Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1601-2303/1987 Дата решения 29.08.2023 Инстанция Апелляция Тип документа Постановление Суд Наманган туманлараро иқтисодий суди Судья Карабоев Жўрабек Муротович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение HUDUDGAZTA`MINOT АЖ Ответчик / Подсудимый YOSHLAR ISHLARI AGENTLIGI NAMANGAN VILOYAT BOSHQARMASI
Source ID 1155449 Claim ID 3613909 PDF Hash 5e31e2892b8fad20... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 107-моддаси ИПК 107 law
ИПКнинг 107-моддаси ИПКнинг 107 law
ИПК 279-моддаси ИПК 279 law
ИПК 278-моддаси ИПК 278 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения 7 133 символов
4-1601-2303/1987-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанцияда ишни кўрган судья А.Дадабоев Апелляция инстанциясида маърузачи судья Ж.Карабоев НАМАНГАН ВИЛОЯТ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И 2023 йил 29 август Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судья Қ.Ходжаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар А.Иномов, Ж.Карабоевлардан иборат таркибда, судья катта ѐрдамчиси А.Собиржановнинг котиблигида, даъвогар вакили Д.Мухторов (ишончнома асосида) ва мутахассис А.Юлдашев, жавобгар вакили Б.Тожибоев (ишончнома асосида)ларнинг иштирокида, даъвогар ААнинг жавобгар ББ ҳисобидан 93681588 сўм асосий қарздорликни, 15738506 сўм пеняни 30 000 сўм почта харажатини жами 109450094 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича Наманган туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 7 июндаги ҳал қилув қароридан норози бўлиб ВВ томонидан келтирилган апелляция шикоятини, суднинг биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: АА (кейинги матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, ББ (кейинги матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 93681588 сўм асосий қарз, 15738506 сўм пеня жами 109450094 сўм ундиришни сўраган. Суднинг 2023 йил 19 майдаги ажрими билан ишга ВВ қўшимча жавобгар сифатида, Наманган ѐшлар маркази эса низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида ишга жалб этилган. Наманган туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 7 июндаги ҳал қилув қарорига асосан ААнинг даъво талаблари қисман қаноатлантирилган. ВВ ҳисобидан АА фойдасига 93681588 сўм асосий қарз ҳамда тўланган 30.000 сўм почта харажатлари ундирилган. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилган. Республика бюджетига ВВ ҳисобидан 1873631,76 сўм, АА ҳисобидан 114770,12 сўм давлат божи ундирилган. ВВ апелляция шикояти билан судга мурожаат қилиб, биринчи инстанция судининг 2023 йил 7 июндаги ҳал қилув қарорини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун юборишни сўраган. 1 Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги матнларда ИПК деб юритилади) 274-моддасининг 4-қисмига кўра, апелляция инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган апелляция шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. ВВ ва Наманган ѐшлар маркази суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган бўлсада, суд мажлисига келмаганлиги сабабли судлов ҳайъати ишни мазкур шахсларнинг иштирокисиз кўришни лозим топди. Суд мажлисида даъвогар вакили апелляция шикоятига эътироз билдириб, даъво аризасини жамият рахбари Ш.Атаханов номидан жамиятни биринчи ўринбосари Э.Иноятов имзолаганлигини маълум қилиб, шикоятни қаноатлантиришни рад қилиб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўради. Суд мажлисида жавобгар вакили апелляция шикоятига эътироз билдириб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўради. Судлов ҳайъати ишда иштирок этган шахслар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, апелляция шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра апелляция шикоятини қисман қаноатлантиришни лозим топади: Иш ҳужжатларидан аниқланишича, мазкур иш юзасидан берилган даъво аризаси даъвогар раҳбари Ш.Атаханов томонидан эмас, балки унинг номидан мансаб мавқеи ѐки уни имзолаш ҳуқуқига эга бўлган фамилияси, исми, отасининг исми кўрсатилмаган шахс томонидан имзоланган. Апелляция инстанцияси суд мажлисида даъвогар вакили даъво аризасини жамият рахбари Ш.Атаханов эмас жамиятни биринчи ўринбосари Э.Иноятов томонидан имзолаб берилганлиги тўғрисида кўрсатма берди. Бироқ, биринчи инстанция суди ишни кўриш жараѐнида мазкур ҳолатга эътибор бермаган. ИПК 107-моддаси биринчи қисмининг 3-бандида даъво аризаси имзоланмаган бўлса ѐки уни имзолаш ҳуқуқига эга бўлмаган шахс томонидан ѐхуд мансаб мавқеи ѐки фамилияси, исми, отасининг исми кўрсатилмаган шахс томонидан имзоланган бўлса даъво аризаси кўрмасдан қолдирилади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Биринчи инстанция суди томонидан иқтисодий процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида” 2019 йил 24 майдаги 13-сонли қарорининг 21-бандида даъво аризасини кўрмасдан қолдириш низонинг мазмуни бўйича ҳал қилув қарори қабул қилмасдан туриб суд муҳокамасини тамомлаш шаклларидан бири ҳисобланиши, ИПКнинг 107-моддасида кўрсатилган даъво аризасини кўрмасдан қолдириш асосларининг рўйхати тугал ҳисобланиши ва кенгайтирилган тарзда талқин қилинишига йўл қўйилмаслиги, даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида суд ажрим чиқариши ва у ИПКнинг 2 108-моддаси талабларига мувофиқ бўлиши кераклиги тўғрисида тушунтириш берилган. ИПК 279-моддасининг биринчи қисмига биноан иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида баѐн қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги ҳамда моддий ва (ѐки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ѐхуд нотўғри қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ѐки бекор қилиш учун асос бўлади. ИПК 278-моддасининг 4-бандига асосан апелляция инстанцияси суди апелляция шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини тўлиқ ѐки қисман бекор қилишга ва иш юритишни тугатишга ѐхуд даъвони тўлиқ ѐки қисман кўрмасдан қолдиришга ҳақли. Баѐн қилинганларга асосан судлов ҳайъати апелляция шикоятини қисман қаноатлантиришни, ҳал қилув қарорини бекор қилишни ҳамда даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида янги қарор қабул қилишни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари даъвогар зиммасига юкланиб, ишни биринчи инстанция судида кўриш билан боғлиқ 2 188 402 сўм давлат божини даъвогардан Республика бюджетига ундириш, тўланган 30 000 сўм почта харажатини зиммасида қолдириш, ишни апелляция инстанцияси судида кўриш билан боғлиқ 1 094 201 сўм давлат божи ва 33 000 сўм почта харажатини даъвогардан жавобгар ВВга ундириш, шунингдек Наманган туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 10 июлдаги ижро варақалари бўйича ундирувни бекор қилиш лозим бўлади. Юқоридагиларга асосланиб, шунингдек ИПКнинг 107, 118, 274, 276, 278280-моддаларини қўллаб, апелляция инстанцияси суди ажрим қ и л д и: ВВнинг апелляция шикояти қисман қаноатлантирилсин. Наманган туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 7 июндаги ҳал қилув қарори бекор қилинсин. Иш бўйича янги қарор қабул қилинсин. АА томонидан берилган даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин. ААдан: - Республика бюджетига 2 188 402 сўм давлат божи; - ВВ ҳисобига 1 094 201 сўм давлат божи ва 33 000 сўм почта харажати ундирилсин. Ижро варақалари берилсин. Наманган туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 10 июлдаги ижро варақалари бўйича ундирув бекор қилинсин. Қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Қарор устидан Ўзбекистон Республикаси Олий судига кассация тартибида шикоят (проест) келтириш мумкин. 3 Ҳайъат раиси Қ.Ходжаев ҳайъат аъзолари А.Иномов 4