Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1001-2303/11398 Дата решения 05.09.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Олий суд Судья Маҳмудов Шуҳрат Муҳаммадович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "ASR KIMYO INVEST" масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый "NAQLGAZMAXSUSQURILISH" AJ
Source ID 1164831 Claim ID 3588634 PDF Hash ebc0c5567eea6df4... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
аролик кодексининг 164-моддаси аролик кодекси 164 code_article
ИПКнинг 302-моддаси ИПКнинг 302 law
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения 9 336 символов
4-1001-2303/11398-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанцияда ишни кўрган судья – Ш.Ахроров Апелляция инстанциясида маърузачи судья – В.Ли Кассация инстанциясида маърузачи судья – Ш.Маҳмудов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И 2023 йил 5 сентябрь Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судья Ш.Маҳмудовнинг раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар Б.Исрайлов ва Ш.Мирзахакимовдан иборат таркибда, А.Бахшуллоевнинг котиблигида, даъвогарнинг вакили Ш.Ишниязов (2023 йил 15 августдаги 246-сонли ишончнома асосида) иштирокида, даъвогар “Asr kimyo invest” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар “Naqlgazmaxsusqurilish” акциядорлик жамиятига нисбатан 28 800 000 сўм ижара хақини ундириш ва қурилиш плиталарини олиб чиқиб кетиш мажбуриятини юклаш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қабул қилинган Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 20 июндаги қарори устидан “Naqlgazmaxsusqurilish” акциядорлик жамияти томонидан берилган кассация шикоятини Олий суднинг биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Иш ҳужжатларига кўра, “Asr kimyo invest” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) ва “Transgazinjiniring” масъулияти чекланган жамияти ўртасида 2021 йил 19 июлда ижара шартномаси тузилган. Шартномага асосан “Transgazinjiniring” масъулияти чекланган жамияти томонидан 2022 йил январ ойига қадар ижара тўловлари амалга оширилган. Ижара муддати тугагандан сўнг “Transgazinjiniring” масъулияти чекланган жамияти ўзига тегишли мол-мулкларни, яъни 120 кв.м майдонида 50 донадан зиёд қурилиш плиталарини қолдириб кетган. Ушбу плиталарни олиб кетишини сўраб даъвогар бир неча бор огоҳлантирган. Лекин “Transgazinjiniring” масъулияти чекланган жамияти ўзига тегишли бўлган плиталарни олиб кетмаганлиги сабабли даъвогар манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар худудий бошқармаси судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “Transgazinjiniring” масъулияти чекланган жамияти зиммасига қурилиш плиталарини олиб чиқиб кетиш мажбуриятини юклаш ва 2022 йил 1 февралдан 2023 йил январь ойлари учун жами 28 800 000 сўм миқдорда ижара ҳақи ундиришни сўраган. Суднинг 2023 йил 23 мартдаги ажрими билан низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида “Naqlgazmaxsusqurilish” акциядорлик жамияти ишга жалб қилинган. Суднинг 2023 йил 11 апрелдаги ажрими билан “Naqlgazmaxsusqurilish” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахсдан жавобгарга алмаштирилган. Биринчи инстанция судининг 2023 йил 11 апрелдаги ҳал қилув қарори билан даъво талаблари қисман қаноатлантирилиб, жавобгар зиммасига даъвогарга тегишли худуддаги 120 кв.м. ер майдонидан 50 донадан зиёд қурилиш плиталарини олиб чиқиб кетиш мажбурияти юклатилган. Даъвонинг жавобгар “Transgazinjiniring” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан қисмини ва даъво талабларининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилган. Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 20 июндаги қарори билан Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 11 апрелдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Мазкур суд ҳужжатларидан норози бўлиб, жавобгар кассация шикояти билан мурожаат қилган. Шикоятда Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 11 апрелдаги ҳал қилув қарорининг жавобгар зиммасига даъвогарга тегишли худуддаги 120 кв.м. ер майдонидан 50 донадан зиёд қурилиш плиталарини олиб чиқиб кетиш мажбурияти юклаш қисмини ўзгаришсиз қолдириш тўғрисидаги Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 20 июндаги қарорини бекор қилишни ва даъвонинг шу қисмини қаноатлантиришни рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўраган. Даъвогарнинг вакили жавобгарнинг кассация шикоятига эътироз билдириб, биринчи ва апелляция инстанцияси судларининг суд ҳужжатларини ўзгаришсиз қолдиришни ҳамда кассация шикоятини қаноатлантиришни рад қилишни сўради. Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар ва палатадан вакил суд мажлисига келмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Шунинг учун судлов ҳайъати ишни жавобгар “Transgazinjiniring” масъулияти чекланган жамияти ва палата вакилининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Судлов ҳайъати, даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб қуйидагиларга кўра, кассация шикоятини қаноатлантирмасдан, биринчи ва апелляция инстанцияси судларининг суд ҳужжатларини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. Аниқланишича, даъвогар 2020 йилда онлайн аукционда қатнашиб, жавобгарга тегишли бўлган Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Бунёд кўчаси, Г-44-Б манзилда жойлашган кўчмас мулкини сотиб олган. Даъвогар ва “Transgazinjiniring” масъулияти чекланган жамияти ўртасида 2021 йил 19 июлда ижара шартномаси тузилган. Шартномага асосан “Transgazinjiniring” масъулияти чекланган жамияти томонидан 2022 йил январ ойига қадар ижара тўловлари амалга оширилган. Ижара муддати тугагандан сўнг 50 донадан зиёд қурилиш плиталари олиб кетилмаган. Шу сабабли даъвогар манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар худудий бошқармаси судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “Transgazinjiniring” масъулияти чекланган жамияти зиммасига қурилиш плиталарни олиб чиқиб кетиш мажбуриятини юклаш ва 2022 йил 1 февралдан 2023 йил январь ойлари учун жами 28 800 000 сўм миқдорда ижара ҳақи ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 164-моддасига кўра, мулк ҳуқуқи шахснинг ўзига қарашли мол-мулкка ўз хоҳиши билан ва ўз манфаатларини кўзлаб эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш, шунингдек ўзининг мулк ҳуқуқини, ким томонидан бўлмасин, ҳар қандай бузишни бартараф этишни талаб қилиш ҳуқуқидан иборатдир. Мулк ҳуқуқи муддатсиздир. “Naqlgazmaxsusqurilish” акциядорлик жамияти Намуна филиалининг 2023 йил 26 апрелда “Naqlgazmaxsusqurilish” акциядорлик жамиятининг “Maxsusgazta'mir” филиалига тегишли бўлган мулкларни, шу жумладан 53 дона девор плиталарини олиб чиқиб кетишга рухсат бериш ҳақида даъвогарга йўллаган 02-01-01/53-сонли хати жавобгарнинг низоли плиталар унинг балансида турмаганлиги ҳақидаги важлари асоссиз эканлигидан далолат беради. Қайд этилганларни инобатга олиб, биринчи инстанция суди даъвонинг жавобгар зиммасига Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Бунёд кўчаси, Г-44-Б манзилда жойлашган 50 донадан зиёд плиталарни олиб чиқиб кетиш мажбуриятини юклаш тўғрисидаги талабини қаноатлантириш тўғрисида асосли хулосага келган. Шунингдек, суд даъвогар ижара ҳақи суммасининг ҳисоб-китобини тақдим қила олмаганлигини инобатга олиб, даъвонинг 28 800 000 сўм ижара ҳақи ундириш талабини қаноатлантиришни рад этиш ҳақида тўғри тўхтамга келган. Апелляция инстанцияси суди эса, қайд этилганларни инобатга олиб, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиш ҳақида асосли қарорга келган. ИПКнинг 302-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига кўра, моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. Судлар иш ҳолатларига мувофиқ қонуний ва асослантирилган суд ҳужжатлари қабул қилган. Шу сабабли ушбу суд ҳужжатларини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар мавжуд эмас. ИПК 301-моддасининг 1-бандига кўра, кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса, қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан тасдиқланган “Давлат божи ставкаларининг миқдорлари” иккинчи қисмининг “д” кичик бандига кўра апелляция, кассация ва назорат тартибида берилган шикоятларга биринчи инстанция судида кўриб чиқиш учун аризалар берилганда тўланадиган ставканинг 50 фоизи миқдорида давлат божи тўланиши белгиланган. Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати кассация шикояти учун олдиндан тўланган 1 500 000 сўм давлат божини ва 33 000 сўм почта харажатини жавобгарнинг зиммасида қолдиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 297, 301 ва 302-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қарор қ и л а д и: Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 11 апрелдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 20 июндаги қарори ўзгаришсиз, “Naqlgazmaxsusqurilish” акциядорлик жамиятининг кассация шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилсин. Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради. Раислик қилувчи Ш.Маҳмудов ҳайъат аъзолари Б.Исрайлов Ш.Мирзахакимов