Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1101-2302/8595 Дата решения 04.09.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Зангиатинский межрайонный экономический суд Судья Хусанов Улуғбек Равшанович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Тошкент сув таъминоти масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый Тошкент вилояти ихтисослаштирилган маданият мактаби
Source ID 1171316 Claim ID 3642269 PDF Hash 9ae7d59d5c1c83a3... Загружено 09.04.2026 06:33 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 474-моддаси ФКнинг 474 law
дор ушбу Кодекснинг 470-моддаси дор ушбу Кодекс 470 code_article
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1101-2302/8595-сонли иқтисодий иш ЗАНГИОТА ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 4 сентябрь Зангиота туманлараро иқтисодий судининг судьяси У.Р.Хусанов раислигида, судья ёрдамчиси Х.Д.Холмуродовнинг суд мажлиси котиблигида, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар “ЙЙЙ” масъулияти чекланган жамиятининг манфаатида жавобгар ККК ҳисобидан 109 095 255 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни, даъвогар вакили МММ (2023 йил 8 августдаги 8-сонли ордер ва 2023 йил 23 майдаги 04-04/2294-сонли ишончномага асосан) иштирокида, суднинг маъмурий биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: “ЙЙЙ” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) ва ККК (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида 2023 йил 11 январда 9900008355/010601-сонли истеъмолчиларга ичимлик ва оқава суви хизматларини кўрасатиш шартномаси тузилган. Шартноманинг 1.2-бандида таъминотчи истеъмолчинин сифатли ичимлик суви билан таъминлаш ва истеъмолчидан оқава сувларни қабул қилиб олиш мажбуриятини ўз зиммасига олган. Шартноманинг 1.3-бандида истеъмолчи етказиб берилган ичимлик суви учун белгиланган муддатларда тўловни амалга ошириши лозимлиги белгиланган. Тарафлар ўртасида 2023 йил 5 июлда жавобгарнинг сув ҳисоблагичи соз ҳолда эканлиги, бутунлиги, истеъмолчининг дебиторлик қарздорлиги мавжудлиги тўғрисида далолатнома тузилган. Даъвогар томонидан бир томонлама ўзаро ҳисоб-китоб солиштирма далолатномасида жавобгарнинг 2023 йил 1 январь ҳолатига 73 523 170 сўм қарздорлиги мавжуд бўлганлиги, 187 327 260 сўм фойдаланилган сув учун ҳисобланганлиги, 33 265 525,82 сўм пеня ҳисобланганлиги, жавобгар томонидан 2023 йил 18 январдан 11 августга қадар 185 020 700,33 сўм тўлов амалга оширилиб, 109 095 255 сўм қарздорлик мавжудлиги кўрсатилган. Даъвогар 2023 йил 9 августда жавобгарга қарздорликни қоплаш юзасидан огоҳлантириш хати юборилган. Жавобгар мажбуриятларини бажармаганлиги сабабли низо келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда палата деб юритилади) даъвогар манфаатида Зангиота туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 109 095 255 сўм асосий қарз ундиришни сўраган. Зангиота туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 22 августдаги ажрими билан ишга Тошкент вилояти Ғазначилик хизмати бошқармаси, Тошкент вилоят иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси низонинг предметига мустақил талаб билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган. Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабларини қувватлаб, жавобгар томонидан 2022 йил якуни бўйича қарздорлиги бўлганлиги, 2023 йилда истеъмол қилинган ичимлик суви учун қисман тўлов амалга оширилган бўлса-да қарздорлик юзага келганлиги, ундирилиши талаб этилаётган асосий қарздорлик таркибида жавобгарга ҳисобланган пеня ҳам мавжудлигини билдириб, даъво талабини қаноатлантиришни сўради. Палата суд муҳокамасини вакили иштирокисиз кўришни сўраган бўлса, суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган жавобгар ва учинчи шахслар суд мажлисида вакилининг иштирокини таъминламади. Ишни кўриш вақти ва жойи кўрсатилган суднинг ажрими жавобгар ва учинчи шахсларга гибрид ва электрон почта орқали етказиб берилган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 128-моддасининг биринчи қисмига кўра, агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, иккинчи қисмининг учинчи хатбошисида суд томонидан юридик шахснинг судга маълум бўлган охирги жойлашган ери (почта манзили), фуқаронинг яшаш жойи бўйича юборилган ажримнинг кўчирма нусхаси олувчи кўрсатилган манзилда йўқлиги сабабли топширилмаган ва бу ҳақда алоқа муассасаси судни хабардор қилган бўлса, иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. Суд, ИПКнинг 127-128 ва 170-моддалари талабларига кўра, ишни жавобгар, палата ва учинчи шахслар вакиллари иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди. Даъвогар вакилининг тушунтириши, ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра суд даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини тарафлар ўртасида тақсимлашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 июлдаги 194-сонли қарорига 2-илова сифатида тасдиқланган “Истеъмолчиларга сув таъминоти ва оқова сувни чиқариш хизматлари кўрсатиш” Қоидалари (бундан буён матнда Қоидалар деб юритилади) нинг 108-банди иккинчи хатбошисида барча гуруҳ истеъмолчилари ичимлик сув таъминоти ва сув чиқариш хизмати учун ҳисобга олиш приборлари мавжуд бўлганда охирги уч ойнинг ўртача сарфи бўйича ҳамда ҳисобга олиш приборлари мавжуд бўлмаганда ойлик истеъмол нормаси бўйича кейинги ой учун ҳар ойнинг 10-санасига қадар 100 фоиз олдиндан ҳақ тўлашни амалга оширишлари лозимлиги белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 478-моддасининг иккинчи қисмига кўра, агар қонунчиликда, шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса ёки у мажбурият моҳиятидан келиб чиқмаса, туташтирилган тармоқ орқали газ, нефть ва нефть маҳсулотлари, сув ва бошқа товарлар билан таъминлаш муносабатларига нисбатан ушбу параграф қоидалари қўлланади. ФКнинг 474-моддасида агар қонунчиликда ёки энергия билан таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади, бу миқдор ушбу Кодекснинг 470-моддасига мувофиқ аниқланади деб белгиланган. Юқоридагиларга кўра, суд даъво аризасида асосий қарзни ундириш талаби қўйилганлиги, пеня ундириш талаби мавжуд эмаслиги, ундирилиши сўралган 109 095 255 сўмдан 33 265 525,82 сўми жавобгар томонидан ўз вақтида амалга оширилмаган тўловлар учун ҳисобланган пеня эканлиги, бундай ҳолатда даъвогар пеняни асосий қарз сифатида ундиришни талаб қилиши мумкин эмаслигини инобатга олиб, даъво талабини қисман қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 75 829 729,18 сўм асосий қарз ундиришни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Юқоридагиларга кўра, суд даъво талаби қисман асосли эканлиги, асосли эканлиги, 109 095 255 сўм даъво талабидан 75 829 729,18 сўм қисми қаноатлантирилганлигини инобатга олиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 33 000 сўм почта харажати, республика бюджети фойдасига 1 516 594,58 сўм давлат божи, даъвогардан республика бюджети фойдасига 665 310,52 сўм давлат божи ундиришни лозим топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 127-128, 170, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд қарор қилади: Даъво талаби қисман қаноатлантирилсин. 4 ККК ҳисобидан “ЙЙЙ” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 75 829 729,18 сўм асосий қарз, 33 000 сўм почта харажати, жами 75 862 729,18 сўм ундирилсин. ККК ҳисобидан республика бюджети фойдасига 1 516 594,58 сўм давлат божи ундирилсин. “ЙЙЙ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан республика бюджети фойдасига 665 310,52 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида Зангиота туманлараро иқтисодий суди орқали Тошкент вилоят судига апелляция тартибида шикоят қилиниши (прокурор эса ишда иштирок этувчи шахснинг мурожаати бўлган тақдирда протест келтириши) мумкин. Апелляция тартибида кўрилмаган иш кассация тартибида кўриб чиқилмаслиги ишда иштирок этувчи шахсларга тушунтирилсин. У.Р.Хусанов