← Назад
Решение #501986 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 242 | — | law | |
| ФКнинг | 263 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| онуни | 32 | — | law | |
| бандида ФК | 326 | — | law | |
| дори ФК | 327 | — | law | |
| шунингдек ФК | 263 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1101-2302/8516-сонли иқтисодий иш
ЗАНГИОТА ТУМАНЛАРАРО
ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Зангиота тумани
2023 йил 4 сентябрь
Зангиота туманлараро иқтисодий судининг судьяси У.Р.Хусанов
даъвогар “ЙЙЙ” адвокатлик фирмаси (олдинги “ЙЙЙ” адвокатлик
бюроси)нинг жавобгар “ЦЦЦ” хусусий корхонаси ҳисобидан 2 000 000 сўм
асосий қарз, 1 000 000 сўм пеня, жами 3 000 000 сўм ундириш тўғрисидаги
даъво аризаcи бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни соддалаштирилган
тартибда, суднинг маъмурий биносида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
юритилади) ва “ЦЦЦ” хусусий корхонаси (бундан буён матнда жавобгар
деб юритилади) ўртасида 2023 йил 10 январда 5-01-23-сонли юридик
ёрдам кўрсатиш шартномаси тузилган.
Шартноманинг 3.2-бандида бир мартали ҳақ 5 000 000 сўмни ташкил
этиши, ҳақ ишонч билдирувчи томонидан шартномада имзолангандан
сўнг 15 календарь кун ичида адвокатлик бюроси ҳисобрақамига ўтказиб
бериши белгиланган.
Тарафлар ўртасида 2023 йил 28 мартда 9-сонли ҳисобварақ-фактура
расмийлаштирилиб, 2 000 000 сўм миқдорида адвокатлик хизматлари
кўрсатилганлиги кўрсатилган.
“ЙЙЙ” адвокатлик бюроси ўз ташкилий-ҳуқуқий шаклини
адвокатлик фирмасига ўзгартириб, бу ҳақда 2023 йил 5 апрелда гувоҳнома
олинган.
Даъвогар 2023 йил 28 март ва 2 июнда жавобгарга қарздорликни
қоплаш юзасидан талабномалар юборган.
Жавобгарга тўланиши лозим бўлган 70 000 сўм мукофот пули
ҳисобга олиниб, жавобгардан 825 000 сўм ундириш юзасидан 2023 йил
24 майда талабнома ва 1 июнда тўлов талабномаси қўйилган.
Жавобгар томонидан мажбурият бажарилмаганлиги сабабли, низо
келиб чиқиб, даъвогар Зангиота туманлараро иқтисодий судига мурожаат
қилиб, жавобгар ҳисобидан 2 000 000 сўм асосий қарз, 1 000 000 сўм пеня,
жами 3 000 000 сўм ундиришни сўраган.
Жавобгар белгиланган муддатда судга даъво аризаси юзасидан ёзма
фикрини ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда
тақдим этмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади) 2034-моддасининг тўртинчи қисмига
кўра даъво аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда
хабардор қилинган жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма
фикр тақдим этилмаганлиги даъво аризасини соддалаштирилган иш
юритиш тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди.
Суд, иш ҳужжатларини атрофлича ўрганиб чиқиб, далилларга
ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини қисман
қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгардан ундиришни лозим
топди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён
матнда ФК деб юритилади) 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият
шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар
ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда
қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши
керак.
ФК 703-моддасининг биринчи қисмига асосан ҳақ эвазига хизмат
кўрсатиш шартномаси бўйича ижрочи буюртмачининг топшириғи билан
ашёвий шаклда бўлмаган хизматни бажариш (муайян ҳаракатларни
қилиш ёки муайян фаолиятни амалга ошириш), буюртмачи эса бу хизмат
учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади.
ФК 705-моддасининг биринчи қисмига асосан, буюртмачи ўзига
кўрсатилган хизматлар ҳақини ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш
шартномасида кўрсатилган муддатларда ва тартибда тўлаши шарт.
ФКнинг 242-моддасига кўра, агар мажбуриятни бажариш муддати
кўрсатилмаган ёки талаб қилиб олиш пайти билан белгилаб қўйилган
бўлса, кредитор ҳар қачон ижрони талаб қилишга, қарздор эса — ижрони
ҳар қачон амалга оширишга ҳақли бўлади. Мажбуриятни дарҳол бажариш
вазифаси
қонун,
шартнома
ёки
мажбуриятнинг
моҳиятидан
англашилмаса, қарздор бундай мажбуриятни кредитор талаб қилган
кундан бошлаб етти кунлик муддат ичида бажариши шарт.
Юқоридагиларга кўра, суд даъвогар томонидан жавобгарга
адвокатлик хизмати кўрсатилганлиги тарафлар расмийлаштирган
ҳисобварақ-фактура билан ўз тасдиғини топганлиги, жавобгар даъво
талабларига эътироз билдирмаганлигини инобатга олиб, асосий қарз
ундириш тўғрисидаги даъво талабини қаноатлантириб, жавобгардан
даъвогар фойдасига 2 000 000 сўм асосий қарз ундиришни лозим топади.
Даъво аризасида 1 000 000 сўм пеня ундириш ҳам сўралган.
ФКнинг 263-моддасида неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида
назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда
белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга
ҳақли эканлиги белгиланган.
ФКнинг 333-моддасига мувофиқ қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун,
агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса,
жавоб беради.
Ўзбекистон
Республикаси
“Хўжалик
юритувчи
субъектлар
фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонуни
32-моддасининг иккинчи қисмига кўра, етказиб берилган товарлар
(ишлар, хизматлар) ҳақини ўз вақтида тўламаганлик учун сотиб олувчи
(буюртмачи) етказиб берувчига ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун
кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо
кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган
миқдорида пеня тўлайди.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик
учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини
қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли
қарорнинг 2-бандида судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги
даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига
мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши
оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур
муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини
белгилашлари шартлиги ҳақида тушунтириш берилган.
Мазкур қарорнинг 4-бандида ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд
қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини,
мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек
кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини
камайтиришга ҳақли эканлиги, судлар неустойканинг энг кам миқдори
ФКнинг 327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги
лозимлиги, шунингдек ФКнинг 263-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ
тарафларнинг келишуви билан қонунда аниқланган неустойка (қонуний
неустойка)
миқдорининг
оширилиши
ўз-ўзидан
ундирилаётган
неустойкани камайтиришга асос бўлиб хизмат қилиши мумкин
эмаслигига алоҳида эътибор қаратишлари лозимлиги баён этилган.
Маълумки, ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан
мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок
қилувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг
манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга
ҳақли.
Юқоридагиларга кўра, суд пеня ундириш тўғрисидаги даъво
талабини муҳокама қилиб, талаб асосли киритилганлигини, тарафлар
ўртасидаги шартноманинг бажариладиган хизматлар учун олдиндан
тўлов шартларига риоя этилмаганлиги, жавобгарнинг мулкий аҳволини
инобатга олган ҳолда, пеня миқдорини 300 000 сўмга камайтиришни
лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши,
олтинчи қисмида, агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани
ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори
4
қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан
камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга
олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб
чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши
белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуни билан
тасдиқланган бож ставкаларига мувофиқ мулкий хусусиятга эга даъво
аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан
кам бўлмаган миқдорда давлат божи белгиланган.
Юқоридагиларга кўра, суд даъво талаблари асосли эканлиги,
неустойка миқдори камайтирилганлигини инобатга олиб, жавобгардан
даъвогар фойдасига 330 000 сўм давлат божи, 33 000 сўм почта харажати
ундиришни лозим топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 176-180, 186, 192, 2034-2035-моддаларини қўллаб, суд
“ЦЦЦ” хусусий корхонаси ҳисобидан “ЙЙЙ” адвокатлик фирмаси
фойдасига 2 000 000 сўм асосий қарз, 300 000 сўм пеня, 330 000 сўм давлат
божи,
33 000
сўм
почта
харажати,
жами
2 663 000 сўм ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида Зангиота
туманлараро иқтисодий суди орқали Тошкент вилоят судига апелляция
тартибида шикоят қилиниши (прокурор эса ишда иштирок этувчи
шахснинг мурожаати бўлган тақдирда протест келтириши) мумкин.
Апелляция тартибида кўрилмаган иш кассация тартибида кўриб
чиқилмаслиги ишда иштирок этувчи шахсларга тушунтирилсин.
Судья
У.Р.Хусанов