← Назад
Решение #503850 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуни | 5 | — | law | |
| Шунингдек СК | 111 | — | law | |
| ИПК | 221 | — | law | |
| ИПК | 222 | — | law | |
| онуни | 9 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1101-2301/8441-сонли иқтисодий иш
ЗАНГИОТА ТУМАНЛАРАРО
ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Зангиота тумани
2023 йил 28 август
Зангиота туманлараро иқтисодий судининг раиси С.Солиев
раислигида, судья ёрдамчиси Ў.Мадрохимов котиблигида, аризачи
AAAнинг жавобгар SSSнинг банклардаги ҳисоб рақамлари бўйича
операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги аризасини аризачи вакили
Б.Кадиров (2023 йил 6 январдаги 23-00239-сонли ишончнома билан)
иштирокида, суднинг маъмурий биносида очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
туманлараро иқтисодий судига мурожаат қилиб, SSSнинг (бундан буён
матнда жавобгар деб юритилади) банклардаги ҳисоб рақамлари бўйича
операцияларни тўхтатиб туришни сўраган.
Суд мажлисида аризачи вакили жавобгар томонидан аризада
кўрсатилган камчиликлар бартараф этилмаганлигини маълум қилиб,
аризани қаноатлантириб беришни сўради.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи кўрсатилган суд ажрими жавобгар
солиқ тўловчининг шахсий кабинетига электрон шаклда юборилган
бўлсада, бироқ жавобгар суд мажлисида вакили иштирокини
таъминламади. Мазкур ҳолатда суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг
128- ва 220-моддаларига асосан аризани унинг иштирокисиз кўриш
мумкин деб ҳисоблайди.
Суд ишдаги ҳужжатларни ўрганиб, суд мажлисида иштирок этган
аризачи вакилининг тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги асосларга
кўра аризани қаноатлантиришни лозим топади:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 14 июндаги
“Тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш тизимини янада
такомиллаштириш
чора-тадбирлари
тўғрисида”ги
ПФ-3619-сонли
Фармонига мувофиқ 2005 йилнинг 1 июлидан бошлаб тадбиркорлик
субъектларига нисбатан ҳуқуқий таъсир чоралари фақат суд орқали
қўлланиш тартиби жорий этилган.
“Давлат солиқ хизмати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси
Қонуни 5-моддасининг 82-бандида давлат солиқ хизмати органлари ўз
ваколатлари доирасида солиқ тўловчи қайд этилган манзилда бўлмаган,
шунингдек солиқ тўловчи томонидан солиқ ҳисоботи ва (ёки) молиявий
ҳисобот, камерал назорат натижалари бўйича тафовутларнинг асослари
ёхуд аниқлаштирилган солиқ ҳисоботи белгиланган муддатда тақдим
этилмаган ҳолларда банклардаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни
тўхтатиб туришга ҳақли эканлиги белгиланган.
AAA томонидан SSS МЧЖ кўрсатилган манзилида фаолият
оширмаётганлиги, унинг йўқлиги аниқланган. Шу сабабли AAAнинг
қарорига асосан SSSнинг банкдаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни
тўхтатиб қўйилган. Жавобгарга манзилида йўқлиги боис банкдаги
ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб қўйилганлиги тўғрисида
хабарнома юборилган. Бироқ жавобгар томонидан хабарнома жавобсиз
қолдирилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил
19 сентябрдаги 595-сон қарорига кўра янги рўйхатдан ўтаётган юридик
шахслар давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйилган кўчмас мулк
ижараси ёки текин фойдаланиш бўйича дастлабки шартнома
маълумотлари асосида рўйхатдан ўтказилади. Бунда юридик шахслар
давлат рўйхатидан ўтган санадан бошлаб ўн кун муддатда аризада
кўрсатилган ёхуд бошқа кўчмас мулк ижараси ёки текин фойдаланиш
шартномасини давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйишлари
шарт бўлиб, мазкур шартни бажармаслик юридик шахс ўзи кўрсатган
жойлашган ерида (почта манзилида) йўқ деб эътироф этиш учун асос
бўлади.
СК 111-моддасининг биринчи қисмига кўра солиқ тўловчининг (солиқ
агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб
туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг раҳбари (раҳбар ўринбосари)
томонидан ўн кундан кўп бўлмаган муддатга қабул қилиниши мумкин.
Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича
операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги
қарор солиқ органининг илтимосномасига асосан суд томонидан қабул
қилиниши мумкин. Бунда солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банк
ҳисобварақлари бўйича операциялари суд томонидан қарор қабул
қилингунга қадар тўхтатиб турилади.
Шунингдек СК 111-моддаси учинчи қисмининг 4-бандида юридик
шахслар
ва
якка
тартибдаги
тадбиркорларнинг
банклардаги
ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш солиқ органи
томонидан мазкур солиқ тўловчиларнинг (солиқ агентларининг) солиқ
мажбуриятлари бажарилишини таъминлаш учун солиқ тўловчининг ўзи
кўрсатган манзилда йўқлигида ҳам қўлланилиши белгиланган.
ИПК 221-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ суд ҳуқуқий таъсир
чорасини қўллаш тўғрисидаги иш кўриб чиқилаётганда ҳуқуқий таъсир
чорасини қўллаш учун асослар бор-йўқлигини аниқлайди.
Суд жавобгар томонидан ўзи кўрсатган юридик манзилда йўқлиги
ҳамда бугунги кунга қадар солиқ органига ўзининг манзилида йўқлигини
асослилиги бўйича зарур тушунтиришлар тақдим этмаганлиги сабабли
аризачининг ариза талабини асосли деб, уни тўлиқ қаноатлантириш
лозим деб ҳисоблайди.
ИПК 222-моддаси учинчи қисмининг 4-бандига биноан ҳуқуқий
таъсир
чорасини
қўллаш
тўғрисидаги
арз
қилинган
талаб
қаноатлантирилган тақдирда, иқтисодий суди ҳал қилув қарорининг
хулоса қисмида банклардаги ҳисобварақлар бўйича операциялар қандай
шартлар бажарилгунига қадар тўхтатиб қўйилганлиги кўрсатилиши
керак.
Суд “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни
9-моддаси биринчи қисмининг 19-бандига кўра аризачи ва жавобгар
ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат
божи тўлашдан озод қилинганлигини ҳамда ариза судга электрон шаклда
тақдим қилинганда почта харажат ундирилмаслигини инобатга олиб,
давлат божи ва почта харажати ундирмасликни лозим топди.
Юқоридаги баён этилган ҳолатларга кўра, Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг 128, 176-179, 215-222-моддаларини
қўллаб, суд
SSSнинг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операция (бюджетга
тўловлар, иш ҳақи, нафақалар, шунингдек ишлаб чиқаришдаги бахтсиз
ходиса оқибатида соғлиқ ва ҳаётга етказилган зарарни қоплаш учун
маблағлар бериш ҳоллари бундан мустасно)ларининг чиқиш қисми
манзилида йўқлигининг асослилиги тўғрисида солиқ органига зарур
тушунтиришларни тақдим этгунга қадар тўхтатиб қўйилсин.
SSSга хизмат кўрсатувчи барча банклар ҳисоб рақамлар бўйича
операцияларни тўхтатиб қўйишга сабаб бўлган ҳолатлар тўлиқ бартараф
этилгандан сўнг, давлат солиқ органи хизмати томонидан тақдим
этиладиган ёзма кўрсатмаси (қарори) асосида ҳисоб-варақлар бўйича
операциялар тиклансин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан 10 (ўн) кунлик муддат ичида
апелляция тартибида шикоят қилиш (прокурор ишда иштирок этувчи
шахснинг мурожаати бўлган тақдирда протест келтириши) мумкин.
Раислик қилувчи, судья
С.Солиев