← Назад
Решение #503906 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 836 | — | law | |
| онуни | 7 | — | law | |
| дори ушбу Кодекс | 356 | — | code_article | |
| ФКнинг | 343 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1101-2303/8170-сонли иқтисодий иш
ЗАНГИОТА ТУМАНЛАРАРО
ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 28 август
Зангиота туманлараро иқтисодий судининг судьяси У.Р.Хусанов
раислигида, судья ёрдамчиси Х.Д.Холмуродовнинг суд мажлиси
котиблигида, даъвогар “ЙЙЙ” масъулияти чекланган жамиятининг
жавобгар “ККК” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 221 453,35
АҚШ доллари миқдорида тўланган валюта маблағлари, 7 741 657,32 сўм
воситачилик ҳақи ва харажатларини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси
бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни, даъвогар вакиллари ИИИ (2022 йил
30 декабрдаги Ю/11-31-сонли ишончномага асосан), ТТТ (2022 йил 30
декабрдаги Ю/11-30-сонли ишончномага асосан), РРР (2023 йил 27
июлдаги Ю/11-11-сонли ишончномага асосан), ООО (2023 йил 25
августдаги Ю/10/15-сонли ишончномага асосан), жавобгар вакили ААА
(раҳбар) иштирокида, суднинг маъмурий биносида, очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
“ЙЙЙ” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда
даъвогар деб юритилади) ва “ККК” масъулияти чекланган жамияти
(бундан
буён
матнда
жавобгар
деб
юритилади)
ўртасида
2017 йил 25 октябрда UZK-GP-01/2017-сонли полипропилен қоплар
экспорти бўйича комиссия шартномаси тузилган.
Ушбу
шартноманинг
1.1-бандида
комиссионер
(даъвогар)
ўз номидан ва комитент (жавобгар) ҳисобидан чет эллик сотиб олувчилар
билан спецификацияда кўрсатилган параметр ва нарх бўйича
полипропилен қопларни сотиш бўйича шартнома тузиш, комитент
комиссионернинг ҳақи ва бошқа харажатларини тўлаши, аммофос учун
бир дона қопнинг нархи 0,35 АҚШ долларидан эканлиги, 1.2-бандида
шартноманинг дастлабки умумий нархи 350 000 АҚШ доллари эканлиги,
2.2-бандида берилган товар учун комитент ва комиссионер ўртасидаги
ҳисоб-китоблар АҚШ долларида 1.1-бандда кўрсатилган нарх бўйича
амалга оширилиши белгиланган.
Тарафлар ўртасида мазкур шартномага 2017 йил 27 октябрда
1-сонли қўшимча келишув тузилиб, шартноманинг 2.5-бандида барча
товарни экспорт қилиш билан боғлиқ харажатлар (банк харажатлари,
декларация қилиш бўйича божхона харажатлари, келиб чиқиш бўйича
сертификатларни расмийлаштириш ва комиссионер томонидан амалга
оширилган бошқа харажатларини комитент тўлаб бериши белгиланган.
Тарафлаш ўртасида 2017 йил 30 октябрда шартнома қўшимча
келишув тузилиб 7.1-банддаги комиссия ҳақини ҳисоблаш тартиби
ўзгартирилган.
Тарафлар ўртасида 2018 йил 18 июлда шартномага 2-сонли қўшимча
келишув тузилиб, шартноманинг 1.1-бандида бир дона қопнинг нархи
2 700 деб белгиланган, 1.2-бандида шартноманинг дастлабки умумий
нархи 2 700 000 000 сўм эканлиги, 2.2-бандида комитент ва комиссионер
ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китоблар экспорт қилинган маҳсулот учун
экспорт валютасида, ички бозорда сотилганлари учун миллий валютада
амалга оширилиши белгиланиб, қўшимча келишувнинг 15-бандида
қўшимча келишувнинг шартлари шартнома имзоланган 2017 йил
25 октябрдан бошлаб амал қилиши белгиланган.
Тарафлар ўртасида 2018 йил 19 июлда шартномага қўшимча
келишув тузилиб, 7.1-бандига комиссия ҳақини ҳисоблаш тартибига
ўзгартириш киритилган ва 2018 йил 1 январдан амал қилиши
кўрсатилган.
Тарафлар ўртасида 2018 йил 30 декабрда UZK-GP-01/2018-сонли
полипропилен қоплар экспорти бўйича комиссия шартномаси тузилган.
Шартноманинг 1.1-бандида комиссионер (даъвогар) ўз номидан ва
комитент (жавобгар) ҳисобидан чет эллик сотиб олувчилар билан
спецификацияда кўрсатилган параметр ва нарх бўйича полипропилен
қопларни сотиш бўйича шартнома тузиш, комитент комиссионернинг
ҳақи ва бошқа харажатларини тўлаши, аммофос, калцияланган сода,
хлорли калий ва карбамид учун бир дона қопнинг нархи 0,35 АҚШ
долларидан эканлиги, 1.2-бандида шартноманинг дастлабки умумий
нархи 5 600 000 АҚШ доллари эканлиги, 2.2-бандида берилган товар учун
комитент ва комиссионер ўртасидаги ҳисоб-китоблар АҚШ долларида
1.1-бандда кўрсатилган нарх бўйича амалга оширилиши белгиланган.
Тарафлар ўртасида мазкур шартномага 2018 йил 5 январда 1-сонли
қўшимча келишув тузилиб, шартноманинг 2.5-бандида барча товарни
экспорт қилиш билан боғлиқ харажатлар (банк харажатлари, декларация
қилиш
бўйича
божхона харажатлари,
келиб
чиқиш
бўйича
сертификатларни расмийлаштириш ва комиссионер томонидан амалга
оширилган бошқа харажатларини комитент тўлаб бериши белгиланган.
Тарафлар ўртасида 2018 йил 8 январда шартнома қўшимча келишув
тузилиб 7.1-банддаги комиссия ҳақини ҳисоблаш тартиби ўзгартирилган.
Тарафлар ўртасида 2018 йил 1 мартда шартномага 2-сонли қўшимча
келишув тузилиб, 1.1-бандида бир дона қопнинг нархи 0,29 евро,
1.2-бандида тарафлар ўртасида ўзаро ҳисоб-китоб валютада (АҚШ
доллари ва/ёки еврода) амалга оширилиши белгиланган.
Тарафлар ўртасида 2018 йил 18 июлда 3-сонли қўшимча келишув
тузилиб, 1.1-бандида қопнинг нархи 2 700 сўмдан, 1.2-бандида
шартноманинг дастлабки умумий қиймати 43 200 000 000 сўмни ташкил
этиши, 2.2-бандида комитент ва комиссионер ўртасидаги ўзаро ҳисобкитоблар экспорт қилинган маҳсулот учун экспорт валютасида, ички
бозорда сотилганлари учун миллий валютада амалга оширилиши
белгиланиб, қўшимча келишувнинг 15-бандида қўшимча келишувнинг
шартлари шартнома имзоланган 2017 йил 30 декабрдан бошлаб амал
қилиши белгиланган.
Тарафлар ўртасида 2018 йил 19 июлда шартномага қўшимча
келишув тузилиб, 7.1-бандига комиссия ҳақини ҳисоблаш тартибига
ўзгартириш киритилиб, 2018 йил 1 январдан амал қилиши кўрсатилган.
Даъвогар UZK-GP-01/2017-сонли шартнома ижроси юзасидан
2017 йил 31 октябрда 40 000, 9 ноябрда 40 000, 28 ноябрда 80 000,
11 декабрда 100 000, 29 декабрда 50 000, жами 310 000 АҚШ доллари пул
маблағларини тўлов топшириқномалари асосида жавобгарга ўтказиб
берган.
Даъвогар UZK-GP-01/2018-сонли шартнома ижроси юзасидан
2018 йил 25 январда 100 000, 23 февралда 70 000, жами 170 000 АҚШ
доллари пул маблағларини тўлов топшириқномалари асосида жавобгарга
ўтказиб берган.
Даъвогар томонидан 2017 йил жавобгарга тегишли 37 666,65 АҚШ
доллари (107 619 дона қоп) миқдоридаги маҳсулотлар реализация
қилинган.
Тарафлар ўртасида ички бозорда сотилган қоплар учун миллий
валютада ҳисоб-китоб қилиниши ва ушбу қоида шартнома дастлаб
имзоланган 2017 йил 25 октябрь ва 30 декабрдан жорий қилиниши
тўғрисидаги келишув тузилгач, 2018 йилдан бошлаб сотилган
маҳсулотлар учун даъвогар томонидан муқаддам амалга оширилган чет эл
валютасидаги ҳисоботларга қўшимчалар киритилиб, жавобгарга миллий
валютада ҳисоб-китоб ва комиссионер томонидан кўрсатилган хизматлар
бўйичалар топшириш ва қабул қилиш далолатномалари топширилиб,
жавобгар томонидан тасдиқланган.
Даъвогар томонидан 2018 йил 31 июлда 814 050 000 сўм
ва 591 030 000 сўм (520 400 дона қоп), 1 августда 641 925 000 сўм
(237 750 дона қоп), 30 сентябрда 636 789 600 сўм (235 848 дона қоп), жами
2 683 794 600 сўм (993 998 дона қоп) миқдоридаги маҳсулотлар
сотилганлиги тўғрисида ҳисоботлар берган.
Даъвогар сотилган товарлар юзасидан 2018 йил 15 сентябрда
740 000 000 сўм, 19 ноябрда 600 000 000 сўм, 4 декабрда 500 000 000 сўм,
2019 йил 25 январда 754 380 000 сўм ва 19 февралда 59 670 000 сўм, жами
2 654 050 000 сўм пул маблағларини жавобгарга тўлов топшириқномалари
асосида сотилган қоплар учун ўтказиб берган.
Жавобгар UZK-GP-01/2018-сонли шартнома бўйича 2018 йил
29 ноябрда 30 000, 14 декабрда 59 940 ва 41 940, 2019 йил 26 мартда
38 120, жами 170 000 АҚШ доллари миқдоридаги пул маблағларини
даъвогарга қайтарган.
Жавобгар UZK-GP-01/2017-сонли шартнома бўйича 2019 йил
26 мартда 50 880 АҚШ доллари миқдоридаги пул маблағларини
даъвогарга қайтарган.
Даъвогар UZK-GP-01/2017-сонли шартнома бўйича 6 098 318,80 сўм
комиссионер ҳақи ва топшириқни бажариш жараёнида амалга оширилган
3 009 136,50 сўм харажат тўғрисида ҳисоботларни жавобгарга топширган.
Даъвогар UZK-GP-01/2018-сонли шартнома бўйича 26 837 945,92 сўм
комиссионер ҳақи ва топшириқни бажариш жараёнида амалга оширилган
1 540 856,10 сўм харажат тўғрисида ҳисоботларни жавобгарга топширган.
Даъвогар томонидан 2019 йил 1 июлда жавобгарга UZK-GP-01/
2017-сонли
шартнома
бўйича
221 453,35
АҚШ
доллари
ва 9 107 455,30 комиссия ҳақи, UZK-GP-01/2018-сонли шартнома бўйича
28 378 802,02 сўм комиссия ҳақи тўлаш юзасидан талабнома юборган.
Шунингдек, даъвогар томонидан 2019 йил 1 июлда жавобгарга
“Ammofos maxam” АЖда сақланаётган фойдаланилмаган 487 899 дона
қопларни уч томонлама топшириш-қабул қилиш далолатномаси тузган
ҳолда олиб чиқиб кетишни сўраб хат юборган.
Даъвогар томонидан 2023 йил 10 февралда жавобгарга мавжуд
қарздорликни тўлаш, комиссионерда мавжуд бўлган 487 899 дона
сотилмаган қопларни сотиш имконияти бўлган тақдирда қўшимча
ҳисобот топшириши ҳақида талабнома ва хабарнома юборган.
Даъвогар “Ammofos maxam” АЖ вакиллари иштирокида 2023 йил
12 майда 487 899 дона қоплар мавжудлиги ва фойдаланишга яроқли
ҳолатда эканлиги тўғрисида далолатномалар тузилган.
Даъвогар 2023 йил 5 июнда жавобгарга UZK-GP-01/2018-сонли
шартнома бўйича 2 683 794 600 сўм қийматидаги қопларни сотиб,
жавобгарга 2 654 050 000 сўм пул маблағларини ўтказиб бериб,
29 744 600 сўм тўланмасдан қолганлиги, ўз навбатида жавобгар
даъвогарга 37 486 257,32 сўм воситачилик ҳақи тўлаши лозимлиги
сабабли, муқобил ўхшаш талаб бўлган 29 744 600 сўмни ҳисобга ўтказиб,
жавобгарнинг 7 741 657,32 сўм воситачилик ҳақидан қарздорлиги
сақланишини кўрсатиб хабарнома юборган.
Жавобгар мажбуриятини бажармаганлиги сабабли, даъвогар
Зангиота туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат
қилиб, жавобгар ҳисобидан 221 453,35 АҚШ доллари миқдорида тўланган
валюта маблағлари, 7 741 657,32 сўм воситачилик ҳақи ва харажатларини
ундиришни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакиллари даъво талабларини қўллабқувватлаб, жавобгар томонидан ишлаб чиқарилган қоп маҳсулотини
экспорт қилиш бўйича шартнома тузилиши келишилганлиги, дастлаб
маҳсулотни АҚШ долларида сотилиши, тушумни жавобгарга ўтказиб
берилиши тўғрисида келишилганлиги, қопларнинг бир қисми валютага
сотилган бўлса-да, кейинчалик товарлар ўғит маҳсулотлари ишлаб
чиқарувчи “Ammofos maxam” АЖ, “Фарғонаазот” АЖ, “Қўнғирот сода
заводи” МЧЖ ҚК ва “Деҳқонобод калий заводи” АЖга миллий валютада
сотилганлиги сабабли, шартномаларга ўзгартиришлар киритилиб, миллий
валютада реализация қилинган маҳсулотлар учун сўмда тўлов амалга
оширилиши белгиланиб, ушбу ўзгариш шартнома тузилган пайтдан
бошлаб амал қилишига келишилганлиги, шу сабабли, 2017 йилда
валютага сотилган пул маблағлари аванс тўлови ҳисобидан жавобгарда
қолдирилганлиги, кейинги сотилган маҳсулотлар учун тўлов миллий
валютада белгиланганлиги сабабли жавобгарга топширилган ҳисоботлар
қайтадан миллий валютада тузилиб, 2 654 050 000 сўм пул маблағлари
ўтказиб берилганлиги, UZK-GP-01/2017-сонли шартнома бўйича олдиндан
тўланган 310 000 АҚШ долларидан 37 666,65 АҚШ доллари сотилган
қоплар эвазига ҳисобланганлиги, жавобгар 50 880 АҚШ долларини
даъвогарга қайтариб берганлиги, қолган 221 453,35 АҚШ сўм
маблағларини қайтариб бермаганлиги, UZK-GP-01/2018-сонли шартнома
бўйича ҳам олдиндан жавобгарга ўтказилган 170 000 АҚШ долларини
жавобгар қайтариб берганлигини, сотилган қоплардан жавобгарга
тўланиши лозим бўлган пул маблағи, воситачилик ҳақи ва харажатларини
ҳисобга олинганида жавобгар 7 741 657,32 сўм қарздор эканлигини
билдириб, даъво талабларини қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида жавобгар вакили даъво талабларини тан олмасдан,
даъвогарга етказиб берилган қоплар аниқ қийматини ҳисоблаш
лозимлиги, даъвогарда сақланаётган 487 899 дона қоп, қайтариб берилган
50 880 АҚШ доллари ва даъвогар томонидан сотилган қопларни ҳисобга
олганда 27 минг АҚШ доллари атрофида қарздорлик қолган бўлиши
лозимлиги, даъвогар сақланаётган қопларни ҳам ўзбошимчалик билан
ишлаб чиқармаганлиги балки буюртма асосида ишлаб чиқарганлиги,
даъвогар уларни сотиб олган олмаганлигига аниқлик киритилиши
лозимлиги, шунча пайт ўтганидан сўнг қопларни ишлата олмаслиги,
уларни ҳам ҳисоб-китоб қилиниши лозимлиги, даъвогар даъво аризасида
кўрсатаётганидан кўпроқ маҳсулотларни чет элга экспорт қилган бўлиши
лозимлиги, жавобгар ишлаб чиқарган маҳсулотни даъвогар қабул
қилганми, ўғит ишлаб чиқариш корхоналарими аниқлик киритилиши,
қанча маҳсулот топширилганлигини билиш лозимлиги, жавобгарнинг
мурожаатига асосан ҳозирги кунда “Ammofos maxam” АЖ ходимларига
нисбатан жиноят иши қўзғатиш масаласи кўриб чиқилаётганлигини
билдириб, даъво талабларини қаноатлантиришни рад этишни сўради.
Ишда иштирок этувчи шахсларнинг вакиллари тушунтиришлари,
ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра
суд даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни, ишни кўриш билан
боғлиқ суд харажатини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён
матнда ФК деб юритилади) 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият
шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар
ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда
қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши
керак.
ФК 832-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, воситачилик
шартномаси бўйича бир тараф (воситачи) иккинчи тарафнинг (комитент)
топшириғи бўйича ўз номидан, бироқ комитент ҳисобидан бир ёки бир
неча битимни ҳақ эвазига тузиш мажбуриятини олади. Воситачилик
шартномаси ёзма равишда тузилиши шарт.
ФКнинг 836-моддасига асосан, воситачи сотадиган мол-мулкнинг
баҳоси, агар қонунчиликда ёки воситачилик шартномасида бошқача
тартиб назарда тутилган бўлмаса, комитент билан келишган ҳолда
белгиланади.
ФК 838-моддасининг биринчи қисмига кўра, комитентдан
воситачига ўтган ёки воситачи комитент ҳисобидан сотиб олган ашёлар
комитентнинг мулки бўлади.
Ўзбекистон
Респбуликаси
“Хўжалик
юритувчи
субъектлар
фаолиятининг шартномавий ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонунининг
7-моддасига
мувофиқ,
тарафлар
ўртасида
тузилган
хўжалик
шартномалари бўйича зиммаларига олинган мажбуриятларни ўз вақтида
ва тегишли тартибда бажаришлари шарт.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади) 68-моддасининг биринчи қисмига кўра,
ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос
қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак.
Юқоридагиларга кўра, суд даъвогар комиссионер сифатида жавобгар
томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотларни олди-сотди қилишда
воситачилик мажбуриятини олганлиги, даъвогар жавобгарга АҚШ
долларида олдиндан тўланган маблағларнинг бир қисмини шартномада
тарафлар ўртасидаги ҳисоб-китоб қоплар экспорт ёки ички бозорда
реализация қилинишига боғлиқ ҳолда валюта ёки миллий валютада
амалга оширилиши белгиланганлиги, тарафлар ўртасида бу ҳақда
қўшимча келишувлар тузилганлиги, даъвогар томонидан амалда
реализация қилинган маҳсулот учун жавобгаргар миллий валютада пул
маблағлари ўтказиб берилганлиги, жавобгар томонидан қўшимча
келишувлар тузилганидан сўнг даъвогар олдиндан тақдим этган АҚШ
долларидаги тўловларнинг бир қисмини қайтарганлиги, бироқ уларни
тўлиқ қайтармаганлиги, даъвогардан сақланаётган қопларни жавобгарга
тегишли эканлиги, уларни реализация қилиш бўйича даъвогарнинг
жавобгарга юборган хатлари эътиборсиз қолдирилганлиги, жавобгар
томонидан даъвогарнинг ҳисоботларда кўрсатилган миқдордан кўпроқ
миқдорда қопларни сотганлиги тўғрисидаги важларни исботлаб
бермаганлиги, бундай ҳолатда жавобгар шартнома бўйича ортиқча олган
пул маблағларини даъвогарга қайтарилиши лозимлигини инобатга олиб,
даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар
фойдасига 221 453,35 АҚШ доллари ундиришни лозим топади.
Даъво аризасида 7 741 657,32 сўм асосий қарз ундириш ҳам сўралган.
ФК 833-моддасининг биринчи қисмига кўра, комитент воситачига
ҳақ тўлаши, воситачи битимнинг учинчи шахс томонидан бажарилиши
учун кафолатни ўз зиммасига олган (делькредере) ҳолларда эса
шартномада белгиланган миқдорда қўшимча ҳақ ҳам тўлаши шарт. Агар
шартномада бу миқдор назарда тутилган бўлмаса ва у шартноманинг
шартларидан келиб чиққан ҳолда белгиланиши мумкин бўлмаса, ҳақ
миқдори ушбу Кодекс 356-моддасининг тўртинчи қисмига мувофиқ
белгиланади.
ФКнинг 343-моддасига асосан, муддати тўлган ёки муддати
кўрсатилмаган ёхуд талаб қилиш пайти билан белгиланган муқобил
ўхшаш талаб ҳисобга ўтказилиши билан мажбурият тўлиқ ёки қисман
бекор бўлади. Ҳисобга ўтказиш учун бир тарафнинг аризаси кифоя қилади.
Юқоридагиларга кўра, суд даъвогар томонидан жавобгарга
воситачилик хизматлари кўрсатилганлиги, жаворгар даъвогар томонидан
кўрсатилган хизматлар миқдорини тасдиқлаганлиги, 37 486 257,32 сўм
воситачилик ҳақининг 29 744 600 сўми даъвогар томонидан жавобгарга
тўланиши лозим бўлган ҳақ ҳисобига ўтказилиб, жавобгарнинг даъвогар
олдидаги воситачилик ҳақи ва харажатлари бўйича қарздорлиги
7 741 657,32 сўм қарздорлиги борлигини инобатга олиб, мазкур даъво
талабини тўлиқ қанотлантиришни, жавобгар даъвогар фойдасига
7 741 657,32 сўм асосий қарз ундиришни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Юқоридагиларга
кўра,
суд
томонидан
даъво
талабини
қаноатлантирилганлиги, давлат божини ҳисоблашда 1 АҚШ долларининг
2023 йил 13 августдаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг
курси бўйича 11 593,01 сўм бўлганлиги, давлат божи даъво баҳосига
нисбатан кам тўланганлигини инобатга олиб, жавобгардан даъвогар
фойдасига 51 399 537 сўм давлати божи, 33 000 почта харажати,
республика бюджети фойдасига 101 514,17 сўм давлат божи ундиришни
лозим топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 68, 118, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд
қарор қилади:
Даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин.
“ККК” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан “ЙЙЙ” масъулияти
чекланган
жамияти
фойдасига
221 453,35 АҚШ доллари, 7 741 657,32 сўм асосий қарз, 51 399 537 сўм
давлат божи, 33 000 сўм почта харажати ундирилсин.
“ККК” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан республика
бюджети фойдасига 101 514,17 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида Зангиота
туманлараро иқтисодий суди орқали Тошкент вилоят судига апелляция
тартибида шикоят қилиниши (прокурор эса ишда иштирок этувчи
шахснинг мурожаати бўлган тақдирда протест келтириши) мумкин.
Апелляция тартибида кўрилмаган иш кассация тартибида кўриб
чиқилмаслиги ишда иштирок этувчи шахсларга тушунтирилсин.
Судья
У.Р.Хусанов