← Назад
Решение #502316 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 128 | — | code_article | |
| нинг | 14 | — | law | |
| ФКнинг | 164 | — | law | |
| онуннинг | 23 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 68 | — | code_article |
Текст решения
14 790 символов
4-1102-2202/3066-сонли иқтисодий иш
ЧИРЧИҚ ТУМАНЛАРАРО
ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 30 август
Чирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.О.Хаитбоев
раислигида, судья ёрдамчиси С.Маткурбанова котиблигида, даъвогар - Қибрай
тумани Адлия бўлимининг “Tuzel-Alisher Djalalovich” фермер хўжалиги
манфаатида
жавобгар
Қибрай
туман
ҳокимлигидан
етказилган
1.955.631.000 сўм миқдордаги моддий зарарни компенсация тариқасида ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича тўпланган ҳужжатларни очиқ суд мажлисида
ўз биносида даъвогар Қибрай тумани Адлия бўлими вакили Ж.Абдусаттаров
(2023 йил 15 мартдаги 1-сонли ишончнома асосида), “Tuzel-Alisher Djalalovich”
фермер хўжалиги раҳбари А.Джаматов, учинчи шахс Тошкент вилоят ҳокимлиги
вакили Ё.Қаюмов (2022 йил 19 февралдаги 1/YQ-5-917-сонли ишончнома
асосида) иштирокида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Даъвогар Қибрай тумани Адлия бўлими “Tuzel-Alisher Djalalovich”
фермер хўжалиги манфаатида Чирчиқ туманлараро иқтисодий судига даъво
аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар Қибрай туман ҳокимлигидан
етказилган 1.955.631.000 сўм миқдордаги моддий зарарни компенсация
тариқасида ундиришни сўраган.
Суднинг 2022 йил 28 сентябрдаги ажрими билан ишга низонинг
предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс
сифатида Давлат кадастрлари палатаси Қибрай тумани филиали, Тошкент
вилояти Ғазначилик бошқармаси шунингдек, суднинг 2023 йил 18 августдаги
ажрими билан Тошкент вилоят ҳокимлиги, Тошкент вилояти Молия Бош
бошқармаси жалб қилинган.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор
қилинган учинчи шахс Тошкент вилояти Ғазначилик бошқармаси вакили суд
иштирок этмади.
Суд мажлисида учинчи шахслар Давлат кадастрлари палатаси Қибрай
тумани филиали, Тошкент вилояти Молия Бош бошқармаси вакиллари иштирок
этмади. Уларнинг даъво аризадаги ва stat.uz сайтидаги юридик манзилига
юборилган суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисидаги суд ажрими почта
алоқаси ходимлари томонидан “хабарнома бўйича келмаган, кўрсатилган
манзилда мавжуд эмас” қайди билан судга қайтарилган.
1
Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг
128-моддаси талабига кўра, суд томонидан юридик шахснинг судга маълум
бўлган охирги жойлашган ери (почта манзили), фуқаронинг яшаш жойи бўйича
юборилган ажримнинг кўчирма нусхаси олувчи кўрсатилган манзилда йўқлиги
сабабли топширилмаган ва бу ҳақда алоқа муассасаси судни хабардор қилган деб
ҳисобланишини инобатга олган ҳолда, суд ишни учинчи шахслар вакиллари
иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар Қибрай тумани Адлия бўлими
вакили ва “Tuzel-Alisher Djalalovich” фермер хўжалиги раҳбари даъвони қўллабқувватлаб, Қибрай туман ҳокимининг 2019 йил 17 апрелдаги 817-сонли қарори
билан «Ўзбекистон темир йўллари» АЖга “Тошкент-Шарқий” аэродроми
негизида фуқаро авиациясининг замонавий аэропорт комплекси қурилиши учун
ажратилганлиги натижасида хўжаликка тегишли бўлган ер участкаси давлат ва
жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилганлигини, “Xolis baholash xizmati”
МЧЖнинг 2022 йил 14 июлдаги 07/075-1-сонли ҳисоботида фермер хўжалигига
етказилган зарар 1.955.631.000 сўмни ташкил этишини ва баҳолаш ҳисоботи
“Universal Baho” МЧЖ томонидан экспертизадан ўтказилиб, 2022 йил
18 июлдаги 50-Э-сонли эксперт хулосасида ҳисобот ҳаққоний деб
топилганлигини билдириб, даъвони қаноатлантиришни сўрадилар.
Суд мажлисида жавобгар Қибрай туман ҳокимлиги вакили иштирок
этмади. Бироқ, судга 2023 йил 30 августда RY-3-681-сонли фикрнома йўллаб,
унда даъвони рад этишни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган учинчи шахс Тошкент вилоят ҳокимлиги
вакили даъвога нисбатан эътироз билдириб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг 2011 йил 25 майдаги 146-сонли Қарорига кўра ижара асосида
фойдаланилаётган ер участкаси олиб қўйилганда компенсация тўланмаслигини
билдириб, даъвони рад этишни сўради.
Суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини ва
эътирозларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга
кўра даъво аризасини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан ва суд муҳокамасидан аниқланишича, Қибрай туман
ҳокимининг 2016 йил 12 майдаги 0637-сонли қарори билан танлов ғолиби
фуқаро Джаматов Алишер Джалоловичга туман заҳира ерлари таркибига
олинган “Нормухамедов Агробизнес” агрофирмаси ҳудудининг 55-лойиҳасидан
жами 5,56 гектар ер майдони боғдорчилик йўналишида фермер хўжалиги ташкил
этиш учун узоқ муддатли ижарага берилган.
Шунингдек, Қибрай туман ҳокимининг 2019 йил 20 февралдаги
00380-сонли қарори билан “Tuzel-Alisher Djalalovich” фермер хўжалигига
туманнинг “Нормухамедов” ҳудудидан жами 20,93 гектар (шундан 14,28 гектар
сувли, 5,66 боғзор, 0,53 ариқ зовурлар, 0,4 гектар йўл ва бошқа ерлар) ер
майдони ажратилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 январдаги
ПҚ-3456-сонли “Тошкент-Шарқий” аэродроми негизида фуқаро авиациясининг
замонавий аэропорт комплекси қурилиши лойиҳасини амалга оширишни
жадаллаштириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги қарори билан
«Ўзбекистон
темир
йўллари»
АЖ,
Ўзбекистон
Республикаси
2
Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш
давлат қўмитаси, Мудофаа вазирлиги, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК,
Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлигининг «Тошкент-Шарқий»
аэродромини Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги тасарруфидан
«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ таркибига ўтказилган.
Хусусан, Қибрай туман ҳокимининг 2018 йил 18 январдаги 231-сонли
қарори билан «Ўзбекистон темир йўллари» АЖга Тошкент вилояти, Қибрай
тумани Тузель қишлоғидаги “Тошкент-Шарқий” аэродроми негизида фуқаро
авиациясининг замонавий аэропорт комплекси қурилиши лойиҳасига асосан
қўшимча ер майдонлари ажратилиб, 1-иловада келтирилган ердан
фойдаланувчиларнинг жами 179,5 гектар ер майдони туман заҳира ерларига
ўтказилиб, ушбу ер майдонлари «Ўзбекистон темир йўллари» АЖга аэропорт
комплекси қурилиши учун доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратиб берилган.
Тошкент вилоят хокимининг 2022 йил 22 январдаги 73-сонли қарори
билан Қибрай туман ҳокимининг 2018 йил 18 январдаги 231-сонли қарори
тасдиқланган.
Шунингдек, Қибрай туман ҳокимининг 2019 йил 17 апрелдаги 817-сонли
қарори билан «Ўзбекистон темир йўллари» АЖга Тошкент вилояти, Қибрай
тумани Тузель қишлоғидаги “Тошкент-Шарқий” аэродроми негизида фуқаро
авиациясининг замонавий аэропорт комплекси қурилиши объекти учун қўшимча
ер майдонлари танлаш ва ажратиш тўғрисида туман ер участкаларини бериш
комиссиясининг далолатномаси тасдиқланиб, ердан фойдаланувчиларнинг жами
100,38 гектар ер майдони туман заҳира ерларига ўтказилиб, ушбу ер майдонлари
«Ўзбекистон темир йўллари» АЖга аэропорт комплекси қурилиши учун доимий
фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратиб берилган.
“Tuzel-Alisher Djalalovich” фермер хўжалиги 2022 йил 18 августда Қибрай
туман ҳокимлигига ариза билан мурожаат қилиб, унда туман ҳокимининг
2019 йил 17 апрелдаги 817-сонли қарори билан «Ўзбекистон темир йўллари»
АЖга “Тошкент-Шарқий” аэродроми негизида фуқаро авиациясининг замонавий
аэропорт комплекси қурилиши учун ажратилганлиги оқибатида фермер
хўжалигига тегишли бўлган ер майдони давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб
қўйилганлигини, “Xolis baholash xizmati” МЧЖ мустақил баҳоловчи
ташкилотининг 2022 йил 14 июлдаги 07/075-1-сонли ҳисоботида хўжаликка
етказилган зарар 1.955.631.000 сўмга баҳоланиб, баҳоловчи ташкилотнинг
ҳисоботи “Universal Baho” МЧЖ томонидан экспертизадан ўтказилиб, 2022 йил
18 июлдаги 50-Э-сонли эксперт хулосасида баҳолаш ҳисоботи ҳаққоний деб
эътироф этилганлигини билдирган.
Қибрай туман ҳокимлигининг 2022 йил 25 августдаги аризага жавоб
хатида “Tuzel-Alisher Djalalovich” фермер хўжалигига компенсация тўлаб
берилмаслиги баён қилинган.
Шунга кўра, Қибрай туман адлия бўлими “Tuzel-Alisher Djalalovich”
фермер хўжалиги манфаатида Чирчиқ туманлараро иқтисодий судига даъво
аризаси билан мурожаат қилиб, Қибрай туман ҳокимлигидан етказилган
1.955.631.000 сўм миқдордаги моддий зарарни компенсация тариқасида
ундиришни сўраган.
3
Суд даъвогарнинг даъво талаби билан қуйидагиларга кўра, келиша
олмайди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК
деб юритилади)нинг 14-моддасига асосан зарар деганда, ҳуқуқи бузилган
шахснинг бузилган ҳуқуқини тиклаш учун қилган ёки қилиши лозим бўлган
харажатлари, унинг мол-мулки йўқолиши ёки шикастланиши (ҳақиқий зарар),
шунингдек бу шахс ўз ҳуқуқлари бузилмаганида одатдаги фуқаролик муомаласи
шароитида олиши мумкин бўлган, лекин ололмай қолган даромадлари (бой
берилган фойда) тушунилади.
ФКнинг 164-моддасига кўра, мулк ҳуқуқи шахснинг ўзига қарашли молмулкка ўз хоҳиши билан ва ўз манфаатларини кўзлаб эгалик қилиш, ундан
фойдаланиш ва уни тасарруф этиш, шунингдек ўзининг мулк ҳуқуқини, ким
томонидан бўлмасин, ҳар қандай бузишни бартараф этишни талаб қилиш
ҳуқуқидан иборатдир.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 25 майдаги
146-сонли “Шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш ҳамда қишлоқ хўжалигига
оид бўлмаган бошқа эҳтиёжлар учун ер участкалари бериш тартибини
такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори билан тасдиқланган
“Ер участкалари эгалари, фойдаланувчилари, ижарачилари ва мулкдорларига
етказилган зарарлар, қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши
нобудгарчиликларига, шунингдек, ерларнинг қишлоқ хўжалиги муомаласидан
чиқишига сабаб бўлган ҳолларда етказилган зарар ўрнини қоплаш тартиби
тўғрисидаги” Низомнинг 6-бандида жисмоний ва юридик шахсларга тегишлича
мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш, доимий эгалик қилиш,
доимий фойдаланиш, муддатли (вақтинча) фойдаланиш ёки ижара ҳуқуқи
асосида тегишли бўлган ер участкаларини ёки уларнинг қисмларини жамоат
эҳтиёжлари учун олиб қўйишда «Ер участкаларини компенсация эвазига жамоат
эҳтиёжлари учун олиб қўйиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Ўзбекистон
Республикаси Қонунида назарда тутилган зарарлар қопланади.
Ўзбекистон Республикасининг “Ер участкаларини компенсация эвазига
жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги
Қонуннинг 23-моддасига кўра, қуйидагилар компенсация қилинади:
олиб қўйилган ер участкасида жойлашган кўчмас мулк объектларининг
бозор қиймати;
олиб қўйилган ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг бозор қиймати (бундан
қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларига бўлган ижара ҳуқуқи
мустасно);
олиб қўйилган ер участкасида жойлашган кўп йиллик дов-дарахтларнинг
бозор қиймати;
кўчиш, шу жумладан бошқа кўчмас мулк объектини вақтинчалик ижарага
олиш билан боғлиқ харажатлар;
ер участкасидан ва унда жойлашган кўчмас мулк объектларидан
фойдаланишдан олиниши мумкин бўлган бой берилган фойда (бунда ер
участкаси ва унда жойлашган кўчмас мулк объектлари бўшатиб қўйилган
пайтдан эътиборан аввалги фаолиятни тиклашга қадар бўлган, бироқ бир йилдан
4
ортиқ бўлмаган муддатдаги фойда ёки мавсумий ҳосилдан олиниши мумкин
бўлган фойда ҳисобга олинади);
ҳуқуқ эгасининг қонунчиликда ёки келишувда назарда тутилган бошқа
харажатлари ва зарарлари.
Ер участкаси олиб қўйилганлиги муносабати билан ҳуқуқ эгасига
ноқулайликлар келтириб чиқарилганлиги учун компенсация сифатида ер
участкасида жойлашган кўчмас мулк бозор қийматининг беш фоизи миқдорида
бир марталик тўлов амалга оширилади.
Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган компенсацияларнинг
миқдорини баҳолаш стандартлари Ўзбекистон Республикаси Давлат
активларини бошқариш агентлиги томонидан белгиланади.
Хусусан, ишни кўриш давомида суд томонидан “Xolis baholash xizmati”
МЧЖ мустақил баҳоловчи ташкилотнинг 2022 йил 14 июлдаги 07/075-1-сонли
ҳисоботи ҳамда мазкур ҳисоботнинг ишончлилиги бўйича “Universal Baho”
МЧЖнинг 2022 йил 18 июлдаги 50-Э-сонли эксперт хулосаси юзасидан
Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигига
экспертиза тайинланган.
Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг
2023 йил 2 мартдаги маълумотномаси ҳамда Баҳоланувчи объектларни баҳолаш
материалларини экспертизадан ўтказиш бўйича эксперт комиссияси
йиғилишининг 12-02/2022-сонли баённомасида “Xolis baholash xizmati”
МЧЖнинг 2022 йил 14 июлдаги 07/075-1-сонли ҳисоботи ҳамда мазкур
ҳисоботнинг ишончлилиги бўйича “Universal Baho” МЧЖнинг 2022 йил
18 июлдаги 50-Э-сонли эксперт хулосаси ҳаққоний эмас деб топилган.
Кейинчалик, суд томонидан юқоридаги баҳолаш ҳисоботи ва
ҳисоботнинг ишончлилиги бўйича берилган эксперт хулосасининг ҳаққонийлиги
юзасидан такроран Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш
агентлигига комиссиявий экспертиза тайинланган.
Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг
2023 йил 14 июлдаги маълумотномаси ҳамда Баҳоланувчи объектларни баҳолаш
материалларини экспертизадан ўтказиш бўйича эксперт комиссияси
йиғилишининг 11-01/2023-сонли баённомасида эксперт комиссияси томонидан
“Tuzel-Alisher Djalalovich” фермер хўжалигига тегишли 20,93 гектар ер майдони
Қибрай туман ҳокимининг қарорига асосан боғдорчилик йўналишида фаолият
кўрсатиши учун ижарага берилганлиги ва қонунчилик талабларига кўра, қишлоқ
хўжалигига мўлжалланган ижара хуқуқи асосида берилган ер участкаларининг
бозор қиймати компенсация қилинмаслиги боис, баҳолаш объектини 2022 йил
июль ҳолатига такрорий баҳолашдан ўтказиш мақсадга мувофиқ эмаслиги
билдирилган.
Бундан ташқари, ишни кўриш давомида фермер хўжалиги раҳбарининг
суд мажлисида берган кўрсатмаси ҳамда иш ҳужжатларида мавжуд бўлган
Қибрай туман ҳокимлиги Молия бўлимининг 2022 йил 25 августдаги
03-20-248-27-02-38/455-сонли маълумотномасида “Real Estimation” МЧЖнинг
2019 йил 15 июлдаги 627/Т-сонли баҳолаш ҳисоботи ҳамда “Olimp Baholash va
Ekspertiza Markazi” МЧЖнинг 2019 йил 16 июлдаги 199/Т-сонли экспертиза
хулосасига кўра “Tuzel-Alisher Djalalovich” фермер хўжалигига етказилган
5
моддий зарар 357.608.400 сўмга баҳоланиб мазкур маблағ Қибрай туман
ҳокимининг 2019 йил 22 ноябрдаги 499-сонли Фармойишига асосан
компенсация тариқасида тўлаб берилганлиги маълум бўлди.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг
68-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва
эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак.
Қайд этилганларга кўра, суд даъвогарнинг даъво талабини
қаноатлантиришни рад этишни, суд ҳаражатларини даъвогар зиммасига
юклашни лозим топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 12, 164,
166, Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 73, 118, 128, 170, 176-179, 221,
222-моддаларини қўллаб, суд
ҚИЛАДИ:
Даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантириш рад этилсин.
Олдиндан тўланган 24.000 сўм почта ҳаражати даъвогар “Tuzel-Alisher
Djalalovich” фермер хўжалиги зиммасида қолдирилсин.
Даъвогар “Tuzel-Alisher Djalalovich” фермер хўжалиги ҳисобидан
Республика бюджетига 39.112.620 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро варақалари
берилсин.
Мазкур хал килув карори устидан апелляция тартибида шикоят бериш
(протест келтириш) мумкин.
Судья
А.О.Хаитбоев
6