Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2303-2201/1200 Дата решения 29.08.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Олий суд Судья Ҳайдаров Рустам Раҳмонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "Умар гаранд агро" фермер хожалыгы Ответчик / Подсудимый Кахрамон Машарипов фермер хожалыгы
Source ID 1157760 Claim ID 3521992 PDF Hash 65bfb00ed359f458... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 8-моддаси нинг 8 law
ФКнинг 11-моддаси ФКнинг 11 law
ФКнинг 164-моддаси ФКнинг 164 law
ФКнинг 231-моддаси ФКнинг 231 law
нинг 23-моддаси нинг 23 law
Ер кодексининг 31-моддаси Ер кодекси 31 code_article
ИПК 302-моддаси ИПК 302 law
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
Текст решения 10 572 символов
4-2303-2201/1200-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья –А.Аяпов Апелляция инстанцияси маърузачи судья-С.Ниязов судида Кассация инстанция судида маърузачи Р.Хайдаров ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ 2023 йил 29 август Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Ш.Махмудов раислигида, ҳайъат аъзолари Б.Исрайлов ва Р.Хайдаровдан иборат таркибда, А.Бахшуллоевнинг котиблигида, жавобгар вакиллари Х.Аллаберганов (2022 йил 9 февралдаги ишончнома асосида), адвокатлар Р.Жуманиязов, Б.Бабаниязов (2022 йил 9 февралдаги ишончномалар ва 2023 йил 8 февралдаги 000014-сонли, 2023 йил 9 мартдаги 000022-сонли ордерлар асосида) иштирокида, Қорақалпоғистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг даъвогар “Umar Garant Agro” фермер хўжалиги манфаатида жавобгар "Qahraman Masharipov" фермер хўжалигига нисбатан 107.9 га ер участкасидан мажбурий тартибда чиқариш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган Қўнғирот туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 22 декабрдаги ҳал қилув қарори ҳамда Қорақолпоғистон Республикаси суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 12 апрель кунидаги қарори устидан жавобгар "Qahraman Masharipov" фермер хўжалиги томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суд Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати жойлашган бинода видеоконференцалоқа режимида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Қорақалпоғистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши (бундан буён матнда – Кенгаш деб юритилади) даъвогар “Umar Garant Agro” фермер хўжалиги (бундан буён матнда – даъвогар деб юритилади) манфаатида иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар "Qahraman Masharipov" фермер хўжалиги (бундан буён матнда – жавобгар деб юритилади)ни даъвогарга тегишли 107.9 га ер участкасидан мажбурий тартибда чиқаришни сўраган. Биринчи инстанция судининг 2022 йил 24 ноябрдаги ажрими билан Кадастр агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси ва Қонликўл тумани ҳокимлиги низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахслар сифатида ишга жалб этилган. Қўнғирот туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 22 декабрь кунги ҳал қилув қарори билан даъво ариза қаноатлантирилиб, жавобгарни ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, 5 (беш) кун муддат ичида даъвогарга ижара ҳуқуқи асосида тегишли бўлган Қонликўл тумани, “Жана қала” ОФЙ ҳудудида жойлашган 107,9 га ер майдонидан мажбурий тартибда чиқариш белгиланган. Қорақолпоғистон Республикаси суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 12 апрелдаги қарори билан даьвогарнинг апелляция шикояти ўзгаришсиз қолдирилган Жавобгар суд қарорларидан норози бўлиб кассация шикояти берган. Суд мажилисида жавобгар вакиллари кассация шикоятини қўллабқувватлаб, биринчи инстанция ва апелляция инстанция суди даъвогарга тегишли ер майдонини жавобгар ўзбошимчалик билан эгаллаб келган деб нотўғри хулосага келганлигини, сабаби жавобгарга тегишли ер бўйича ижара шартномаси 2019 йили январь ойида бекор қилинганлигини, жавобгар фермер хўжалиги раҳбари Қ.Машарипов 2022 йил февраль ойидан буён Россия Федерациясида эканлигини, бу низоли ерни жавобгар эгаллаб келмаганлигини, ҳеч қандай экин экмаганлигини, бу ерни жавобгар ўзбошимчалик билан эгаллаб келганлиги ҳужжатлар билан тасдиқланмаслигини, жавобгарга ер майдонини бўшатиш бўйича огоҳлантириш берилмаганлигини, жавобгар ноқонуний ерни ўзбошимчалик билан эгаллаганлик ҳолати бўйича маъмурий жавобгарликка тортилмаганлигини, даъвогарнинг ўзи бу ер майдонидан уч йилдан буён фойдаланмай келганлигини, шу боис судга ерни ҳокимият олиб қўймаслиги учун даъво ариза берганлигини билдириб, кассация шикоятини қаноатлантиришни сўради. Қорақалпоғистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, даъвогар, учинчи шахслар Кадастр агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси ва Қонликўл тумани ҳокимлиги иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган бўлсада, уларнинг вакил(лар)и суд мажлисига келмади ҳамда даъво юзасидан ўз фикрмулоҳазаларини тақдим этмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Судлов ҳайъати, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини, маърузачи судьянинг маърузасини тинглаб, ишдаги ҳужжатларни муҳокама қилиб, қўйидагиларга кўра, шикоятини қаноатлантириб, ишни биринчи инстанция судига янгидан юборишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда - ФК деб юритилади)нинг 8-моддаси биринчи қисмига мувофиқ, фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қонунчиликда назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда юридик шахсларнинг, гарчи қонунчиликда назарда тутилган бўлмаса-да, лекин фуқаролик қонунчилигининг умумий негизлари ва мазмунига кўра фуқаролик ҳуқуқ ҳамда бурчларни келтириб чиқарадиган ҳаракатларидан вужудга келади. Ишда аниқланган ҳолатларга қараганда, жавобгарга “Жана қала” ОФЙ ҳудудидаги туман захирасидаги қишлоқ хўжалиги харитасининг тегишли контурларида жойлашган жами 100,6 га ер майдонлари Қонликўл туман ҳокимининг 2019 йил 30 январдаги 140/1-сонли қарори туман захира ер фондига қайтариб олинган. Жавобгар билан тузилган ер ижара шартномаси бекор қилинган. Қонликўл туман ҳокимлигининг 2021 йил 24 май кунги Қонликўл тумани, “Киндикозек” массивидаги даъвогар ер майдонларига ўзгартиш киритиш тўғрисидаги 550/5-сонли қарори билан фермер хўжаликка 107,9 га ер майдонлари қайтариб берилган, шундан сўнг Қишлоқ хўжаликларига ер участкасини ижарага бериш бўйича 1-332-сонли даъвогар ва Қонликўл тумани ҳокимлиги ўртасида 2021 йил 24 майда ижара шартномаси тузилган ҳамда тегишли тартибда Давлат кадастрлари палатаси Қонликўл туман филиалида рўйхатдан ўтказилган. Иш ҳужжатларига илова қилинган даъвогарнинг Қорақалпоғистон Республикаси Прокуратурасига йўллаган мурожаати юзасидан Қорақалпоғистон Фермер, деҳқон хўжалиги ҳамда томорқа ер эгалари кенгаши ҳамда Қонликўл тумани Қишлоқ хўжалиги бўлими томонидан тақдим қилинган маълумотномада ҳамда 2022 йил 9 июнь кунги тузилган далолатномада фуқаро Х.Аллаберганов томонидан даъвогарга тегишли 17783-17786, 17788-17791, 17793-17796, 17798-17801-сонли жами 50 га ер майдонларини эгаллаб олинганлиги акс эттирилган. Бироқ, мазкур 17783-17786, 17788-17791, 17793-17796, 17798-17801сонли контурлар даъвогарга тегишли эканлиги тўғрисидаги далиллар иш ҳужжатларига тикилмаган. Шунингдек, ҳал қилув қарорида жавобгарни даъвогарга тегишли 107.9 га ер участкасидан мажбурий тартибда чиқариш белгиланган. Аммо, 107,9 га ер майдони қайси контурларда жойлашганлиги, ушбу контурлар жавобгар томонидан ноқонуний эгаллаб олинганлиги ҳолатлари исботланмаган. ФКнинг 11-моддасига кўра, фуқаролик ҳуқуқлари ҳуқуқ бузилишидан олдинги ҳолатни тиклаш ва ҳуқуқни бузадиган ёки унинг бузилиши хавфини туғдирадиган ҳаракатларнинг олдини олиш йўли билан ҳам ҳимоя қилиниши белгиланган. ФКнинг 164-моддасида мулк ҳуқуқи шахснинг ўзига қарашли мол-мулкка ўз хоҳиши билан ва ўз манфаатларини кўзлаб эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш, шунингдек ўзининг мулк ҳуқуқини, ким томонидан бўлмасин, ҳар қандай бузишни бартараф этишни талаб қилиш ҳуқуқидан иборатдир деб белгиланган. ФКнинг 231-моддасига кўра, мулкдор ўз ҳуқуқларининг ҳар қандай бузилишини, гарчи бу бузиш эгалик қилишдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаса ҳам, бартараф этишни талаб қилиши мумкин. Ўзбекистон Республикаси Ер кодекси (бундан буён матнда – Ер кодекси деб юритилади) нинг 23-моддасига мувофиқ, ер участкаларини мулк қилиб бериш (реализация қилиш), доимий фойдаланиш учун ва ижарага бериш ер ажратиш тариқасида амалга оширилади. Ер кодексининг 31-моддасида юридик ва жисмоний шахсларнинг ер участкасига бўлган ҳуқуқи жойнинг ўзида чегаралар белгиланганидан, ер участкаларининг планлари (чизмалари) ва тавсифлари тузилиб, ер участкаларига бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатига олинганидан кейин вужудга келади. Мазкур ҳолатда судлар томонидан ер участкасига бўлган ҳуқуқ жойнинг ўзида чегаралар билан белгиланиб, даъвогарга берилганлиги тўғрисидаги ҳужжатларни тарафлардан талаб қилиб олинмаган. Биринчи инстанция ва апелляция инстанция суди иш ҳолатлари ва қонун талабларига номувофиқ, даъвогарнинг даъвосини қаноатлантириш ҳақида барвақт хулосага келган. ИПК 302-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига кўра, моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. ИПК 301-моддасининг 2-бандида кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгартиришга ёки бекор қилишга ва ишни янгидан кўриб чиқиш учун юбормасдан, янги қарор қабул қилишга ҳақлилиги белгиланган. Мазкур ҳолатда қуйи судлар томонидан иш учун аҳамиятли ҳолатларни тўлиқ ўрганмаган. Шу сабабли судлов ҳайъати, кассация шикоятини қаноатлантиришни, суд ҳужжатларини бекор қилиб, ишни мазмунан кўриш учун биринчи инстанция судига юборишни лозим деб топади. Биринчи инстанция суди ишни янгидан кўришда иш учун аҳамиятли ҳолатларни тўлиқ аниқлаб, даъвога аниқлик киритиб, даъвогарга тегишли контурларни аниқлаб, жавобгар томонидан ноқонуний тартибда даъвогарга тегишли ер майдонлари эгаллаб олинганлиги фактларига ҳуқуқий баҳо бериб, моддий ҳамда процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаган ҳолда ишни кўриш натижаси бўйича қонуний ва асослантирилган суд ҳужжати қабул қилиши лозим бўлади. Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 301 ва 305-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л д и: Жавобгар "Qahraman Masharipov" фермер хўжалигининг кассация шикояти қаноатлантирилсин. Қўнғирот туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 22 декабрдаги ҳал қилув қарори ҳамда Қорақолпоғистон Республикаси суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 12 апрель кунидаги қарори бекор қилинсин. Иш янгидан биринчи инстанция судда мазмунан кўриш учун Қўнғирот туманлараро иқтисодий судига юборилсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик қилувчи Ш.Махмудов ҳайъат аъзолари Б.Исрайлов Р.Хайдаров