← Назад
Решение #502826 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| аролик кодекси | 384 | — | code_article | |
| ИПК | 302 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
11 246 символов
4-1107-2201/2821-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда ишни кўрган
судья – Б.Тўраев
Апелляция инстанциясида маърузачи
судья – А.Арипов
Кассация инстанциясида маърузачи
судья – Ш.Маҳмудов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
2023 йил 29 август
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати судья Ш.Маҳмудовнинг раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар
Б.Исрайлов ва Р.Хайдаровдан иборат таркибда, А.Бахшуллоевнинг
котиблигида, даъвогарнинг вакили Р.Наврузов (2022 йил 12 декабрдаги
01-08/582-сонли ишончнома асосида), жавобгарнинг вакили (раҳбари)
Б.Ширанов, Кадастр агентлиги Тошкент вилоят бошқармасининг вакили
Х.Майлибаев (2023 йил 2 февралдаги 01-03-468-сонли ишончнома асосида)
иштирокида, даъвогар Олмалиқ шаҳар ҳокимлигининг жавобгар “Inoyatov
Bekzod Inoyatovich” фермер ҳўжалигига нисбатан ер ижара шартномасини
бекор қилиш ва жами 36,61 гектар ер майдонини давлат захирасига қайтариш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган
Тошкент вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил
13 июндаги қарори устидан Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги томонидан берилган
кассация шикоятини Олий суднинг биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Иш ҳужжатларига кўра, Пискент туман ҳокимлигининг 2019 йил
15 февралдаги 283/8-сонли қарори билан “Inoyatov Bekzod Inoyatovich” фермер
хўжалиги (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)га ғалла-сабзавотчилик
йўналишида фаолият юритиш учун Намуна ҳудудида жойлашган туман
захирасидаги ерлардан қишлоқ хўжалиги харитасининг 419, 420, 421, 422,
444-контурларидан жами 36,61 гектар ер майдони, шундан 34,04 гектар
суғориладиган, 0,38 гектар йўллар ўрни, 1,74 гектар ариқ ва зовурлар ўрни
0,45 гектар бошқа ерлар узоқ муддатли ижарага бериш учун ажратилган ҳамда
тарафлар ўртасида 2019 йил 15 февралда ижара шартномаси тузилган ва
2019 йил 30 октябрда 1727250/R-A562848-рақам билан рўйхатга олинган.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг “Тошкент
вилоятининг Оққўрғон, Оҳангарон, Бекобод, Бўстонлиқ, Бўка, Зангиота,
Юқоричирчиқ, Қибрай, Паркент, Пискент, Ўртачирчиқ, Янгийўл туманлари ва
Олмалиқ, Чирчиқ, Ангрен, Янгийўл, Бекобод шаҳарлари чегараларини
ўзгартириш тўғрисида” 2021 йил 25 июлдаги СҚ-326-IV-сонли қарорига асосан
Пискент туманидан 3 564,6 гектар (шундан 2 407,3 гектар қишлоқ хўжалиги
ерлари) ер майдони Олмалиқ шаҳри таркибига ўтказилган. Шу жумладан,
низоли ижара шартномасига биноан ижарага берилган ер майдони ҳам шу
қарор асосида Олмалиқ шаҳри таркибига ўтказилган.
Шунга кўра, Олмалиқ шаҳри ҳокимлиги (бундан буён матнда даъвогар
деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, даъво аризасида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 декабрдаги “Янги
Ўзбекистон” массивларини қуриш ва ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий
ривожланишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида” ПФ-32-сонли
Фармони асосида Олмалиқ шаҳрида 2022 йилда “Янги Ўзбекистон” массиви
қурилиши белгиланганлиги, ушбу фармоннинг 1-иловасида 2022 йилда
қуриладиган “Янги Ўзбекистон” массивининг манзилли рўйхатида Олмалиқ
шаҳар И.Каримов, А.Қаҳҳор МФЙ ҳудудларида жойлашган 59,1 гектар ер
майдонлари ва 2-иловасида “Янги Ўзбекистон” массивларини қуриш учун
тоифаси ўзгараётган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер майдонлари
рўйхатида Олмалиқ шаҳар И.Каримов ва А.Қаҳҳор МФЙ ҳудудларида
жойлашган 8435қ, 8436, 8437, 8438, 8440, 8441, 8442, 8443-контурлари
белгилангани, жавобгарнинг фойдаланишида бўлган қишлоқ хўжалиги
харитасининг эски 419, 420, 421, 422, 444-контурлари бугунги кундаги қишлоқ
хўжалиги харитасининг 8435қ, 8436, 8437, 8438-контурларини ташкил қилиши,
ПФ-32-сонли фармон ижросини таъминлаш учун кўрсатиб ўтилган контурдаги
ер майдонларини жавобгар ўз ихтиёри билан туман захирасига қайтариши
лозимлиги ҳақида огоҳлантирилганлиги, таклиф хати берилганлиги, бироқ
жавобгар ер участкасидан ихтиёрий воз кечмаганилигини қайд этиб, тарафлар
ўртасида тузилган ер ижара шартномасини бекор қилишни ва 36,61 гектар ер
майдонини давлат захирасига қайтаришни сўраган.
Суднинг ажрими билан ишга низонинг предметига нисбатан мустақил
талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида Пискент туман
ҳокимлиги, Кадастр агентлигининг Тошкент вилоят бошқармаси ҳамда
Пискент туман, Олмалиқ шаҳар бўлимлари ва “Global trans qurilish” масъулияти
чекланган жамияти жалб қилинган.
Оҳангарон туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 10 апрелдаги ҳал
қилув қарори билан даъвогарнинг даъво талаблари қаноатлантирилиб, Пискент
туман ҳокимлиги ва жавобгар ўртасида 2019 йил 15 февралда тузилган ер
участкасини узоқ муддатли ижарага олиш шартномаси бекор қилиниб, Намуна
ҳудудидаги (эски 419, 420, 421, 422, 444) 8435қ, 8436, 8437, 8438-контурдаги
жами 36,61 гектар шундан, 34,04 гектар суғориладиган, 1,74 гектар ариқ ва
зовурлар, 0,38 гектар йўллар, 0,45 гектар бошқа ерлар давлат захирасига
қайтарилиши белгиланган.
Тошкент вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2023 йил 13 июндаги қарори билан Оҳангарон туманлараро иқтисодий
судининг 2023 йил 10 апрелдаги ҳал қилув қарори бекор қилиниб, даъво
талабининг ер ижара шартномасини бекор қилиш талабини қаноатлантиришни
рад этиш ҳамда жами 36,61 гектар ер майдонини давлат захирасига қайтариш
талаби бўйича иш юритишни тугатиш ҳақида янги қарор қабул қилинган.
Суднинг мазкур қароридан норози бўлиб, даъвогар кассация шикояти
билан мурожаат қилган. Шикоятда Тошкент вилоят суди иқтисодий ишлар
бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 13 июндаги қарорини бекор қилишни ва
Оҳангарон туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 10 апрелдаги ҳал қилув
қарорини ўз кучида қолдиришни сўраган.
Даъвогарнинг вакили кассация шикоятидаги важларини қувватлаб, уни
қаноатлантиришни, апелляция инстанцияси судининг қарорини бекор қилишни
ҳамда биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини кучида қолдиришни
сўради.
Жавобгарнинг вакили даъвогарнинг кассация шикоятига эътироз
билдириб, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгаришсиз қолдиришни
ҳамда кассация шикоятини қаноатлантиришни рад қилишни сўради.
Кадастр агентлиги Тошкент вилоят бошқармасининг вакили Ўзбекистон
Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2021 йил 25 июлдаги қарорига
асосан Пискент туманидан 3 564,6 гектар ер майдони, шу жумладан жавобгарга
ижарага берилган ер ҳам Олмалиқ шаҳри таркибига ўтказилганлиги,
кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 декабрдаги
Фармони билан Олмалиқ шаҳрида 2022 йилда “Янги Ўзбекистон” массиви
қурилиши белгиланганлигини таъкидлаб, иш юзасидан қонуний қарор қабул
қилишни сўради.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган қолган учинчи шахслардан вакил суд мажлисига келмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра,
кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш
вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини
(протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг
келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди.
Шунинг учун судлов ҳайъати ишни учинчи шахслар вакилининг иштирокисиз
кўриб чиқишни лозим топади.
Судлов ҳайъати, ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг
тушунтиришларини тинглаб, кассация шикоятида келтирилган важларни иш
ҳужжатларини билан бирга муҳокама қилиб қуйидагиларга кўра, кассация
шикоятини қаноатлантирмасдан, апелляция инстанцияси судининг қарорини
ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.
Аниқланишича, Пискент туман ҳокимлигининг 2019 йил 15 февралдаги
283/8-сонли қарори билан жавобгарга Намуна ҳудудидан жами 36,61 гектар ер
майдони ажратилган ҳамда тарафлар ўртасида 2019 йил 15 февралда ижара
шартномаси тузилган.
Пискент туман ҳокимининг 2020 йил 13 сентябрдаги 622-сонли қарори
билан А.Дўстбеков ҳудудидан жами 15,39 га ер майдони ижарага берилиб,
жавобгарга туман ҳокимлиги билан янги ижара шартномаси тузиш мажбурияти
юклатилган.
Шунингдек, жавобгар ва Пискент туман ҳокимлиги ўртасида 2019 йил
30 октябрда 172-сонли ижара шартномаси тузилган.
Бундан ташқари, тарафлар ўртасида 2021 йил 14 июнда чорвачилик
йўналишида 10,39 гектар қисмига, сабзавотчилик йўналишида 5 гектар ер
участкасини ижарага бериш тўғрисида 101-сонли ҳамда 102-сонли ижара
шартномалари тузилган.
Тарафлар ўртасида ер участкасини ижарага олиш ҳақида бир нечта
шартномалар тузилган бўлсада, бироқ даъвогар томонидан даъво аризасида
айнан қайси шартномани бекор қилиш кўрсатилмаган.
Шунингдек,
Ўзбекистон
Республикаси
Фуқаролик
кодекси
384-моддасининг иккинчи қисмига кўра, бир тараф шартномани ўзгартириш
ёки бекор қилиш ҳақидаги таклифга иккинчи тарафдан рад жавоби олганидан
кейингина ёки таклифда кўрсатилган ёхуд қонунда ёинки шартномада
белгиланган муддатда, бундай муддат бўлмаганида эса — ўттиз кунлик
муддатда жавоб олмаганидан кейин, шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш
ҳақидаги талабни судга тақдим этиши мумкин.
Тарафлар ўртасида тузилган ижара шартномаларининг иккинчи томони
бўлиб, Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги эмас, балки Пискент туман ҳокимлиги
ҳисобланади.
Биринчи инстанция суди ушбу ҳолатларга эътибор қаратмасдан даъвони
қаноатлантириш ҳақида нотўғри хулосага келган. Шунга кўра, апелляция
инстанцияси суди ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъвонинг ер ижара
шартномасини бекор қилиш талабини қаноатлантиришни рад этиш ва ер
майдонини давлат захирасига қайтариш талаби бўйича иш юритиш тугатиш
ҳақида асосли хулосага келган.
ИПК 302-моддасининг биринчи қисмига биноан иш учун аҳамиятли
ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш
учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида
баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги ҳамда моддий
ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри
қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция
инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос
бўлади.
Мазкур ҳолатда бундай асослар мавжуд эмас.
ИПК 301-моддасининг 1-бандига кўра, кассация инстанцияси суди
кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув
қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса,
қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати кассация шикояти учун олдиндан
тўланган 3 300 000 сўм давлат божини даъвогарнинг зиммасида қолдиришни
ҳамда кассация шикоятига илова қилинган квитанция бўйича почта харажати
келиб тушмаганлиги сабабли 33 000 сўм почта харажатини даъвогардан
ундиришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 301 ва
302-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
5
қ а р о р қ и л а д и:
Тошкент вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2023 йил 13 июндаги қарори ўзгаришсиз, Олмалиқ шаҳар ҳокимлигининг
кассация шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилсин.
Олмалиқ шаҳар ҳокимлигидан Ўзбекистон Республикаси Олий судига
33 000 сўм почта харажати ундирилсин.
Ижро варақаси берилсин.
Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи
Ш.Маҳмудов
ҳайъат аъзолари
Б.Исрайлов