← Назад
Решение #501966 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 437 | — | law | |
| ФКнинг | 242 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| бандида ФК | 326 | — | law | |
| дори ФК | 327 | — | law | |
| шунингдек ФК | 263 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1101-2302/8592-сонли иқтисодий иш
ЗАНГИОТА ТУМАНЛАРАРО
ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 4 сентябрь
Зангиота туманлараро иқтисодий суди судьяси У.Р.Хусанов
раислигида, судья ёрдамчиси Х.Д.Холмуродов суд мажлиси котиблигида,
даъвогар “ЙЙЙ” (аввалги “ЙЙЙ” унитар корхонаси) жавобгар “ЧЧЧ”
масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 46 550 000 сўм асосий қарз,
23 275 000 сўм пеня, жами 69 825 000 сўм ундириш тўғрисидаги даъво
аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни, даъвогар вакили А.Рустамов
(2023 йил 15 майдаги 10/93-сонли ишончномага асосан) иштирокида,
суднинг маъмурий биносида, видеоконференцалоқа режимидаги
(кўмаклашувчи суд Сирдарё туманлараро иқтисодий суди, ВКС ходими
Б.Исаев) очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“ЙЙЙ” (аввалги “ЙЙЙ” унитар корхонаси, бундан буён матнда
даъвогар деб юритилади) ва “ЧЧЧ” масъулияти чекланган жамияти
(бундан
буён
матнда
жавобгар
деб
юритилади)
ўртасида
2021 йил 1 январда 1-сонли йўл бўёғи етказиб бериш бўйича шартнома
тузилган.
Даъвогар томонидан 2021 йил 28 сентябрда мазкур шартнома
ижроси юзасидан жавобгарга 50 000 000 сўм пул маблағларинин электрон
тўлов топшириқномаси асосида ўтказиб берган.
Тарафлар ўртасида 2022 йил 5 сентябрда тасдиқланган 4-сонли
ҳисобварақ-фактурада жавобгар даъвогарга 3 450 000 сўм миқдоридаги
маҳсулотни етказиб берилганлиги кўрсатилган.
Даъвогар 2023 йил 15 февралда жавобгарга мавжуд қарздорлик ва
ҳисобланган пеняни тўлаш юзасидан талабнома юборган.
Жавобгар томонидан қарздорлик қайтарилмаганлиги сабабли
тарафлар ўртасида низо келиб чиқиб, даъвогар Зангиота туманлараро
иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар
ҳисобидан 16 665 000 сўм асосий қарз ундиришни сўраган.
Зангиота туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 4 сентябрдаги
ажрими билан “Sayhunobod tuman yollardan foydalanish” унитар корхонаси
ҳуқуқий вориси “ЙЙЙ” билан алмаштирилган.
Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабларини қўллабқувватлаб, жавобгар томонидан шартномада келишилган маҳсулотларни
тўлиқ етказиб бермаганлиги, 46 550 000 сўм қийматидаги маҳсулот
етказиб берилмаганлиги ёки пул маблағлари қайтарилмаганлиги, ҳозирги
кунда шартномада кўрсатилган маҳсулотга нисбатан даъвогарнинг
қизиқиши йўқолганлиги, жавобгарга пеня ҳисобланганлиги, судда иш
кўриладиган кунга қадар қарздорлик қайтарилмаганлигини билдириб,
даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда
хабардор қилинган жавобгар суд мажлисида вакили иштирокини
таъминламади. Ишни кўриш вақти ва жойи кўрсатилган суднинг ажрими
жавобгарга гибрид ва электрон почта орқали етказиб берилган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади) 128-моддасининг биринчи қисмига
кўра, агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига
юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда
назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд
мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, иккинчи
қисмининг учинчи хатбошисида суд томонидан юридик шахснинг судга
маълум бўлган охирги жойлашган ери (почта манзили), фуқаронинг яшаш
жойи бўйича юборилган ажримнинг кўчирма нусхаси олувчи кўрсатилган
манзилда йўқлиги сабабли топширилмаган ва бу ҳақда алоқа муассасаси
судни хабардор қилган бўлса, иқтисодий суд ишларини юритиш
иштирокчиси суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб
ҳисобланади.
Суд, ИПКнинг 127-128 ва 170-моддалари талабларига кўра, ишни
жавобгар вакили иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди.
Ишда иштирок этган даъвогар вакилининг тушунтиришини тинглаб,
ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, суд қуйидаги асосларга
кўра даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, суд харажатларини
жавобгардан ундиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён
матнда ФК деб юритилади) 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият
шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар
ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда
қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши
керак.
ФКнинг
437-моддасига
асосан
маҳсулот
етказиб
бериш
шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган
маҳсулот етказиб берувчи — сотувчи шартлашилган муддатда
ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни
сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий,
оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда
фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш
учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг
ҳақини тўлаш мажбуриятини олади.
ФК 420-моддасининг учинчи қисмига мувофиқ, олдиндан тўланган
суммани олган сотувчи товарни топшириш бўйича мажбуриятни
бажармаган тақдирда сотиб олувчи ҳақи тўланган товарни топширишни
ёки сотувчи топширмаган товар учун олдиндан тўланган суммани
қайтариб беришни талаб қилишга ҳақли.
ФКнинг 242-моддасига мувофиқ, агар мажбуриятни бажариш
муддати кўрсатилмаган ёки талаб қилиб олиш пайти билан белгилаб
қўйилган бўлса, кредитор ҳар қачон ижрони талаб қилишга, қарздор эса —
ижрони ҳар қачон амалга оширишга ҳақли бўлади. Мажбуриятни дарҳол
бажариш вазифаси қонун, шартнома ёки мажбуриятнинг моҳиятидан
англашилмаса, қарздор бундай мажбуриятни кредитор талаб қилган
кундан бошлаб етти кунлик муддат ичида бажариши шарт.
Бироқ, жавобгар ўз зиммасига олган мажбуриятларни бажармаган
ҳолда шартномада кўрсатилган маҳсулотларни жавобгарга тўлиқ тақдим
этмаган, шартнома тузилганига икки йил муддат ўтган бўлса-да, даъвогар
томонидан олдиндан тўлов тариқасида ўтказиб берилган пул
маблағларига
мос
равишда
маҳсулот
етказиб
берилишини
таъминламаган.
Юқоридагиларга кўра, суд даъвогар шартнома бўйича ўз
мажбуриятларини бажариб, пул маблағларини жавобгарга ўтказиб
берганлиги, жавобгар маҳсулот етказиб бериш бўйича мажбуриятини
лозим даражада бажармаган ҳолда олдиндан тўловнинг фақат бир
қисмига маҳсулот етказиб берганлиги, қолган қисмига маҳсулот етказиб
бермаганлиги ёки пул маблағларини қайтармаганлиги, бундай ҳолатда
даъвогар топширмаган товар учун олдиндан тўланган суммани қайтариб
беришни талаб қилишга ҳақли эканлигини инобатга олиб, асосий қарз
ундириш даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни, жавобгардан
даъвогар фойдасига 46 550 000 сўм асосий қарз ундиришни лозим топади.
Даъвода 23 275 000 сўм пеня ундириш талаби ҳам мавжуд.
ФК 263-моддасига кўра, неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида
назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда
белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга
ҳақли.
ФКнинг 333-моддасида эса қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун,
агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган
бўлмаса, жавоб бериши белгиланган.
Тарафлар ўртасидаги шартноманинг 6.2-бандида сотувчи молмулкни тўлиқ етказиб бермаганлиги учун харидорга етказиб берилмаган
ҳар бир кун учун мол-мулк баҳосининг 0,5 фоизи миқдорида жарима
тўлаши, лекин бунда пенянинг умумий суммаси кечиктирилган мол-мулк
баҳосининг 50 фоизидан ошиб кетмаслиги зарурлиги белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик
учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини
қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли
қарорнинг 2-бандида судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги
даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига
мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши
оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур
муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини
белгилашлари шартлиги ҳақида тушунтириш берилган.
Мазкур қарорнинг 4-бандида ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд
қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини,
мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек
кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини
камайтиришга ҳақли эканлиги, судлар неустойканинг энг кам миқдори
ФКнинг 327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги
лозимлиги, шунингдек ФКнинг 263-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ
тарафларнинг келишуви билан қонунда аниқланган неустойка (қонуний
неустойка)
миқдорининг
оширилиши
ўз-ўзидан
ундирилаётган
неустойкани камайтиришга асос бўлиб хизмат қилиши мумкин
эмаслигига алоҳида эътибор қаратишлари лозимлиги баён этилган.
Маълумки, ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан
мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок
қилувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг
манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга
ҳақли.
Юқоридагиларга кўра, суд пеня ундириш тўғрисидаги даъво талаби
миқдори асосли эканлиги, жавобгарнинг мулкий аҳволини инобатга олган
ҳолда, пеня миқдорини 13 000 000 сўмга камайтиришни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши, бешинчи қисмида
даъвогарнинг талаблари у судга мурожаат қилганидан сўнг жавобгар
томонидан ихтиёрий равишда қаноатлантирилса, суд харажатлари
жавобгарнинг зиммасига юклатилиши, олтинчи қисмида агар даъвогар
томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли
бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан
фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд
харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши
лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари
жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозимлиги белгиланган.
Юқоридагиларга кўра, суд даъво талаби асосли киритилганлиги,
даъвогар судга даъво аризаси киритилишида давлат божи тўламаганлиги,
неустойканинг миқдори суд томонидан камайтирилганлигини инобатга
олиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 33 000 сўм почта харажати,
республика бюджети фойдасига 1 396 500 сўм давлат божи, Ўзбекистон
Республикаси Олий судининг фойдасига ишни видеоконференцалоқа
режимида кўриш билан боғлиқ 82 500 сўм харажат ундиришни лозим
топди.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 127-128, 170, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд
5
қ а р о р қ и л а д и:
“ЧЧЧ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан “ЙЙЙ” фойдасига
46 550 000 сўм асосий қарз, 13 000 000 пеня, 33 000 сўм почта харажати,
жами 58 583 000 сўм ундирилсин.
“ЧЧЧ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан республика
бюджетига 1 396 500 сўм давлат божи, Ўзбекистон Республикаси Олий
судининг фойдасига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан
боғлиқ 82 500 сўм харажат ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида апелляция
тартибида шикоят қилиниши (прокурор эса ишда иштирок этувчи
шахснинг мурожаати бўлган тақдирда протест келтириши) мумкин.
Апелляция тартибида кўрилмаган иш кассация тартибида кўриб
чиқилмаслиги ишда иштирок этувчи шахсларга тушунтирилсин.
Судья
У.Р.Хусанов