Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1102-2301/3434 Дата решения 30.08.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Чирчиқ туманлараро иқтисодий суди Судья Хаитбоев Алибек Отабекович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "MAXAM-CHIRCHIQ" акционерлик жамияти Ответчик / Подсудимый Ҳолис декор масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1158248 Claim ID 3622660 PDF Hash ba06b081983cab30... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 13
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 2032-моддаси нинг 2032 law
зР ИПКнинг 2034-моддаси зР ИПК 2034 law
Ушбу Кодекснинг 2034-моддаси Ушбу Кодекс 2034 code_article
мазкур Кодекс 2034-моддасининг 8-қисми мазкур Кодекс 2034 8 code_article
нинг 234-моддаси нинг 234 law
зР ФКнинг 437-моддаси зР ФК 437 law
зР ИПКнинг 26-моддаси зР ИПК 26 law
зР ФКнинг 236-моддаси зР ФК 236 law
Ушбу Кодекснинг 333-моддаси Ушбу Кодекс 333 code_article
Мазкур Кодекс 263-моддаси Мазкур Кодекс 263 code_article
зР ИПКнинг 72-моддаси зР ИПК 72 law
Мазкур Кодекснинг 75-моддаси Мазкур Кодекс 75 code_article
зР ИПКнинг 118-моддаси зР ИПК 118 law
Текст решения 9 322 символов
4-1102-2301/3434-сонли иқтисодий иш ЧИРЧИҚ ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Чирчиқ шаҳри 2023 йил 30 август Чирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.О.Хаитбоев, даъвогар “MAXAM-CHIRCHIQ” АЖнинг жавобгар - “Holis Decor” МЧЖ ҳисобидан 3.787.200 сўм пеня ундириш тўғрисида соддалаштирилган иш юритиш тартибида тақдим этган даъво аризасини суд биносида, соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиб, қуйидагиларни “MAXAM-CHIRCHIQ” АЖ (кейинги матнда - даъвогар, “Буюртмачи”) Чирчиқ туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, унда жавобгар - “Holis Decor” МЧЖ (кейинги матнда - жавобгар, “Бажарувчи”) билан жамият ўртасида 2023 йил 22 апрелда exarid. uz сайти орқали умумий қиймати 63.120.000 сўмни ташкил этган 0170883-сонли шартнома тузилганлигини, ушбу шартномага мувофиқ жавобгар даъвогарга шартноманинг 1-бандида назарда тутилган маҳсулотларни етказиб бериш, даъвогар эса шартномада белгиланган тартибда тўловни амалга ошириш мажбуриятини олганлигини, шунга кўра даъвогар 2023 йил 18 май куни шартноманинг 2.1-бандига асосан шартнома умумий қийматини шартномада кўрсатилган тартибда (операторнинг ҳисоб-клиринг ҳисоб рақамига) тўлаб берганлигини, аммо жавобгар томонидан етказиб берилиши лозим бўлган маҳсулотлар муддатида етказиб берилмаганлиги, шунингдек юборилган талабнома оқибатсиз қолдирилганлигини баён қилиб, жавобгар ҳисобидан 3.787.200 сўм пеня ундириб беришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги матнда ЎзР ИПК деб юритилади)нинг 2032-моддаси биринчи қисмига асосан даъвонинг баҳоси юридик шахсга нисбатан - энг кам ойлик иш ҳақининг йигирма бараваридан ошмаганлиги сабабли мазкур иш соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилмоқда. ЎзР ИПКнинг 2034-моддаси иккинчи қисмига кўра, жавобгар даъво аризаси юзасидан ёзма фикрини даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан ўн беш кунлик муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма нусхаси даъвогарга юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади. Суднинг 2023 йил 15 августдаги даъвогарнинг даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрими жавобгарга гибрид почта тизимидан шу кунни ўзида тегишли тартибда юборилган ва жавобгар томонидан 2023 йил 21 августда қабул қилиб олинган бўлишига қарамай жавобгар томонидан даъво аризаси бўйича ёзма фикр иқтисодий иш соддалаштирилган тартибда кўриб чиқилгунга қадар судга тақдим этилмаган. ЎзР ИПКнинг 2034-моддаси тўртинчи қисмига биноан, даъво аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмаганлиги даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди. Иш жилдида даъвогарнинг даъво аризаси 2023 йил 31 июлда жавобгарга юборилганлигини тасдиқловчи почта хабарномаси мавжуд. Ушбу Кодекснинг 2034-моддаси олтинчи қисмига кўра, соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги иш даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан йигирма кундан ошмаган муддатда даъво аризаси юзасидан ёзма фикрни, далилларни ҳамда бошқа ҳужжатларни тақдим этиш учун белгиланган муддат ўтганидан кейин судья томонидан якка тартибда кўриб чиқилади. Шунингдек, мазкур Кодекс 2034-моддасининг 8-қисмига мувофиқ, суд соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги ишни суд муҳокамасини ўтказмасдан, тарафларни чақиртирмасдан ва уларнинг тушунтиришларини эшитмасдан кўриб чиқади. Суд тарафлар томонидан тақдим этилган ҳужжатларда баён қилинган тушунтиришларни, эътирозларни ва (ёки) важларни текширади, далиллар билан танишади, ашёвий далилларни кўздан кечиради ва ҳал қилув қарорини қабул қилади. Юқорида баён этилганларга асосан, суд даъво аризаси ва унга илова қилинган ҳужжатларни батафсил ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъво аризасини қисман қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ барча суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги матнда - ЎзР ФК)нинг 234-моддаси иккинчи бандига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Ушбу ҳолатда мажбуриятлар маҳсулот етказиб бериш шартномасидан келиб чиққан. ЎзР ФКнинг 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи-сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёкишахсий,оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланишбилан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. Ишдаги мавжуд хужжатлардан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2023 йил 22 апрелда умумий қиймати 63.120.000 сўмни ташкил этган 0170883-сонли маҳсулот етказиб бериш шартномаси тузилган. Ушбу шартномага мувофиқ жавобгар даъвогарга шартноманинг 1-бандида назарда тутилган маҳсулотни етказиб бериш, даъвогар эса уни қабул қилиб олиш ва шартномада белгиланган тартибда ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. Даъвогар шартноманинг 2.1-бандига асосан 2023 йил 18 май куни шартнома умумий қийматини шартномада кўрсатилган тартибда тўлаб берган, аммо жавобгар етказиб бериши лозим бўлган маҳсулотни муддатида етказиб бермаган, шунингдек юборилган талабномани оқибатсиз қолдирган. Шу боис, даъвогар мазкур даъво аризаси билан судга мурожаат қилган. ЎзР ИПКнинг 26-моддаси биринчи қисми 5-бандига асосан мажбуриятлар бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги тўғрисидаги низолар иқтисодий суд томонидан ҳал этиладиган низолардир. ЎзР ФКнинг 236-моддасига мувофиқ мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун хужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Ушбу Кодекснинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун хужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Мазкур Кодекс 263-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 4.1-бандида тарафларнинг мажбуриятини бажармаганлиги учун жавобгарлик белгиланган. Иш ҳужжатлари ўрганилганда, жавобгарнинг шартномавий мажбуриятини муддатида бажармаганлиги, 2023 йил 30 майда етказиб бериши лозим бўлган маҳсулотни 2023 йил 12 июнда етказиб берганлиги ишдаги мавжуд далиллар билан ўз тасдиғини топди. ЎзР ИПКнинг 72-моддасига кўра, ишнинг ҳолатлари қонун ҳужжатларига мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлса, бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас. Мазкур Кодекснинг 75-моддасига асосан иш учун аҳамиятга эга бўлган ҳолатлартўғрисидаги маьлумотларни ўз ичига олган хужжатлар ёзма далиллар ҳисобланади. Қайд этилганларга кўра, даъво талаби қисман қаноатлантирилиши лозим. ЎзР ИПКнинг 118-моддасига асосан, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда юкланади. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига асосан мулкий тусдаги даъволардан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг бир бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилади. Юқорида баён этилганларга асосан, суд даъво аризасини қисман қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топиб, ЎзР ИПКнинг 118, 176-179, 180, 203 1-2035-моддалари ҳамда ЎзР ФКнинг 234, 236, 312, 333, 437, 985-моддаларини қўллаб, ҚАРОР ҚИЛАДИ: Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар - “Holis Decor” МЧЖ ҳисобидан даъвогар “MAXAM-CHIRCHIQ” АЖ фойдасига 600.000 сўм пеня ва 33.000 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар - “Holis Decor” МЧЖ ҳисобидан Республика бюджетига 330.000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан ўн кунлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. ------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------ Соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилган иш бўйича ҳал қилув қарори ихтиёрий тартибда ижро этилади. Соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилган иш бўйича ҳал қилув қарори, агар апелляция шикояти (протести) берилмаган бўлса, қабул қилинганидан кейин ўн кун ўтгач қонуний кучга киради. Соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилган иш бўйича қайси ҳал қилув қарори қонуний кучга киргунига қадар ихтиёрий тартибда ижро этилмаган бўлса, ўша ҳал қилув қарори тарафларнинг илтимосномаси бўйича суд томонидан бериладиган ижро варақаси асосида Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси V бўлимининг қоидаларига биноан, суд харажатларини ундиришга тааллуқли қисми эса суднинг ташаббуси билан мажбурий ижро этилиши лозим. Судья А.О.Хаитбоев