб, ҳал қилув қарорини бекор қилиб, аризани рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили апелляция шикоятига нисбатан эътироз билдириб, қарздорни бугунги кунда 181.703.729,3 сўм қарздорлиги мавжудлигини билдириб, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз, апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад этишни сўради. Судлов ҳайъати, ишда иштирок этувчи тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги ҳужжатларни шикоятда келтирилган важлар билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз, апелляция шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади. Ишдаги мавжуд ҳужжатлар ва суд муҳокамаси давомида аниқланган ҳолатлардан маълум бўлишича, қарздорнинг 2023 йил 19 май ҳолатида солиқ ва бошқа мажбурий йиғимлардан қарзи 181.703.729,3 сўмни ташкил қилган. Қарздорликни ундириш ҳақида кўрилган чоралар натижа бермаган. Мажбурий ижро бюроси Касби туман бўлими давлат ижрочисининг қарорларига асосан қарздорнинг ундирувга қаратилиши мумкин бўлган мол-мулклари бўлмаганлиги сабабли Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 40-моддасига асосан қайтарилган. Шу сабабли, аризачи қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсиз деб топиш ҳақида судга ариза билан мурожаат қилган. “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонун (бундан буён матнда Қонун деб юритилади)нинг 5-моддасига кўра тўловга қобилиятсизлик аломатлари қуйидагилардан иборат: вақтинча тўловга қобилиятсизлик - агар тегишли мажбуриятлар юзага келган санадан эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса, шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган корхоналар томонидан эса олти ой ичида бажарилмаса, судга мурожаат этиш санасида қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги; доимий тўловга қобилиятсизлик - агар судга ариза бериш санасидаги ва ариза берилган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида, агарда ариза йилнинг биринчи чорагида берилган бўлса, ўтган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида қарздорнинг мажбуриятлари унинг активлари қийматидан ошиб кетган бўлса. Мазкур Қонуннинг 37-моддасига мувофиқ тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ва тўловга қобилиятсизликни тиклаш тартиб-таомилларидан бирини қўллаш ҳақида судга ариза билан мурожаат қилишга қарздорнинг вақтинча тўловга қобилиятсизлиги асос бўлади. Қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳамда уни банкрот деб топиш, шунингдек тугатишга доир иш юритишни бошлаш ҳақидаги ариза билан судга мурожаат этиш учун қарздорнинг доимий тўловга қобилиятсизлиги асос бўлади. Қонуннинг 140-моддасида суд томонидан қарздорни банкрот деб топиш тўғрисида қарор қабул қилиниши тугатишга доир иш юритишнинг бошланишига сабаб бўлиши, тугатишга доир иш юритиш тартиб-таомили муддати ўн икки ойдан ошиши мумкин эмас. Зарурат бўлганда бу муддат тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишда иштирок этувчи шахснинг илтимосномасига кўра ёки суднинг ташаббуси билан уч ойгача узайтирилиши мумкинлиги белгиланган. Қонуннинг 141-моддасига асосан суд томонидан қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида қарор қабул қилинган пайтдан эътиборан: қарздорнинг мол-мулкини бошқа шахсга ўтказиш билан боғлиқ бўлган ёки унинг мол-мулкини учинчи шахсларга фойдаланиш учун топширишга сабаб бўлувчи битимлар тузишга фақат ушбу бобда белгиланган тартибда йўл қўйилади; қарздорнинг барча пул мажбуриятларини бажариш муддати, шунингдек кечиктирилган солиқлар ҳамда йиғимларни тўлаш муддати бошланган деб ҳисобланади; қарздорнинг барча турдаги қарзлари бўйича неустойка (жарима, пеня) ва фоизларни ҳисоблаш тугатилади; мол-мулк солиғи, ер солиғи, шунингдек солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича мажбуриятлар юзасидан аввал ҳисобланган ва ундирилмаган пенялар ва жарималар ҳисоблаш тўхтатиб турилади; қарздор мол-мулкини сотишдан тушган маблағларнинг қарздорликни тўлашга йўналтирилган қисми қўшилган қиймат ва даромад солиғидан озод этилади; қарздорнинг молиявий аҳволи ҳақидаги маълумотлар махфийлик тоифасига, шу жумладан тижорат сирига мансублигини йўқотади; ундирувни қарздорнинг мол-мулкига қаратишга доир барча чекловлар олиб ташланади; ижро ҳужжатларини ижро этиш тугатилади. Пул мажбуриятлари, солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича барча талаблар, бошқа мулкий талаблар фақат тугатишга доир иш юритиш доирасида қарздорга тақдим этилиши мумкин, бундан мулк ҳуқуқини эътироф этиш, маънавий зиённи компенсация қилиш, мол-мулкни бошқа шахснинг қонунсиз эгалигидан талаб қилиб олиш, асоссиз орттирилган бойликни қайтариш, битимларни ҳақиқий эмас деб топиш ва уларнинг ҳақиқий эмаслиги оқибатларини қўллаш тўғрисидаги талаблар, шунингдек жорий тўловлар бўйича талаблар мустасно. Тугатишга доир иш юритиш бошлангунига қадар қарздорнинг мажбуриятларини бажариш таъминоти сифатида берилган мол-мулкдан фойдаланишдан мазкур иш юритиш бошланганидан кейин олинадиган ҳосилга, маҳсулотга ва даромадларга нисбатан кредиторнинг ўз талабларини бажариш таъминоти сифатидаги ҳуқуқи татбиқ этилмайди. Ижро этилиши ушбу модда биринчи қисмининг тўққизинчи хатбошисига мувофиқ тугатилган ижро ҳужжатлари қонунчиликда белгиланган тартибда давлат ижрочилари томонидан тугатиш бошқарувчисига ўтказилиши лозим. Қарздорнинг барча мажбуриятларини бажаришга фақат тугатишга доир иш юритиш доирасида йўл қўйилади. Суд томонидан қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш ҳақида қарор қабул қилинган пайтдан эътиборан қарздорнинг бошқарув органлари қарздорнинг мол-мулкини бошқариш ва тасарруф этиш вазифаларини бажаришдан, агар илгари четлаштирилмаган бўлса, четлаштирилади, қарздор раҳбарининг ваколатлари тугатилади (қарздорнинг раҳбари билан тузилган меҳнат шартномаси тугатилади), қарздорнинг ишларини бошқариш тугатиш бошқарувчисининг зиммасига юклатилади, шунингдек мулкдорнинг қарздор мол-мулкини бошқариш ва тасарруф этишга доир ваколатлари тугатилади. Тугатиш бошқарувчиси қарздорнинг раҳбари билан тузилган меҳнат шартномасини тугатиш ёки мазкур раҳбарни бошқа ишга ўтказиш тўғрисида буйруқ чиқаради. Судлов ҳайъати қарздорнинг апелляция шикоятида келтирган важлари билан келиша олмайди. Сабаби, қарздорнинг солиқ ва бошқа мажбурий тўловлардан мавжуд бўлган қарздорлиги иш ҳужжатлари билан ўз исботини топади. Биринчи инстанция суди аризани қаноатлантириш ҳақида асосли хулосага келган. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуннинг иловаси, яъни Давлат божи ставкаларининг миқдорларини иккинчи бандини “в” кичик бандида, ташкилотлар ва фуқароларни тўловга қобилиятсиз деб топиш тўғрисидаги аризалардан БҲМнинг уч баравари миқдорида давлат божи ундирилиши белгиланган. ИПКнинг 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юкланади. ИПКнинг 278-моддаси биринчи банди иккинчи қисмига кўра, апелляция инстанцияси суди апелляция шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли. Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз, апелляция шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни, қарздор "YUKSALISH ZAMIN KO'RKI" фермер хўжалиги томонидан апелляция шикояти учун олдиндан тўланган 495.000 сўм давлат божи ва 33.000 почта харажатини инобатга олиб, унинг зиммасида қолдиришни лозим топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 278-280-моддаларини қўллаб, суд ҳайъати қарор қ и л а д и: Касби туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 7 июлдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилсин. "YUKSALISH ZAMIN KO'RKI" фермер хўжалигининг апелляция шикояти қаноатлантирмасдан қолдирилсин. 5 "YUKSALISH ZAMIN KO'RKI" фермер хўжалиги томонидан 495.000 давлат божи ва 33.000 сўм почта харажати тўланганлиги инобатга олиниб, унинг зиммасида қолдирилсин. Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради. Уни устидан Олий судга кассация тартибида шикоят (протест) бериш мумкин. Раислик килувчи М.Бозоров Судьялар Ҳ.Турсунов