Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1102-2301/3451 Дата решения 05.09.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Чирчиқ туманлараро иқтисодий суди Судья Хаитбоев Алибек Отабекович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ СОЛИҚ БОШҚАРМАСИ Ответчик / Подсудимый "BEKZHIGIT INVEST TRADE" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1161770 Claim ID 3625516 PDF Hash a9d0dd1b69ac832f... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 273-моддаси нинг 273 law
СКнинг 111-моддаси СКнинг 111 law
Текст решения 4 696 символов
4-1102-2301/3451-сонли иқтисодий иш ЧИРЧИҚ ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Чирчиқ шахри 2023 йил 05 Чирчиқ туманлараро иқтисодий суди судья А.Хаитбоев раислигида, судья ёрдамчиси С.Маткурбанованинг котиблигида, аризачи – Тошкент вилоят давлат солиқ бошқармасининг жавобгар - “BEKZHIGIT INVEST TRADE” МЧЖга нисбатан банклардаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги аризаси юзасидан қўзғатилган электрон кўринишда шакллантирилганиқтисодий ишни аризачи вакили–Қобулов(ишончнома асосида) ва жавобгар вакили И.Мискиналиева (раҳбар) иштирокида Чирчиқ туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ сайёр суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Аризачи - Тошкент вилоят давлат солиқ бошқармаси Чирчиқ туманлараро иқтисодий судига ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар - “BEKZHIGIT INVEST TRADE” МЧЖнинг банклардаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб туришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили судга маълумотнома тақдим этиб, жавобгар томонидан солиқ хисоботи тақдим этилмаганлигини маълум қилди ва ариза талабини қўллаб қувватлаб, уни қаноатлантириб беришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили судга солиқ ҳисоботларини ўз вақтида топширганини исботловчи хужжатлар тақдим қилиб, даъво аризаси талабини рад қилишни сўради. Суд, иш юзасидан аризачи вакилларининг фикрларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра ариза талабини қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади. Иш ҳужжатларидан кўринишича, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси (бундан кейин матнда - СК)нинг 273-моддасига асосан солиқ тўловчилар, агар ушбу бобда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, солиқ ҳисоботини ўзлари солиқ ҳисобида турган жойдаги солиқ органларига ўтган солиқ давридан кейинги ойнинг йигирманчи кунидан кечиктирилмаган муддатда тақдим этишлари белгилаб қўйилган бўлсада, жавобгар томонидан белгиланган муддатда 2023 йил солиқ бўйича солиқ ҳисоботи тақдим этилмаган. СКнинг 111-моддасига кўра, солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг раҳбари (раҳбар ўринбосари) томонидан ўн кундан кўп бўлмаган муддатга қабул қилиниши мумкин. Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг илтимосномасига асосан суд томонидан қабул қилиниши мумкин. Бунда солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банк ҳисобварақлари бўйича операциялари суд томонидан қарор қабул қилингунга қадар тўхтатиб турилади. Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисида қарор электрон шаклда солиқ органи томонидан банкка юборилади. Бир вақтнинг ўзида солиқ органи томонидан солиқ тўловчининг шахсий кабинетига унинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операциялар тўхтатиб турилиши тўғрисида хабарнома унинг сабабларини кўрсатган ҳолда юборилади. Аризачи томонидан белгиланган муддатларда солиқ ҳисоботини тақдим этмаганлик учун банклардаги ҳисобварақлар бўйича операциялари тўхтатилганлиги тўғрисида жавобгарнинг шахсий кабинетига электрон шаклда 2023 йил 07 августда хабарнома юборилган бўлсада, 2023 йил учун солиқ бўйича солиқ ҳисоботи 2023 йилнинг 10 август кунига қадар ҳам тақдим этилмаган. СКнинг 111-моддасининг учинчи қисми 1-бандига кўра, юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш солиқ органи томонидан мазкур солиқ тўловчиларнинг (солиқ агентларининг) солиқ мажбуриятлари бажарилишини таъминлаш учун ушбу солиқ тўловчи (солиқ агенти) томонидан солиқ органига молиявий ва (ёки) солиқ ҳисоботи бундай ҳисоботни тақдим этишнинг белгиланган муддати тугаганидан кейин ўн кун ичида тақдим этилмаганда қўлланилиши мумкин. Бироқ, суд мажлисида аризачи вакили жавобгар томонидан аризада кўрсатилган камчиликлар бартараф этилганлиги ҳақида судга маълумот тақдим қилди, шу сабабли суд аризани қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 9моддаси биринчи қисмининг 19-бандига асосан аризачи ва жавобгар - ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божини тўлашдан озод қилинган. Юқоридаги баён этилган ҳолатларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 111 ва 273-моддаларини, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 128, 170, 176-179, 215-222-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Аризачининг ариза талабини қаноатлантириш рад этилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан ўн кунлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Судья А.Хаитбоев