Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1701-2301/7180 Дата решения 05.09.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Андижон туманлараро иқтисодий суди Судья Рустамов Сардорбек Ахматжанович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Инфинбанк АТБ Ответчик / Подсудимый AND SAPFIR BARAKA масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1171311 Claim ID 3606777 PDF Hash ecdd73ee6348728c... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 10
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 236-моддаси нинг 236 law
ФКнинг 736-моддаси ФКнинг 736 law
ФКнинг 744-моддаси ФКнинг 744 law
олларда ФКнинг 734-моддаси олларда ФК 734 law
айтариб берилган кунгача бу сумма юзасидан ФКнинг 327-моддаси айтариб берилган кунгача бу сумма юзасидан ФК 327 law
ларидан фойдаланилган бутун давр учун ФКнинг 327-моддаси ларидан фойдаланилган бутун давр учун ФК 327 law
онунининг 26-моддаси онуни 26 law
ФКнинг 268-моддаси ФКнинг 268 law
ФКнинг 279-моддаси ФК 279 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения 10 257 символов
4-1701-2301/7180-сонли иш Судья: С.А.Рустамов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Андижон шаҳри Андижон туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Рустамовнинг раислигида, судья ёрдамчиси О.Хакимовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили Т.Солиев (2023 йил 7 февралдаги 5-сонли ишончнома асосида) ва жавобгар жамият раҳбари М.Абдувалиев (паспорт асосида)ларнинг иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси “Infinbank” акциядорлик тижорат банки манфаатида “And sapfir baraka” масъулияти чекланган жамиятидан 46 110 006,94 сўм кредит қарзини ундириш, ундирувни гаров таъминотига қаратиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни суд биносидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси (кейинги матнларда палата деб юритилади) “Infinbank” акциядорлик тижорат банки (кейинги матнларда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “And sapfir baraka” масъулияти чекланган жамияти (кейинги матнларда жавобгар деб юритилади)дан 46 110 006,94 сўм кредит қарзини ундириш, ундирувни гаров таъминотига қаратишни сўраган. Даъвогар вакили суд муҳокамасидаги ўз кўрсатмасида, даъвони қўллаб-қувватлаб, жавобгар билан кредит шартномаси тузилганлиги, шартномага асосан ҳар ойда белгиланган график асосида олинган кредитнинг асосий тани ва унга ҳисобланган фоизларни сўндириб борилиши белгиланганлиги, жавобгар томонидан олинган кредит маблағларини тўланмасдан келаётганлигини билдириб, даъвони қаноатлантиришни сўради. Жавобгар жамият раҳбари ўз кўргазмасида, даъвони тан олиб, тез кунларда қарздорлик бўйича тўловларни амалга оширишини билдирди. Суд, тарафларнинг кўрсатмаларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан танишиб, қуйидагиларга кўра даъвони қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги матнларда ФК деб юритилади)нинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса – иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, “Infinbank” акциядорлик тижорат банки Андижон вилоят филиали билан жавобгар ўртасида 2022 йил 31 январда КД-Ю-01114-2022-6-сонли кредит шартномаси имзоланиб, шартномага асосан савдо айланмасини ривожлантириш мақсадида айланма маблағни тўлдириш учун йиллик 22,99 фоиз устама тўлаш шарти асосида 18 ой муддатга 3 ойлик имтиёзли давр билан 290 000 000 сўм кредит маблағи ажратилган. Кредит таъминоти сифатида жавобгарга тегишли Андижон шаҳар И.Хидиралиев кўчаси 70-манзилда жойлашган “Автотех хизмат ва эҳтиёт қисмлар савдо дўкони” бино-иншоотлари гаровга қўйилган. Шунингдек, фуқаролар Абдувалиев Музаффар Абдусаматович ва Умарова Азиза Мирзахуноваларга тегишли бўлган автотранспорт воситалари ҳам гаровга қўйилган. Кредит қарздорлигининг маълум қисми сўндирилганлиги саббали фуқароларга тегишли бўлган гаров мулклари гаровдан чиқарилган. Бироқ, кредитнинг қолган қисми ўз вақтида тўланмаганлиги сабабли 2023 йил 3 июль ҳолатига кредит муддати ўтган танидан 29 567 456,61 сўм, муддати ўтган фоиз 1 238 832 сўм, 803 718,33 сўм пеня кредит муддати келмаган 14 500 000 сўм қарздорлик ҳосил бўлган. Даъвогар томонидан кредит карздорликни тўлаш бўйича жавобгар ёзма равишда огохлантириш хати юборилган бўлсада, шу кунга қадар жавобгар томонидан графикка амал қилмай қарздорлик бартараф этилмаганлиги. ФКнинг 736-моддаси иккинчи қисмига кўра, агар қарз шартномасида қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли. ФКнинг 744-моддаси биринчи қисмига кўра, кредит шартномаси бўйича бир тараф – банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Олий хўжалик суди Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 13/150-сонли Қарорининг 5-бандига кўра, қарз олувчилар (қарздорлар)нинг кредитларни қайтармаганлик учун кредит ташкилотлари олдидаги жавобгарлиги доирасини аниқлашда судлар қарз таркибига кредитнинг ёки унинг бир қисмининг суммаси, кредитдан фойдаланганлик учун фоизлар, кредит шартномасида белгиланган ҳажмда бошқа тўловлар (комиссиялар) киришидан келиб чиқишлари зарурлиги, кредитдан фойдаланганлик учун фоизлар, кредит ташкилоти томонидан қарз олувчи (қарздор) банкнинг пул маблағларидан амалда фойдаланган бутун даври учун, ҳатто актив (кредит/қарз) ўстирмаслик мақомига ўтказилган тақдирда ҳам, пул мажбуриятларини кечиктириш даврини қўшган ҳолда ҳисобланиши мумкинлиги, шунингдек, ушбу Қарорнинг 10-бандига кўра, ФКнинг 736-моддаси биринчи қисмига мувофиқ, агар қонун ҳужжатларида ёки қарз шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз олувчи қарз суммасини вақтида қайтармаган ҳолларда ФКнинг 734-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган фоизлар тўланган бўлишидан қатъи назар, қарз қайтариб берилиши керак бўлган кундан бошлаб то у қарз берувчига қайтариб берилган кунгача бу сумма юзасидан ФКнинг 327-моддаси биринчи ва иккинчи қисмларида назарда тутилган миқдорда фоизлар тўланиши кераклиги, кредит шартномасининг муддатидан олдин бекор қилиниши кредит ташкилотини кредит шартномасини бекор қилиш пайтидан бошлаб қайтариш кунига қадар пул маблағларидан фойдаланилган бутун давр учун ФКнинг 327-моддасида назарда тутилган фоизларни олиш ҳуқуқидан маҳрум қилмаслиги бўйича тушунтириш берилган. Тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномасининг 9.1-бандига кўра, қарздор томонидан шартнома мажбуриятлари лозим даражада бажарилмай, 60 кундан зиёд вақт давом этган ва бу борада қарздор огоҳлантирилган ва талабнома берилган кундан 10 кун муддат мобайнида давом этган тақдирда, банк томонидан шартномани бир тарафлама бекор қилиниб, мавжуд қарздорлик муддатидан олдин тўлиқ сўндирилиши мумкинлиги белгиланган. Жавобгарнинг даъвогар олдидаги қарздорлиги тарафларнинг судда берган кўргазмаси ва даъвогарнинг судга тақдим қилган маълумотномаси билан ҳам ўз исботини топади. Шу сабабли суд, даъво талабини асосли деб эътироф этган ҳолда даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига кредит муддати ўтган танидан 29 567 456,61 сўм, муддати ўтган фоиз 1 238 832 сўм, 803 718,33 сўм пеня, кредит муддати келмаган 14 500 000 сўм қарздорлиги жами 46 110 006,94 сўм кредит қарзини ундиришни лозим топади. Шунингдек, даъвогар даъво талабида ундирувни гаров мулкига қаратишни сўраган. Тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномасининг кредит таъминоти сифатида тегишли Андижон шаҳар И.Хидиралиев кўчаси 70-манзилда жойлашган “Автотех хизмат ва эҳтиёт қисмлар савдо дўкони” бино-иншоотлари гаровга олинган. Тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномасига кўра, агар гаров билан таъминланган мажбурият бажарилмаган ёки лозим даражада бажарилмаган тақдирда, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ва шартларда ундирувни гаров нарсасига қаратиш белгиланган. Ўзбекистон Республикаси “Гаров тўғрисида”ги Қонунининг 26-моддасига кўра, гаровга олувчининг (кредиторнинг) талабларини қондириш учун ундирувни қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни ўзи жавобгар бўлган вазиятларда бажармаган тақдирда ёки лозим даражада бажармаганда гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиши мумкин. ФКнинг 268-моддасида “Агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, гаров талабнинг уни қондириш пайтидаги хажмини таъминлайди, хусусан фоизлар, неустойка, ижрони кечиктириб юбориш натижасида етказилган зарар тўланишини, шунингдек гаровга олувчининг гаровга қўйилган ашёни сақлашга қилган зарур харажатлари ва ундирув харажатлари тўланишини таъминлайди” деб белгиланган. ФКнинг 279-моддаси 1-қисмида гаровга олувчининг (кредиторнинг) талабларини қондириш учун ундирувни қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни ўзи жавобгар бўлган вазиятларда бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиш мумкинлиги қайд этиб ўтилган. Юқоридагиларга кўра, даъвогарнинг ушбу талаби ҳам асосли бўлиб, ундирувни гаров мулкига қаратиш лозим бўлади. ИПКнинг 118-моддасига асосан, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талабларига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юкланади. Юқоридагиларга кўра, суд даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига кредит муддати ўтган танидан 29 567 456,61 сўм, муддати ўтган фоиз 1 238 832 сўм, 803 718,33 сўм пеня, кредит муддати келмаган 14 500 000 сўм қарздорлиги жами 46 110 006,94 сўм кредит қарзи, 33 000 сўм почта харажати ундиришни, ундирувни гаров мулкига қаратишни, ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ 922 200,14 сўм давлат божини жавобгардан Республика бюджетига ундиришни лозим топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 2, 236, 279, 736, 744-Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176, 177-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР Қ И Л А Д И: Даъво ариза қаноатлантирилсин. Жавобгар “And sapfir baraka” масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар “Infinbank” акциядорлик тижорат банки фойдасига кредит муддати ўтган танидан 29 567 456,61 сўм, муддати ўтган фоиз 1 238 832 сўм, 803 718,33 сўм пеня, кредит муддати келмаган 14 500 000 сўм қарздорлиги жами 46 110 006,94 сўм кредит қарзи, 33 000 сўм почта харажати ундирилсин. Ундирув гаровдаги “And sapfir baraka” масъулияти чекланган жамиятига тегишли Андижон шаҳар И.Хидиралиев кўчаси 70-манзилда жойлашган “Автотех хизмат ва эҳтиёт қисмлар савдо дўкони” бино-иншоотларига қаратилсин. Жавобгар “And sapfir baraka” масъулияти чекланган жамиятидан Республика бюджетига 922 200,14 сўм давлат божи ундирилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан Андижон туманлараро иқтисодий суди орқали Андижон вилоят судига апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест келтириш) мумкин. Раислик этувчи С.А.Рустамов