Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1101-2302/8518 Дата решения 04.09.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Зангиатинский межрайонный экономический суд Судья Хусанов Улуғбек Равшанович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение COSCOM масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый SAIDOV-FAMILY-BARAKA оилавий корхонаси
Source ID 1160373 Claim ID 3636636 PDF Hash dcb09c18af2f1924... Загружено 09.04.2026 06:33 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 263-моддаси ФКнинг 263 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1101-2302/8518-сонли иқтисодий иш ЗАНГИОТА ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Зангиота тумани 2023 йил 4 сентябрь Зангиота туманлараро иқтисодий судининг судьяси У.Р.Хусанов даъвогар “ЙЙЙ” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар “ННН” оилавий корхонаси ҳисобидан 825 000 сўм жарима ундириш тўғрисидаги даъво аризаcи бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни соддалаштирилган тартибда, суднинг маъмурий биносида кўриб чиқиб, қуйидагиларни даъвогар деб юритилади) ва “ННН” оилавий корхонаси (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида 2022 йил 16 майда TAS/N-6080636-сонли дилерлик шартномаси тузилган. Тарафлар ўртасидаги шартноманинг 2.14-сонли иловаси билан Дилерга нисбатан қўлланиладиган жарима санкциялари номли илова тасдиқланган. Даъвогар томонидан 2023 йил 10 январда 40 000 сўм, 23 январда 30 000 сўм, 27 январда 50 000 сўм, 14 февралда 15 000 сўм, 29 мартда 10 000 сўм, ва 30 мартда 750 000 сўм, жами 895 000 сўм миқдоридаги жарима қўллаш юзасидан далолатномалар тузилган. Жавобгарга тўланиши лозим бўлган 70 000 сўм мукофот пули ҳисобга олиниб, жавобгардан 825 000 сўм ундириш юзасидан 2023 йил 24 майда талабнома ва 1 июнда тўлов талабномаси қўйилган. Жавобгар томонидан мажбурият бажарилмаганлиги сабабли, низо келиб чиқиб, даъвогар Зангиота туманлараро иқтисодий судига мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 825 000 сўм жарима ундиришни сўраган. Жавобгар белгиланган муддатда судга даъво аризаси юзасидан ёзма фикрини ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим этмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 2034-моддасининг тўртинчи қисмига кўра даъво аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмаганлиги даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди. Суд, иш ҳужжатларини атрофлича ўрганиб чиқиб, далилларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгардан ундиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФК 703-моддасининг биринчи қисмига асосан ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаси бўйича ижрочи буюртмачининг топшириғи билан ашёвий шаклда бўлмаган хизматни бажариш (муайян ҳаракатларни қилиш ёки муайян фаолиятни амалга ошириш), буюртмачи эса бу хизмат учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади. Тарафлар ўртасидаги шартноманинг 6.2-бандида агар дилер ушбу шартноманинг шартларини бажармаса ёки тўлиқ бажармаса, дилер ушбу шартларни бажармаганлиги учун компаниянинг зарарини қоплаши, шунингдек, ушбу шартноманинг тегишли иловаларида кўрсатилган жарима тўловларини тўлаши, агар дилер компаниянинг зарарини қоплашдан ва жарима тўловларини тўлашдан норози бўлса, томонлар Ўзбекистон Республикаси амалдаги қонунчилигига амал қилиши белгиланган. Шартноманинг 3.2.8-бандида дилер ушбу шартноманинг иловасида кўрсатиб ўтилган ва компания томонидан ҳисобланган жарималарни ўз вақтида тўлаши белгиланган. ФКнинг 263-моддасининг иккинчи қисмига кўра, қонуний неустойканинг миқдори, агар қонун тақиқламаса, тарафларнинг келишуви билан кўпайтирилиши мумкин. ФКнинг 333-моддасига мувофиқ қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб беради. Юқоридагиларга кўра, суд жавобгар томонидан дилерлик шартномаси бўйича ўз зиммасига олган мажбуриятларни бажармаганлиги, жавобгар томонидан йўл қўйилган камчиликлар юзасидан далолатномалар тузганлиги, шартномага иловада шартнома шартларининг бузилиши учун жарима санкциялари белгиланганлиги, жавобгар жарима санкцияларини белгиланган муддатда даъвогарга тўлаб бермаганлигини инобатга олиб, жарима ундириш тўғрисидаги даъво талабини тўлиқ қаноатлантириб, жавобгардан даъвогар фойдасига 825 000 сўм жарима ундиришни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуни билан тасдиқланган бож ставкаларига мувофиқ мулкий хусусиятга эга даъво 3 аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи белгиланган. Юқоридагиларга кўра, суд даъвогарнинг компенсация тўловларини ундириш тўғрисидаги даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилганлигини инобатга олиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 330 000 сўм давлат божи, 33 000 сўм почта харажати ундиришни лозим топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-180, 186, 192, 2034-2035-моддаларини қўллаб, суд “ННН” оилавий корхонаси ҳисобидан “ЙЙЙ” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 825 000 сўм жарима, 330 000 сўм давлат божи, 33 000 сўм почта харажати, жами 1 188 000 сўм ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида Зангиота туманлараро иқтисодий суди орқали Тошкент вилоят судига апелляция тартибида шикоят қилиниши (прокурор эса ишда иштирок этувчи шахснинг мурожаати бўлган тақдирда протест келтириши) мумкин. Апелляция тартибида кўрилмаган иш кассация тартибида кўриб чиқилмаслиги ишда иштирок этувчи шахсларга тушунтирилсин. Судья У.Р.Хусанов