← Назад
Решение #502166 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 437 | — | law | |
| ФКнинг | 419 | — | law | |
| ФКнинг | 242 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| онуни | 32 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1101-2302/8521-сонли иқтисодий иш
ЗАНГИОТА ТУМАНЛАРАРО
ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 30 август
Зангиота туманлараро иқтисодий суди судьяси У.Р.Хусанов
раислигида, судья ёрдамчиси Х.Д.Холмуродов суд мажлиси котиблигида,
даъвогар “ЙЙЙ” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар “ННН”
масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 940 000 000 сўм асосий қарз,
37 130 000 сўм пеня, жами 977 130 000 сўм ундириш тўғрисидаги даъво
аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни, даъвогар вакиллари ТТТ ва
ТТТ (2023 йил 25 августдаги 38-сонли ишончномага асосан) иштирокида,
суднинг маъмурий биносида, видеоконференцалоқа режимидаги
(кўмаклашувчи суд Қоракўл туманлараро иқтисодий суди, ВКС ходими
МММ) очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“ЙЙЙ” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда
даъвогар деб юритилади) ва “ННН” масъулияти чекланган жамияти
(бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида 2022 йил 4
октябрда 18-сонли маҳсулот етказиб бериш шартномаси тузилган.
Шартноманинг 1-бандида даъвогар жавобгарга 22 314 кг пряжа
маҳсулотини 940 000 000 сўмга етказиб берилиши белгиланган.
Тарафлар ўртасида 2022 йил 5 октябрда тасдиқланган 1-сонли
ҳисобварақ-фактурага асосан даъвогар жавобгарга 940 000 000 сўм
қийматидаги маҳсулотни ишончнома асосида етказиб берган.
Жавобгар томонидан етказиб берилган маҳсулот учун тўлов амалга
оширилмаганлиги сабабли тарафлар ўртасида низо келиб чиқиб, даъвогар
даъвогар Зангиота туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 940 000 000 сўм асосий қарз,
37 130 000 сўм пеня, жами 977 130 000 сўм ундиришни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакиллари даъво талабларини қўллабқувватлаб, жавобгар етказиб берилган маҳсулот қийматини тўлаш
юзасидан ўзига олган мажбуриятларни бажармаганлиги, шунга кўра
мажбурият бажарилмаган 395 кун учун шартномада белгиланган ҳар кун
учун 0,01 фоиз ҳисобидан пеня ҳисобланганлигини билдириб, даъво
талабларини қаноатлантиришни сўрадилар.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда
хабардор қилинган жавобгар суд мажлисида вакили иштирокини
таъминламади. Ишни кўриш вақти ва жойи кўрсатилган суднинг ажрими
жавобгарга гибрид ва электрон почта орқали етказиб берилган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади) 128-моддасининг биринчи қисмига
кўра, агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига
юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда
назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд
мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, иккинчи
қисмининг учинчи хатбошисида суд томонидан юридик шахснинг судга
маълум бўлган охирги жойлашган ери (почта манзили), фуқаронинг яшаш
жойи бўйича юборилган ажримнинг кўчирма нусхаси олувчи кўрсатилган
манзилда йўқлиги сабабли топширилмаган ва бу ҳақда алоқа муассасаси
судни хабардор қилган бўлса, иқтисодий суд ишларини юритиш
иштирокчиси суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб
ҳисобланади.
Суд, ИПКнинг 127-128 ва 170-моддалари талабларига кўра, ишни
жавобгар вакили иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди.
Ишда иштирок этувчи даъвогар вакили тушунтиришини тинглаб,
ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, суд қуйидаги асосларга
кўра даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни, суд харажатларини
жавобгардан ундиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён
матнда ФК деб юритилади) 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият
шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар
ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда
қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши
керак.
ФКнинг
437-моддасига
асосан
маҳсулот
етказиб
бериш
шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган
маҳсулот етказиб берувчи — сотувчи шартлашилган муддатда ёки
муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни
сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий,
оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда
фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш
учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг
ҳақини тўлаш мажбуриятини олади.
ФКнинг 419-моддаси биринчи қисмига асосан, агар қонунчилик ёки
олди-сотди шартномасининг шартларидан товар баҳосини муайян
муддатда тўлаш мажбурияти келиб чиқмаса, сотиб олувчи уни сотувчи
ўзига товарни ёки ушбу товарни тасарруф қилиш ҳужжатларини
берганидан сўнг кечиктирмасдан тўлаши лозим.
ФКнинг 242-моддасига мувофиқ, агар мажбуриятни бажариш
муддати кўрсатилмаган ёки талаб қилиб олиш пайти билан белгилаб
қўйилган бўлса, кредитор ҳар қачон ижрони талаб қилишга, қарздор эса —
ижрони ҳар қачон амалга оширишга ҳақли бўлади. Мажбуриятни дарҳол
бажариш вазифаси қонун, шартнома ёки мажбуриятнинг моҳиятидан
англашилмаса, қарздор бундай мажбуриятни кредитор талаб қилган
кундан бошлаб етти кунлик муддат ичида бажариши шарт.
Тарафлар ўртасидаги шартноманинг 4.3-бандида сотиб олувчи
(жавобгар) ҳар бир маҳсулот партиясига 100 фоиз олдиндан тўлов амалга
оширилиши, 3.2-бандида маҳсулот етказиб бериш тўлов амалга
оширилганидан сўнг 30 кун ичида амалга оширилиши белгиланган.
Юқоридагиларга кўра, суд даъвогар томонидан жавобгарга
шартномада шартлашилган маҳсулот етказиб берилганлиги, жавобгар
шартномада белгиланган олдиндан тўлаш тартибига риоя этмаганлиги,
етказиб берилган маҳсулот учун тўловни амалга оширмаганлиги, даъво
талабига эътироз билдирмаганлигини инобатга олиб, асосий қарз
ундириш тўғрисидаги даъво талабини тўлиқ қаноатлантириб,
жавобгардан даъвогар фойдасига 940 000 000 сўм асосий қарз ундиришни
лозим топади.
Даъвода 37 130 000 сўм пеня ундириш талаби ҳам мавжуд.
ФК 263-моддасига кўра, неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида
назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда
белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга
ҳақли.
ФКнинг 333-моддасида эса қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун,
агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган
бўлмаса, жавоб бериши белгиланган.
Тарафлар ўртасидаги шартноманинг 5.1-бандида тарафлар мазкур
шартнома бўйича мажбуриятларни бажармаганлиги ёки лозим даражада
бажармаганлиги учун Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига кўра
жавоб бериши, 5.2-бандида етказиб берувчи маҳсулотни ўз вақтида
етказиб берганлиги, тўлиқ етказиб бермаганлиги учун сотиб олувчига ҳар
бир кун учун бажарилмаган мажбурият миқдорининг 0,01 фоизи пеня
тўлаши, бироқ пенянинг умумий суммаси бажарилмаган мажбурият
суммасининг 10 фоизидан ошиб кетмаслиги, 5.3-бандида жарима
тўланиши айбдор шахсни мазкур шартнома бўйича мажбуриятни
бажаришдан озод қилмаслиги кўрсатиб ўтилган.
Ўзбекистон
Республикаси
“Хўжалик
юритувчи
субъектлар
фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонуни
32-моддасининг иккинчи қисмига кўра, етказиб берилган товарлар
(ишлар, хизматлар) ҳақини ўз вақтида тўламаганлик учун сотиб олувчи
(буюртмачи) етказиб берувчига ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун
кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо
кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган
миқдорида пеня тўлайди.
Юқоридагиларга кўра, суд мажбурият бажарилмаганлиги учун
қонунчиликда белгиланган жавобгарлик чораси назарда тутилганлиги,
жавобгар кечиктирилган ҳар бир кун учун 0,01 фоиздан пеня ҳисоблаган
бўлса-да, амалдаги қонунчилик бўйича 0,4 фоиз белгиланганлиги, даъво
4
аризасида ундирилиши сўралган пеня миқдори доирасида даъво
кўрилишини инобатга олиб, пеня ундириш даъво талабини тўлиқ
қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 37 130 000 сўм пеня
ундиришни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган.
Юқоридагиларга кўра, суд даъво талаби асосли киритганлигини
инобатга олиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 19 542 600 сўм давлат
божи ва 33 000 сўм почта харажати, Ўзбекистон Республикаси Олий
судининг фойдасига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан
боғлиқ 82 500 сўм харажат ундиришни лозим топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 127-128, 170, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд
“ННН” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан “ЙЙЙ” масъулияти
чекланган
жамияти
фойдасига
940 000 000 сўм асосий қарз, 37 130 000 сўм пеня, 19 542 600 сўм давлат
божи, 33 000 сўм почта харажати, жами 996 705 600 сўм ундирилсин.
“ННН” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан Ўзбекистон
Республикаси Олий судининг фойдасига ишни видеоконференцалоқа
режимида кўриш билан боғлиқ 82 500 сўм харажат ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида апелляция
тартибида шикоят қилиниши (прокурор эса ишда иштирок этувчи
шахснинг мурожаати бўлган тақдирда протест келтириши) мумкин.
Апелляция тартибида кўрилмаган иш кассация тартибида кўриб
чиқилмаслиги ишда иштирок этувчи шахсларга тушунтирилсин.
Судья
У.Р.Хусанов