Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1101-2303/3925 Дата решения 29.08.2023 Инстанция Апелляция Тип документа Решение Суд Зангиатинский межрайонный экономический суд Судья Юсупов Низом Хасанович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Давлат активларини бошқариш агентлиги Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси Ответчик / Подсудимый NCG BIO AND MED масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1159846 Claim ID 3597143 PDF Hash c6a87ba6c28bf99a... Загружено 09.04.2026 06:33 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПКнинг 66-моддаси ИПКнинг 66 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 382-моддаси ФКнинг 382 law
ИПК 279-моддаси ИПК 279 law
ИПК 278-моддаси ИПК 278 law
суд харажатлари ИПКнинг 118-моддаси суд харажатлари ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1101-2303/3925-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанцияда ишни кўришда маърузачи судья – П.Закирова Апелляция инстанциясида маърузачи судья- Н.Юсупов ТОШКЕНТ ВИЛОЯТ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОР 2023 йил 29 август Тошкент вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судья Н.Юсупов раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар А.Ибрагимова ва Х.Каримовдан иборат таркибда, Э.Апсаматов котиблигида, ВВВдан вакилИ.Умрзаков (2023 йил 4 январдаги 01/10-39-сонли ишончнома асосида), “ААА” МЧЖ А.Султонов (2023 йил 16 августдаги 19-сонли ишончнома асосида), адвокат – Ш.Мирзаева (2023 йил 17 августдаги 114-сонли ордер асосида)лар иштирокида, Зангиота туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 27 июндаги ҳал қилув қарори устидан “ААА” МЧЖ томонидан берилган апелляция шикояти асосида ишни Тошкент вилоят суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: ВВВ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади), “ААА” МЧЖ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳамда Янгийўл тумани ҳокимлиги (кейинги ўринларда учинчи шахс ёки балансда сақловчи деб юритилади) иштирокида 2021 йил 13 январда Тошкент вилояти, Янгийўл тумани, Кўкаламзор МФЙ, Чирчиқ кўчасида жойлашган "Собиқ суд биноси" – давлат мулкини сотиш бўйича 531/21-БС-сонли олди-сотди шартномаси тузилган. Шартноманинг 5.4-бандига кўра, харидор (жавобгар) мазкур шартноманинг 2-иловасига мувофиқ 2021 йил 13 январдан 2023 йил 13 январга қадар бўлган муддатда 600 000 000 сўм миқдорида инвестиция мажбуриятларини тасдиқланган графикка асосан бажариш, объектда таъмирлаш-реконструкция ишларини амалга ошириш, ҳудудни ободонлаштириш ҳамда ҳунармандчилик музейи ва ҳунармандчиликка тайёрлаш фаолиятини ташкил этиш шаклида киритиш, объектни тўлиқ ишга тушириш ва 25 та янги ишчи ўрни яратиш мажбуриятини олган. Шунингдек, шартноманинг 5.5-бандида инвестиция мажбуриятлари тўлиқ ҳажмда бажариб бўлинганидан сўнг, белгиланган фаолият турига оид киритилган инвестициялар объектига киритилган инвестициялар бўйича мустақил аудитор ва мустақил баҳоловчининг ҳисоботларини, объектни фойдаланишга қабул қилиш тўғрисидаги тегишли қарор ва далолатнома нусхаларини ҳамда янги яратилган иш ўринлари тўғрисидаги ҳужжатларни 30 кундан кечиктирмай “сотувчи”га тақдим этиши мажбуриятига эга эканлиги белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 6 октябрдаги 279-сон қарорига 7-илова билан “Давлат мулки объектларини танлов савдоларида ва тўғридан-тўғри музокаралар ўтказиш йўли билан сотишда инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларнинг энг кам миқдорини ва турларини белгилаш, шунингдек давлат мулки объектларининг олди-сотди шартномаларининг харидорлар томонидан бажарилишини назорат қилиш тартиби тўғрисида”ги Низом тасдиқланиб, ушбу Низомнинг VI-бўлимида инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларнинг бажарилишини қабул қилиш тартиби кўрсатилиб, ушбу бўлимнинг 22-банди билан харидор томонидан инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларнинг бажарилишини қабул қилиш шартномада назарда тутилган даврийликка мувофиқ амалга оширилиши, 23-банди билан инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларнинг бажарилишини қабул қилиш сотувчи томонидан харидорнинг инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларнинг бажарилиши тўғрисидаги ёзма ахбороти асосида амалга оширилиши, бунда инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларнинг тўлиқ ҳажмда бажарилганлигини қабул қилиш харидорнинг кўрсатиб ўтилган инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларнинг бажарилиши тугалланганлиги тўғрисидаги ёзма ахбороти ҳамда шартнома шартларига мувофиқ мустақил аудиторлик ва (ёки) баҳоловчи ташкилот ҳисоботи олинган кундан бошлаб бир ой ойдан ошмайдиган муддатда амалга оширилиши белгилаб қўйилган. Бироқ, жавобгар томонидан инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларнинг бажарилиши тугалланганлиги тўғрисидаги ёзма ахбороти ҳамда шартнома шартларига мувофиқ мустақил аудиторлик ва (ёки) баҳоловчи ташкилот ҳисоботи даъвогарга тақдим этилмаган. Даъвогар томонидан шартнома тарафларига 2022 йил 27 октябрда 03/06-2984-сонли, 2022 йил 19 декабрда 03/06-3410-сонли, 2023 йил 11 январда 03/06-97-сонли талабномалар, 2023 йил 3 февралда 03/06-328сонли тақдимнома, 2023 йил 3 февралда 03/06-329-сонли таклиф хати юборилиб, жавобгардан шартномавий мажбуриятларни бажариш сўралган. Жавобгар томонидан талабномалар оқибатсиз қолдирилганлиги боис даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, тарафлар ўртасида тузилган олди-сотди шартномасини бекор қилиб, жавобгар ҳисобидан 90 000 000 сўм жарима ундиришни сўраган. Суднинг ажрими билан балансда сақловчи ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган. Зангиота туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 27 июндаги ҳал қилув қарори билан даъво талаблари қисман қаноатлантирилган бўлиб, тарафлар ўртасида тузилган 2021 йил 13 январдаги 531/21-БС-сонли олдисотди шартномаси бекор қилиниб, “ААА” МЧЖ ҳисобидан ВВВ фойдасига 20 000 000 сўм жарима ундирилиши кўрсатилиб, даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилган. Жавобгарнинг апелляция шикоятида, биринчи инстанция суди тарафлар ўртасида тузилган шартнома тузилган вақтида пандемия бўлганлигига эътиборини қаратмаганлиги, чунки шу даврда шартнома шартларини тўлақонли бажариш имконияти бўлмаганлиги, жавобгарнинг солиқ қарзлари мавжуд бўлганлиги учун ҳисоб рақамларига картотека қўйилганлиги, жавобгар томонидан бино таъмирланиб маблағ сарфланганлиги, оралиқ ҳисоботлар топширилганлиги учун ҳал қилув қарорини бекор қилишни ва даъво ариза бўйича барча даъво талабларини рад қилишни сўраган. Суд мажлисида жавобгар вакили апелляция шикоятида келтирилган важларини қўллаб-қувватлаб, суд томонидан иш ҳолатлари тўлиқ ўрганилмаганлигини, томонлар ўртасида тузилган шартнома мажбуриятларини тўлақонли бажармаслик сабаби сифатида, жавобгар корхонанинг ҳисоб рақами 2022 йилнинг 10 октябрь санасида ёпилганлигини, ер, мол-мулк, даромад ижтимоий солиқлардан қарздорлик юзага келганлиги сабабли, “картотека” учун ёпилганлигини асос сифатида келтиришини, даъвогарга аудитор ҳисоботларини тақдим қилиб, томонлар ўртасида тузилган шартнома мажбуриятларини тўлақонли бажармаслик сабабларидан бири сифатида, 2020 йилда бошланган “пандемия” шароити ҳамда қиш мавсумида ҳаво ҳароратининг кескин тушиб кетганлиги, бунинг натижасида шартномада белгилаб қўйилган мажбуриятларни ўз вақтида бажара олмаганлигини таъкидлаб, ишни тўхтатишни ва даъво аризасини рад этишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили апелляция шикоятини тан олмасдан, жавобгар томонидан киритилган инвестициялар ҳажми аниқ эмаслиги сабабли инвестиция киритилмаган ҳисобланишини таъкидлаб, жавобгарнинг илтимосномасини рад этиб, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўради. Судлов ҳайъати тарафлар вакилининг важларини тинглаб, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра жавобгарнинг илтимосномасини рад этиб, ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъво талабларини қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида янги қарор қабул қилишни, апелляция шикоятини эса қаноатлантиришни лозим топади. ИПКнинг 66-моддасига кўра, иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади. Бироқ, биринчи инстанция суди ишдаги далилларга, хусусан шартнома шартларига ва ишдаги бошқа далилларга уларнинг йиғиндиси бўйича тегишли ҳуқуқий баҳо бермасдан, иш ҳолатларини тўлиқ ўрганмасдан, даъво талабларини қисман қаноатлантириш ҳақида барвақт хулосага келган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) ФКнинг 236-моддасига асосан мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Аниқланишича, ВВВ, “ААА” МЧЖ ҳамда Янгийўл тумани ҳокимлиги (кейинги ўринларда учинчи шахс ёки балансда сақловчи деб юритилади) иштирокида 2021 йил 13 январда Тошкент вилояти, Янгийўл тумани, Кўкаламзор МФЙ, Чирчиқ кўчасида жойлашган "Собиқ суд биноси" – давлат мулкини сотиш бўйича 531/21-БС-сонли олди-сотди шартномаси тузилган. Шартноманинг 5.4-бандига кўра, харидор (жавобгар) мазкур шартноманинг 2-иловасига мувофиқ 2021 йил 13 январдан 2023 йил 13 январга қадар бўлган муддатда 600 000 000 сўм миқдорида инвестиция мажбуриятларини тасдиқланган графикка асосан бажариш, объектда таъмирлаш-реконструкция ишларини амалга ошириш, ҳудудни ободонлаштириш ҳамда ҳунармандчилик музейи ва ҳунармандчиликка тайёрлаш фаолиятини ташкил этиш шаклида киритиш, объектни тўлиқ ишга тушириш ва 25 та янги ишчи ўрни яратиш мажбуриятини олган. Бироқ, жавобгар томонидан шартнома шартлари тўлиқ бажарилмаганлиги учун тарафлар ўртасида низо келиб чиққан. Жумладан, ФКнинг 382-моддасига кўра, агар ушбу Кодексда, бошқа қонунларда ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, шартнома тарафларнинг келишувига мувофиқ ўзгартирилиши ва бекор қилиниши мумкин. Тарафлардан бирининг талаби билан шартнома суд томонидан фақат қуйидаги ҳолларда ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин: 1) иккинчи тараф шартномани жиддий равишда бузса; 2) ушбу Кодекс, бошқа қонунлар ва шартномада назарда тутилган ўзга ҳолларда. Тарафлардан бирининг шартномани бузиши иккинчи тарафга у шартнома тузишда умид қилишга ҳақли бўлган нарсадан кўп даражада маҳрум бўладиган қилиб зарар етказиши шартномани жиддий бузиш ҳисобланади. Шунингдек, шартноманинг 5.4-бандига кўра, шартноманинг 2иловасига асосан бажариши белгиланган. Шартноманинг 2-иловасига мувофиқ, жавобгар 2021 йилнинг 1-чорагида 50 000 000 сўм, 2-чорагида 80 000 000 сўм, 3-чорагида 100 000 000 сўм, 4 чорагида 70 000 000 сўм, 2022 йилнинг 1-чорагида 60 000 000 сўм, 2-чорагида 90 000 000 сўм, 3-чорагида 100 000 000 сўм, 4-чорагида 50 000 000 сўм инвестиция киритиш ва 25 та янги иш ўрини яратиш мажбуриятини олган. Шартнома бўйича объектга инвестиция киритиш муддати 2023 йил 13 январь кунига қадар деб белгиланган. “Собиқ суд биноси”да жавобгар томонидан бинода қурилиштаъмирлаш ишлари амалга оширилганлиги иқтисодий ишнинг 27-38 варақларидаги шартномалар, фото суръатлар ва бажарилган ишлар юзасидан расмийлаштирилган далолатномалар билан ўз исботини топади. Бироқ, инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларнинг бажарилиши тўғрисидаги ёзма ахборот ва унга илова қилиниши шарт бўлган ҳужжатлар харидор томонидан сотувчига шартномада белгиланган муддатларда тақдим этилмаган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат мулки объектларини хусусийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида” 2014 йил 6 октябрдаги 279-сонли қарорига 7-илова сифатида тасдиқланган Низом (бундан буён матнда Низом деб юритилади)нинг 21- бандига кўра, инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларнинг бажарилиши тўғрисидаги ёзма ахборот харидор томонидан сотувчига шартномада белгиланган муддатларда тақдим этилиши керак. Низомнинг 21-бандида харидорнинг ёзма ахборотига илова қилиниши шарт бўлган ҳужжатлар белгиланган. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 5-бобида ҳам айнан ушбу ҳолат харидорнинг мажбурияти этиб белгиланган. Шунингдек, шартноманинг 7.4-банди мазмунига кўра, жавобгар томонидан объектга ҳеч қандай моддий ҳисса қўшилмаган тақдирда унга нисбатан олинган инвестиция мажбуриятлари қийматининг 15 фоизи миқдорида жарима санкциялари қўлланилади. Даъвогар томонидан жавобгарнинг инвестиция мажбуриятлари бажарилиши 2023 йил 23 август куни объект жойлашган манзилга чиқиб ўрганилган ва ўрганиш натижасида бинода қурилиштаъмирлаш ишлари бажарилаётганлиги аниқланиб, бу ҳақда белгиланган тартибда далолатнома расмийлаштирилган. Мазкур ҳолат жавобгар томонидан объектга моддий ҳисса қўшилганлигини тасдиқлайди. Шартноманинг 7.4банди бўйича жавобгарлик эса объектга ҳеч қандай моддий ҳисса қўшилмаган тақдирда юзага келади. Бундан кўринадики, биринчи инстанция суди низо юзасидан қарор қабул қилишда иш учун аҳамиятли ҳолатларни тўлиқ аниқламасдан, даъво талабидаги жарима суммасини қисман ундириш юзасидан барвақт хулосага келган. Қайд этилганлардан кўринадики, даъвогарнинг жавобгардан 90 000 000 сўм жарима ундириш талаби асоссиздир. Бундан ташқари, тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 2.8банди мазмунига кўра, шартнома “тарафлар” томонидан мажбуриятлар тўлиқ бажариб бўлингунга қадар амалда бўлиши, 2.9-бандига кўра эса, шартноманинг амал қилиш муддати 2023 йил 13 январга қадар амал қилиши кўрсатилган. Биринчи инстанция суди, шартноманинг 2.8, 2.9- бандаларига асосан, шартномада жавобгарнинг инвестиция киритиш мажбурияти ҳамда шартноманинг амал қилиш муддати 2023 йил 13 январь куни тугаганлигига эътиборини қаратмаган. Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2009 йил 18 декабрдаги “Хўжалик шартномаларини тузиш, ўзгартириш ва бекор қилишни тартибга солувчи фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 203-сон қарорнинг 18- банди биринчи хатбошига кўра, шартноманинг амал қилиш даврида тарафлар ўзаро келишувга мувофиқ уни амалдаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда ўзгартиришга ҳам, бекор қилишга ҳам ҳақлидирлар. 21-бандида эса, шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишда агар суд шартнома тузилмаганлигини ёки шартноманинг амал қилиш муддати тугаганлигини аниқласа, у даъвони рад этиш тўғрисида ҳал қилув қарори қабул қилади. Бундан ташқари, жавобгар судлов ҳайъатига илтимоснома билан мурожаат қилиб, унда низоли бинода бажарилган ишлар юзасидан баҳолаш хулосасини тақдим этиш учун ишни тўхтатишни сўраган. Судлов ҳайъати жавобгарнинг илтимосномасида кўрсатилган асослар ИПК 101 ва 102-моддаларида назарда тутилмаганлиги сабабли уни рад этишни лозим топди. ИПК 279-моддасининг биринчи қисми, 1-бандига кўра, иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун қуйидагилар асос бўлиши белгиланган. ИПК 278-моддасининг 2-бандига кўра, апелляция инстанцияси суди апелляция шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини тўлиқ ёки қисман бекор қилишга ва янги қарор қабул қилишга ҳақли. Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида” 9-моддаси 10бандига кўра, Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ва унинг ҳудудий органлари, Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази ҳамда унинг ҳудудий органлари — ўз зиммасига юклатилган ваколатларига мувофиқ судларга кўриб чиқиш учун киритиладиган даъволар ва аризалар бўйича иқтисодий судларда давлат божини тўлашдан озод қилинади. Бундай ҳолатда апелляция шикояти қаноатлантирилиши, иш юзасидан қабул Зангиота туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 27 июндаги ҳал қилув қарори бекор қилиниши, даъво талабларини қаноатлантиришни рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилиниши, суд харажатлари ИПКнинг 118-моддасига талабидан келиб чиқиб, даъвогар зиммасига юклатилиши, бироқ давлат божи ундирмасликни лозим топди. Юқоридагиларга асосан ва ИПКнинг 118, 278 – 280, 343-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати 7 Зангиота туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 27 июндаги ҳал қилув қарори бекор қилинсин. Янги қарор қабул қилинсин. Даъво талабларини қаноатлантириш рад этилсин. ВВВдан: - “ААА” МЧЖ фойдасига 33 000 сўм почта харажати ундирилсин. Ижро варақалари берилсин. “ААА” МЧЖнинг апелляция шикояти қаноатлантирилсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Қарор устидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига кассация шикоятини бериш (протест келтириш) мумкин. Раислик қилувчи Н.Юсупов ҳайъат аъзолари А.Ибрагимова Х.Каримов