Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1101-2302/8520 Дата решения 28.08.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Зангиатинский межрайонный экономический суд Судья Хусанов Улуғбек Равшанович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Суғурта тўловларини кафолатлаш жамғармаси Ответчик / Подсудимый QURILISH GISHT BARAKA масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1167484 Claim ID 3635168 PDF Hash b767214d36decc9e... Загружено 09.04.2026 06:33 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
рисидаги кодексининг 133-моддаси рисидаги кодекси 133 code_article
онуннинг 28-моддаси онуннинг 28 law
онун 25-моддаси онун 25 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1101-2302/8520-сонли иқтисодий иш ЗАНГИОТА ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Зангиота тумани 2023 йил 28 август Зангиота туманлараро иқтисодий суди судьяси У.Р.Хусанов раислигида, судья ёрдамчиси Х.Д.Холмуродов суд мажлиси котиблигида, даъвогар ЙЙЙнинг жавобгар “ЦЦЦ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 14 000 000 сўм суғурта товонини регресс тартибида ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни, ишни даъвогар вакили ППП (2023 йил 28 августдаги 05-06LZ/499-сонли ишончномага асосан) иштирокида, ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни “ЦЦЦ” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)га тегишли, ҳайдовчиси С.С.Ёқубжонов бошқарувидаги давлат рақами 10 611 КАА бўлган “Камаз” русумли юк автомобили 2022 йил 23 ноябрь куни соат 18:30 ларда Тошкент шаҳар, Сирғали тумани ҳудудида жойлашган Янги Сирғали кўчаси бўйлаб Чоштепа кўчаси томонга бошқариб бориб, амалдаги Йўл ҳаракати қоидаларининг 73-банд, 77-банди 1-қисми талабларига риоя қилмасдан, ўзининг ҳаракат йўналиши бўйича бир йўналишда олд томонида ҳаракатланиб кетаётган транспорт воситаларига нисбатан оралиқ масофани сақламасдан олд томонида светафорда тўхтаб турган, ҳайдовчи Х.Т.Алиходжаев бошқарувидаги “Omina avtota’mir” МЧЖга тегишли бўлган давлат рақами 01 804 ТТG бўлган “Кобальт” русумли автомобилига тўқнашув содир қилиб, ўз инерцияси билан олд ўнг томонида тўхтаб турган ҳайдовчи Д.Ш.Ўлмасов бошқарувида бўлган давлат рақами 40 H 899 SA бўлган “Лада Ларгус” русумли автомобилига тўқнашув содир қилган. “Prosystems” МЧЖ томонидан 2022 йил 23 ноябрда тақдим қилинган 4178-сонли баҳолаш ҳисоботига кўра, тўқнашув натижасида давлат рақами 01 804 ТТG бўлган “Кобальт” русумли автомобилга 6 888 470 сўм миқдорида зарар етганлиги ва баҳолатиш учун 400 000 сўм миқдорда тўлов амалга оширилганлиги аниқланган. “Prosystems” МЧЖ томонидан 2022 йил 23 ноябрда тақдим қилинган 4181-сонли баҳолаш ҳисоботига кўра, тўқнашув натижасида давлат рақами 40 H 899 SA бўлган “Лада Ларгус” русумли автомобилга 12 002 321 сўм миқдорида зарар етганлиги ва баҳолатиш учун 400 000 сўм миқдорда тўлов амалга оширилганлиги аниқланган. Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Сирғали туман судининг 2022 йил 1 декабрдаги қарори билан С.С.Ёқубжонов Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 133-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этганликда айбли деб топилиб, жарима жазоси қўлланилган. Жавобгардан жабрланувчи Х.Т.Алимходжаевга тегишли бўлган давлат рақами 01 804 ТТG бўлган “Кобальт” русумли автомобилига 7 288 321 сўмлик моддий зарар, жабрланувчи Д.Ш.Ўлмасовга давлат рақами 40 H 899 SA бўлган “Лада Ларгус” русумли автомобилга 12 402 321 сўм моддий зарар тегишли тартибда ундирилиши белгиланган. Жавобгарга тегишли давлат рақами 10 611 КАА бўлган “Камаз” русумли юк автомобили йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган вақтда транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлиги мажбурий суғурта қилиш шартномаси бўйича суғурталанганлиги аниқланмаган. Фуқаро С.С.Ёқубжонов 2022 йил 7 декабрда “Omina avtota’mir” МЧЖ мулкига етказилиган зарарни, Д.Ш.Ўлмасов 2022 йил 12 декабрда Д.М.Жумабоев мулкига етказилган зарарни ўрнини қоплаш ҳисобига компенсация тўловини амалга оширишни сўраб, даъвогарга илтимоснома билан мурожаат қилган. Фуқаро Х.Т.Алимходжаевнинг илтимосномасини ўрганиш натижасида 2022 йил 29 декабрдаги 1958-сонли тўлов топшириқномасига асосан “Omina avtota’mir” МЧЖга унинг 63-сонли хатига асосан З.Т.Алимходжаеванинг ҳисобига 5 181 979,03 сўм, Д.Ш.Ўлмасовнинг илтимосномасини кўриб чиқиш натижасига кўра, 2023 йил 16 январда 41-сонли тўлов топшириқномасига асосан 8 818 020,97 сўм, жами 14 000 000 сўм компенсация тўловлари ўтказиб берилган. Даъвогар томонидан 2023 йил 27 апрелда жавобгарга тўлаб берилган компенсация тўловларини регресс тартибида қоплаш юзасидан талабнома юборган. Жавобгар томонидан талабнома талаби бажарилмаганлиги сабабли, низо келиб чиқиб, даъвогар Зангиота туманлараро иқтисодий судига мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 14 000 000 сўм суғурта товонини регресс тартибида ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъвони қўллабқувватлаб, жавобгар мажбурий суғурта шартномаси тузмаганлиги сабабли унга тегишли транспорт воситаси томонидан етказилган зарар даъвогар томонидан тўлаб берилганлиги, жавобгар талабнома бўйича тўловларни амалга оширмаганлигини билдириб, даъво талабини қаноатлантиришни сўради. Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган жавобгар суд мажлисида вакили иштирокини таъминламади. Ишни кўриш вақти ва жойи кўрсатилган суднинг ажрими жавобгарга гибрид ва электрон почта орқали етказилган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 128-моддасининг биринчи қисмига кўра, агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, иккинчи қисмининг учинчи хатбошисида суд томонидан юридик шахснинг судга маълум бўлган охирги жойлашган ери (почта манзили), фуқаронинг яшаш жойи бўйича юборилган ажримнинг кўчирма нусхаси олувчи кўрсатилган манзилда йўқлиги сабабли топширилмаган ва бу ҳақда алоқа муассасаси судни хабардор қилган бўлса, иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. Суд, ИПКнинг 127-128 ва 170-моддалари талабларига кўра, ишни палата ва жавобгар вакили иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди. Ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, суд қуйидаги асосларга кўра даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгардан ундиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФК 957-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, агар мулкий суғурта шартномасида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, суғурта қилдирувчи (наф олувчи)нинг суғурта натижасида қопланган зарар учун жавобгар шахсдан талаб қилиш ҳуқуқи тўланган сумма доирасида суғурта товонини тўлаган суғурталовчига ўтади. Ўзбекистон Республикаси “Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг 28-моддасига асосан, ушбу Қонун (бундан буён матнда Қонун деб юритилади) 25-моддаси биринчи қисмининг тўртинчи хатбошисига мувофиқ жабрланувчига (унинг меросхўрига ёки ҳуқуқий ворисига) тўланган компенсация тўлови суммаси жабрланувчига етказилган зарар учун жавобгар шахсдан Тўловларни кафолатлаш жамғармасининг даъвосига кўра регресс тартибида ундириб олинади. Тўловларни кафолатлаш жамғармаси мазкур шахсдан компенсация тўлови ҳақидаги жабрланувчининг (унинг меросхўри ёки ҳуқуқий ворисининг) талабини кўриб чиқиш учун қилинган харажатлар қопланишини талаб қилишга ҳам ҳақли. Жабрланувчининг (унинг меросхўри ёки ҳуқуқий ворисининг) суғурталовчига нисбатан мажбурий суғурта бўйича суғурта тўловини талаб қилиш ҳуқуқи жабрланувчига (унинг меросхўрига ёки ҳуқуқий ворисига) ушбу Қонун 25-моддаси биринчи қисмининг иккинчи хатбошисига мувофиқ тўланган компенсация тўлови суммаси доирасида Тўловларни кафолатлаш жамғармасига ўтади. ФК 989-моддасининг биринчи қисмига асосан, юридик шахс ёхуд фуқаро ўз ходими меҳнат (хизмат, лавозим) мажбуриятларини бажариб турган вақтида етказган зарарни қоплайди. ФК 999-моддасининг биринчи қисмига кўра, фаолияти теваракатрофдагиларга ошиқча хавф туғдирадиган юридик шахслар ва фуқаролар (транспорт ташкилотлари, саноат корхоналари, қурилишлар, транспорт воситаларининг эгалари ва бошқалар) ошиқча хавф манбаи етказган зарарни, агар зарар бартараф қилиб бўлмайдиган куч ёки жабрланувчининг қасддан қилган ҳаракати оқибатида юзага келганини исботлай олмасалар, тўлашлари шарт. Юқоридагиларга кўра, суд жавобгар томонидан ўзига тегишли транспорт воситасини мажбурий суғурта қилиш мажбуриятини бажармаганлиги, шу сабабли даъвогар томонидан Қонуннинг 25-27-моддаларида белгиланган тартибда жабрланувчиларга етказилган зарар суғурта белгиланган суғурта товони миқдоридан келиб чиққан ҳолда, 14 000 000 сўм доирасида тўлаб берилганлиги, зарар жавобгарнинг ходими айбли ҳаракатлари сабабли, ошиқча хавф манбаи воситасида етказилганлиги, жавобгар ходимининг айби маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш бўйича қарор билан ўз тасдиғини топганлиги, даъвогардан тўлаб берилган суғурта товони миқдорида жавобгардан регресс тартибида ундиришни талаб қилиш ҳуқуқи пайдо бўлганлигини инобатга олиб, даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 14 000 000 сўм суғурта товони регресс тартибида ундиришни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуни билан тасдиқланган бож ставкаларига мувофиқ, мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи тўлашлиги белгиланган. Юқоридагиларга кўра, суд даъво талаби асосли эканлиги сабабли қаноатлантирилганлигини инобатга олиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 330 000 сўм давлат божи, 33 000 сўм почта харажати ундиришни лозим топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 127-128, 170, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л а д и: Даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин. “ЦЦЦ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан ЙЙЙ фойдасига 14 000 000 сўм регресс қарздорлик, 330 000 сўм давлат божи, 33 000 сўм почта харажати, жами 14 363 000 сўм ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида апелляция тартибида шикоят қилиниши (прокурор эса ишда иштирок этувчи шахснинг мурожаати бўлган тақдирда протест келтириши) мумкин. Апелляция тартибида кўрилмаган иш кассация тартибида кўриб чиқилмаслиги ишда иштирок этувчи шахсларга тушунтирилсин. Судья У.Р.Хусанов