Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1805-2302/1091 Дата решения 05.09.2023 Инстанция Апелляция Тип документа Постановление Суд Касбинский межрайонный экономический суд Судья Базаров Мухиддин Амирқулович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Qashqadaryo viloyat soliq boshqarmasi Ответчик / Подсудимый "Kainvest cluster" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1158536 Claim ID 3606797 PDF Hash 8e4e7e6182f5271f... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 10
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 274-моддаси тисодий процессуал кодекси 274 code_article
кодекси 120-моддасининг 8-қисми кодекси 120 8 code_article
Кодекснинг 120-моддаси Кодекс 120 code_article
ИПКнинг 118-моддаси ИПК 118 law
онунни 3-моддаси онунни 3 law
тисодий процессуал кодексининг 68-моддаси тисодий процессуал кодекси 68 code_article
нинг 68-моддаси нинг 68 law
Ушбу кодекснинг 72-моддаси Ушбу кодекс 72 code_article
ИПК 279-моддаси ИПК 279 law
ИПКнинг 278-моддаси ИПКнинг 278 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1805-2302/1091-сонли иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья Х.Абраев Апелляция инстанциясида маърузачи судья М.Бозоров ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О РИ 2023 йил 5 сентябрь Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича апелляция инстанцияси судлов хайъати М.Бозоровнинг раислигида, судьялар Д.Рахимов ва Ҳ.Турсуновлардан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Б.Холмуродовнинг котиблигида, ушбу кун очиқ суд мажлиси муҳокамасида, Касби туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 27 апрелдаги 4-1805-2302/1091-сонли иш юзасидан қабул қилинган ҳал қилув қарори юзасидан жавобгар «Kainvest ciuster» масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган апелляция шикоятини, жавобгардан вакил Р.Розиқов (ишончнома асосида) ва даъвогардан вакил Ў.Рахмонов (ишончнома асосида) лар иштирокида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: даъвогар Қашқадарё вилоят давлат солиқ бошқармаси, судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар “Kainvest cluster” масъулияти чекланган жамиятининг бюджет ва давлат мақсадли жамғармаларидан жами 2.810.423.251,38 сўм солиқ қарздорлигини “KITOB IP YIGIRUV” АЖ ҳисобидан ундиришни сўраган. Биринчи инстанция судининг 2023 йил 27 апрелдаги ҳал қилув қарори билан даъво ариза талаби қисман қаноатлантирилган. «Kainvest ciuster» масъулияти чекланган жамияти мазкур ҳал қилув қарорини 56.208.465 сўм давлат божи ундириш қисмидан норози бўлиб, апелляция шикояти бериб, биринчи инстанция суди томонидан даъво талабидан келиб чиқиб, давлат божи ундирилишида хатоликка йўл қўйилганлиги баён этилиб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорининг жавобгардан Республика бюджетига 56.208.465 сўм давлат божи ундириш қисмини ўзгартиришни сўралган. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили апелляция шикоятини қўллаб-қувватлаб, уни тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган солиқ органи вакили, апелляция шикоятига эътирози йўқлигини маълум қилди ва қарор қабулишни судга ҳавола этди. Суд мажлиси муҳокамасида “KITOB IP YIGIRUV” АЖ ўзининг ишончли вакил иштирокини таъминламади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 274-моддаси 2-бандида апелляция инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган апелляция шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди, бундан жамият ёки давлат манфаатларини кўзлаб қўзғатилган ишлар бўйича прокурорнинг келмаганлиги мустасно. Судлов ҳайъати мазкур ҳолатда ишни жавобгар вакили иштирокисиз ишдаги мавжуд хужжатлар асосида кўриб чиқишни лозим деб топди. Апелляция судлов ҳайъати апелляция шикояти тарафлар вакилининг фикрларини эшитиб, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорининг қонуний ва асослантирилганлигини текшириб, жавобгарнинг апелляция шикоятини қаноатлантирмасдан, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим деб топди. Иш ҳужжатлари ва суд муҳокамаси давомида аниқланган ҳолатлардан маълум бўлишича, жавобгар “Kainvest cluster” МЧЖ томонидан солиқ органига тақдим этилган ҳисоботга кўра қўшимча жавогар “KITOB IP YIGIRUV” АЖда 2022 йил 20 майда икки томонлама имзоланган солиштириш далолатномасига кўра 3.387.586.263 сўмлик миқдорида дебитор қарздорлиги мавжудлиги, 2023 йил 10 март ҳолатида “Kainvest cluster” МЧЖнинг бюджет ва давлат мақсадли жамғармаларидан жами 2.810.423.251,38 сўм солиқ қарзи ташкил қилган. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси 120-моддасининг 8-қисмида агар солиқ тўловчининг товарларни (хизматларни) реализация қилишдан оладиган тушуми ёки бошқа даромадлари бошқа шахсларнинг банкдаги ҳисобварақларига келиб тушган бўлса, солиқ тўловчининг солиқ қарзи шу шахслардан ундирилиши мумкин эканлиги, 9-қисмида эса агар солиқ тўловчи солиқ текшируви тўғрисида билган пайтдан эътиборан ўзининг пул маблағларини ёки бошқа мулкини ўзга шахсларга берган бўлса, солиқ тўловчининг солиқ қарзи шу шахслардан ундирилиши мумкин. Кодекснинг 120-моддаси 10-қисмига кўра, саккизинчи ва тўққизинчи қисмларининг қоидалари товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинадиган тушум ёки бошқа даромадлар ёхуд пул маблағлари ёки бошқа мулк ўзга шахсларга бир нечта операциялар орқали ўтказиб берилганлиги аниқланган ҳолларда ҳам қўлланилади. Ушбу модданинг саккизинчи - ўнинчи қисмларида кўрсатилган ҳолларда мазкур шахслардан солиқ қарзини ундириш солиқ тўловчининг реализация қилинган товарлари (ишлари, хизматлари) учун келиб тушган тушум, бошқа даромадлари, у томонидан ўтказилган пул маблағлари, бошқа мол-мулкнинг қиймати доирасида амалга оширилади. Солиқ органи мазкур шахслар тўғрисида ўзида мавжуд бўлган ахборот асосида ва солиқ тўловчининг солиқ қарзи миқдорига боғлиқ тарзда ушбу қарзни ундиришни кўрсатилган қайси шахслардан ва қандай нисбатда ундиришни амалга оширишни мустақил равишда белгилашга ҳақли. 2023 йил 27 апрель ҳолатига тасдиқланган маълумотномада жавобгар “Kainvest cluster” МЧЖнинг бюджет ва давлат мақсадли жамғармаларидан жами 1.052.918.176,47 сўм солиқ қарздорлиги мавжудлиги қайд этилган. Биринчи босқич суди давлат божини ундиришда жавобгарнинг солиқ олдидаги қарздорлигига аниқлик киритмасдан 56.208.465 сўм давлат божи ундириш ҳақида эртачи хулосага келган. ИПКнинг 118-моддаси 1-қисмига биноан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши, даъвогарнинг талаблари у судга мурожаат қилингандан сўнг жавобгар томонидан ихтиёрий равишда қаноатлантирилса, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши белгилаб қўйилган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Иқтисодий ишлар бўйича суд ҳаражатларини ундириш амалиёти тўғрисида” ги 2020 йил 19 декабрдаги 36сонли қарорининг 2-бандида Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида” ги Қонунни 3-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, давлат божи деганда, юридик аҳамиятга молик ҳаракатларни амалга оширганлик ва (ёки) бундай ҳаракатлар учун ваколатли муассасалар ва (ёки) мансабдор шахслар томонидан ҳужжатлар берганлик учун ундириладиган мажбурий тўлов тушунилади. Пленумнинг 17-бандида даъвогар (аризачи) тўлашдан белгиланган тартибда озод қилинган давлат божи, агар жавобгар бож тўлашдан озод қилинмаган бўлса, қаноатлантирилган талаблар миқдорида мутаносиб равишда жавобгардан давлат даромадига ундирилади. Даъвогар Қашқадарё вилоят Давлат солиқ бошқармаси, жавобгар “Kainvest cluster” масъулияти чекланган жамиятининг бюджет ва давлат мақсадли жамғармаларидан жами 2.810.423.251,38 сўм солиқ қарздорлигини “KITOB IP YIGIRUV” АЖ ҳисобидан ундириш ҳақида судга 2023 йил 6 апрелда 25-25991-сон билан даъво аризаси киритилган ва судга мазкур даъво аризаси 2023 йил 7 апрелда 2750-сон билан кирим қилинган. “Kainvest cluster” масъулияти чекланган жамиятининг бюджет ва давлат мақсадли жамғармаларида жами солиқ қарздорлиги 2023 йил 6 апрел ҳолатида 2.810.423.251,38 сўм эмас балки 1.510.181.015 сўм бўлган. Ушбу 1.510.181.015 сўм солиқ қарздорлиги солиқ органининг солиштирма далолатномаси билан ўз тасдиғини топган. Даъвогар вакилининг суд мажлисида берган кўрсатмасида ҳам қарздорлик аслида 2.810.423.251,38 сўм эмас балки 1.510.181.015 сўм эканлигини маълум қилди. Биринчи босқич суди қарздорликни аниқлаштириб, унинг натижасид бўйича асосланган ҳолда давлат божи ундириши лозим бўлган. Яъни 1.510.181.015 сўмдан 30.203.620,3 сўм давлат божи ҳисобланиши керак бўлган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68-моддаси 1-бандида ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши кераклиги белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Судлар томонидан иқтисодий ишларни апелляция тартибида кўриш амалиёти тўғрисида”ги 2021 йил 20 апрелдаги 16-сонли қарори 30-банди тўртинчи хатбошсида суд харажатларини тақсимлаш масаласининг ҳал этилмаслиги ёхуд нотўғри ҳал этилиши суднинг ҳал қилув қарорини бекор қилишга ёки ўзгартиришга асос бўлмаслиги ҳақида тушунтириш берилган. Шунга кўра, судлов ҳайъати биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорининг давлат божи қисмини янгидан тақсимлашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринларда ИПК деб юритилади)нинг 68-моддаси биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Ушбу кодекснинг 72-моддасига биноан қонун ҳужжатларига мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас. ИПК 279-моддасининг биринчи қисмига кўра ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш асоси кўрсатилган. ИПКнинг 278-моддаси биринчи банди иккинчи қисмига кўра, апелляция инстанцияси суди апелляция шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли. Қайд этилганларга кўра судлов ҳайъати биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз, даъвогарнинг апелляция шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни, ҳал қилув қарорининг “Kainvest cluster” масъулияти чекланган жамиятидан Республика бюджетига “56.208.465” сўм давлат божи ундириш қисмини “30.203.620,3” сўм давлат божи ундирилсин деб ўзгартиришни, жавобгарнинг апелляция инстанцияси учун олдиндан тўланган 33.000 сўм почта харажатини инобатга олиб, ўзининг зиммасида қолдиришни, ҳал қилув қарорини қолган қисмини ўзгаришсиз қолдиришни, Касби туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 29 майдаги 56.208.465 сўм давлат божи ундириш ҳақидаги ижро варақаси бекор қилишни лозим топади. Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 274 ва 276,280-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қарор қилади: «Kainvest ciuster» масъулияти чекланган жамиятининг апелляция шикояти қаноатлантирилмасдан, Касби туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 27 апрелдаги 4-1805-2302/1091-сонли иш юзасидан қабул қилинган ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилсин. Ҳал қилув қарорининг “Kainvest cluster” масъулияти чекланган жамиятидан Республика бюджетига “56.208.465” сўм давлат божи ундириш қисмини “30.203.620,3” сўм давлат божи ундирилсин деб ўзгартирилсин. Ҳал қилув қарорини қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилсин. «Kainvest ciuster» масъулияти чекланган жамияти томонидан апелляция шикояти учун олдиндан тўлаб чиқилган 33.000 сўм почта ҳаражати зиммасига қолдирилсин. Ижро варақаси берилсин. Касби туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 29 майдаги 56.208.465 сўм давлат божи ундириш ҳақидаги ижро варақаси бекор қилинсин. Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради. Қарор устидан Ўзбекистан Республикаси Олий судининг иқтисодий судлов хайъатига кассация тартибида шикоят бериш мумкин. Раислик этувчи: М.Бозоров Ҳайъат аъзолари: Д.Рахимов Ҳ.Турсунов