← Назад
Решение #502970 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
10
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 2032 | — | law | |
| зР ИПК | 2034 | — | law | |
| Ушбу Кодекс | 2034 | — | code_article | |
| мазкур Кодекс | 2034 | 8 | code_article | |
| нинг | 234 | — | law | |
| зР ФК | 437 | — | law | |
| ИПКнинг | 66 | — | law | |
| зР ФК | 327 | — | law | |
| зР ФК | 263 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
10 133 символов
4-1102-2301/3424-сонли иқтисодий иш
ЧИРЧИҚ ТУМАНЛАРАРО
ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Чирчиқ шаҳри
2023 йил 29 август
даъвогар - Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг Тошкент вилоят ҳудудий
бошқармаси “Тошкент сув таъминоти” МЧЖ манфаатида жавобгар - Бўстонлиқ
туман мактабгача таълим бўлими ҳисобидан 2.495.567,50 сўм асосий қарз,
1.197.872 сўм пеня, 218.362 сўм банк фоизи ундириш тўғрисида
соддалаштирилган иш юритиш тартибида тақдим этган даъво аризасини суд
биносида, соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
АНИҚЛАНДИ
Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг Тошкент вилояти ҳудудий
бошқармаси “Тошкент сув таъминоти” МЧЖ манфаатида иқтисодий судга даъво
аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар Бўстонлиқ туман мактабгача таълим
бўлими ҳисобидан 2.495.567,50 сўм асосий қарз, 1.197.872 сўм пеня, 218.362 сўм
банк фоизи ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги
матнда - ЎзР ИПК деб юритилади)нинг 2032-моддаси биринчи қисмига асосан
даъвонинг баҳоси юридик шахсга нисбатан - энг кам ойлик иш ҳақининг
йигирма бараваридан ошмаганлиги сабабли мазкур иш соддалаштирилган иш
юритиш тартибида кўриб чиқилмоқда.
ЎзР ИПКнинг 2034-моддаси иккинчи қисмига кўра, жавобгар даъво
аризаси юзасидан ёзма фикрини даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва
иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан ўн беш кунлик
муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда
тақдим этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма нусхаси даъвогарга
юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади.
Суднинг 2023 йил 14 августдаги даъвогарнинг даъво аризасини иш
юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрими жавобгарга гибрид почта
тизимидан тегишли тартибда юборилган ва жавобгар томонидан 2023 йил
17 августда қабул қилиб олинган бўлишига қарамай жавобгар томонидан даъво
аризаси бўйича ёзма фикр иқтисодий иш соддалаштирилган тартибда кўриб
чиқилгунга қадар судга тақдим этилмаган.
ЎзР ИПКнинг 2034-моддаси тўртинчи қисмига биноан, даъво аризасининг
судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар
1
томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмаганлиги даъво
аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик
қилмайди.
Иш жилдида даъвогарнинг даъво аризаси 2023 йил 29 июлда жавобгарга
юборилганлигини тасдиқловчи почта реестри мавжуд.
Ушбу
Кодекснинг
2034-моддаси
олтинчи
қисмига
кўра,
соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги иш даъво аризасини иш юритишга
қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан
йигирма кундан ошмаган муддатда даъво аризаси юзасидан ёзма фикрни,
далилларни ҳамда бошқа ҳужжатларни тақдим этиш учун белгиланган муддат
ўтганидан кейин судья томонидан якка тартибда кўриб чиқилади.
Шунингдек, мазкур Кодекс 2034-моддасининг 8-қисмига мувофиқ, суд
соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги ишни суд муҳокамасини
ўтказмасдан, тарафларни чақиртирмасдан ва уларнинг тушунтиришларини
эшитмасдан кўриб чиқади.
Суд тарафлар томонидан тақдим этилган ҳужжатларда баён қилинган
тушунтиришларни, эътирозларни ва (ёки) важларни текширади, далиллар билан
танишади, ашёвий далилларни кўздан кечиради ва ҳал қилув қарорини қабул
қилади.
Юқорида баён этилганларга асосан, суд даъво аризаси ва унга илова
қилинган ҳужжатларни батафсил ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъво
аризасини тўлиқ қаноатлантиришни, ишни кўриш билан дбоғлиқ барча суд
харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади:
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги матнда - ЎзР
ФК)нинг 234-моддаси иккинчи бандига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён
етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб
чиқади.
Ушбу ҳолатда мажбуриятлар маҳсулот етказиб бериш шартномасидан
келиб чиққан.
ЎзР ФКнинг 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномасига
мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб
берувчи-сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб
чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик
фаолиятида фойдаланиш учун ёкишахсий,оилавий мақсадларда, рўзғорда ва
шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланишбилан боғлиқ бўлмаган бошқа
мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул
қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади.
Ишдаги мавжуд хужжатлардан аниқланишича, даъвогар билан жавобгар
ўртасида 2021 йил 19 январда истеъмолчиларга ичимлик ва оқава суви
хизматларини кўрсатиш учун 1206-сонли шартнома тузилган бўлиб, мазкур
шартномага асосан, даъвогар ичимлик сувини ва чиқарилган оқова сувини
етказиб бериш, “Истеъмолчи”эса истеъмол қилинган ичимлик суви ва
чиқарилган оқова суви учун тўловни амалга ошириш мажбуриятини олган.
Мазкур шартномага кўра даъвогар томонидан шартнома мажбуриятлари
тўлиқ бажарган.
2
жавобгар
томонидан
ўз
вақтида
тўловлар
амалга
оширилмаганлиги натижасида 2023 йил 12 май ҳолатига жавобгарнинг даъвогар
олдида 2.495.567,50 сўм асосий қарздорлиги вужудга келган.
Мазкур қарздорликни тўлаш тўғрисида жавобгарга шартнома бўйича
юборилган 2023 йил 10 майдаги талабнома оқибатсиз қолдирилганлиги сабабли
даъвогар мазкур даъво аризаси билан судга мурожаат қилган.
ИПКнинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва
бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги
маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг
талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал
қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд
эмаслигини аниқлайди.
Ишдаги мавжуд ҳужжатлардан аниқланишича, жавобгар томонидан
даъвогар олдидаги 2.495.567,50 сўм асосий қарзи бўйича қисман бўлса-да
тўловлар амалга оширилмаганлиги ўз тасдиғини топди. Шу сабабли суд даъво
талабининг 2.495.567,50 сўм асосий қарзни ундириш қисмини тўлиқ
қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик юритувчи субъектлар
фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонунини хўжалик
судлари амалиётида қўллашнинг айрим масалалари ҳақидаги Олий хўжалик суди
Пленумининг 2002 йил 4 мартдаги 103-сонли қарори 10-бандига биноан умумий
қоидага кўра, қонун ҳужжатлари ва шартномада бошқача тартибда жавобгарлик
назарда тутилмаган бўлса, шартнома шартларини бажармаганлик ёки лозим
даражада бажармаганлик (шартнома интизомини бузганлик) учун Қонуннинг
25-32-моддаларига асосан жавобгарлик қўлланилади. Агар хўжалик
шартномасида шартнома интизомини бузиш билан боғлиқ ҳолатлар учун
жавобгарлик белгиланган бўлса, тарафларнинг жавобгарлиги шартномага асосан
қўлланилади.
Шунингдек, даъвогарнинг даъво аризасида шартнома мажбуриятлари
бажарилмаганлиги учун жавобгардан юқоридаги қонун ва ЎзР ФКнинг
327-моддасига асосан 1.197.872 сўм пеня, 218.362 сўм банк фоизи ундириш
сўралган.
ЎзР ФК 263-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, неустойка тўлаш
тарафларнинг келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар,
кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб
қилишга ҳақли.
Суд жавобгар томонидан мажбурият бажарилиш даражасини ҳамда
кредитор манфаатларини инобатга олиб, талаб қилинган 1.197.872 сўм пеня
миқдорини 200.000 сўмга камайтиришни лозим топди.
Шунингдек, даъвогар даъво аризасида жавобгардан 218.362 сўм банк
фоизи ундиришни сўраган.
Суд даъвогарнинг ушбу талаби билан келиша олмайди.
Чунки,
Ўзбекистон
Республикаси
Олий
суди
Пленумининг
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун
мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг
3
айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли Қарори 3-бандига кўра, қонун
ҳужжатларида бошқача ҳоллар назарда тутилмаган бўлса, даъвогар фақатгина
бир шаклдаги неустойка қўллашни талаб қилишга ҳақлилиги белгиланган.
Шу сабабли суд, даъвогарнинг жавобгардан 218.362 сўм банк фоизи
ундириш қисмини рад этишни лозим деб топади.
Ўзбекистон
Республикаси Иқтисодий
процессуал
кодексининг
118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг
зиммасига юклатилади.
Қайд этилганларга кўра, суд даъвогарнинг даъво талабларини қисман
қаноатлантиришни, суд харажатларини даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда тарафлар зиммасига юклашни, яъни даъвонинг қаноатлантирилган
қисми бўйича жавобгардан рад этилган қисми бўйича даъвогар зиммасида
қолдиришни лозим топди.
Бинобарин, ЎзР ИПКнинг 118, 176-179, 180, 2031-2035-моддалари ҳамда
ЎзР ФКнинг 234, 236, 312, 333, 437, 985-моддаларини қўллаб,
ҚИЛАДИ:
Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар - Бўстонлиқ туман мактабгача таълим бўлими ҳисобидан
даъвогар - “Тошкент сув таъминоти” МЧЖ фойдасига 2.495.567,50 сўм асосий
қарз, 200.000 сўм пеня, 33.000 сўм почта харажати ундирилсин.
Жавобгар - Бўстонлиқ туман мактабгача таълим бўлими ҳисобидан
Республика бюджетига 325.632 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъвогар “Тошкент сув таъминоти” МЧЖ ҳисобидан Республика
бюджетига 4.367 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъво талабларининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан ўн кунлик муддат ичида апелляция
тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
--------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------
Соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилган иш бўйича ҳал қилув
қарори ихтиёрий тартибда ижро этилади.
Соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилган иш бўйича ҳал қилув
қарори, агар апелляция шикояти (протести) берилмаган бўлса, қабул қилинганидан кейин
ўн кун ўтгач қонуний кучга киради.
Соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилган иш бўйича қайси ҳал
қилув қарори қонуний кучга киргунига қадар ихтиёрий тартибда ижро этилмаган бўлса,
ўша ҳал қилув қарори тарафларнинг илтимосномаси бўйича суд томонидан бериладиган
ижро варақаси асосида Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси
V бўлимининг қоидаларига биноан, суд харажатларини ундиришга тааллуқли қисми эса
суднинг ташаббуси билан мажбурий ижро этилиши лозим.
Судья
А.О.Хаитбоев
4